📜 Инструкция по применению Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)
💊 Состав препарата Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)
✅ Применение препарата Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)
📅 Условия хранения Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)
⏳ Срок годности Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)

 Дори препаратини қўллашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ёки йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(истеъмолчилар учун илова аннотация)

САЛЬБУТАМОЛ СОФАРМА 2 мг/5 мл сироп

SALBUTAMOL SOPHARMA 2 mg/5 ml syrup

Препаратнинг савдо номи: Сальбутамол Софарма (Salbutamol Sopharma)

Таъсир этувчи модда (ХПН): сальбутамол

Дори шакли: сироп

Таркиби:

5 мл сиропнинг таркиби:

Фаол модда: сальбутамол сульфати (salbutamol sulphate) 2 мг сальбутамолга (salbutamol) эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: этанол (96%), сахароза, метил парагидроксибензоат (Е218), пропил парагидроксибензоат (Е216), натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати дигидрати, суюқ “Лимон” эссенцияси, тозаланган сув.

Таьрифи: тиниқ, қовушқоқ, ўзига хос лимон ҳидли ва ширин таъмли сариқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бронхолитик восита

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Сальбутамол Софарма сиропи ­ бронходилататорлар гуруҳининг дори воситасидир. У қисқа муддатли (4-6 соатли) бронходилатацияни таъминлайди, бронхларнинг юмшоқ мушакларини бўшаштиради, нафас йўлларини кенгайишига ёрдам беради, кўкрак қафасдаги зўриқишни, хириллашни олади ва нафасни енгиллаштиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: перорал қабул қилинганида меъда­ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади. Унинг таъсири қабул қилинганидан кейин 15­30 минутдан кейин намоён бўлади. Плазмадаги максимал концентрациясига 2­3 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши: плазмада оқсиллари билан 10% гача боғланади.

Метаболизми: жигарда метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши: ярим чиқарилиш даври ­ 2,7 ва 5 соат оралиғида. Фармакокинетик тадқиқотларинг натижалари дозанинг 58,3 дан 78% қисми 24 соат ўтгач ва 65,3 дан 83,9% гача қисми 72 соатдан кейин сийдик билан чиқарилишини, 1,2 дан 7% гачаси аҳлатда аниқланишини кўрсатди. Қабул қилинган дозанинг 34 ва 47% сийдик билан сальбутамолнинг метаболити шаклида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Астма ва ўпканинг бошқа касалликларида нафасни енгиллаштириш учун қўлланилади. У ингалятор воситаларни ишлата олмайдиган болалар ва катталарда қўллаш учун қулай ҳисобланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сальбутамол Софармани доимо шифокорингизнинг тавсиясига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Сироп ичга қабул қилинади.

Одатдаги доза қуйидагиларни ташкил қилади:

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 5­10 мл сироп (2­4 мг сальбутамол) дан кунига 3­4 марта буюрилади. Зарурати бўлганида дозани 20 мл (8 мг) дан кунига 4 мартагача ошириш мумкин (максимал суткалик доза 32 мг).

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл сироп (2мг) дан кунига 3­4 марта буюрилади. Дозани 15 мл (6 мг) дан кунига 4 мартагача ошириш мумкин (максимал суткалик доза
24 мг).

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: бошланғич доза ­ 2,5­5 мл сироп (1­2 мг) кунига 3­4 марта буюрилади.

2 ёшгача бўлган болалар: 2 ёшгача бўлган болаларда препаратнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва дозаси аниқланмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар: даволашни анча кам дозалардан бошлаш ­ 5 мл сироп (2 мг) дан кунига 3­4 марта қабул қилиш тавсия қилинади.

Агар даволаниш вақтида Сиз дори препаратининг самараси анча кучсизлигини ҳис қилсангиз (сиропни одатдагидан анча тез­тез қабул қилишга эҳтиёж пайдо бўлса), дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат қилишингиз лозим. У сизнинг аҳволингизни баҳолайди ва даволашни ўзгартириши мумкин. Дори препаратининг дозасини шифокор маслаҳатисиз ўзгартирманг!

Агар Сиз Сальбутамол Софармани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Агар Сиз битта дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, унутилган дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўрашингизни сўраймиз.

Ножўя таъсирлари

Барча дори препаратлари каби Сальбутамол Софарма ҳам, улар ҳаммада хам намоён бўлмаслигига қарамай, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Жуда тез-тез (10 истеъмолчидан 1 тасидан кўпроғида кузатилади): тремор (оёқ­қўлларни қалтираши).

Тез-тез (10 пациентдан 1 тасидан камроғида кузатилади): бош оғриғи, юрак ҳаракатини тезлашиши, юрак соҳасида оғриқ, мушакларни тиришиши.

Кам ҳолларда (1000 пациентдан 1 тасидан камроғида кузатилади): кўнгил айниши, қусиш (асосан болаларда препаратнинг дозаси ошириб юборилганида), нотекис юрак ритми, юрак уришини хис қилиш, периферик вазодилатация, қонда қанд миқдорини ошиши ва қонда калий миқдорини камайиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан камроғида кузатилади): эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар, ангионевротик шиш (юз, лаблар, оғиз бўшлиғи, тил ва томоқни шиши, бу ютиниш ва нафас олишни қийинлаштириши мумкин), нафас йўлларини спазми, артериал босимни пасайиши ва коллапс, гиперфаоллик, мушакларда зўриқиш ҳисси.

