ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИРДАК
VIRDAK
Препаратнинг савдо номи: Вирдак
Таъсир этувчи модда (ХПН): даклатасвир
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 30 мг ва 60 мг
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: даклатасвир гидрохлориди 33,00 мг ёки 66,00 мг мувофиқ равишда 30,00 мг ёки 60,00 мг даклатасвирга эквивалент,
ёрдамчи моддалар: сувсиз лактоза, микрокристалл целлюлоза (РН101), натрий кроскармеллоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати,
қобиқ таркиби: Опадри сариқ 03В520025 (гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол/полиэтиленгликоль, темир (II) оксиди (Е172)) (30 мг доза учун);
Опадри сариқ 03В520090 (гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол/полиэтиленгликоль, темир (II) оксиди (Е172)) (30 мг доза учун); тозаланган сув.
Таърифи:
Думалоқ шаклли, қирралари кесилган, икки томонлама қавариқ, бир томонида “Н” ва бошқа томонида “D14” гравировкали сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар (30 мг доза учун).
Думалоқ шаклли, қирралари кесилган, икки томонлама қавариқ, бир томонида “Н” ва бошқа томонида “D19” гравировкали сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар (60 мг доза учун).
Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши препаратлар. Вирусларга қарши бошқа препаратлар. Даклатасвир.
АТХ коди: J05AX14
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Даклатасвир С гепатити вирусига қарши бевосита таъсирга эга юқори специфик восита ҳисобланади ва бошқа РНК- ва ДНК-сақловчи вируслар, шу жумладан ОИТВ га қарши яққол фаолликка эга эмас. Даклатасвир С гепатити вируси репликацияси учун зарур кўп функционал протеин 5А ноструктур оқсил (NS5A) нинг ингибитори ҳисобланади ва шу орқали вирус ҳаёт циклининг иккита этапи – вирус РНК сини репликацияси ва вирионларни йиғилишини бостиради. In vitro шароитда олинган маълумотлар ва компьютер моделлаштириш маълумотларига асосида даклатасвир 1 оқсил домени чегарасида N-охири билан ўзаро таъсирлашиши кўрсатилган, у NS5A оқсили фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилувчи структур ўзгаришларни чақириши мумкин. Даклатасвир пикомолярдан паст наномоляр самарали концентрация кўрсаткичлари билан (50% пасайиш, ЕС50) С гепатити вирусининг 1а, lb, 2а, 3а, 4а, 5а ва 6а генотипларини репликация комплексининг кучли пангенотипик ингибитори эканлигини аниқланган. Репликонларнинг хужайравий миқдорий таҳлилларида даклатасвирнинг ЕС50la, 1b, 3а, 4а, 5а ва 6а генотипларида 0,001 дан 1,25 нмоль/л гача ва 2а генотипида 0,034 дан 19 нмоль/л гача ўзгаради. Бундан ташқари, даклатасвир ЕС50 кўрсаткичи 0,02 нмоль/л га тенг бўлганида С гепатити вирусининг 2 а генотипини (JFH-1) ингибиция қилади. 1а генотипида аввал даволанмаган пациентларда даклатасвирнинг 60 мг бир марталик дозаси 24 соатдан кейин ўлчанган вирусли юкламани ўртача 3,2 log10 ХБ/мл га пасайишига олиб келади.
Хужайра культурасидаги тадқиқотлар ҳам интерферон альфа ва NS3 протеаза ингибиторлари, NS5B С гепатити вирусининг нонуклеотид ингибиторлари, NS5B нинг нуклеотид аналоглари билан бирга қўлланилганда даклатасвирнинг вирусларга қарши таъсирини кучайишини кўрсатди. Санаб ўтилган барча дори воситалари гуруҳлари билан вирусларга қарши самаранинг антагонизми кузатилмаган.
Хужайра культурасидаги резистентлик
С гепатити вирусининг 1-6 генотипларида даклатасвирга резистентликни чақирувчи аминокислоталарни алмашиниши репликон хужайра тизимида ажратиб олинган ва NS5А 100 аминокислотали қолдиқнинг N-терминал соҳасида кузатилган. L31V ва Y93H алмашинишлар 1b генотипида тез-тез кузатиладиган, M28T, L31V/M, Q30E/H/R ва Y93С/H/N алмашинишлари эса 1а генотипида тез-тез кузатиладиган ҳисобланади. Аминокислоталарни айрим алмашинишлари 1b генотипи учун резистентликнинг паст даражасини (L31V, Y93H учун ЕС50<1 нмоль/л) ва 1а генотипи учун резистентликнинг юқорироқ даражасини (Y93N учун 350 нмоль/л гача) чақиради. Клиник амалиётда резистентликни пайдо бўлиши припципи in vitro шароитда кузатиладиган резистентликни пайдо бўлиш принциплари билан бир хил бўлган.
Клиник тадқиқотлардаги резистентлик
С гепатити вирусининг дастлабки полиморфизмини даволашга самараси. NS5А ни дастлабки табиий пайдо бўлувчи алмашиниши (полиморфизм) ва даволаш натижаси ўртасидаги боғлиқлик бўйича ўтказилган тадқиқот жараёнида NS5А полиморфизмининг таъсири даволаш схемасига боғлиқлиги аниқланган.
