📜 Инструкция по применению Роаккутан
💊 Состав препарата Роаккутан
✅ Применение препарата Роаккутан
📅 Условия хранения Роаккутан
⏳ Срок годности Роаккутан

Роаккутан® (Roaccutane®)

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Савдо номи

Роаккутан® (Roaccutane®)

Халқаро патентланмаган номи

Изотретиноин (Isotretinoin)

Кимёвий номи

(2Z,4E,6E,8E)-3,7-диметил-9-(2,6,6-триметил-1-циклогексен-1-ил)-2,4,6,8-нонатетраенат кислотаси

Дори шакли

Капсулалар

Таркиби

10 мг ли бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: изотретиноин – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: соя дуккаклари мойи – 107,92 мг, сариқ ари муми – 7,68 мг, гидрогенизация қилинган соя дуккаклари мойи – 7,68 мг, қисман гидрогенизация қилинган соя дуккаклари мойи – 30,72 мг;

капсула қобиғи: 85% ли глицерол – 31,275 мг, желатин – 75,64 мг; Карион 83 (гидролизланган картошка крахмали, маннитол, сорбитол) – 8,065 мг, темир (III) оксиди бўёвчиси (Е172) – 0,185 мг, титан диоксиди (Е171) – 1,185 мг;

капсуладаги ёзувни ёзиш учун сиёҳ: шеллак, темир (II) (III)-оксиди бўёвчиси (Е172); Opacode Black S-1-17823 тайёр сиёҳини ишлатиш мумкин.

20 мг ли бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: изотретиноин – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: соя дуккаклари мойи – 215,84 мг, сариқ ари муми – 15,36 мг, гидрогенизация қилинган соя дуккаклари мойи – 15,36 мг, қисман гидрогенизация қилинган соя дуккаклари мойи – 61,44 мг;

капсула қобиғи: 85% ли глицерол – 49,835 мг, желатин – 120,66 мг; Карион 83 (гидролизланган картошка крахмали, маннитол, сорбитол) – 12,86 мг, темир (III) оксиди бўёвчиси (Е172) – 0,145 мг, титан диоксиди (Е171) – 1,97 мг;

капсуладаги ёзувни ёзиш учун сиёҳ: шеллак, темир (II,III) оксиди бўёвчиси (Е172); Opacode Black S-1-17823 тайёр сиёҳини ишлатиш мумкин.

Таърифи

10 мг ли капсулалар: овал шаклли, жигарранг-қизил рангли, тиниқ бўлмаган капсулалар; капсуланинг юзасида қора сиёҳ билан ёзилган “ROA 10” ёзуви бор; капсуланинг ичидагиси – сариқ рангдан тўқ сариқ ранглигача бўлган бир хил суспензия.

20 мг ли капсулалар: овал шаклли, бир томони жигарранг-қизил рангли, тиниқ бўлмаган, бошқа томони оқ ранги, тиниқ бўлмаган капсулалар; капсуланинг юзасида қора сиёҳ билан ёзилган “ROA 20” ёзуви бор; капсуланинг ичидагиси – сариқ рангдан тўқ сариқ ранглигача бўлган бир хил суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Ҳуснбузар тошмасини даволаш учун қўлланадиган восита

АТХ коди [D10BA01]

 

Фармакологик таъсири

Ҳуснбузар касаллигини тизимли даволаш учун ретиноид

Изотретиноин – тўлиқ транс-ретинат кислотаси (третиноин) нинг стереоизомеридир.

Роаккутан® препаратининг аниқ таъсир механизми ҳали аниқланмаган, бироқ акненинг оғир шаклларини клиник манзарасини яхшиланиши ёғ безларининг фаоллигини сусайиши ва унинг ўлчамларини гистологик жиҳатдан тасдиқланган кичрайиши билан боғлиқлиги аниқланган. Бундан ташқари, изотретиноинни терига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши исботланган.

