ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РОЗАРТ
ROSART
Препаратнинг савдо номи: Розарт
Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
5 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5,00 мг розувастатин (5,21 мг розувастатин кальций кўринишида);
ёрдамчи моддалар: 11,55 мг микрокристалл целлюлоза, 102 типи, 3,5 мг кросповидон, А типи, 17,15 мг кальций гидрофосфат дигидрати, 31,71 мг лактоза моногидрати, 0,88 мг магний стеарати;
плёнка қобиқ: оқ опадрай II 33G28435 ≈ 2,1 мг (0,84 мг гипромеллоза-2910, 0,525 мг титан диоксиди, 0,441 мг лактоза моногидрати, 0,168 мг макрогол-3350, 0,126 мг триацетин).
10 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг розувастатин (10,42 мг розувастатин кальций кўринишида);
ёрдамчи моддалар: 23,1 мг микрокристалл целлюлоза, 102 типи, 7 мг кросповидон, А типи, 34,3 мг кальций гидрофосфат дигидрати, 63,42 мг лактоза моногидрати, 1,76 мг магний стеарати;
плёнка қобиқ: оқ опадрай II 33G240007 ≈ 4,2 мг (1,68 мг гипромеллоза-2910, 1,0441 мг титан диоксиди, 0,882 мг лактоза моногидрати, 0,336 мг макрогол-3350, 0,252 мг триацетин, 0,0059 мг қизил кармин бўёвчиси).
20 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20 мг розувастатин (10,84 мг розувастатин кальций кўринишида);
ёрдамчи моддалар: 46,2 мг микрокристалл целлюлоза, 102 типи, 14 мг кросповидон, А типи, 68,6 мг кальций гидрофосфат дигидрати, 126,84 мг лактоза моногидрати, 3,52 мг магний стеарати;
плёнка қобиқ: пушти опадрай II 33G240007 ≈ 8,4 мг (3,36 мг гипромеллоза-2910, 2,0882 мг титан диоксиди, 1,764 мг лактоза моногидрати, 0,672 мг макрогол-3350, 0,504 мг триацетин, 0,0118 мг қизил кармин бўёвчиси).
40 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг розувастатин (41,68 мг розувастатин кальций кўринишида);
ёрдамчи моддалар: 92,4 мг микрокристалл целлюлоза, 102 типи, 28 мг кросповидон, А типи, 137,2 мг кальций гидрофосфат дигидрати, 253,68 мг лактоза моногидрати, 7,04 мг магний стеарати;
плёнка қобиқ: пушти опадрай II 33G240007 ≈16,8 мг (6,72 мг гипромеллоза-2910, 4,1765 мг титан диоксиди, 3,528 мг лактоза моногидрати, 1,344 мг макрогол-3350, 1,008 мг триацетин, 0,0235 мг қизил кармин бўёвчиси).
Таърифи
5 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони “ST 1” гравировкали таблеткалар.
10 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони “ST 2” гравировкали таблеткалар.
20 мг ли таблеткалар: пушти думалоқ, иккиёқлама қабариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони “ST 3” гравировкали таблеткалар.
40 мг ли таблеткалар: пушти, овал, иккиёқлама қабариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони “ST 4” гравировкали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита – ГМГП-КоА редуктаза ингибитори.
АТХ коди: С10АА07.
Фармакологик хусусиятлари
Статинлар гуруҳига мансуб бўлган гиполипидемик восита. Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглутарилко-энзим А ни холестериннинг ўтмишдоши бўлган мевалонатга айлантирувчи фермент – ГМГ-КоА редуктазанинг селектив рақобатли инбиторидир. Розувастатиннинг таъсирини асосий нишони, холестерин (ХС) ни синтези ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) нинг катаболизми амалга ошириладиган аъзо – жигардир.
Розувастатин хужайралар юзасида паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) га “жигар” рецепторларининг сонини ошириб, ПЗЛП ларнинг қамраб олиниши ва катаболизмини кучайтиради.
У шунингдек жигар хужайраларида жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) нинг синтезини тормозлайди, бу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайтиради.