Даклатасвир+асунапревир мажмуаси билан даволаш. II-III фаза клиник тадқиқотларда даклатасвир + асунапревир мажмуасининг самарадорлиги NS5A L31 ва/ёки Y93H дастлаб алмашинган С гепатитининг 1b генотипи билан инфекцияланган пациентларда пасайган. NS5A L31 ва/ёки Y93H алмашиниши бўлган 40% (48/119) пациентлар, полиморфизмнинг ушбу турлари бўлмаган 93% (686/742) пациентларга нисбатан барқарор вирусологик жавобга (УВО12) эришишган. NS5A L31 ва/ёки Y93H алмашинишининг дастлабки тарқалганлиги 14% ва алоҳида L31 учун 4%, алоҳида Y93H учун 10% ва L31+Y93H учун 0,5% ни ташкил қилган. Вирусологик самарасизликнинг 127 ҳолатларидан NS5A нинг дастлабки алмашинишининг фақат L31 алмашиниши 16% холатларида – фақат Y93H алмашиниши 38% ва L31+Y93H алмашинишида 2% ҳолатларда кузатилган.
Даклатасвир + асунапревир + пэгинтерферон альфа + рибавирин мажмуаси билан даволаш. Ушбу мажмуа тадқиқотида секвениризация ўтказилган 373 нафар пациентлардан 42 нафар пациентларда даклатасвирга резистентлик билан боғлиқ дастлабки алмашинишлар мавжуд бўлган. Бу 42 нафар пациентларда 38 нафари УВО12 га эришган, 1 пациентда новирусологик самарасизлик бўлган, 3 нафар пациентларда эса вирусологик самарасизлик (1а генотипи бўлган 1 пациентда NS5A L31M алмашиниши ва 1 пациентда – дастлабки даражада NS5A Y93F алмашиниши бўлган; 1b генотипи бўлган 1 пациентда дастлабки даражада NS5A L31M алмашиниши) бўлган.
Фармакокинетикаси
Даклатасвирнинг фармакокинетик хусусиятлари соғлом кўнгиллиларда ва С гепатити вирусининг сурункали инфекцияси бўлган пациентларда баҳоланган. Суткада 1 марта
60 мг дозада даклатасвирни пэгинтерферон альфа ва рибавирин билан мажмуада кўп марта перорал қабул қилингандан кейин даклатасвир Сmax нинг ўртача кўрсаткичи (ўзгарувчанлик коэффиценти, %) 1534 (58%) нг/мл, AUC0-24 – 14122 (70%) нг*соат/мл ва Сmin – 232 (83%) нг/мл ни ташкил қилган.
Сўрилиши. Сўрилиши тез амалга ошади. Даклатасвирнинг Сmax ичга қабул қилингандан 1- 2 соатдан кейин кузатилади. Қонда AUC, Сmax ва Сmin дозага боғлиқ ҳисобланади, даклатасвирнинг қон плазмасидаги барқарор даражаси суткада 1 марта ичга қабул қилишнинг 4-чи куни кузатилади. Тадқиқотларида В гепатити бўлган беморларда ва соғлом кўнгиллиларда даклатасвирнинг фармакокинетикасида фарқлар аниқланмаган. Одамнинг Сасо-2 хужайраларида ўтказилган in vitro шароитдаги тадқиқотлар даклатасвир Р-gp нинг субстрати эканлигини кўрсатади. Дактатасвирнинг мутлоқ биокираолишлиги 67% ни ташкил қилади.
Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотларда ёғларни кўп миқдорда сақловчи овқат (тахминан 50% ёғларни сақловчи тахминан 1000 ккал) истеъмол қилгандан 30 минутдан кейин 60 мг даклатасвирни бир марта қабул қилиш қонда даклатасвирнинг Сmax ни 28% га ва AUC ни 23% га камайтириши аниқланган. Енгил овқатлангандан кейин (тахминан 15% ёғларни сақловчи тахминан 275 ккал) унинг қондаги концентрацияси ўзгармаган.
Тақсимланиши. 100 мкг вена ичига бир марта юборилгандан кейин даклатасвирнинг Vss 47 л ни ташкил қилади. Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши дозага боғлиқ эмас (ўрганиш диапазони 1 мг дан 100 мг гача) ва 99% ни ташкил қилади.
Метаболизми. In vitro шароитдаги тадқиқотлар даклатасвир CYP3A изоферментининг субстрати эканлигини кўрсатди, бунда CYP3A даклатасвирнинг метаболизми учун жавобгар CYP нинг асосий изоформаси ҳисобланади. Дастлабки модда концентрациясининг 5% дан кўпроқ метаболитлари мавжуд эмас.
Чиқарилиши. Соғлом кўнгиллилар томонидан радиофаол углерод билан нишонланган даклатасвирнинг (14С -даклатасвир) бир марталик дозаси перорал қабул қилингандан кейин барча радиофаолликнинг 88% ахлат билан (53% ўзгармаган кўринишда) чиқарилган.
С гепатити вируси билан инфекцияланган пациентлар даклатасвирнинг кўп марталик дозалари қабул қилгандан кейин даклатасвирнинг Т1/2 12 соатдан 15 соатгача ўзгарган. Даклатасвирни 60 мг таблеткаларини қабул қилган, кейинчалик 100 мкг 13С, 15N-даклатасвир юборилган пациентларда умумий клиренс соатига 4,24 л ни ташкил қилган.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. С гепатити вируси ва буйрак фаолияти нормал (креатинин клиренси минутига 90 мл) бўлган пациентлар ва С гепатити вируси инфекцияси ва буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 60, 30 ва 15 мл) бўлган пациентларда AUC катталигини солиштириш AUC ни мувофиқ равишда 26, 60 ва 80% (боғланмаган AUC – 18, 39 ва 51%) га ошишини кўрсатди. Гемодиализни ўтказишни талаб этувчи терминал босқичдаги буйрак касаллиги бўлган пациентларда буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан AUC ни 27% (боғланган – 20%) га ошиши кузатилган. С гепатити вируси бўлган пациентларнинг маълумотларини статистик популяцион таҳлили енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC ни ошишини кўрсатади, лекин бу ошишнинг катталиги даклатасвирнинг фармакокинетикаси учун клиник аҳамиятли ҳисобланмайди. Даклатасвирни плазмадаги оқсиллар билан юқори даражада боғланиши туфайли, гемодиализни ўтказиш унинг қондаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда даклатасвирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. 30 мг дозада даклатасвирнинг фармакокинетик тадқиқотлари жигар фаолиятини бузилиши бўлмаган пациентлар билан солиштирганда енгил, ўртача ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью бўйича А-С синфлари) билан С гепатити бўлган пациентларда ўтказилган. Даклатасвирнинг Сmax ва AUC кўрсаткичлари (эркин ва оқсиллар билан боғланган) соғлом кўнгиллилардаги кўрсаткичларга нисбатан жигар етишмовчилиги бўлганида пастроқ бўлган, лекин концентрацияни бундай пасайиши клиник аҳамиятли бўлмаган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасини ўзгартириш зарурати йўқ.
