ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕВОРИЛ
LEVORIL
Препаратнинг савдо номи: Леворил
Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 500 мг левофлоксацин полигидрати
ёрдамчи моддалар: сувсиз глюкоза (БФ) – 5% в/х, инъекция учун сув (БФ) к.м.
Таърифи: оч-сариқ ёки сарғиш-яшил рангли, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: синтетик антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA12
Фармакологик хусусиятлари
Левофлоксацин фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомерини сақловчи, фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир. ДНК гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ларни блоклайди, узилган ДНК ни тикланиши ва суперспирализациясини бузади, ДНК синтезини бостиради, цитоплазма, хужайра девори ва мембраналарда чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради.
Ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан самаралидир. Левофлоксацин препаратининг таъсирига нисбатан сезгир микроорганизмлар:
аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diptheriae, Enterococcus spp. (шу жумладан Enterococcus faecalis), Listeria monocytogenes, Staphylococcus spp. (коагулаза манфий метициллинга сезгир/ўртача сезгир штаммлари), шу жумладан Staphylococcus aureus (мецитиллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (мецитиллинга сезгир штаммлари); Staphylococcus spp. (лейкотоксин сақловчи); Streptococcus spp. C ва G гуруҳлари, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumonia (пенициллинга сезгир/ўртача сезгир/резистент штаммлари), Streptococcus pyogenes, Streptococcus group viridans (пенициллинга сезгир/резистент штаммлари).
аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter spp. (шу жумладан Acinetobacter baumanii), Actinobacillus actinomycetem comitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter spp. (шу жумладан Enterobacter cloacae), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenza (ампициллинга сезгир/резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae), Moraxella catarrhalis (бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Morganella аmorganii, Neisseria gonorrhoeae (пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Neisseria meningitidis, Pasteurella spp. (шу жумладан Pasteurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida), Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp. (шу жумладан Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Pseudomonas spp. (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa), Serratia spp. (шу жумладан Serratia marcescens), Salmonella spp;
анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Propionibacterium spp., Veilonella spp.;
бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumonia, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumopila, Legionella spp., Mycobacterium spp. (шу жумладан, Mycobacterium leprae, Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis), Mycoplasma pneumonia, Rickettsia spp., Ureaplasma urealyticum.
Фармакокинетикаси
Левофлоксацин соғлом кўнгиллиларга 500 мг дозада вена ичига 60 минут давомида инфузия қилингандан сўнг плазмасида ўртача чўққи концентрацияси 6,2 мкг/мл ни ташкил қилган. Левофлоксацинни бир марталик дозаси 500 мг вена ичига юборилганидан сўнг фармакокинетик ҳусусиятлари мувофиқ равишда: Cmax – 6,2±1,0 мкг/мл, Tmax – 1,0±0,1 соат, ярим чиқарилиш даври – 6,4±0,7 соатни ташкил этади. Левофлоксацин вена ичига бир марта ва кўп марта юборилганида унинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли характерга эга ва олдиндан айтиш мумкин. Левофлоксацин вена ичига юборилганидан сўнг плазмадаги концентрацияси таблетка шаклида қабул қилингандаги билан ўхшашдир, шунинг учун оғиз орқали қабул қилиш ва вена ичига юбориш усуллари бир-бирини ўрнини босувчи ҳисобланади. Левофлоксацин 500 мг дозада вена ичига бир марта ва кўп марта юборилганидан сўнг ўртача тақсимланиш ҳажми 89 л дан 112 л гача қийматни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30-40% ни ташкил этади. Левофлоксацин бир марта ёки кўп марта юборилгандан сўнг ўртача якуний ярим чиқарилиш даври 6 соатдан 8 соатгачани ташкил этади. Левофлоксацин аъзолар ва тўқималар: ўпка, бронхларнинг шиллиқ қавати ва балғам, сийдик жинсий тизим аъзолари, шу жумладан простата бези, суяк тўқимаси, орқа мия суюқлиги, полиморф ядроли лейкоцитлар, альвеоляр макрофагларга яхши ўтади. Левофлоксацин асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Жигарда катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки дезацетилланади. Перорал қабул қилингандан сўнг қабул қилинган дозасининг тахминан 87% 48 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. 4% дан камроқ қисми 72 соат давомида аҳлатда аниқланади.
