ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
Залаин®
вагинал суппозиторийлар 300 мг
(Сертаконазол)
Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг
- Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препарати нима ва у нима учун қўлланади
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қандай қўллаш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қандай сақлаш кекрак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препарати нима ва у нима учун қўлланади
Залаин® вагинал суппозиторийлар таъсир этувчи модда сифатида сертаконазол сақлайди, у кандида тури замбуруғлари чақирган қин инфекцияларини маҳаллий даволаш учун қўлланадиган имидазол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши препарат ҳисобланади.
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билан керак
Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қўлламанг
- агар Сизда фаол моддага ёки 8-бўлимда келтирилган препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса
- агар Сизда имидазол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши ҳар қандай бошқа препаратга аллергия бўлса
- агар Сиз латексдан тайёрланган презерватив ёки диафрагмадан бир вақтда фойдалансангиз (вагинал суппозиторийлар ушбу ҳомилага қарши воситаларнинг йиртилишини чақириши мумкин)
- характерли симптомларсиз (қинда ачишиш, қичишиш, қиндан ажралмалар) қин мазокида замбуруғларни аниқланиши ўзи препаратни қўллашга кўрсатма ҳисобланмайди.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
Болаларда ва ўсмирларда Залаин® вагинал суппозиторийларни қўллаш бўйича тавсиясилар йўқ.
Бошқа дори воситалари ва Залаин® вагинал суппозиторийлар препарати
Залаин® суппозиторийлари ва маҳаллий спермицид ҳомилага қарши препаратларни бир вақтда қўллаш уларнинг спермицид самарасини пасайтириши мумкин, шунинг учун уларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Даволаш даврида рН кислотали бўлган совунлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда сертаконазолни ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган.
Ҳомиладорларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида, агар шифокорнинг баҳолашича она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Эмизиш
Препаратни эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган.
Бу препаратни эмизиш даврида, агар шифокорнинг баҳолашича она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:
Залаин® вагинал суппозиторийларни қўллаш бу қобилиятларга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
- Залаин® вагинал суппозиторийлар препаратини қандай қўллаш керак
Бу препаратни қатъий шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш керак. Агар Сизда саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Дозалаш тартиби
Бир вагинал суппозиторий уйқудан олдин кечқурун чалқанча ётган ҳолатда қинга чуқур юборилади.
Агар касалликнинг клиник симптомлари сақланса, етти кундан кейин яна битта суппозиторий юбориш мумкин.
Жинсий лаблар ва атрофдаги соҳаларни бир вақтда инфекцияланган ҳолатларида суппозиторий билан даволаш даврида ташқи жинсий аъзолар ва анал атрофи соҳасига Залаин® крем препаратини қўшимча қўллаш керак.
Инфекцияни тутиб турувчи бошқа омилларни (масалан, сунъий материалдан тайёрланган ички кийим ўрнига пахтадан тайёрланган ички кийим кийиш, қиннинг ҳаддан ташқари жадал гигиенаси тавсия этилмайда ва бошқалар) инкор этиш керак.
Жинсий шерикни даволаш зарурати шахсий равишда аниқланади – бунда даволовчи шифокорингизга мурожаат этиш керак.
Агар жинсий алоқада презервативдан фойдаланилса, суппозиторийни жинсий алоқадан кейин юбориш керак.
Даволашни ҳайз кўриш вақтида ҳам давом эттириш мумкин.
Агар суппозиторий қўллаш соҳасида таъсирланиш чақирса, даволашни бекор қилиш тавсия этилади.
Қўллаш усули
Залаин® вагинал суппозиторийлари бир марта интравагинал қўлланади.
Препаратни қўллашдан олдин нейтрал ёки ишқорий совунлардан фойдаланиб, ташқи жинсий аъзоларни ювиш керак.
Агар Сиз Залаин® суппозиторийларини тавсия этилгандан кўпроқ қўллаган бўлсангиз
Қин ичига қўлланилганда дозани ошириб юборилиши деярли мумкин эмас.
Агар Сиз Залаин® суппозиторийларини қўллашни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун дозани икки марта ошириб қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз Залаин® суппозиторийларини қўллашни тўхтатган бўлсангиз
Қайталанишларни олдини олиш мақсадида замбуруғли инфекцияни тўлиқ йўқотиш керак, шунинг учун даволашни муддатидан олдин тўхтатманг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда аллергик реакциялари бўлиши мумкин.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:
Кам ҳолларда қинда ачишиш, қичишиш каби реакциялар ривожланиши мумкин, улар даволаш вақтида ўз-ўзидан ўтиб кетади ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди. Бунинг натижаси парчаланаётган микроорганизмлар бўлиши мумкин, шундай қилиб, бу соғайиш симптоми ҳам бўлиши мумкин.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.
- Залаин® вагинал суппозиторийлари препаратини қандай сақлаш керак
Препарат 30оС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат ишлатилмасин.
Яроқлилик муддатининг охири кўрсатилган ойнинг сўнги куни ҳисобланади.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.
Сифатини бузилишининг яққол белгилари (масалан, рангини ўзгариши) пайдо бўлганда Залаин® вагинал суппозиторийлари препаратини қўллаш мумкин эмас.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Препарат шифокор рецептисиз берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
Залаин® вагинал суппозиторийлари препарати нималарни сақлайди:
Таъсир этувчи модда: ҳар бир суппозиторийда 300 мг сертаконазол нитрати
Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ярим синтетик глицеридлар витепсол ва суппоцир, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Залаин® вагинал суппозиторийлари препаратини ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Вагинал суппозиторийлар.
Ташқи кўриниши:
Оқ рангли, овал шаклли, ҳидсиз мумсимон суппозиторий.
Ўрами:
1 вагинал суппозиторий блистерга жойланган. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.