Соч пиёзчаси ва ёғ безининг эпителий ҳужайраларини гиперкератози ёғ безининг йўлига корнеоцитларни кўчиб тушишига ва йўлини кератин билан тиқилишига ва ёғ секретини тўпланишига олиб келади. Шундан сўнг комедон ҳосил бўлади ва қатор ҳолларда яллиғланиш жараёни қўшилади. Роаккутан® себоцитлар пролиферациясини сусайтириб, ҳамда акнега таъсир этиб, ҳужайраларнинг нормал дифференциация жараёнини тиклайди. Теридаги ёғ Propionibacterium acnes ни ўсиши учун асосий субстрат ҳисобланади, шунинг учун терида ёғ ҳосил бўлишини камайиши ёғ бези йўлида бактерияларнинг колониясини ҳосил бўлишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Изотретиноин ва унинг метаболитларининг кинетикаси тўғри пропорционал характерга эгалиги туфайли, даволаниш вақтида унинг плазмадаги концентрациясини, препарат бир марта қабул қилингандан кейин олинган маълумотлар асосида олдиндан айтиш мумкин. Препаратнинг бу ҳусусияти, шунингдек у дори воситаларнинг метаболизмида иштирок этувчи жигар ферментларининг фаоллигига таъсир қилмаслигидан далолат беради.

Сўрилиши

Изотретиноинни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши ўзгариб туради. Изотретиноиннинг мутлоқ биокираолишлиги аниқланмаган, чунки одамда препаратнинг вена ичига юбориш учун дори шакли йўқ. Бироқ, итларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган маълумотларни экстраполяция қилиш, тизимли биокираолишлиги етарлича паст ва ўзгарувчан деб тахмин қилиш имконини беради. Акне бўлган беморларда 80 мг изотретиноин ич қоринга қабул қилинганидан сўнг мувозанат ҳолатида плазмадаги максимал концентрацияси 310 нг/мл (188-473 нг/мл диапазони) ни ташкил этган ва унга 2-4 соатдан кейин эришилган. Изотретиноиннинг плазмадаги концентрацияси, уни эритроцитларга кириши ёмон бўлганлиги сабабли, қондаги концентрациясига нисбатан 1,7 марта юқори. Изотретиноинни овқат билан бирга қабул қилиш, препаратнинг биокираолишлигини оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан 2 марта оширади.

Тақсимланиши

Изотретиноин плазма оқсиллари билан, асосан альбуминлар билан юқори даражада (99,9%) боғланади, бу терапевтик концентрациясининг кенг доирасида препаратнинг эркин фракцияси (фармакологик жиҳатдан фаол фракцияси) нинг миқдори унинг умумий миқдорини 0,1% дан камроқ фоизни ташкил этади. Одамда изотретиноиннинг тақсимланиш ҳажми аниқланмайди, чунки вена ичига юбориладиган дори шакли мавжуд эмас.

Препаратни 40 мг дан суткада 2 марта қабул қилган, оғир даражадаги акне билан хасталанган беморлар қонидаги изотретиноиннинг мувозанатли концентрацияси 120 дан 200 нг/мл гача бўлган концентрацияларда ўзгариб турган.

Ушбу беморларда 4-оксо-изотретиноиннинг концентрацияси изотретиноиннинг концентрациясидан 2,5 марта юқори бўлган. Изотретиноинни одам тўқималарига кириши юзасидан маълумотлар етарли эмас. Изотретиноиннинг эпидермисдаги концентрацияси зардобдагига нисбатан икки марта кам.

Метаболизми

Ичга қабул қилинганидан сўнг плазмада учта асосий метаболити: 4-оксо-изотретиноин, третиноин (тўлиқ транс-ретинат кислотаси) ва 4-оксо-ретиноинлар аниқланади. Асосий метаболити бўлиб, 4-оксо-изотретиноин ҳисобланади, унинг плазмадаги концентрацияси мувозанат ҳолатида дастлабки препаратнинг концентрациясига нисбатан 2,5 марта юқори. Шунингдек глюкуронидлардан таркиб топган, аҳамияти камроқ бўлган метаболитлари ҳам аниқланган, бироқ барча метаболитларининг структураси аниқланмаган.

