📜 Инструкция по применению САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ
💊 Состав препарата САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ
✅ Применение препарата САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ
📅 Условия хранения САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ
⏳ Срок годности САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

САРИҚ АНДИЗ ИЛДИЗПОЯЛАРИ ВА ИЛДИЗЛАРИ

RHIZOMATA ET RADICES INULAE GRANDIS

Астрадошлар – Asteraceae оиласига мансуб, ёввойи ўсадиган кўп йиллик сариқ андиз – Inula grandis Schrenk ўт ўсимлигининг кузда ер устки қисми қуриши ёки баҳорда вегетация даврида йиғилган илдизпоялари ва илдизлари.

Таркибида: эфир мойи, сапонинлар, инулин, смолалар ва бошқа моддалар бор; эфир мойи асосан алантолактон ва қисман изоалантолактондан ташкил топган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Нафас олиш йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (бронхитлар, трахеитлар ва бошқалар), ўпка сили ва гриппда балғам кўчирувчи восита сифатида қайнатма кўринишида ичиш учун қўлланади; айниқса кўп миқдорда қуйуқ балғам ажралиши билан кечадиган касалликларда самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари

10% қайнатма кўринишида қўлланилади. Қайнатма тайёрлаш учун 20 г (2 ош қошиқ) майдаланган илдизпоялар ва илдизлар сирланган идишга солинади, устидан 250 мл (1 ва 1/4 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва қайнаб турган сувда (сув ҳаммомида), тез-тез аралаштириб турган ҳолда 30 минут давомида қиздирилади, хона ҳароратида 10 минут давомида совитилади, кейин докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади ва олинган қайнатма ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл (1 стакан) гача етказилади. Тайёрланган қайнатмани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Қайнатмани 1 ош қошиқдан кунига 3 марта қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 50, 100, 130, 150 ва 200 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.