Кекса пациентлар. Клиник тадқиқотларда кекса ёшдаги (310 нафар одам 65 ёш ва ундан катта, 20 нафар эса – 75 ёш ва ундан катта бўлган) пациентлар иштирок этган. Кекса пациентларда препаратнинг фармакокинетикаси, шунингдек самарадорлик ва хавфсизлик профилида ўзгаришлар кузатилмаган.
Жинс. Даклатасвирнинг умумий клиренсида (Cl/F) фарқлар кузатилади, бунда аёлларда Cl/F пастроқ, лекин ушбу фарқ клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.
Қўлланилиши
- бошқа препаратлар билан мажмуада катта пациентларда вирусларга қарши мажмуавий схеманинг компоненти сифатида сурункали С гепатити (ССГ) ни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат сурункали С гепатитини даволаш тажрибасига эга фақат даволовчи шифокор томонидан буюрилиши мумкин.
Тавсия этилган доза – овқатланишдан қатъий назар кунига бир марта 60 мг ни ташкил қилади. Вирдак препарати билан даволашни бошқа препаратлар билан мажмуавий схеманинг компоненти кўринишида буюрилиши керак. Вирдакни қабул қилишни бошлашдан олдин бирга қўлланадиган дори воситаларини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари билан танишиб чиқинг.
1 жадвал. Вирдак билан интерферонсиз мажмуавий тавсия этилган даволаш
Пациентларнинг тоифалари* | Тартиб (схема) ва давомийлик |
ССГ 1 ёки 4 генотиплари | |
Циррози бўлмаган пациентлар | Даклатасвир таблетка + софосбувир12 ҳафта давомида. |
Циррози бўлган пациентлар
СР А ёки В
СР С |
Даклатасвир таблетка + софосбувир + рибавирин12 ҳафта давомида. ёки Даклатасвир таблетка + софосбувир (рибавиринсиз)24ҳафта давомида. Даклатасвир таблетка + софосбувир +/- рибавирин 24ҳафта давомида. |
ССГ 3 генотип | |
Циррози бўлмаган пациентлар | Даклатасвир таблетка + софосбувир12 ҳафта давомида. |
Циррози бўлган пациентлар | Даклатасвир таблетка + софосбувир +/- рибавирин 24ҳафта давомида. |
Жигар трансплантациясидан кейин ССГ қайталанувчи инфекцияси (1, 3 ёки 4генотипи) | |
Пациенты без цирроза | Даклатасвир таблетка + софосбувир + рибавирин в течение 12 недель. |
Пациенты с циррозом СР А или В
генотип 1 или 4
3генотип |
Даклатасвир таблетка + софосбувир + рибавирин12 ҳафта давомида. Даклатасвир таблетка + софосбувир +/- рибавирин24ҳафта давомида. |
СР С циррози бўлган пациентлар | Даклатасвир таблетка + софосбувир +/- рибавирин24ҳафта давомида. |
CP: «Child-Pugh»
* шу жумладан бир вақтда одам иммун танқислиги вируси (ОИТВ) билан инфекцияланган пациентлар.
«1 Таблетка даклатасвир + пегинтерферон альфа + рибавирин» – бу тартиб/схема циррози бўлмаган ёки компенсацияланган циррози бўлган 4 генотипли пациентлар учун муқобил тавсия этилган схема ҳисобланади. Вирдак 24 ҳафта давомида қўлланади; пегинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга – 24-48 ҳафта давомида қўлланади:
- агар ССГ РНК даволашнинг иккала 4 ва 12 ҳафталарида аниқланмайдиган даражада қолса, даволашнинг барча 3 компонентини 24 ҳафта давомида давом эттириш керак.
- агар ССГ РНК аниқланмайдиган даражага эришилса, лекин даволашнинг иккала 4 ва 12 ҳафталарида эмас, Вирдакни 24-чи ҳафтада қабул қилишни тўхтатиш керак, пегинтерферон альфа ва рибавиринни 48 ҳафта давомида қабул қилишни давом эттириш керак.
Рибавирин, қўллаш бўйича йўриқнома
Вирдак билан бирга қўлланадиган рибавириннинг дозаси беморнинг тана вазнига боғлиқ (<75 кг ёки ≥75 кг пациентлар учун мувофиқ равишда 1000 ёки 1200 мг). Аввал рибавиринни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан танишиб чиқинг.