Изотретиноиннинг метаболитлари бир қанча лаборатор синамаларида тасдиқланган биологик фаолликка эга. Шундай қилиб, беморларда препаратнинг клиник самаралари изотретиноин ва унинг метаболитларининг фармакологик фаоллиги натижаси бўлиши мумкин.

Гарчи in vivo шароитларида изотретиноин ва третиноин (тўлиқ транс-ретинат кислотаси) бир бирига қайтар равишда айланиб турса-да, третиноиннинг метаболизми изотретиноиннинг метаболизми билан боғлиқдир. Изотретиноиннинг дозасини 20-30% изомеризация йўли билан метаболизмга учрайди.

Одамда изотретиноиннинг фармакокинетикасида энтерогепатик циркуляция муҳим рол ўйнаши мумкин.

In vitro шароитларида препаратнинг метаболизмини ўрганиш, изотретиноинни 4-оксо-изотретиноин ва третиноинга айланишида цитохром Р450 (CYP) ферментлар тизимининг бир қанча ферментлари иштирок этишини кўрсатди. Эҳтимол, бунда ҳеч бир изоформалари доминант ролини ўйнамайди. Роаккутан® ва унинг метаболитлари CYP) ферментлар тизимининг фаоллигига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Чиқарилиши

Ичга қабул қилингандан сўнг радиоактив нишонланган изотретиноиннинг сийдик ва ахлатдаги миқдори тахминан бир хил бўлади. Акне бўлган беморларда ўзгармаган препаратнинг ярим чиқарилиш даврини терминал босқичи ўртача 19 соатни ташкил этади. 4-оксо-изотретиноиннинг ярим чиқарилиш даврини терминал босқичи, эҳтимол юқори ва ўртача 29 соатга тенг. Изотретиноин табиий (физиологик) ретиноидларга киради. Ретиноидларнинг эндоген концентрацияси Роаккутан® препаратини қабул қилиш тугаганидан сўнг тахминан 2 ҳафтадан кейин тикланади.

Айрим клиник ҳолатларда препаратнинг фармакокинетикаси

Гарчи жигар функциясини бузилишларида изотретиноинни қўллаш мумкин бўлмаса-да, ушбу беморлар гуруҳида препаратнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар челанган.

Буйрак етишмовчилиги изотретиноиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Қўлланилиши

Акненинг оғир шакллари (тугунли-кистоз, конглобат акне ёки чандиқларни ҳосил бўлиш ҳавфи бўлган акне).

Бошқа даволаш турлари билан даволаб бўлмайдиган акнеда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, эмизиш даври (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даври” бўлимига қаранг), жигар етишмовчилиги, А гипервитаминози, яққол гиперлипидемия, тетрациклинлар билан ёндош даволашда қўллаш мумкин эмас.

Препаратга ёки унинг компонентларига (шу жумладан сояга) юқори сезувчанликда;

12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Анамнезида депрессия, қандли диабет, семириш, липидлар алмашинувини бузилиши, алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик – Роаккутан® препарати билан даволашга мутлоқ қарши кўрсатма ҳисобланади.

Агар эҳтиёткорлик чораларига қарамай, ҳомиладорлик юз берса, даволаниш вақтида ёки даволаш тугаганидан сўнг бир ой давомида болани оғир даражадаги ривожланиш нуқсонлари билан туғилишининг жуда катта ҳавфи мавжуд.