Розувастатин ПЗЛП-холестерин (ХС-ПЗЛП), умумий холестерин ва триглицеридлар (ТГ) нинг ошган миқдорини пасайтиради, ЮЗЛП-холестерин (ХС-ЮЗЛП) нинг миқдорини оширади, шунингдек Аполипопротеин В (АпоВ), ноЮЗЛП-холестерин (ПЗЛП-холестерин, ИЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини чегириш билан умумий холестерин миқдори) ва аполипопротеин А-I (АпоА-I) даражасини оширади.
Розувастатин ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий холестерин/ ЮЗЛП-ХС ва ноЮЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-I нисбатларини ҳам пасайтиради.
Терапевтик самарасига даволаш бошланганидан кейин бир ҳафта давомида эришиш мумкин, 2 ҳафтадан кейин мумкин бўлган максимал самаранинг 90% га эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда 4 ҳафтадан кейин эришилади ва у препарат кейинчалик қабул қилинганида тутиб турилади.
Клиник самарадорлиги розувастатин гипертриглицеридемия симптомлари билан ёки уларсиз кечувчи гиперхолестеринемияси бўлган катта пациентларни, уларнинг ирқий мансублиги, жинси ёки ёшидан қатъий назар даволашда, шунингдек, қандли диабети бўлган беморларни ёки оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли бўлган алоҳида тоифа пациентларни даволашда самаралидир.
Розувастатин Фредериксон бўйича IIa ва IIb турдаги гиперхолестеринемияси (ПЗЛП-ХС ўртача дастлабки даражаси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган пациентларни даволаш учун самаралидир. 10 мг розувастатин олган 80% пациентларда, атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти томонидан белгиланган ПЗЛП-ХС даражасининг мақсадли кўрсаткичларига (3 ммоль/л дан кам) эришилган.
Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни 20 дан 80 мг гача дозаларда, дозаларни жадаллаштирилган титрлаш схемаси бўйича қабул қилган пациентларда, барча қабул қилинган дозалар липидларнинг миқдорини ифодаловчи параметрларни ўзгаришига ва даволашнинг мақсадига эришишга жиддий таъсир кўрсатган. Дозаларни суткада 40 мг гача титрлаш (12 ҳафталик даволаш) натижасида ПЗЛП-ХС 53% га пасайган. 33% пациентларда атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти қўлланмасининг мақсадли нормаларига мувофиқ келувчи (3 ммоль/л дан кам) ПЗЛП-ХС кўрсаткичларига эришилган.
Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни 20 ва 40 мг дозаларда қабул қилган пациентларда ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача камайиши 22% ни ташкил қилган. Аддитив самара фенофибрат билан мажмуада ТГ га нисбатан ва никотин кислотаси билан (суткада 1 г дан ортиқ) мажмуада ЮЗЛП-ХС нинг миқдорига нисбатан қўлланганида аниқланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: қон плазмасидаги максимал концентрациясига ичишга мувофиқ доза қабул қилинганидан кейин 5 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши: розувастатин холестериннинг синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмининг клиренсини асосий жойи бўлган жигар томонидан ютилади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннин 90% плазма оқсиллари билан, асосан альбуминлар билан боғланади.
Метаболизми: чекланган миқдори (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Розувастатин цитохром Р450 тизимининг ферментлари томонидан амалга оширладиган метаболизми учун етарли мос келадиган субстрат эмасдир. CYP2C9 метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни пайтда CYP2С19, CYP3А4 ва CYP2D6 изоферментлари эса метаболизмга камроқ даражада жалб этилган. Асосий метаболити – Н-десметил бўлиб, у розувастатинга қараганда 50% камроқ фаолликка эга. Лактон метаболитлари фармакологик жиҳатдан нофаолдирлар. Айланиб юрган ГМГ-КоА-редуктазани ингибирлаш бўйича фармакологик фаолликнинг 90% дан ортиғи розувастатин томонидан, қолган қисми – метаболитлари томонидан таъминланади.
Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали ўзгармаган ҳолда (шу жумладан адсорбцияланган ва адсорбцияланмаган розувастатин) чиқарилади, қолган қисми ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил қилади, препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси соатига тахминан 50 литр (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил қилади. ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, розувастатинни «жигар» томонидан қамраб олиниши жараёнига, мембрана орқали холестеринни мембрана ташувчиси – органик анионлардан ташувчи транспорт протеини – ТПОА-ХС жалб қилинган. Ушбу ташувчи розувастатинни жигар томонидан чиқарилишида катта роль ўйнайди.
Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик параметрларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки N-десметил метаболитининг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли ўзгармайди. Яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда қон плазмасида розувастатиннинг концентрацияси 3 марта юқори, N-десметил метаболитининг концентрацияси эса, соғлом кўнгиллиларга нисбатан 9 марта юқори. Гемодиализдаги пациентларнинг қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларникига қараганда тахминан 50% га юқори.
Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст баллик турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 баллик 2 пациентда Т1/2 Чайлд-Пью шкаласи бўйича пастроқ кўрсаткичлари бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичдан тахминан 2 марта узайиши аниқланган. Розувастатинни Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик пациентларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Қўлланилиши
- Бирламчи гиперхолестеринемия (IIа тури Фредриксон бўйича, наслий гиперхолестеринемиянинг гетерозигот шаклидан ташқари) ёки аралаш дислипидемия (IIб тури) диетатерапияга қўшимча сифатида, диетатерапия ва бошқа номедикаментоз чора-тадбирлар (масалан, жисмоний юклама ва тана вазнини касайиши) самарасиз бўлганида;
- Оилавий гомозигот гиперхолестеринемияда парҳез билан даволаш ва липидларни камайтиришга қаратилган бошқа даволаш турлари (масалан, ЮХЛП аферези) га қўшимча сифатида ёки бундай даволаш самарасиз бўлганида қўлланади.
- Гипертриглицеридемия (Фредриксон бўйича IV типи) пархезга қўшимча сифатида.
- Умумий холестеринни ва холестерин ЮХЛП концентрациясини пасайтириш учун терапия буюрилган пациентларда атеросклерозни зўрайишини секинлаштириш учун пархезга қўшимча сифатида қўлланади.
Асосий юрак-қон томир асоратларини профилактикаси (инсульт, инфаркт, артериал реваскуляризация) юрак ишемик касалликлари (ЮИК) клиник белгиларисиз бўлган катта пациентларда, аммо унинг ривожланиш хавфи ошиши билан (ёши 50 ёшдан ошган эркаклар учун ва 60 ёшдан ошган аёллар учун, С-реактив оқсилни (≥ 2 мг/л) мавжудлигини юқори концентрациясини, минимум қўшимча хавф омилидан, артериал гипертензия каби, ЮХЛП – холестеринни паст концентрацияси, чекиш, ЮИК эрта бошланиш оилавий анамнези)
Қўллаш усули ва дозалари
Даволашни бошлашдан олдин пациент холестериннинг паст миқдори бўлган маҳсулотларни қўллаш билан боғлиқ стандарт парҳезга амал қилиши ва у бутун даволаш даври давомида давом эттирилиши керак. Препаратнинг дозаси, ўтказилаётган даволашнинг мақсадига ва ўтказилаётган даволашга пациентнинг терапевтик жавобига мувофиқ ва липидларнинг мақсадли даражалари бўйича замонавий умумий қабул қилинган тавсияларни ҳисобга олиб, шахсий танланади.
Ичга, сутканинг исталган вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан ва майдаламасдан, бутунлигича сув билан бирга ютилади.
Препаратнинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан даволашдан кейин ушбу препаратни қабул қилишга ўтказилган пациентлар учун ҳам суткада бир марта 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади.
Препаратнинг бошланғич дозасини танлашда, ҳар бир конкрет пациентда холестерин даражасини, шунингдек юрак-қон томир асоратларини ривожланиш хавфини ва ножўя таъсирларни пайдо бўлишининг потенциал хавфини ҳисобга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан кейин дозани ўзгартиришни ўтказиш мумкин.