Чайльд-Пью бўйича А, В, С ёки жигар циррози бўлган ёки жигар трансплантациясидан кейин ССГ инфекциясини қайталаниши бўлган пациентларда рибавириннинг тавсия этилган дозаси овқат билан бирга кунига 600 мг ни ташкил этади. Агар бошланғич доза яхши ўзлаштирилса, дозани ҳар куни максимум 1000-1200 мг гача (чегара нуқтаси 75 кг) титрлаш мумкин. Агар бошланғич доза ёмон ўзлаштирилса, дозани гемоглобинни ўзгариши ва креатинин клиренси асосида клиник кўрсатмалар бўйича камайтириш керак (2-жадвалга қаранг).
2 жадвал: Циррози ёки посттрансплантацион даврдаги пациентларда Вирдак билан бирга рибавиринни қўллаш бўйича йўриқнома.
Лаборатор кўрсаткичлар / клиникмезонлар | Рибавиринни қўллаш бўйича йўриқнома |
Гемоглобин | |
> 12 г/дл | Ҳар куни 600 мг |
> 10 до ≤ 12 г/дл | Ҳар куни 400 мг |
> 8.5 до ≤ 10 г/дл | Ҳар куни 200 мг |
≤ 8.5 г/дл | Рибавиринни бекор қилиш |
Креатинин клиренси | |
>50 мл/мин. | Гемоглобин даражасига қараб юқорида таърифланган йўриқномага риоя қилинг |
> 30 до ≤ 50 мл/мин. | Икки кунда бир марта 200 мг |
≤ 30 мл/мин. ёки гемодиализ | Рибавиринни бекор қилиш |
Дозани модификация қилиш, ватинча тўхтатиш ва тўхтатиш
Нохуш реакцияларни бошқариш учун Вирдак таблеткаларининг дозани модификация қилиш тавсия этилмайди. Агар нохуш реакциялар ривожланган ҳолларда схемадаги компонентлар билан даволашни вақтинча тўхтатиш талаб этилса, Вирдакни монотерапия сифатида юбориш мумкин эмас.
Вирдак препаратини қабул қилиш тўхтатилганда Вирдак + софосбувир мажмуасига қўллаб бўладиган вирусологик даволашнинг ҳеч қандай қоидалари мавжуд эмас.
Даклатасвир, пегинтерферон альфа ва рибавирин билан даволаш вақтида вирусологик жавоб етишмовчилиги бўлган пациентларда даволашни тўхтатиш.
Даволаш вақтида вирусологик жавоб етишмовчилиги бўлган пациентларда барқарор вирусологик жавобга (SVR)эришиш эҳтимоли кам; шунинг учун бундай пациентларда даволашни тўхтатиш тавсия этилади. Даволашни тўхтатишни чақирувчи (яъни даволашни тўхтатувчи қоидалар) ССГ РНК чегаравий кўрсаткичлари 3-жадвалда кўрсатилган.
3-жадвал: Даволаш вақтида вирусологик жавоб етишмовчилиги бўлган, Вирдак (даклатасвир) ни пегинтерферон альфа ва рибавирин билан бирга қабул қилаётган пациентларда даволашни бекор қилиш қоидалари
ССГ РНК | Ҳаракат |
Даволашнинг 4 ҳафтаси: >1000 ХБ/мл | Даклатасвир, пегинтерферон альфа варибавиринни қабул қилишни тўхтатиш |
Даволашнинг 12ҳафтаси: ≥25ХБ/мл | Даклатасвир, пегинтерферон альфа варибавиринни қабул қилишни тўхтатиш |
Даволашнинг 24ҳафтаси: ≥25ХБ/мл | Пегинтерферон альфа варибавиринни қабул қилишни тўхтатиш (даклатасвир билан даволаш 24 ҳафтада якунланган) |
Бир вақтда юбориладиган дори препаратларининг дозаси бўйича тавсиялар
Цитохром Р450 3А4 (CYP3A4)ферментининг кучли ингибиторлари
CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда юборилганда Вирдакнинг дозаси кунига бир марта 30 мг гача камайтирилиши керак.
CYP3A4 нинг ўртача индукторлари
CYP3A4 нинг ўртача индукторлари билан бир вақтда юборилганда Вирдакнинг дозаси кунига бир марта 90 мг гача оширилиши керак.
Ўтказиб юборилган дозалар
Пациентлар агар улар Вирдакни қабул қилишни ўтказиб юборишган бўлса, агар пациент препаратни қабул қилишнинг режалаштирилган вақтининг 20 соат давомида ёдига тушган бўлса, Вирдак таблеткасини иложи борича тезроқ қабул қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак. Шунга қарамасдан, агар пациентлар ўтказиб юборилган доза ҳақида препаратни қабул қилишнинг режалаштирилган вақтидан 20 соатдан кўпроқдан кейин ёдига тушган бўлса, бу дозани қабул қилиш ўтказиб юборилади, кейинги доза эса тегишли вақтда қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Даклатасвир хавфсизлигининг умумий профили Вирдакни кунига бир марта ёки рибавирин билан ёки усиз софосбувир билан мажмуада (пациентларнинг сони = 679, умумлаштирилган маълумотлар) ёки пегинтерферон альфа ва рибавирин билан мажмуада қабул қилган (пациентларнинг сони = 1536, умумлаштирилган маълумотлар) сурункали ССГ инфекцияси бўлган 2215 нафар пациентларнинг умумуй 14 клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланган.
Даклатасвир софосбувир билан мажмуада
Энг тез-тез хабар берилган нохуш реакцияси бўлиб толиқиш, бош оғриғи ва кўнгил айниши бўлган. 3 оғирлик даражасидаги нохуш реакция ҳақида 1% камроқ пациентларда хабар берилган, ҳеч бир пациентда 4 оғирлик даражасидаги нохуш реакция кузатилмаган. Нохуш кўринишлар туфайли 4 нафар пациентлар даклатасвир билан даволашни тўхтатишган, уларнинг фақат биттасида ўрганилаётган даволаш билан боғлиқ деб ҳисобланган.