Изотретиноин – кучли тератоген таъсирга эга бўлган препарат. Агар ҳомиладорлик, аёл изотретиноин препаратини (исталган дозада ва ҳатто узоқ бўлмаган вақтда) перорал қабул қилаётган даврда юз берса, болани ривожланиш нуқсонлари билан туғилишининг жуда катта ҳавфи мавжуд.

Агар аёлнинг ҳолати қуйида келтирилган барча мезонларга тўғри келмаса, Роаккутан® препаратини туғруқ ёшидаги аёлларда қўллаш мумкин эмас:

  • аёлда оддатдаги даволаш усулларига чидамли бўлган акненинг оғир шакли бўлса;
  • у шифокорнинг кўрсатмаларини тўғри тушуниши ва бажариши керак;
  • у Роаккутан® препарати билан даволаниш вақтида, даволангандан сўнг бир ой давомида ҳомиладорликни юз бериши хавфи тўғри шифокор томонидан хабардор қилинган бўлиши ва ҳомиладорлик юз берганлигига шубҳа туғилганида зудлик билан маслаҳат берилиши керак;
  • у контрацептив воситалар самарасиз бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши керак;
  • у эҳтиёткорлик чораларининг моҳиятини тушунганлигини тасдиқлаши керак;
  • у Роаккутан® препарати билан даволанишдан аввал бир ой давомида, даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан сўнг бир ой давомида контрацепциянинг самарали усулларидан фойдаланиш зарурлиги ва узлуксиз фойдаланиш кераклигини тушуниши керак (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг); бир вақтнинг ўзида 2 та хар хил контрацепция усули, шу жумладан тўсиқли контрацепция усулидан фойдаланиши афзал;
  • препаратни қабул қилиш бошланишидан олдин тахминан 11 кун давомида унда ҳомиладорликни ишончли аниқлаш синамасида манфий натижаси олинган бўлиши керак; ҳомиладорликни аниқлаш синамасини даволаниш вақтида ҳар ой ва даволаш тугаганидан сўнг 5 ҳафтадан кейин ўтказиш қатъий тавсия этилади;
  • у Роаккутан® препарати билан даволанишни навбатдаги нормал ҳайз кўриш циклининг 2-3 кунидагина бошлаши керак;
  • у ҳар ой шифокор кўригидан ўтиши кераклигини тушуниши керак;
  • касалликни қайталаниши юзасидан даволанганда, у Роаккутан® препарати билан даволаш бошланишидан аввал бир ой давомида, даволаниш вақтида ва тугаганидан сўнг бир ой давомида самарали контрацепция усулларидан доимо фойдаланиши, шунингдек ҳомиладорликни аниқлаш учун айнан ўша ишончли синамадан ўтиши керак;
  • у эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиши кераклигини ва унга шифокор тушунтирган ишончли контрацепция усулларидан фойдаланишга истаги борлигини ва тушунишини тасдиқлаши керак.

Изотретиноин билан даволаниш вақтида юқорида кўрсатилган кўрсатмалар бўйича ҳомилага қарши воситаларни ишлатишни ҳатто бепуштлик (гистерэктомияни ўтказган пациентлардан ташқари), аменорея туфайли одатда контрацепциянинг усулларидан фойдаланмайдиган ёки жинсий ҳаёт кечирмайиган аёлларга ҳам тавсия этиш керак.

Шифокор қуйидагиларга ишонч ҳосил қилган бўлиши керак:

  • пациентда акненинг оғир шакли (тугунли-кистоз, конглобат акне ёки чандиқларни ҳосил бўлиш ҳавфи бўлган акне); бошқа даволаш турларида тузалмайдиган акне;
  • препарат билан даволаш бошланишидан олдин, даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан сўнг 5 ҳафта ўтгач, ҳомиладорликни ишончли аниқлаш синамасида манфий натижа олинган бўлиши; ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ўтказиш натижалари ҳужжатлаштирилиши керак;
  • пациент Роаккутан® препарати билан даволаш бошланишидан аввал бир ой давомида, даволаниш вақтида ва тугаганидан сўнг бир ой давомида камида 1 ишончли контрацепция усулидан фойдаланиши, 2 самарали контрацепция усули, жумладан тўсиқли усулидан фойдалангани афзал;
  • пациент ҳомиладорликдан ҳимояланишнинг юқорида санаб ўтилган барча талабларини тушуниши ва бажара олиши лозим;
  • пациент юқорида санаб ўтилган барча шартларга тўғри келиши керак.