Тез-тезлиги маълум эмас (мавжуд маълумотларга асосланиб баҳолаш мумкин эмас): Қанчалик тез­тез юзага келиши маълум эмаслигига қарамасдан, баъзи пациентларда кўкрак қафасида оғриқ (юрак бузилишлари натижасида), уйқусизлик, хавотирлик, бош айланиши бўлиши мумкин; Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда ­ қалтираш ва мушакларни тортишиши кучайиши мумкин.

Агар Сизда Сальбутамол Софарма билан даволаниш вақтида ушбу симптомлардан баъзилари юзага келса, шифокорингизга хабар беринг, лекин шифокорингизнинг кўрсатмасисиз ва тавсиясисиз дори препаратини қўллашни тўхтатманг.

Агар ножўя таъсирлардан ҳар қайсиси жиддий тус олса ёки агар Сиз ушбу илова­варақада келтирилмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилишингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Сальбутамол Софармани қуйидагиларда қабул қилманг

  • агар Сизда фаол моддага ёки Сальбутамол Софарма таркибидаги бошқа ҳар қандай моддага аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган, қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.

Агар Сиз қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорингизни хабардор қилинг:

  • бронхлар спазмини даволаш учун бошқа дори препаратлари (симпатикомиметиклар, ксантинлар ­ теофилин, аминофиллин);
  • кортикостероидлар;
  • сувсизлантирувчи воситалар (диуретиклар);
  • юрак етишмовчилигини даволаш учун дори препаратлари (дигиталис гликозидлар);
  • депрессияни даволаш учун дори препаратлари (МАО ингибиторлари ёки трициклик антидепрессантлар);
  • қалқонсимон без касалликларини даволаш учун дори препаратлари (тиреоид гормонлар);
  • бета­блокаторлар (пропранолол, атенолол, метопролол);
  • галотан ва бошқа галогенизацияланган углеводород анестетиклар, ва циклопропан миокардни сенсибилизациялайди ва β-агонистларнинг аритмоген таъсирини потенциялаши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Сальбутамол Софармани қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилинг

Сальбутамол Софарма оғир ёки нотурғун шаклдаги астмани даволашда ўз­ўзича ёки асосий восита сифатида қўлланилмайди. Шунингдек, астматик хуружларни бартараф этиш учун ҳам қўлланилмайди.

Агар Сизда қуйидаи касалликлар бўлса, шифокорингизга мурожаат қилинг:

  • юқори фаоллиги билан боғлиқ бўлган қалқонсимон без касалликлари;
  • юрак касалликлари, ва айниқса, юрак ритмини бузилиши ёки стенокардия (кўкракда оғриқ) билан боғлиқ бўлган;
  • юқори қон босими;
  • диабет.

Сальбутамол билан даволанишда спортчиларда допинг­синама ижобий бўлиши мумкин.

Сироп таркибида метил­ ва пропил парагидроксибензоатни сақлайди, улар аллергик реакцияни (эҳтимол секинлашган) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Препаратни ҳомиладорларда қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, уларда уни қўллаш тавсия қилинмайди.

Агар Сиз эмизикли бўлсангиз ва сальбутамол билан даволаниш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирнинг ўзига хослиги

Сальбутамол Софарма тремор, бош айланиши ва холсизликни чақириши мумкин, шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлашда уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратнинг ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим маълумот

Ушбу дори воситаси 3,84% этанол сақлайди, яъни 5 мл ли бир дозада 0,155 г гача спирт, 3,84 мл пива ва 1,6 мл винога эквивалент. Буни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, болаларда, ва жигар касаллиги, тутқаноғи бўлган ва алкоголизм билан касалланган пациентларда қўллашда эътиборга олиш керак.

Дори препарати 37,5 г сахароза сақлайди. Дозалаш тавсияларига кўра қабул қилинганида, 5 мл ли ҳар бир дозада 1,5 г гача сахароза мавжуд. Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал у билан масаҳатлашинг.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз Сальбутамол Софарманинг керагидан ортиқ дозасини қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз илова­варақада кўрсатилганидан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, оёқ­қўлларни қалтираши, кўп терлаш, кўнгил айниши, қусиш, айниқса болаларда (сальбутамолни дозаси ошириб юборилганида), кўкракда оғриқ, юрак ритмини бузилиши пайдо бўлиши мумкин.

Дарҳол даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Чиқарилиш шакли

Сироп

Бирламчи ўрам

125 мл сироп 125 мл ҳажмли тўқ шиша флаконга ёки 125 мл ҳажмли тўқ полиэтилентерефталат флаконга дозаланади.

Тўқ шиша флаконлар алюмин ёки полиэтилен бурама қопқоқчалар билан тиқинланади.

Тўқ жигарранг полиэтилентерефталат флаконлар полиэтилен бурама қопқоқчалар билан тиқинланади.

Иккиламчи ўрам ­­ 1 (бир) флакон препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси ва пластмасса ўлчов стаканчаси билан бирга алоҳида картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 (икки) йил.

Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати: 1 (бир) ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.