Пастроқ дозаларга нисбатан, 40 мг доза қабул қилинганида ножўя таъсирларини ривожланиши туфайли (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), максимал 40 мг ли дозагача якуний титрлашни, 20 мг ни қабул қилганда холестериннинг мақсадли даражасига эришилмаган ва шифокорнинг кузатуви остида бўлган, гиперхолестеремиянинг оғир шакллари бўлган ва юрак-қон томир асоратларини пайдо бўлишини юқори хавфи бўлган пациентларда (айниқса наслий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) ўтказиш керак. 40 мг доза буюрилганида шифокорнинг синчков кузатуви тавсия қилинади. 40 мг дозани илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди!
Кекса пациентлар
70 ёшдан ошган пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси
5 мг ни ташкил қилади. Ёшга қараб дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Ўртача даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <60 мл/мин) бўлган пациентлар учун тавсия қилинадиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Розарт® нинг ҳар қандай дозаларини оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст баллик пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланмаган. Бироқ препаратнинг тизимли концентрациясини ошиши Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 баллик пациентларда кузатилган. Бундай пациентларда даволаш фонида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратни Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик пациентлар томонидан қабул қилиниши тўғрисида маълумотлар йўқ. Фаол фазадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда Розарт® ни қўллаш мумкин эмас.
Этник гуруҳлар
Осиё ирқига мансуб пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрацияси ошиши мумкин. 10 ва 20 мг дозалар буюрилганида осиё ирқига мансуб пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил қилади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Миопатияга мойил пациентлар
10 ва 20 мг дозалар буюрилганида миопатияга мойил пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил қилади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар тез-тезлиги қуйидагича тақсимланади:
- жуда тез-тез – 1/10 дан кўп,
- тез-тез – 1/100 дан кўп 1/10 гача кам,
- тез –тез эмас 1/1000 дан кўп 1/100 гача кам,
- кам – 1/10000 дан кўп 1/1000 гача кам.
- жуда кам – 1/10000 гача кам, шу жумладан алоҳида маълумотлар.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, астеник синдром, кам – депрессия, хавотирлик, уйқусизлик, парастезиялар; жуда кам – периферик нейропатия, хотирани пасайиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қабзият, қоринда оғриқ,; тез-тез эмас – қусиш, диарея, метеоризм; кам – панкреатит; жуда кам – гепатит, сариқлик.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – фарингит; тез-тез эмас – ринит, синусит, бронхиал астма, бронхит, йўтал, диспноэ, пневмония.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – стенокардия, артериал босимни ошиши, юрак уриши, вазодилатация.
Эндокрин тизими томонидан: тез-тез – қандли диабет 1. (Розувастатин гуруҳида умумий тез-тезлиги 2,8% ва плацебо гуруҳида оч қоринга 5,6–6,9 ммоль/л глюкоза билан 2,3% пациентларда JUPITER текширувларда маълум бўлган).
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – миалгия; кам – артралгия, миопатия (шу жумладан миозитлар), рабдомиолиз, орқада оғриқ, мушак гипертонуси, оёқ-қўлларни патологик синиши; жуда кам – иммун некротизирланган миопатия.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – терида қичишиш, тошма, эшакеми; кам – ангионевротик шиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси: тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: протеинурия (асосан 40 мг доза олувчи пациентларда), сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, буйрак касалликлари билан боғлиқ бўлмаган ва даволаш жараёнида камаядиган; тез-тез эмас – периферик шиш, қоринни пастки қисмида оғриқ; жуда кам – гематурия.
Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – зардобдаги креатинфосфокиназани (КФК) фаоллигини дозага боғлиқ ўтувчан ошиши, меъёрнинг юқори чегараси билан солиштирганда ошиши, 5 мартадан кўп бўлганда даволашни вақтинча тўхтатиш керак; кам – аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза фаоллигини транзитор ошиши.
Бошқалар: тез-тез – белда оғриқ, ринофарингит, кам – потенцияни пасайиши. ГМГ-КоА-редуктаза бошқа ингибиторларини қўллангандаги каби пайдо бўлиш тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга бўлиб ножўя самаралар одатда аҳамиятсиз ифодаланган ва улардан мустақил ўтиб кетади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
5, 10 ва 20 мг ли таблеткалар учун
- розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
- фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан қон зардобида «жигар» трансаминазаларнинг фаоллигини барқарор ошиши, шунингдек қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллигини норманинг юқори чегараси (НЮЧ) га нисбатан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;
- буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари (КК минутига 30 мл дан кам);
- миопатия;
- циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- ишончли контрацепция усулларини қўлламаётган, туғруқ ёшидаги аёлларда;
- 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
- лактозани ўзлаштираолмаслик, лактазанинг танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши.
