ЎРАМ ВАРАҚАСИ
КАЛЬЦИЙ САНДОЗ®
CALCIUM SANDOZ
Ўрам варақасини диққат билан ўқиб чиқинг. Унда ушбу препаратни қабул қилишда керак бўлган муҳим маълумот сақланади. Саволлар туғилганида даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Препаратнинг садо номи: Кальций Сандоз®
Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций карбонати
Дори шакли: вишилловчи таблеткалар
Таркиби:
Бир вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1250 мг кальций карбонати, бу истеъмол қилишга тайёр эритмада эриган кальций цитрати шаклидаги 500 мг кальцийга тўғри келади;
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, олма кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий цикламати, натрий гидрокарбонати, натрий сахаринати, лимон ароматизатори.
Таърифи: оқ, думалоқ, икки юзаси силлиқ, лимон таъмли ва ҳидли таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препарат.
АТХ коди: А12АА04
Фармакологик хусусиятлари
Кальций ионлари биологик тизимларни фаоллаштириш учун жуда муҳим. Қўзғалувчан мембраналарнинг рағбатлантириш бўсағаси хужайрадан ташқаридаги Са++ концентрациясига боғлиқ. Кальций ионлари шунингдек хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини бошқаришда кўмаклашади. Плазмада Са++ танқислиги нейро-мушак қўзғалувчанликни оширади, айни вақтида уни ошиб кетиши эса, қўзғалувчанликни пасайтиради.
Кальций танқислигида кальций препаратларини перорал қабул қилиш скелетни минерализациясига ёрдам беради.
Кальцийни сўрилиши гормонлар томонидан бошқарилади. Доза оширилганида ва ёш ўтган сари сўрилиш тезлиги пасаяди ва гипокальциемик ҳолатларда сўрилиши ошади.
500 мг кальций цитрати истеъмол қилинганда сўрилиши тахминан 30-40% ни ташкил қилади. Юқорироқ дозаларни буюриш сўриладиган препаратнинг миқдорини фақатгина бироз оширади. Овқат билан истеъмол қилинадиган кальцийнинг суткалик нормаси тахминан 1000 мг ни ташкил қилади.
Кальцийни буйрак орқали чиқарилиши унинг зардобдаги концентрациясига боғлиқ. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда фильтрланган кальцийнинг 98% буйрак найчаларида қайта сўрилади.
Қўлланилиши
Кальцийга эҳтиёж юқори бўлганда (масалан, ўсмирларда (ўсиш даврида), ҳомиладорларда, эмизиш даврида) кальций танқислигини олдини олишда қўлланади.
Остеопорозни даволашда қўшимча восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Таблеткани бир стакан сувда эритиш ва дарҳол ичиш керак. Эритмани хиралашиши препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Препаратни овқатланиш вақтида ҳам, овқатланишлар орасида ҳам қабул қилиш мумкин.
Тавсия этиладиган доза: суткада 500 дан 1000 мг гача, бу – бир Кальций Сандоз 500 таблеткасини кунига бир ёки икки марта қабул қилишга тенг.
Даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар тизимлар-аъзолар синфи ва учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Учраш тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялар қуйидаги гуруҳларга ажратилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: тошма, қичишиш, эшакеми кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик.
Жуда кам ҳолларда: тизимли аллергик реакцияларнинг (анафилактик реакция, юзни шиши, ангионевротик шиш) айрим ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: гиперкальциемия, гиперкальциурия.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: метеоризм, қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ.
Агар бирон-бир ножўя самаралар кучайса ёки ушбу иловада санаб ўтилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақда шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.
- Гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия билан кечувчи касалликлар ва/ёки ҳолатлар.
- Нефрокальциноз, нефролитиазда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Тиазид диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкальциемиянинг юқори хавфи сабабли, зардобда кальцийнинг миқдорини доимо назорат қилиш керак.
Тизимли кортикостероидлар кальцийни сўрилишини камайтиради. Улар бир вақтда қўлланганида кальций препаратининг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.
Кальций препаратлари билан бир вақтда қўлланганида тетрациклин препаратларининг сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун тетрациклин препаратларини кальций препаратларини қабул қилишдан камида икки соат олдин ёки камида олти соатдан кейин қабул қилиш керак.
Кальций препаратлари билан даволашда кузатиладиган гиперкальциемия юрак гликозидларининг токсиклигини ошириши мумкин. Бундай пациентларда электрокардиограммани (ЭКГ), шунингдек зардобда кальций миқдорини назорат қилиш керак.
Кальций препаратлари билан бир вақтда қўлланганда перорал бифосфонатлар ёки натрий фторидини меъда-ичак йўлларида сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун перорал бифосфонатларни, кальций препаратларини қабул қилишдан камида уч соат олдин қабул қилиш керак.