Ҳомиладорликни аниқлаш синамаси

Мавжуд бўлган амалиётга мувофиқ, минимал сезувчанлиги 25 мХБ/мл бўлган ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ҳайз кўриш циклининг биринчи 3 кунида ўтказиши керак:

 

Даволаш бошланишидан олдин:

  • Контрацепциядан фойдаланишни бошлашдан аввал юз бериши мумкин бўлган ҳомиладорликни истисно қилиш учун ҳомиладорликни аниқлаш учун дастлабки тест синамасининг санаси ва натижаси шифокор томонидан қайд этилиши керак. Ҳайз кўриши мунтазам бўлмаган пациентларда ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ўтказиш вақти жинсий фаолликка боғлиқ, уни ҳимояланмаган жинсий алоқадан сўнг 3 ҳафтадан кейин ўтказиш керак. Шифокор контрацепция усуллари хақида пациентни хабардор қилиши керак.
  • Ҳомиладорликни аниқлаш тест синамаси Роаккутан® препарати буюрилган кунда ёки пациентни шифокор қабулига ташрифдан 3 кун олдин ўтказилади. Мутахассис синама натижаларини қайд этиши лозим. Препарат, Роаккутан® препарати билан даволаш бошланишидан аввал камида 1 ой давомида самарали контрацепцияни қўллаган пациентларгагина буюрилиши мумкин.

Даволаниш вақтида:

  • Пациент ҳар 28 кунида шифокор қабулига келиши керак. Ҳомиладорликни аниқлаш синамасини ҳар ой ўтказиш зарурияти маҳаллий амалиётга мувофиқ ва ҳайз кўриш циклини бузилишига олиб келган жинсий фаолликни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Кўрсатмалар бўлганида ҳомиладорликни аниқлаш синамаси шифокор ҳузурига ташриф куни ёки ташриф уч кун аввал ўтказилади, синама натижалари қайд этилиши керак.

Даволашни тугатилиши:

  • даволаш тугаганидан сўнг 5 ҳафтадан кейин ҳомиладорликни истисно қилиш учун синама ўтказилади.

Туғруқ ёшидаги аёлга, Роаккутан® препаратига рецепт даволашнинг 30 кунидагина буюрилиши мумкин, даволашни давом эттириш шифокор томонидан препаратни яна буюришни талаб этади. Ҳомиладорликни аниқлаш синамаси, рецепт ёзиш ва препаратни олишни бир кунда ўтказиш тавсия этилади.

Аптекадан Роаккутан® препаратини рецепт ёзиб берилган вақтдан бошлаб 7 кун давомида олиш керак.

Роаккутан® препаратини ҳомилага таъсир этиш ҳавфидан сақланиш мақсадида шифокор, фармацевт ва беморларга ёрдам бериш учун, ишлаб чиқарувчи компания препаратнинг тератоген таъсирини олдини олишга ва туғруқ ёшидаги аёлларни ишончли контрацепция усулларидан фойдаланиш мутлоқ мажбурийлигини таъкидлашга қаратилган “Ҳомиладорликдан ҳимояланиш дастури” ни ишлаб чиққан. Дастур қуйидаги материалларни сақлайди:

шифокорлар учун:

  • аёлларга Роаккутан® препаратини буюриш бўйича шифокорлар учун қўлланма;
  • пациент учун ёзма розилиги шакли;
  • аёларга буюрилган препаратни ҳисобга олиш шакли;

пациент учун:

  • пациент учун маълумот брошюраси;
  • контрацепция хақида нималарни билиш керак

фармацевт учун:

  • Роаккутан® препаратини дорихоналардан бериш бўйича фармацевт учун қўлланма.