40 мг ли таблеткалар учун
- розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
- фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан қон зардобида «жигар» трансаминазаларнинг фаоллигини барқарор ошиши, шунингдек қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллигини норманинг юқори чегараси (НЮЧ) га нисбатан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;
- буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари (КК минутига 60 мл дан кам);
- миопатия;
- циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
- миотоксик асоратларнинг ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- гипотиреоз;
- мушак касалликларининг шахсий ва оилавий анамнези;
- ГМК-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни анамнездаги қабул қилиш фонидаги миотоксиклик;
- алкоголни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш;
- қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар;
- осиё ирқига мансуб пациентлар;
- фибратларни бир вақтда қабул қилиш;
- 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
- Чайльд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда;
- лактозани ўзлаштираолмаслик, лактазанинг танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши.
Эҳтиёткорлик билан
5, 10 ва 20 мг ли таблеткалар учун
Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш хавфини мавжудлиги – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, наслий мушак касаллиларини шахсий ва оилавий анамнези ва ГМК-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар ишлатилганидаги мушак токсиклигининг илгариги анамнези; алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошиши аниқланган ҳолатлар; 70 ёшдан ошганлар; анамнездаги жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жарроҳлик аралашувлари; травмалар; оғир метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (осиё ирқи); фибратларни бир вақтда қабул қилиш.
40 мг ли таблеткалар учун
Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш хавфини мавжудлигм – буйрак етишмовчилиги; 70 ёшдан ошганлар; анамнездаги жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жарроҳлик аралашувлари; травмалар; оғир метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Циклоспорин: розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг AUC кўрсаткичи, соғлом кўнгиллилардан олинган қийматларга нисбатан 7 марта ошган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Бирга қўлланиши қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини 11 марта ошишига олиб келади. Препаратлар бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини ўзгариши аниқланмаган.
К витаминининг антагонистлари: ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, бир вақтда К витамини антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) олаётган пациентларда розувастатин билан даволашнинг бошланиши ёки препаратнинг дозасини оширилиши, халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатиннинг дозасини бекор қилиш ёки пасайтириш ХННни камайишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда ХНН нинг мониторингини ўтказиш керак.
Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида иккала препаратнинг AUC ёки Cmax ни ўзгаришлари кузатилмайди. Бироқ розувастатин ва эзетимибнинг нохуш ҳолатларни чақириши мумкин бўлган фармакодинамик ўзаро таъсирини инкор қилиш мумкин эмас.
Гемфиброзил ва липидлар даражасини камайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг Сmax ва AUC 2 марта ошишига олиб келади (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Специфик ўзаро таъсирларнинг текширишларини маълумотлари асосида фенофибратлар билан тегишли фармакокинетик ўзаро таъсири кутилмайди, бироқ фармакодинамик ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотаси липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г ёки ундан ортиқ) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, улар монотерапия сифатида қабул қилинганида миопатияни чақириши мумкинлиги туфайли, миопатияни пайдо бўлиш хавфини оширишган. 40 мг розувастатинни ва фибратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимларига қаранг). Препарат гемфиброзил ва бошқа липидларни пасайтирувчи воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида Розарт® нинг бошланғич дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак.
Протеаза ингибиторлари: гарчи ўзаро таъсирнинг аниқ механизми маълум бўлмасада, розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг яримчиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Фармакокинетик текширишда 20 мг розувастатин ва протеазанинг икки ингибитори (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) сақловчи мажмуавий препарат соғлом кўнгиллилар томонидан бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг AUC(0-24) 2 марта ва Cmax 5 марта мувофиқ ошиши аниқланган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.