Даклатасвир пегинтерферон альфа ва рибавирин билан мажмуада
Энг тез-тез хабар берилган нохуш реакцияси бўлиб толиқиш, бош оғриғи, қичишиш, анемия, гриппсимон ҳолат, кўнгил айниши, уйқусизлик, нейтропения, астения, тошма, иштаҳани пасайиши, терини қуриши, алопеция, гипертермия, миалгия, таъсирчанлик, йўтал, диарея, ҳансираш ва артралгия бўлган. Энг тез-тез хабар берилган камида 3 оғирлик даражасидаги нохуш реакциялар (тез-тезлиги 1% ёки кўпроқ) қуйидагилар бўлган: нейтропения, анемия, лимфопения ва тромбоцитопения. Пегинтерферон альфа ва рибавирин билан мажмуадаги даклатасвирнинг хавфсизлик профили пегинтерферон альфа ва рибавиринни алоҳида қўлланилганда, шу жумладан жигар циррози бўлган пациентлардаги билан бир хил бўлган.
Нохуш реакциялар жадвали
Нохуш реакциялар 4-жадвалда тартиб/схема, аъзолар тизимлари синфи ва тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳоларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача) важуда кам ҳолларда (<1/10000). Тез-тезлик ҳар бир гуруҳи ичида нохуш реакциялар жиддийлиги/оғирлигини камайиши тартибида келтирилган.
4-жадвал: Клиник тадқиқотларда кузатилган нохуш реакциялар
Аъзолар тизимлари синфи | Нохуш реакциялар | ||
Тез-тезлиги | даклатасвир+софосбувир + рибавирин,
сони= 203 |
даклатасвир+софосбувир
сони= 476 |
|
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | |||
Жуда тез-тез | анемия | ||
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар | |||
Тез-тез | Иштаҳани пасайиши | ||
Руҳий бузилишлар | |||
Тез-тез | Уйқусизлик, таъсирчанлик | уйқусизликбессонница | |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | |||
Жуда тез-тез | Бош оғриғи | Бош оғриғи | |
Тез-тез | Бош айланиши, мигрень | Бош айланиши, мигрень | |
Қон томирлар томонидан бузилишлар | |||
Тез-тез | Қуйилишлар | ||
Нафас тизим, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | |||
Тез-тез | Ҳансираш, жисмоний юкламада ҳансираш, йўтал, бурун битиши | ||
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | |||
Жуда тез-тез | Кўнгил айниши | ||
Тез-тез | Диарея, қусиш, қоринда оғриқ, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, қабзият, оғизни қуриши, метеоризм | Кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ | |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | |||
Тез-тез | Тошма, соч тўкилиши, қичишиш, терини қуриши | ||
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | |||
Тез-тез | Артралгия, миалгия | Артралгия, миалгия | |
Умумий характердаги бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар | |||
Жуда тез-тез | Толиқиш | Толиқиш | |
Лаборатор кўрсаткичларни нормадан оғиши
Клиник тадқиқотларда даклатасвир рибавирин билан ёки усиз софосбувир билан мажмуада қўлланилганда 2% пациентларда гемоглобинни 3 даражали пасайиши кузатилган; бу пациентларнинг барчаси даклатасвир + софосбувир + рибавирин қабул қилган. Умумий билирубинни 3/4 даражадаги ошиши 5% беморларда (бир вақтда атазанавир қабул қилган ОИТВ-инфекцияси бўлган, Чайлд-Пью бўйича А, В, С синфлари ёки жигар циррози ёки жигар трансплантациясидан кейингибарча пациентлар) кузатилган.
Алоҳида нохуш реакцияларнинг таърифи
Юрак ритмини бузилиши
Даклатасвир софосбивир билан мажмуада ва амиодарон ва/ёки юрак қисқаришлари сонини камайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда юборилганда оғир брадикардия ва юрак блокадаси ҳолатлари қайд этилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- даклатасвирга ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик
- тутқаноққа қарши (фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, окскарбазепин), антибактериал дори воситалари (рифампицин, рифабутин, рифапентин), тизимли глюкокортикостероидлар (дексаметазон), ўсимликдан олинган дори воситалари (тешик далачой, Hypericum perforatum асосидаги) каби CYP3А4 изоферментининг кучли индукторлари билан мажмуада
- асунапревирни ўз ичига олган схемани қўллаганда CYP3А4 изоферментининг ўртача индукторини бир вақтда қўллаш
- лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Вирдак мажмуавий даволаш схемалари таркибида қўлланиши туфайли, схеманинг ҳар бир дори воситаси билан бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлар билан танишиб чиқиш керак. Ёндош даволаш буюрилган ҳолларда консерватив тавсияларга риоя қилиш керак.