Препаратнинг тератоген ҳавфи ва ҳомиладорликни олдини олиш бўйича чораларга қатъий риоя қилиш юзасидан тўлиқ маълумотни ҳам эркакларга, ҳам аёлларга тақдим этиш керак.

Эркак пациентларга

Мавжуд маълумотлар, аёлларда Роаккутан® препаратини қабул қилаётган эркакларнинг уруғи ва уруғ суюқлиги билан тушган препаратнинг экспозицияси Роаккутан® препаратининг тератоген самараларини намоён бўлиши учун етарли эмаслигидан далолат беради.

Эркаклар, бошқа шахслар, айниқса аёллар томонидан препаратни қабул қилиниши мумкинлигини истисно қилишлари керак.

Агар, кўрилган эҳтиёткорлик чораларига қарамай, Роаккутан® препарати билан даволаниш вақтида ёки даволаш тугаганидан сўнг бир ой давомида ҳомиладорлик юз берган бўлса, ҳомилада жуда оғир ривожланиш нуқсонлари (хусусан, марказий нерв тизими, юрак ва йирик қон томирлар томонидан нуқсонлар)нинг юқори ҳавфи бор. Бундан ташқари, ҳомилани ўз-ўзидан тушиш ҳавфи ошади.

Ҳомиладорлик юз берганида Роаккутан® препарати билан даволаш тўхтатилади. Ҳомиладорликни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигини тератология ихтисослиги бўйича шифокор билан муҳокама қилиш керак.

Одам ҳомиласида, Роаккутан® препаратини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, оғир даражадаги ривожланиш нуқсонлари, шу жумладан гидроцефалия, микроцефалия, миячани ривожланиш нуқсонлари, ташқи қулоқ аномалиялари (микротия, ташқи эшитув йўлини торайиши ёки йўқлиги), микрофтальмия, юрак-қон томир аномалиялари (Фалло тетрадаси, магистрал қон томирлар экспозицияси, бўлмачалар ҳамда қоринчалараро тўсиқ нуқсонлари), юзни ривожланиш нуқсонлари (бўри танглай), айрисимон без нуқсонлари, қалқонсимон без олди безлари патологияси ҳужжатлар билан тасдиқланган.

Изотретиноин юқори липофилликка эга эканлиги туфайли, уни кўкрак сутига тушиши эҳтимоли бор. Ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, Роаккутан® препаратини эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Стандарт дозалаш тартиби

Ичга, овқат вақтида кунига бир ёки икки марта қабул қилинади.

Роаккутан® препаратининг терапевтик самарадорлиги ва унинг ножўя таъсирлари дозасига боғлиқ ва турли беморларда ўзгариб туради. Бу даволаниш вақтида дозани индивидуал танлаш заруриятини тақазо этади.

Роаккутан® препарати билан даволашни суткада тана вазнига 0,5 мг/кг доза билан бошлаш керак. Кўпчилик беморлар учун препаратнинг дозаси суткада тана вазнига 0,5 дан
1,0 мг/кг гача чегараларда тебранади. Касалликнинг жуда оғир шакллари ёки тана акнеси бўлган беморларга тана вазнига 2,0 мг/кг гача бўлган янада юқорироқ суткалик дозалари талаб этилиши мумкин. Ремиссия тезлиги ва қайталанишларни олдини олиш тана вазнига 120-150 мг/кг курслик дозаси (даволаш курсига) ишлатилганида оптимал бўлиши исботланган, шунинг учун маълум беморларда даволаш давомийлиги суткалик дозага қараб ўзгаради. Акненинг тўлиқ ремиссиясига кўпроқ даволашнинг 16-24 ҳафталарига келиб эришилади. Тавсия этилган дозани жуда ёмон ўзлаштира оладиган беморларда даволашни кичикроқ дозада давом эттириш мумкин, бироқ узоқроқ давом эттирилади.

