ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
САНОРИН
SANORIN
Препаратнинг савдо номи: Санорин
Таъсир этувчи модда (ХПН): нафазолин
Дори шакли: назал томчилари (эмульсия) 0,1%.
Таркиби:
10 мл эмульсия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,01 г нафазолин нитрати;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, метилпарагидроксибензоат, цетил спирти, эвкалипт мойи, полисорбат 80, холестерин, суюқ парафин, этилендиамин, тозаланган сув.
Таърифи: енгил силкитилувчи, оқ рангли эмульсия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун препаратлар. Симпатомиметиклар.
АТХ коди: R01AA08.
Фармакологик хусусиятлари
Санорин альфа2-адренорецепторларни тўғридан-тўғри рағбатлантирувчи симпатомиметик ҳисобланган нафазолин сақлайди. Қон томирларни торайтирувчи таъсири оқибатида шиш, гиперемия ва экссудация камайтиради. Бурун ичига қўлланганида буруннинг қўшимча бўшлиқларининг чиқарувчи йўлларини очилиши ва кенгайишига ва евстахий найларининг тозаланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Нафазолинни тақсимланиши, метаболизми ва чиқарилиши хақида маълумотлар номаълум. Маҳаллий қўлланганида қон томирларни торайтирувчи самараси 5-10 минут ўтгач юз беради ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Тизимли қон оқимига сўрилиши ва тизимли таъсир кўрсатиши мумкин.
Қўлланиши
- ўткир ринит;
- синусит;
- евстахиит;
- ларингит;
- риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун;
- бурундан қон кетишини тўхтатишни зарурати бўлганда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бурун ичига: 1-3 томчи эмульсия ҳар бир бурун йўлига кунига 2-3 марта буюрилади. Қабул қилиш орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Препарат 5 кундан кўп қўллаш мумкин эмас. Агар бурун орқали нафас енгиллашса, унда қўллашни олдинроқ тугатиш мумкин.
Препаратни такрорий қўллаш фақат бир неча кун ўтгандан кейин мумкин.
Ташхис мақсадида риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун препарат хар бир бурун йўлига 3-4 томчидан қўлланади.
Бурундан қон кетишида, хар бир бурун йўлига препарат билан хўлланган пахта тампон киритилади.
Ножўя таъсирлари
Тавсия қилинган дозаларда қўлланганида препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Кам ҳолларда бош оғриғи, тахикардия, қон босимини ошиши, бурун шиллиқ қаватида қуруқлик ва ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин.
Давомли ва тез-тез қўллашда, 1 ҳафтадан ортиқ катталарда, ўрганиб қолиш кузатилиши мумкин, у томизилгандан кейин дархол бурун йўлларининг ўтказувчанлигини бузилиши ва шиллиқ қаватининг қуруқлиги билан намоён бўлади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- артериал гипертония;
- кўз оғир касалликлари;
- гипертиреоидизм;
- қандли диабет;
- ёпиқбурчакли глаукома;
- сурункали ринит (атрофик тури);
- 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ёки уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кун ўтмасдан олдин қўллаш мумкин эмас, чунки юрак ритмини бузилиши ва қон босимни ошиши юз бериши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Юрак-қон томир ва неврологик ножўя кўринишлар (гипертензия, аритмия, юрак уриши, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик ёки уйқусизлик) пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратнинг юқори дозаларини қўллаётган пациентлар, кузатув остида бўлишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладор ва эмизувчи аёлларда препаратни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ, Шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан ва фақат уни қўллашдан кутилаётган фойда, потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Санорин транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи фаолиятга таъсир кўрсатмайди.
Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: таъсирчанлик, кўп терлаш, кучсизлик, тахикардия, артериал босимни ошиши. Кейинчалик уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти мавжуд эмас.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан препарат полиэтилен қалпоқчали SANO томчилагич ва биринчи очиш назорати ҳимоя тасмаси ва этикетка билан таъминланган жигарранг рангли шиша флаконда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлашдан ҳимоя қилинсин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.