Даклатасвир CYP3А4 изоферментининг субстрати ҳисобланади, шунинг учун CYP3А4 нинг ўртача ва кучли индукторлари қон плазмасида даклатасвирнинг даражасини ва унинг терапевтик самарасини камайтириши мумкин. CYP3А4 нинг кучли ингибиторлари даклатасвирнинг зардобдаги концентрациясини ошириши мумкин. Вирдак P-gp нинг ҳам субстрати ҳисобланади, лекин қон плазмасида даклатасвирнинг концентарциясига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатиши учун етарли даражада эмас. Давлатасвир 1B1 ва 1B3 органик анионларнинг транспорт полипептиди ва сут бези раки резистентлигининг (BCRP) оқсили P-gp нинг ингибитори ҳисобланади. Даклатасвирни қўллаш P-gp нинг ёки 1B1/1B3 органик анионларнинг транспорт полипептиди ёки BCRP нинг субстрати ҳисобланган дори воситаларининг тизимли таъсирини ошириши мумкин, бу уларнинг терапевтик самарасини ошириши ёки узайтириши ва нохуш кўринишларни кучайтириши мумкин. Даклатасвир ва кўрсатилган изоферментлар/ташувчиларнинг субстратларини бирга қўллаганда, айниқса уларнинг тор терапевтик диапазонида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Қуйида даклатасвирни бошқа дори воситалари билан аниқланган потенциал аҳамиятли дориларнинг ўзаро таъсири бўйича клиник тавсиялар тўпланган.
С гепатитини даволаш учун вирусларга қарши дори воситалари
Асунапревир. Даклатасвир ва асунапревирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари мавжуд эмас; асунапревирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Ҳафтада 1 марта 180 мкг пегинтерферон альфа ва суткада 2 марта 500 ёки 600 мг рибавирин. Даклатасвир, пэгинтерферон альфа ва рибавириннинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвир, пэгинтерферон альфа ва рибавириннинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Симепревир. Даклатасвир ва симепревирнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвир ва симепревирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Софосбувир. Даклатасвир ва GS-331007 (софосбувирнинг асосий метаболити) нинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвир ва софосбувирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Телапревир. Бирга қўллаш қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини оширади; телапревирнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди.
Турли таъсир механизмига эга ОИТВ ва В гепатитини даволаш учун вирусларга қарши дори воситалари
Атазанавир/ритонавир. Бирга қўллаш қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини оширади; атазанавир/ритонавир ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Дарунавир/ритонавир, лопинавир/ритонавир. Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Протеаза ингибиторлари томонидан CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши кутилади. Маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли даклатасвир ва дарунавир ёки лопинавирни бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Боцепревир. Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Боцепревир томонидан CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши кутилади. Боцепревир ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Тенофовир. Даклатасвир ва тенофовирнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвир ва тенофовирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Ламивудин, зидовудин, эмтрицитабин, абакавир, диданозин, ставудин. Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Даклатасвир ва тескари транскриптазанинг нуклеотид ингибиторлари (ТТНИ) нинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвирва ТТНИ нинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Эфавиренз. Бирга қўллаш қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини камайтиради; Даклатасвир вабошқа CYP3A4 нинг ўртача индукторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 90 мг гача ошириш керак.
Этравирин, невирапин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Этравирин ваневирапин томонидан CYP3A4 ни индукция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини камайиши кутилади. Маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли даклатасвир ва этравиринёки невирапинни бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Рилпивирин. Ўзаро таъсири ўрганилмаган.Даклатасвир ва рилпивириннинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвир ва рилпивириннинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Ралтегравир, долутегравир (интегразаингибиторлари).Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Даклатасвир ва интеграза ингибиторларининг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва интеграза ингибиторларининг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Энфувиртид (бирикиш ингибитори). Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Даклатасвир ва энфувиртиднингқон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва энфувиртиднинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Маравирок (CCR5-рецепторлари антагонистлари).Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Даклатасвир ва маравирокнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва маравирокнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Кобицистат.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Кобицистаттомонидан CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши кутилади. Кобицистат ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Кислота ҳосил бўлишини сусайтирувчи воситалар
Фамотидин (H2-гистамин рецепторларининг антагонисти).Даклатасвирнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Омепразол (протон насоси ингибитори).Даклатасвирнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди; даклатасвирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Антибактериал дори воситалари
Кларитромицин, телитромицин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Антибиотиклар томонидан CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши кутилади. Кларитромицин ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Эритромицин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Эритромицин томонидан CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши кутилади. Бирга қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади.
Азитромицин, ципрофлоксацин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган.Даклатасвир ва азитромицин ва ципрофлоксациннинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва азитромицин ёки ципрофлоксациннинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Антикоагулянтлар
Дабигатранэтексилати.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Даклатасвир томонидан P-gp ни ингибиция қилиниши туфайли, дабигатран этексилатининг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кутилади. Дабигатран этексилати ёки тор терапевтик диапазонга эга P-gp нинг бошқа субстратларини қабул қилган пациентларда даклатасвир билан схемаларни қўллашнинг бошида хавфсизликни синчковлик билан мониторинг қилиш тавсия этилади.
Варфарин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган.Даклатасвир ва варфариннинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва варфариннингдозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Антидепрессантлар
Эсциталопрам (СҚҚОСИ).Даклатасвир ва эсциталопрамнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади; даклатасвир ва эсциталопрамнингдозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Замбуруғларга қарши дори воситалари
Кетоконазол 400 мг.Кетоконазол томонидан CYP3A ва P-gp ни сусайтирилиши туфайли даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши кузатилади. Кетоконазол ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Итраконазол, позаконазол, вориконазол.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Замбуруғларга қарши дори воситаларитомонидан CYP3A ни сусайтирилиши туфайли, даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши кутилади. Кетоконазол ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини ёндош қўллаганда даклатасвирнинг дозасини суткада 1 марта 30 мг гача камайтириш керак.
Флуконазол. Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Замбуруғларга қарши дори воситаларитомонидан CYP3A ни сусайтирилиши туфайли, иккала дори воситаларининг дозасини ўзгартиришни талаб этмайдиган даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини ўртача ошиши кутилади. Флуконазолнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши кутилмайди.