Кўпчилик беморларда акне бир марталик даволаш курсидан сўнг бутунлай йўқолади. Касаллик яққол қайталанганида Роаккутан® препаратини биринчи марта қўлланган, суткалик ва курслик дозаси билан такрорий даволаш курсини ўтказиш кўрсатилган. Гарчи яхшиланиш препарат бекор қилингандан сўнг 8 ҳафтага қадар давомида давом этиши мумкин бўлса-да, такрорий даволаш курсини ушбу муддат тугамасдан олдин буюриш мумкин эмас.

Айрим ҳолатларда даволаш

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда даволашни кичикроқ дозаси (масалан, суткада 10 мг) билан бошлаш ва кейинчалик суткада 1 мг/кг гача ёки максимал ўзлаштира олинадиган дозагача ошириш мумкин (аммо 1 мг/кг максимал суткалик дозадан ошириш мумкин эмас). Суткалик дозани кичик томонга бутун капсулани энг яқин кичик миқдоригача яхлитлаш керак.

Ножўя таъсирлари

Роаккутан® препаратининг кўпчилик ножўя таъсирлари дозасига боғлиқ. Одатда, препарат тавсия этилган дозаларда буюрилганида фойда ва ҳавф нисбати, касалликнинг оғирлигини ҳисобга олиш бемор учун маъқулдир. Одатда ножўя таъсирлари препаратнинг дозасига тузатиш киритилгандан ёки бекор қилингандан сўнг қайтувчан хусусиятга эга, аммо айримлари даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиб туриши мумкин.

А Гипервитаминози билан боғлиқ бўлган симптомлар: тери ва шиллиқ қаватларни, шу билан бирга лаб (хейлит), бурун бўшлиғи (қон кетиши), ҳалқум-хиқилдоқ (овозини бўғилиши), кўзнинг шиллиқ қаватларини қуриши (конъюнктивит, шох пардани қайтувчан хиралашиши ва контакт линзаларни ўзлаштиролмаслик) бўлиши мумкин.

Тери ва унинг ҳосилалари: тошма, қичишиш, юз эритемаси/дерматит, кучли терлаш, пиоген гранулема, паронихиялар, ониходистрофия, грануляцион тўқимани кучли ўсиши, сочларни юпқалашиши, сочларни қайтувчан тўкилиши, акненинг фульминант шакллари, гирсутизм, гиперпигментация, фотосенсибилизация, фотоаллергия, терини салга жароҳатланиши, қўл ва оёқ кафти терисини қипиқланиши. Даволашни бошланишида акнени, бир неча ҳафта сақланиб турувчи, зўрайиши бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими: зардобда креатинфосфокиназа (КФК) нинг фаоллигини ошиши билан ёки усиз кечувчи мушакларда оғриқ, бўғимларда оғриқ, гиперостоз, артрит, боғламлар ва пайларда кальцийни тўпланиши, суяк тўқимаси зичлигини камайиши, суякнинг эпифизар ўсиш соҳасини муддатидан олдин ёпилиши, суякларни бошқа ўзгаришлари, тендинитлар.

Марказий нерв тизими ва руҳият томонидан: ҳулқ-атворни бузилиши, депрессия, суиқасдлик ҳаракатлари, ўз жонига қасд қилиш, психоз, ҳаддан ташқари толиқиш, бош оғриғи, бош мия ички босимини ошиши (“бош мияни сохта ўсмаси”: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўришни бузилиши, кўрув нервини шиши), тиришишлар.