Оксалат кислотаси (масалан, исмалоқ ва ровочда сақланади) ва фитин кислотаси (масалан, бошоқли ўсимликларда сақланади) кальций ионлари билан эримайдиган бирикмаларни ҳосил қилиб, кальцийни сўрилишини пасайтириши мумкин. Кальций Сандозни оксалат ёки фитин кислоталарига бой овқат истеъмол қилгандан кейин икки соат давомида қабул қилиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Енгил даражали гиперкальциурия (суткада 300 мг ёки суткада 7,5 ммоль дан юқори) ёки анамнезида сийдик чиқариш йўлларида тошлар мавжуд бўлса, сийдик билан кальцийни чиқарилиши даражасини назорат қилиш талаб этилади. Зурурати бўлганида кальцийнинг дозасини пасайтириш ёки ушбу препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Сийдик чиқариш йўлларида тош пайдо бўлишига мойил бўлган пациентларга кўп миқдорда сув истеъмол қилиш тавсия этилади.
Агар буйрак фаолиятини бузилишида, кальций тузлари билан даволашни зардобда кальций ва фосфатлар миқдорини назорат қилиб, тиббий кузатув остида амалга оширилади.
Агар препаратнинг юқори дозалари қўлланса, айниқса D витамини билан ёндош даволашда, кейинчалик буйрак фаолиятини бузилиши билан кечувчи гиперкальциемияни ривожланиш хавфи мавжуд. Бундай ҳолатларда зардобда кальцийнинг миқдори, шунингдек буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.
Цитрат тузлари алюминийни сўрилишини кучайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор. Алюминий асосидаги препаратларни қабул қилаётган буйрак фолиятини оғир даражали бузилиши бўлган пациентларни даволашда Кальций Сандоз вишилловчи таблеткаларини (лимон кислотаси мавжудлиги сабабли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот:
Ҳар бир вишилловчи таблетка 56,46 мг натрий сақлайди. Буни натрийни чекловчи парҳезда (натрийни миқдори камайтирилган/тузни миқдори камайтирилган) бўлган пациентлар эътиборга олишлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш:
Нормал кечаётган ҳомиладорликда ва эмизиш вақтида етарли даражадаги суткалик қабул қилиш миқдори (шу жумладан овқат ва овқатга қўшимчалар) 1000-1300 мг кальцийни ташкил этади. Ҳомиладорлик вақтида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан ошмаслиги керак.
Эмизиш даврида кўкрак сутига кальцийнинг жуда кўп миқдори ажралиб чиқади, бироқ янги туғилган чақалоққа нохуш таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида кальций танқислиги мавжудлигида кальцийни қабул қилиш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши гиперкальциурия ва гиперкальциемияга олиб келади. Гиперкальциемия симптомлари бўлиб кўнгил айниши, қусиш, чанқоқлик, полидипсия, полиурия, дегидратация ва қабзият ҳисобланади. Гиперкальциемия билан кечувчи сурункали дозани ошириб юборилиши қон-томирлар ва аъзоларнинг кальцификациясини чақириши мумкин.
Суткада 2000 мг дан юқори доза ва бир неча ой давомида қабул қилинадиган доза кальций билан заҳарланиш ривожланишининг чегара кўрсаткичи ҳисобланади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш
Заҳарланиш ривожланганда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва организмда суюқлик танқислигини тўғрилаш керак.
Даволашни талаб этадиган дозани ошириб юборилишида гидратацияни, зарурати бўлганида физиологик эритмани вена ичига юбориш йўли билан амалга ошириш керак. Организмдан кальцийни чиқарилишини кучайтириш, шунингдек суюқлик хажми билан юкламани ошиб кетишини олдини олиш учун халқали диуретикларни (масалан, фуросемид) қўллаш мумкин, бунда тиазид диуретикларни қўллашдан сақланиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гидратация самарасиз ҳисобланади, уларда диализ ўтказиш зарур. Барқарор гиперкальциемия ҳолатларида бошқа мойил омиллар, масалан А ва D гипервитаминози, бирламчи гиперпаратиреоз, хавфли касалликлар, буйрак етишмовчилиги ёки иммобилизацияни инкор этиш керак.
Чиқарилиш шакли
Намютгич билан таъминланган полиэтилен тиқинли полипропилен тубалар. 10, 20 ва 40 таблеткадан ўрамда. Бир вишилловчи таблеткада 500 мг кальций сақланади.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Туба зич ёпилган ҳолатда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Ўрам очилганидан кейин яроқлилик муддати: 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.