📜 Инструкция по применению САНАГЕЛЬ
💊 Состав препарата САНАГЕЛЬ
✅ Применение препарата САНАГЕЛЬ
📅 Условия хранения САНАГЕЛЬ
⏳ Срок годности САНАГЕЛЬ

САНАГЕЛЬ

SANAGEL

ДОРИ ВОСИТАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН

ИЛОВА-ВАРАҚА

 

 

Таркиби:

1 г Санагель қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 30 мг Methyluracilum (метилурацил), 20 мг Lidocainum (лидокаин гидрохлориди).

Ёрдамчи моддалар: лецитин, силбиол, α-токоферол, троламин, карбомер, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, этил спирти, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гурухи: тўқималар трофикасини ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: D03АХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гелнинг компонентлари тўқималар регенерацияси ва эпителизациясини рағбатлантиради, шунингдек юмшатувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга ҳам эга.

Метилурацил – тўқималар регенерациясига ва эпителийни тикланишига ёрдам беради, шиллиқ қавати тўқималарида нуклеин кислотасининг алмашинуви жараёнига ижобий таъсирга эга, яллиғланишга қарши таъсирларга эга, иммунитетнинг тикланишини рағбатлантиради. Метилурацил клиника амалиётида ҳам тизимли, ҳам маҳаллий қўлланади, шу жумладан шиллиқ қаватларда ҳам.

Лидокаин гидрохлориди – шиллиқ қаватига кирганида оғриқ рецепторларида ва нерв охирлари соҳасида тўпланади. Лидокаин шиллиқ қаватини маҳаллий анастезиясини чақириб, импульсларнинг ўтказилишини таъминловчи ионлар оқимини ингибиция қилиб, нейронларнинг мембраналарини барқарорлаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Метилурацил – сиртга қўлланганида амалда тизимли қон оқимига тушмайди.

Лидокаин гидрохлориди – оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали қон айланишига лидокаиннинг озгина миқдори тушади, фаол модданинг плазмадаги максимал даражасига тахминан 20-45 минут ўтгач эришилади. Организмда лидокаин гастроинтестинал йўлига тушади ва жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари (оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, нур терапиясидан кейинги куйишлар, афтоз стоматит, тишларни олиш);

Гинекологик касалликлар (ярани даволаш, қуриқлик ва қичишиш, вагинит, операциядан кейинги жарохатлар);

Урологик ва проктологик касалликлар (операциядан кейинги жарохатлар, анал тешиги ва тўғри ичакнинг кичик жарохатлари, анал тешик ёриқлари).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Шикастланган жойларга кунига 3-4 марта қўйилади. Қўллашнинг давомийлиги шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол модда ва/ёки ҳар қандай бошқа компонентга юқори сезувчанлик;
  • лейкознинг ўткир ва сурункали лейкемик шакли, лимфогрануломатоз, суяк кўмигининг хавфли касалликлари, жигарнинг оғир касалликлари, амид туридаги маҳаллий анестезия воситалари ёки гельнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя кўринишлари

Камдан-кам ҳолларда маҳаллий таъсирловчи реакциялар, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Гель строфантиннинг таъсирини потенциялайди, антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларининг таъсирини кучайтиради.

Эҳтиёткорлик чоралари

Гелни кўзга тушишига йўл қўймаслик керак, чунки препарат кўзнинг шиллиқ қаватига енгил таъсирловчи таъсирга эга. Гель кўзга тушганида катта миқдордаги илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Фақат махаллий қўллаш учун.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга чекланишлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Гель транспорт воситаларини хайдаш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Гелнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари кузатилмаган.

Чиқарилиш шакли

15 г дан алюмин тубаларда, тубалар картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Гелни намликдан ва ёруғликдан сақлаш керак. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.