Антацидлар: розувастатинни алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацид суспензиялар билан бир вақтда буюриш, розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрациясини тахминан 50% га пасайишига олиб келиши мумкин. Бу таъсир, антацидлар розувастатинни қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг қўлланса кучсизроқ намоён бўлади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг AUQ(0-t) ни 20% га ва Сmax ни 30% пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ўзаро боғлиқлик эритромицинни қабул қилиш билан боғлиқ ичакнинг моторикасини кучайиши билан чақирилган бўлиши мумкин.
Перорал контрацептивлар/гормонўринбосар даволаш: розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш, этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрацияларни бундай ошишини перорал контрацептивларнинг дозасини танлашда ҳисобга олиш керак. Розувастатин ва гормонўринбосар даволаш препаратларини бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу мажмуа ишлатилганида ўхшаш таъсирни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, препаратларнинг бундай мажмуаси аёллар томонидан клиник текширишларни ўтказиш вақтида етарли даражада кенг ишлатилган ва ўзлаштирилган.
Бошқа дори воситалари: розувастатин ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.
Цитохром Р450 изоферментлари: ўтказилган In vitro ва in vivo текширишларнинг натижалари, розувастатин цитохром Р450 изоферментларининг таъсирини ингибитори ҳам, индуктори ҳам эмаслигини кўрсатди. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун анча кучсиз субстратдир. Розувастатин ва флюконазол (CYP2С9 ва CYP3А4 ингибитори) ёки кетоназол (CYP2А6 ва CYP3А4 ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кузатилмаган. Интраконазол (CYP3А4 ингибитори) ва розувастатинни бирга қўлланиши, розувастатиннинг AUC ни 28% га (клиник аҳамиятсиз) оширади. Шунинг учун цитохром Р450 билан боғлиқ метаболизми натижасида дори воситаларнинг қандайдир ўзаро таъсири кутилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Асосан найчалардан келиб чиқишига эга протеинурия, пациентларда Розарт® нинг юқори дозаларини, айниқса 40 мг қабул қилинганида аниқланган, лекин кўпчилик ҳолларда у вақти-вақти билан ёки вақтинчалик бўлган. Бундай протеинурия буйракнинг ўткир касаллигини пайдо бўлиши ёки мавжуд касаллигини зўрайишини билдирмайди. Буйраклар фаолиятининг жиддий бузилишларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади. Розарт® препарати билан даволаш вақтида буйраклар фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия қилинади.
Розарт®ни барча дозаларда, айниқса препарат 20 мг дан ортиқ дозада қўлланганида миалгия, миопатия ва кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган. Жуда кам рабдомиолиз ҳолларда эзетимиб ва ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари бир вақтда қабул қилинганида юз берган. Бундай ҳолларда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини инкор этиш мумкин эмас, шунинг учун Розарт® ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак («Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Рабдомиолиз ҳолатларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади.
КФК фаоллигини аниқлашни, КФК миқдорини ошишини чақирувчи жадал жисмоний юкламалардан кейин ўтказиш мумкин эмас, чунки бу натижаларни таҳлил қилишни қийинлаштириши мумкин.
КФК кўрсаткичи даволаш бошлангунича норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ юқори бўлса, 5-7 кундан кейин такрорий текширишни ўтказиш керак. Агарда такрорий текшириш КФКнинг дастлабки кўрсаткичини (норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 марта юқори) тасдиқласа, Розарт® билан даволаш мумкин эмас.
Розарт®ни ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби миопатия/рабдомиолиз хавф омилларига эга пациентларга махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради:
- буйрак етишмовчилиги;
- гипотиреоз (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- мушак касалликларини шахсий ёки оилавий анамнези (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида анамнезда миотоксикликни борлиги (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- алкоголни суиистеъмол қилиш (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- 70 ёшдан ошган беморлар;
- қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечувчи ҳолатлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
- фибратларни бир вақтда қабул қилиш (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Бундай пациентларда даволашнинг хавфи ва бўлиши мумкин бўлган фойданинг нисбатини баҳолаш ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.
Пациентларни мушак оғриқлари, мушак ҳолсизлиги ёки айниқса ланжлик ёки иситма билан кечувчи спазмларни кутилмаганда пайдо бўлиш ҳоллари тўғрисида шифокорга дарҳол хабар беришлари кераклиги тўғрисида хабардор қилиш тавсия қилинади!