Қўлланилиши
Леворилни касалхона ичи пневмония, касалхонадан ташқари пневмония, ўткир бактериал синусит, сурункали бронхитни зўрайиши, тери ва тери тузилмаларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари, сурункали бактериал простатит, сийдик йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари, ўткир пиелонефрит, қорин ичи инфекцияси, ўткир ўрта қулоқ отити, куйдиргини ўпка шакли (контактда бўлгандан сўнг), ўлатда қўллаш мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Леворил препаратини дозалаш, қабул қилиш частотаси ва даволаш курсининг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги ва характерига қараб аниқланади. Перорал қабул қилинган левофлоксациннинг сўрилиши тез ва тўлиқ бўлганлиги туфайли, суткалик дозаси перорал қабул қилинадиган ва вена ичига юбориладиган дори шакллари учун бир хил бўлади.
Буйрак фаолияти нормал (креатинин клиренси > 50 мл/мин) бўлган катталар учун тавсия этилган дозалаш:
Инфекция тури | Дозалаш тартиби,
ҳар 24 соатда |
Даволаш давомийлиги (кун) |
Касалхона ичи пневмония | 750 мг | 7-14 |
Касалхонадан ташқари пневмония | 750 мг | 5 |
500 мг | 7-14 | |
Ўткир бактериал синусит | 750 мг | 5 |
500 мг | 10-14 | |
Сурункали бронхитни ўткир бактериал зўрайиши
|
500 мг | 7 |
Тери ва тери тузилмаларининг асоратланган инфекциялари | 750 мг | 7-14 |
Тери ва тери тузилмаларининг асоратланмаган инфекциялари | 500 мг | 7-10 |
Сурункали бактериал простатит | 500 мг | 28 |
Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари еки ўткир пиелонефрит | 750 мг | 5 |
250 мг | 10 | |
Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари | 250 мг | 3 |
Куйдурги касаллигининг ўпка шакли (контактда бўлгандан сўнг)
· катталар ва > 50 кг ва ≥ 6 ойлик бемор болалар · < 50 кг и ≥ 6 ойлик болалар
|
500 мг
8 мг/кг кунига 2 марта (250 мг/ дозадан ошмасин) |
60
60 |
Ўлат
· катталар ва > 50 кг болалар · < 50 кг и ≥ 6 ойлик болалар |
500 мг 8 мг/кг кунига 2 марта (250 мг/ дозадан ошмасин) |
10-14
10-14 |
Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси ≤ 50 мл/мин) бўлган катта ёшдаги пациентлар учун дозалаш:
Буйрак фаолияти нормал бўлган дозалаш тартиби,
ҳар 24 соатда |
Креатинин клиренси, 20-49 мл/мин | Креатинин клиренси, 19-10 мл/мин | Креатинин клиренси, <10 мл/мин (шу жумладан гемодиа-лиз ва ХАПД* ) |
750 мг | 750 мг ҳар 48 соатда | биринчи доза 750 мг, сунгра 250 мг ҳар 48 соатда | биринчи доза 750 мг, сўнгра 500 мг ҳар 48 соатда |
500 мг | биринчи доза 500 мг,
сўнгра 250 мг ҳар 24 соатда |
биринчи доза 500 мг,
сўнгра 250 мг ҳар 48 соатда |
биринчи доза: 500 мг,
сўнгра 250 мг ҳар 48 соатда |
250 мг | дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди | 250 мг дан ҳар 48 соатда, агар сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари оғир-лашмаса, у ҳолда доза-га тузатиш киритиш талаб қилинмайди | дозага тузатиш киритиш мумкинлиги юзасидан маълумотлар йўқ |
Юбориш усули/методи
Леворил (500 мг) 60 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади. Эритмани жуда тез равишда юборилиши гипотонияга олиб келиши мумкин. Вена ичига кўп валентли катионлар (магний, кальций) дан таркиб топган эритмалар билан бирга юборишдан сақланиш керак. Мушак ичига, интратекал, қорин бўшлиғи ёки тери остига юбориш учун мўлжалланмаган.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея (шу жумладан қонли диарея), овқат ҳазм бўлишини бузилиши, иштаҳани пасайиши, қоринда оғриқ, сохтамембраноз колит, “жигар” трансминазалари фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит, дисбактериоз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши, томирлар коллапси, тахикардия, QT оралиғини узайиши, хилпилловчи аритмия.