Юрак-қон томирга таъсир этувчи дори воситалари
Дигоксин. Дактатасвир томонидан P-gp ни сусайтирилиши туфайли даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши кутилади. Дигоксин ва тор терапевтик диапазонга эга P-gp нинг бошқа субстратларини даклатасвир билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Дигоксиннинг энг паст дозасини буюриш ва қон плазмасида дигоксиннинг даражасини кузатиш керак. Кутилган терапевтик самарага эришиш учун дозани титрлашни ўтказиш керак.
Дилтиазем, нифедипин, амлодипин.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Кальций каналлари блокаторлари томонидан CYP3A ни ингибиция қилиниши туфайли, даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши кутилади. Даклатасвирни кальций каналлари блокаторлари билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Верапамил.Ўзаро таъсири ўрганилмаган. Верапамил томонидан CYP3A ва P-gp ни ингибиция қилиниши туфайли, даклатасвирнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ошиши кутилади. Верапамилни даклатасвир билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Перорал контрацептивлар
Суткада 1 марта 35 мкг этинилэстрадиол + 7 кун давомида суткада 1 марта 0,18/0,215/0,25 мг норгестимат.Перорал контрацептивларнинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши кузатилмайди. Бирга қўллаш даклатасвирнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсирга эга эмас.
Суткада 1 марта 30 мкг этинилэстрадиол + суткада 1 марта 1,5 мг норэтиндрон ацетати (юқори дозадаги ҳомилага қарши восита).Перорал контрацептивларнинг (фақат перорал контрацептивларнинг паст дозаларини қўллашга нисбатан) концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши кузатилмайди. Бирга қўллаш даклатасвирнинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсирга эга эмас.
Иммунодупрессантлар
Суткада 1 марта 400 мг циклоспорин.Даклатасвир ва циклоспориннинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кузатилади. Даклатасвир ва циклоспориннингдозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Суткада 1 марта5 мгтакролимус. Даклатасвир ватакролимуснинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кузатилади. Даклатасвир ва такролимуснинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Сиролимус, микофенолат мофетили. Ўзаро таъсири ўрганилмаган.Даклатасвир ваиммунодепрессантнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгармаслиги кутилади. Даклатасвир ва иммунодепрессантларнингдозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Гиполипидемик дори воситалари
Розувастатин, аторвастатин, флувастатин, симвастатин, питавастатин, правастатин.Даклатасвир қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини оширади. Бошқа статинлар юзасидан ўзаро таъсирлар ўрганилмаган, лекин даклатасвир томонидан OATP 1B1 ва/ёки BCRP ни ингибиция қилиниши туфайли, қон плазмасида статинларнинг концентрациясини ошиши кутилади. Даклатасвир ва розувастатин ёки OATP 1B1, OATP 1B3 ва BCRP ларнинг бошқа субстратларини бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Наркотик анальгетиклар
Суткада 1 марта 8/2 дан 24/6 мг гача бупренорфин/налоксон, индивидуал доза (кунига 1 марта 60 мг даклатасвир). Бупренорфин/налоксон билан даволанган опиоидга қарам пациентларда даклатасвирнинг фармакокинетикасида (AUC, Cmax, Cmin) клиник аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмаган. Бупренорфин ва норбупренорфиннинг қон плазмасидаги концентрацияларини клиник аҳамиятли ўгаришлари кузатилмаган. Даклатасвирвабупренорфиннинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Метадон 40–120 мг бир марта, ҳар кунлик дозасиа (кунига 1 марта 60 мг даклатасвир).Метадон билан даволанган опиоидга қарам пациентларда даклатасвир ва R-метадоннинг қон плазмасидаги концентрацияларини клиник аҳамиятли ўгаришлари кузатилмаган. Даклатасвирваметадоннингдозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Седатив воситалар
Мидазолам (5 мг бир марта), триазолам, алпразолам. Мидазоламнинг қон плазмасидаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўгаришлари кузатилмаган. Триазолам ва алпразолам юзасидан ўзаро таъсирлар ўрганилмаган, лекин бу бензодиазепинларнинг қон плазмасидаги концентрацияларини ўзгариши кутилмайди. Мидазолам ва CYP3A4 нинг бошқа субстратларининг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Даклатасвир монотерапия сифатида қўлланмаслиги керак.
Оғир брадикардия ва юрак блокадаси
Даклатасвир софосбивир билан мажмуада ва юрак қисқаришлари сонини камайтирувчи бошқа препаратлар билан ёки усиз амиодарон бир вақтда юборилганда оғир брадикардия ва юрак блокадаси ҳолатлари қайд этилган. Таъсир механизми аниқланмаган. Амиодаронни бир вақтда юбориш софосбувир ва бевосита таъсир эга вирусларга қарши препаратларни (DAAs)клиник қўлланиши билан чекланган. Бундай ҳолатлар ҳаёт учун потенциал хавфли ҳисобланади, шунинг учун амиодаронни фақат бошқа муқобил антиаритмик даволаш усуллари ўзлаштирилмаса ёки қўллаш мумкин бўлмаса даклатасвир ва софосбувирни қабул қилаётган пациентларда қўллаш керак.
Агар амиодаронни бир вақтда қўллаш зарур деб ҳисобланса, даклатасвирни софосбувир билан мажмуада қабул қилишни бошлаётган пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. Брадиаритмиянинг юқори хавфига эга пациентлар тегишли клиник шароитларда 48 соат давомида узлуксиз кузатув остида бўлишлари керак.
Амиодароннинг давомли ярим парчаланиш даври туфайли, охирги бир неча ой давомида амиодаронни қабул қилишни тўхтатган ва софосбувир билан мажмуада даклатасвирни қабул қилишни бошламоқчи бўлган пациентларни тегишли кузатиш керак.
