📜 Инструкция по применению Санорин
💊 Состав препарата Санорин
✅ Применение препарата Санорин
📅 Условия хранения Санорин
⏳ Срок годности Санорин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САНОРИН

SANORIN

 

Препаратнинг савдо номи: Санорин.

Таъсир этувчи модда (ХПН): нафазолин.

Дори шакли: бурун спрейи.

Таркиби:

Хар бир флакон (10 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,01 г нафазолин нитрати;

ёрдамчи моддалар: этилендиамин q.s. (тахминан 0,0004 г), 0,170 г борат кислотаси,       0,010 г метилпарагидроксибензоат, сув 10 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз, хидсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: ЛОР-аъзоларини даволаш учун восита (альфа- адреномиметик).

АТХ коди: R01AA08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нафазолин симпатик нгерв тизимининг альфа-адренорецепторларига тўғридан-тўғри рағбатлдантирувчи таъсирга эга бўлган альфа2-адреномиметикларга киради. Бурун ичига юборилганида бурун бўшлиғи, бурунхалқум ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қаватининг томирларига нисбатан тез, яққол ва давомли томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади – шиш, гиперемияни камайтиради, шу туфайли бурун йўлларининг ўтказувчанлиги яхшиланади ва бурун орқали нафасни енгиллашади. Шу билан бирга евстахиев найларининг ўтказувчанлиги тикланади.

Терапевтик самара одатда, препарат юборилганидан кейин 5 минут давомида юз беради, ва 4-6 соат давомида сақланади.

Узоқ муддат қўлланганида томирларни торайтирувчи самараси аста-секин камаяди, шунинг муносабати билан 5-7 кун даволашдан кейин бир неча кунга танаффус қилиш керак.

Фармакокинетикаси

Одамда Санорин препаратининг тақсимланиши, метаболизми ва элиминациясига нисбатан маълумотлар йўқ.

Қўлланиши

  • турли этиологияли ўткир ринит:
  • ўрта отит – бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун қўшимча восита сифаптида;
  • синусит;
  • евстахиит;
  • ларингит;
  • бурун, бурунхалқум ва бурун бўшлиғи ёндош бўшлиқлари шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун;
  • бурундан қон кетишини тўхтатишни заруратида.

Қўллаш усули ва дозалари

Бурун ичига. 1-3 дозадан препарат хар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта.

Спрей биринчи марта қўлланганида, аэрозолнинг компакт булутчаси пайдо бўлгунича, дозаловчи мосламага бир неча марта босиш тавсия этилади.

Бевосита қўллаш олдидан химоя қалпоқчани ечинг, флаконни вертикал холатда тутиб туринг, дозаловчи мосламанинг учини бурун йўлига киритинг, шундан кейин аппликаторга кескин ва тез босинг. Сепкандан кейин бевосита дархол бурун орқали енгил нафас олиш тавсия этилади.

Қисқа муддат, катталарда 1 хафтадан кўп эмас ва болаларда 3 кундан кўп эмас, қўллансин.

Агар бурун орқали нафас олиш енгиллашса, унда Санорин препаратини қўллашни эрта тамомлаш мумкин. Бир неча кундан кейин препаратни такроран қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Тавсия қилинган дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Алохида сезувчанлиги бўлган шахсларда бурун бўшлиғида ачишиш ва қуруқлик туйғуси пайдо бўлиши мумкин.

Кам холларда препаратнинг таъсири тўхтаганидан кейин бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси ва шиши ривожланади.

Симпатик нерв тизимининг таъсирланиши ва организмга умумий таъсири натижасида кам кўнгил айниши, тахикардия, бош оғриғи, таъсирчанлик, юқори терчанлик, аллергик реакциялар, тошма, артериал босимни ошиши кузатилиши мумкин.

Давомли  ва тез-тез қўллашда (1 хафтадан ортиқ) Санорин препарати бурун йўлларининг ўтказувчанлигини сурункали бузилишига ва бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг атрофиясига олиб келиши мумкин..

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • сурункали ринит;
  • атрофик ринит;
  • ёпиқбурчакли глаукома;
  • кўзларнинг оғир касалликлари;
  • артериал гипертензия;
  • яққол атеросклероз;
  • тахикардия;
  • гипертиреоз;
  • қандли диабет;
  • моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кунгача бўлган давр.

Санорин 0,1% ли эритмани 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан

Хомиладорлик, лактация даври юрак ишемик касаллиги (стенокардия), простата безининг гиперплазияси, феохромацитома.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни моноаминооксидаза ингибиторлари ёки трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўллашда (ва уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кун давомида) артериал босимни ошиши мумкин, бу нафазолиннинг таъсири остида деполанган катехоламинларнинг ажралиб чиқиши билан боғлиқ. Шунинг учун Санорин препаратини МАО ингибиторлари билан бир вақтда (ва уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кун давомида) қўллаш мумкин эмас.

Нафазолин махаллий анастетикларнинг сўрилишини секинлаштиради (уларнинг таъсирини узайтиради).

 

Махсус кўрсатмалар

Монооксидаза ингибиторлари билан бирга қўллаш гипертензив самарасини кучайтиради.

Миокардни симпатомиметиклларга сезувчанлигини оширувчи анастетиклани (галотан) қўллаш билан умумий анастезия ўтказишда, айниқса бронхиал астмаси бўлган беморларда, эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни узоқ муддат қўллашдан сақланиш керак.

Юрак-томир ва нерв тизими томонидан ножўя кўринишлар ривожланиши мумкинлиги туфайли, Санорин препаратининг қўллашга тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Хомиладорлик ва лактация

Нафазолинни йўлдош тўсиғи орқали, шунингдек кўкрак сутига ўтиши хақида маълумотлар йўқ. Шунинг муносабати билан, препаратни буюришда бола ва хомила учун мумкин бўлган хавф ва она учун кутилаётган терапевтик самара бахолаш керак.

Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсири

Препарат ножўя самараларининг профилини хисоби билан, транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланиш қобилятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида организмга тизимли таъсири натижасида асабийлик, юқори терчанлик, бош оғриғи, тремор, тахикардия, юрак уришини хис қилиш, юқори артериал босим каби кўринишлар ривожланиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишининг мумкин бўлган белгиларига шунингдек кўнгил айниши, цианоз,  нафас ва рухий бузилишлар хам киради.

Марказий нерв тизимининг сусайиши холида брадикардия, кучсизлик, уйқучапнлик,  тана хароратини пасайиши, кўп тер ажралиб чиқиши, коллапс кузатилади, жуда кам кома ривожланиши мумкин.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Бурун спрейи 0,1%.

10 мл дан препарат химоя қалпоқча ва тасодифан босишдан химоя қилиш учун плдастмасса химоя яримхалқали, буралувчи механик  дозаловчи аппликатор билан таъминланган, хира яримтиниқ пластик флаконда.

Хар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан химояланган жойда, 10оС дан 25оС гача хароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 .

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.