ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАЛЬЦИЙ-LIK
CALCIUM-LIK
Препаратнинг савдо номи: Кальций-LIK
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кальций карбонати ва холекальциферол (витамин D3)
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун сироп
Таркиби:
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: элементар кальций (кальций карбонати бўйича) – 250 мг; холекальциферол – 125 ХБ;
ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоата, гуар қатрони, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, сахароза, натрий цитрати, натрий сахаринати, бронопол, акризол К 140, эритрозин буёвчиси, “Фруктовый микс” хушбўй, тозаланган сув.
Таърифи: пушти рангли, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: А12АХ
Фармакологик хусусиятлари
Кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препаратдир. Организмда кальций ва D3 витаминнинг етишмовчилигини тўлдириб суяк тўқимасини резорбциясини (сўрилиб кетишини) пасайтиради ва зичлигини оширади, тишларнинг минерализацияси учун зарур.
Кальций нерв ўтказувчанлигини, мушак қисқаришларини бошқаришда иштирок этади ва қон ивиши тизимининг асосий компоненти хисобланади. D3 витамини (холекальциферол) кальцийни ичакда сўрилишини оширади.
Кальций ва D3 витаминини қўллаш, юқори суяк сўрилишини рағбатлантирувчиси ҳисобланган паратиреоид гормонини ошишга тўсқинлик қилади.
Фармакокинетикаси
D3 витамини ингичка ичакда сўрилади.
Кальций ионлашган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида D- витаминига боғлик транспорт механизми орқали сўрилади.
Қўлланилиши
Даволаш – олдини олиш воситаси сифатида:
– остеопорозни (шу жумладан, менопауз, сенил, стероид, идиопатик) ва унинг асоратларини (суякларнинг синишлари) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;
– организмдаги кальций ва D3 витаминининг уларни овқат билан тушишини етишмовчилиги сабабли танқислигини тўлдириш учун;
– ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек болалар (2 ёшдан) ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида кальций тузлари ва D3 витаминига бўлган юқори эхтиёжида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Суткалик доза 5 – 10 мл ни ташкил қилади ёки шифокорни кўрсатмасига мувофиқ.
Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Агар суткалик доза 600 мг дан кўпни ташкил қилса, уни қабул қилишларга бўлиш ва кун давомида қўллаш лозим.
Ножўя таъсирлари
Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкальциемия, гиперфосфатемия, гиперкальциурия.
Меъда-ичак йўллари тизими томонидан: қабзият, диарея, чанқаш, иштаҳани пасайиши, оғизда металл таъми, кўнгил айниши ёки қусиш, панкреатит.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: толиқиш, умумий холсизлик, уйқучанлик, бош оғриғи, психоз, конъюнктивит, ринорея.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни (АБ) ошиши, юрак ритмини бузилиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, поллакиурия/никтурия, полиурия, либидони пасайиши.
Аллергик реакциялар: қичишиш, тери тошмаси.
Бошқалар: миалгия, артралгия, эктопик кальцификация, тана ҳароратини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
– буйракларнииг фаолиятини яққол бузилишлари;
– гиперкальциемия ва гиперкальциурия (шу жумладан узоқ муддатли иммобилизация билан боғлиқ бўлган);
– сийдик-тош касаллиги (кальций тошларининг ҳосил бўлиши);
– декальцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз);
– остеопороз (иммобилизация билан боғлиқ бўлган);
– ўпка туберкулёзи (фаол шакли) да қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси 1500 мг кальций ва 600 ХБ D3 витаминидан ошмаслиги керак.
D витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин, шунинг учун она ва болаларга бошқа манбалардан кальций ва D3 витаминининг қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва доимий тиббий назоратни амалга ошириш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
– фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминнинг фаоллиги камайиши мумкин;
– юрак гликозидлар билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник холатларни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг таъсирини кучайтириши мумкин;
– препарат тетрациклинларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин, шунинг учун препарат ва тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларининг қабуллари орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиш керак;
– бифосфонатлар ёки натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида, уларнинг сўрилиш пасайиши мумкин, шунинг учун препаратни бу дори воситаларидан камида 2 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади;
– ГКС кальцийнинг сўрилишни камайтиради, шунинг учун ГКС қабул қилаётган пациентларда препаратнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин;
– колестирамин ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминининг сўрилишини пасайиши мумкин;
– тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида кальцийни найчалардан қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкальциемия ривожланишини хавфи ошади. Фуросемид ва бошқа «халқали» диуретиклар, аксинча кальцийнинг буйраклар орқали чиқарилишини кўпайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ва остеопорози бўлган иммобилизациядаги беморларда гиперкальциемия ривожланишининг хавфи сабабли эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш вақтида кальцийни сийдик билан чиқарилишини, кальций ва креатининнинг плазмадаги концентрациясини (суткада 7,5 ммольдан (суткада 300 мг) ошган кальциурияни пайдо бўлиш холларида дозани ҳисобга олиш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак) доимо назорат қилиш керак.
Дозани ошириб юборишдан сақланиш учун D3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур.
Кальций ва D3 витаминни сақлаган витамин мажмуалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Кекса одамларда суткалик кальцийга бўлган эхтиёж суткада 1,5 г, D3 витаминига суткада 500-1000 ХБ ни ташкил қилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: анорексия, чанқоқлик, полиурия, кўнгил айниши, қусиш, гиперкальциурия, гиперкальциемия, гинеркреатининемия.
Даволаш: препаратни дархол бекор қилиш керак. Организмга кўп миқдордаги суюқликни юбориш, «халқали» диуретикларни (масалан, фуросемид), ГКС, кальцитонин, бифосфонатларни қўллаш тавсия қилинади
Чиқарилиш шакли
100 мл, 150 мл дан сироп флаконларда. 1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан тўпламда картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.