Даклатасвир ва софосбувирни юрак қисқаришлари тез-тезлигини камайтирувчи бошқа препаратлар билан ёки усиз амиодарон билан мажмуада қабул қилаётган барча пациентлар ҳам брадикардия ва юрак блокадасининг симптомлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак ва бу симптомлар пайдо бўлган ҳолларда пациентлар дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этишлари керак.
Генотип-спецификфаоллик
Турли генотиплар учун тавсия этилган схемалар билан “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимидан танишиб чиқинг; генотип-специфик вирусологик ва клиник фаоллик – “Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг.
2 генотип инфекциясини даволашни тутиб туриш учун Вирдак ва софосбувирни қўллаш ҳақидаги маълумотлар чекланган.
4 ва 6 генотип ССГ инфекцияланган пациентларда даклатасвир ва софосбувирни тутиб туриш учун қўллаш ҳақидаги маълумотлар чекланган. 5 генотипи бўлган беморлардаги клиник маълумотлар мавжуд эмас.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар, Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф
Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф жигар касаллиги бўлган беморларда ССГ-инфекциясини даволаганда даклатасвирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ALLY-1 (AI 444215, 12 ҳафта давомида даклатасвир + софосбувир + рибавирин) клиник тадқиқотида аниқланган; шунга қарамасдан Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлари бўлган беморларга нисбатан SVR кўрсаткичи пастроқ бўлган. Шундай қилиб, пациентларни бу гуруҳига 24 ҳафта давомида даклатасвир + софосбувир +/- рибавирин билан консерватив даволаш схемаси тавсия этилади. Пациентни индивидуал клиник баҳолаш асосида рибавирин қўшилиши мумкин.
Даклатасвир билан такроран даволаш
Дастлаб NS5A ингибитори билан даволанган пациентларда такроран даволаш тартибининг бир қисми сифатида Вирдакнинг самарадорлиги аниқланмаган.
С гепатити вируси/В гепатити ва/ёки ОИТС вируси билан коинфекция
В гепатити ва/ёки ОИТС вируси билан коинфекцияси бўлган пациентларда ССГ инфекциясини даволаганда даклатасвирнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Вирдакни бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш бошқа препаратларнинг концентрациясини ўзгартириши мумкин ва бошқа дори воситалари даклатасвирнинг концентрациясини ўзгаришига олиб келиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”, “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг).
Даклатасвир билан мажмуавий даволашнинг клиник тадиқотига киритилган 2000 дан ортиқ пациентлардан 372 нафар пациентларда компенсацияланган жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А синфи) бўлган. Компенсацияланган циррози бўлган пациентларда ва циррози бўлмаган пациентларда хавфсизлик ва самарадорлик кўрсаткичларида фарқлар кузатилмаган. Компенсацияланмаган циррози бўлган пациентларда даклатасвирни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Кучсиз (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А синфи), ўртача (Чайлд-Пью шкаласи бўйичаВ синфи) ёки оғир (Чайлд-Пью шкаласи бўйичаС синфи) жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда даклатасвирнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди.
Жигар трансплантацияси ўтказилган пациентларда даклатасвир билан мажмуавий даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Жигар трансплантациясидан кейин даклатасвирни қўллашнинг чекланган тажрибаси мавжуд.
Даклатасвирни QTc интервалига таъсири соғлом кўнгиллиларда ўтказилган рандомизация қилинган плацебо-назоратланган тадқиқотларда баҳоланган. Даклатасвирнинг 60 ва 180 мг бир марталик дозалари Фредерик формуласи бўйича мувофиқлаштирилган QTc интервалига(QTcF) клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Қон плазмасида даклатасвирнинг концентрациясини ошиши ва QTc ни ўзгариши орасида боғлиқлик кузатилмаган. Бунда даклатасвирнинг 180 мг бир марталик дозаси клиник қўлланилганда қон плазмасидаги максимал кутилган концентрацияга мос келади.
Ҳомиладорлик
Даклатасвир билан даволаш якунлангандан кейин 5 ҳафта давомида контрацепциянинг адекват усулларидан фойдаланиш керак.
Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Вирдакни қўллаганда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Агар пациент диққатни жамлашга таъсир қилиши мумкин бўлган бош айланиши, диққатни жамлашни бузилиши, кўриш ўткирлигини ноаниқлиги/пасайишини ҳис қилса (ушбу нохуш кўринишлар пегинтерферон альфа билан даволаш схемаси қўлланилганда кузатилган), у транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришдан сақланиши керак.
Вирдак билан даволашни буюришдан олдин ва даволаш вақтида дориларнинг ўзаро таъсирини эътиборга олиш, ёндош дори воситаларини буюрилишини текшириш ва ёндош дори воситалари билан боғлиқ ножўя реакцияларни нозорат қилишни амалга ошириш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг симптомлари таърифланмаган. I фаза клиник тадқиқотларда соғлом одамларда даклатасвир 10 кун давомийликда 100 мг гача дозада ёки 200 мг гача бир марталик дозада кутилмаган ножўя реакциялар аниқланмаган.
Даволаш: Вирдак препаратига специфик антидот номаълум. Дозани ошириб юборилганда беморнинг ҳаётий муҳим фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш ва беморни ҳаёт фаолияти учун тегишли даволашни ўтказиш керак. Плазма оқсиллари билан юқори даражада (˃99%) боғланиши туфайли, диализ даклатасвирнинг плазмадаги концентрациясини аҳамиятли даражада камайтиришининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 30 мг ва 60 мг.
28 таблеткадан юқори зичликдаги полиэтилен контейнерга жойланади.
1 контейнердан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.