Моддалар алмашинуви томонидан: гипогликемия (иштаҳани ошиши, кўп терлаш, қалтираш, асабийлик), гипергликемия (оғизни қуриши, чанқоқлик, кўп сийиш, толиқиш, кўришни хиралашиши, терини қуриши ёки қичишиши, аритмия).
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, уйқусизлик, тремор, безовталик, парестезиялар, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, депрессия, ҳаракат бузилишлари, тиришишлар.
Сезги аъзолар томонидан: кўришни, эшитишни, ҳид билишни, таъм билишни ва тактил сезувчанликни бузилиши.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, мушакларни заифлиги, миалгия, пайларни узилиши, тендинит, рабдомиолиз
Сийдик чиқариш тизими томонидан: гиперкреатинемия, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, геморрагиялар.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши ва қизариши, тери ва шиллиқ қаватларни шиши, эшакеми, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспазм, бўғилиш, анафилактик шок, аллергик пневмонит, васкулит.
Бошқалар: фотосенсибилизация, астения, порфирияни кучайиши, турғун иситма, суперинфекцияни ривожланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Левофлоксацинга ёки бошқа фторхинолонларга, шунингдек препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, тутқаноқ, хинолонлар билан даволаш эртароқ ўтказилганида пайларни шикастланиши, ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Кексаларда (буйрак фаолиятини ёндош пасайиш эҳтимоли юқори бўлганлиги туфайли), глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Хинолонни теофиллин ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш бош мияда тириши бўсағасини пасайтириши мумкин. Левофлоксацин фенбуфен билан бирга қўлланганида, левофлоксациннинг концентрацияси улар алоҳида қўллангандагига нисбатан тахминан 13% юқори булади. Левофлоксацин сукральфат, алюминий ёки магний сақловчи антацидлар, темир ва рух тузлари билан бирга қўлланганида левофлоксацинни сўрилиши пасаяди.
Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларнинг узилиш хавфини оширади. Левофлоксацин варфариннинг антикоагулянт фаоллигини кучайтиради.
Циметидин ва пробенецид таъсирида, левофлоксацинни буйрак найчалари орқали секрециясини блокланиши мумкинлиги туфайли, уни организмдан чиқарилиши (буйрак клиренси) бироз секинлашади. Бу ўзаро таъсир, энг аввало, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун клиник аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш керак. Левофлоксацин циклоспориннинг ярим чиқарилиш даврини оширади.
Левофлоксацин ва гипогликемик воситаларни бир вақтда қўллаш қон плазмасида глюкозанинг концентрациясини ўзгаришига (гипогликемия ва гипергликемия) олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Леворилни темир, рух тузларининг препаратлари, антацидлар ва сукральфатни қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қўллаш керак.
Леворил препарати билан даволаш вақтида тери қопламаларини шикастланишидан (фотосенсибилизация) сақланиш учун қуёш ва сунъий УБ-нурларидан сақланиш керак Тендинит, сохтамембраноз колит, аллергик реакцияларнинг белгилари пайдо бўлганида Леворил дарҳол бекор қилинади.
Анамнезида бош мияни шикастланиши (инсульт, оғир травма) бўлган беморларда тиришишлар ривожланиши мумкинлигини, глюкоза-6-фосфатдегидрогенеза етишмовчилигида гемолизни ривожланиш хавфи борлигини инобатга олиш керак.
Леворил препарати ва варфарин бир вақтда қўлланганида протромбин вақтини ва коагуляциянинг бошқа кўрсаткичларини синчиклаб мониторинг ўтказиш керак.
Леворил бошқа гипоглигемик дори воситалари билан қўлланилганида қон плазмасидаги глюкоза концентрациясини синчиклаб мониторинглаш тавсия қилинади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни эмизиш давридаги аёлларда, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Леворил ҳомиладорлик вақтида кутилган потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Автотранспортни ва бошқа мураккаб механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири:
Леворил препарати билан даволаниш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватларни эрозив шикастланиши бўлиши мумкин. Ўтказилган текширишлар, левофлоксацин ўртача терапевтик дозалардан юқори дозаларда қўлланганида QT интервали узайиши мумкинлигини кўрсатди.
Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Левофлоксацин гемодиализда, перитонеал диализда ва доимий перитонеал диализда организмдан чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Инфузия учун эритма 100 мл дан пластик флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.