Бундай пациентларда албатта КФК фаоллигининг назоратини амалга ошириш керак. Агарда КФК даражаси норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ юқори бўлса ёки агарда мушак симптомлари кескин намоён бўлса ва бутун кун давомида ҳар кунги дискомфорт чақирса (ҳатто агарда КФК фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 5 марта паст бўлса ҳам) даволашни тўхтатиш керак. Агарда симптомлар йўқолса ва КФК фаоллиги нормага қайтса, Розарт®ни такрор буюриш ёки пациент устидан синчков кузатув шароитида ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторини кичик дозаларда буюриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак. Рабдомиолиз симптомлари бўлмаганида пациентларда КФК фаоллигини мунтазам назорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бироқ миозит ва миопатия ҳолларининг сонини ошиши ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини фиброй кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемфиброзил, циклоспорин, никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозаларда, замбуруғларга қарши препаратлар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга қабул қилган пациентларда аниқланган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатиянинг пайдо бўлиши хавфини оширади. Шунинг учун розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ровустатин фибратлар ёки липидларни пасайтирувчи дозаларда (1 г дан ортиқ) никотин кислотаси билан бирга қўлланганида хавф ва бўлиши мумкин бўлган фойда нисбати синчиклаб баҳоланиши керак. Розувастатинни 40 мг дозада ва фибратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).
Розарт® ни ўткир, миопатияни тахмин қилишга имкон берувчи оғир касалликлари бўлган ёки иккиламчи буйрак етишмовчилиги ривожланиши (масалан: сепсис, артериал гипертензия, жарроҳлик аралашуви, жароҳат, метаболик синдром, тиришишлар, эндокин бузилишлари, электролит бузилишлари) мумкин бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг).
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Розарт® ни ҳам алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Жигар фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлашни даволаш бошланишидан олдин ва ундан кейин 3 ой ўтгач ўтказиш тавсия қилинади. Агарда қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори бўлса, Розарт® ни қабул қилишни тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозани камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Жигар фаолиятини яққол бузилишларини тез-тезлиги (асосан “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ),
40 мг препарат қабул қилинганида ошади.
Иккиламчи гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда гипотиреоз, нефротик синдром туфайли асосий касалликни даволаш, Розарт® билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Фармакокинетик текширишлар вақтида европоид ирқи вакиллари – пациентлари орасида олинган маълумотларга нисбатан, осиёлик пациентлар ичида розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).
Розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Глюкозанинг даражаси оч қоринга 5,6-6,9 ммоль/л ни ташкил қилган пациентларда, розувастатинни қабул қилиш қандли диабетнинг хавфини ошиши билан боғлиқ бўлган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Розарт® ни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацепция воситаларини қўллашлари керак.
Холестерин ва холестерин биосинтезининг бошқа маҳсулотларини ҳомиланинг ривожланишида катта аҳамиятга эгалиги туфайли, ГМГ-КоА редуктазанинг ингибирланишини потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда ишлатилишидан кутиладиган фойдадан устун туради.
Ҳомиладорлик бошланган ҳолларда, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Розувастатинни кўкрак сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратни лактация даврида буюришнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Розарт®ни транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирига оид текширишлар ўтказилмаган. Бироқ, препаратнинг фармакодинамик хусусиятлари асосида, Розарт® ни бу қобилиятларга таъсир қилмаслигини тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқаришда даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида махсус даволаш йўқ.
Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи тадбирларни ўтказиш тавсия қилинади. Жигар фаолиятини ва КФК даражасини назорат қилиш керак. бундай ҳолда гемодиализ, эҳтимол, кам самарали.
Чиқарилиш шакли
7, 10 ёки 14 таблеткадан ПВХ/ПВДХ/Алюмин фольгали ёки Алюмин фольга/Алюмин фольгали стрипда. 4 блистер ёки стрип 7 таблеткадан, 3 ёки 9 блистер ёки стрип 10 таблеткадан ва 2 ёки 6 блистер ёки стрип 14 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Cақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
24 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.