Сезги аъзолари: кўриш ўткирлигини бузилиши, ёруғликдан қўрқиш, қоронғиликка мослашишни бузилиши (ғира-шира пайтида кўриш ўткирлигини пасайиши), ранг ажратиш қобилиятини бузилиши (препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетувчи), лентикуляр катаракта, кератит, блефарит, конъюнктивит, кўзларни таъсирланиши, ксерофтальмия, маълум бир товуш частоталарига нисбатан эшитишни бузилиши.

Меъда-ичак йўллари: кўнгил айниши, диарея, ичакнинг яллиғланиш касалликлари (колит, илеит), қон кетишлари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, милкларни қонаши, милкларни яллиғланиши; панкреатит (айниқса 800 мг/дл дан юқори бўлган ёндош гипертриглицеридемияда), шу жумладан ўлимга олиб келувчи панкреатит. Жигар трансаминазалари фаоллигини транзитор ва қайтувчан ошиши, гепатит. Кўпгина бундай ҳолатларда ўзгаришлар норманинг чегарасидан чиқмаган ва даволаниш жараёнида дастлабки кўрсаткичларга қайтган, бироқ айрим ҳолатларда Роаккутан® препаратининг дозасини камайтириш ёки бекор қилиш зарурияти туғилган.

Нафас аъзолари: бронхоспазм (кўпроқ анамнезида бронхиал астма билан хасталанган беморларда).

Қон тизими: анемия, гематокритни пасайиши, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар сонини ошиши ёки камайиши, эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ) ни ошиши.

Лаборатор кўрсаткичлар: гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, гиперурикемия, юқори зичликдаги липопротеинларнинг концентрациясини пасайиши, гипергликемия. Роаккутан® препаратини қабул қилиш вақтида биринчи марта аниқланган қандли диабет ҳолатлари қайд этилган. Айрим беморларда, айниқса жадал жисмоний ҳаракатлар билан шуғулланадиган беморларда зардобда КФК нинг фаоллигини ошишини айрим ҳолатлари таърифланган.

Иммун тизими: граммусбат қўзғатувчилар (Staphylococcus aureus) томонидан чақирилган маҳаллий ёки тизимли инфекциялар.

Бошқалар: лимфаденопатия, гематурия, протеинурия, васкулит (Вегенер гранулематози, аллергик васкулит), тизимли ўта юқори сезувчанлик реакциялари, гломерулонефрит, белда оғриқ бўлиши мумкин.

Постмаркетинг кузатишлар

Роаккутан® препарати қўлланганида постмаркетинг кузатишлар вақтида кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз каби оғир даражадаги тери реакцияларини ривожланиш ҳолатлари таърифланган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Роаккутан® препарати қўлланганида, айниқса жадал жисмоний юкламаларни бажарган пациентларда кўпроқ госпитализацияга ва айрим ҳолатларда – ўлимга олиб келувчи рабдомиолизнинг жиддий ҳолатлари хақида хабар берилган.

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилганида А гипервитаминози белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганидан сўнг дастлабки бир неча соат давомида меъдани ювиш талаб этилиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

А гипервитаминозининг симптомлари кучайиши мумкинлиги туфайли, Роаккутан® препарати ва А витамини (ретинол) ни, шунингдек бошқа перорал ретиноидларни бир вақтда буюришдан сақланиш керак.

Тетрациклинлар ҳам бош мия ички босимини ошириши мумкинлиги туфайли, уларни Роаккутан® препарати билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Изотретиноин прогестерон препаратларининг самарадорлигини сусайтириши мумкин, шунинг учун таркибида прогестероннинг кичик дозаларини сақловчи контрацептив воситаларни қўллаш мумкин эмас.

Маҳаллий таъсирланиш кучайиши мумкинлиги туфайли, акнени даволаш учун эксфолиатив препаратлар ёки маҳаллий кератолитиклар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Роаккутан® препаратини фақат шифокорлар буюриши керак, яхшиси тизимли ретиноидларни қўллаш тажрибасига эга бўлган ва препаратнинг тератоген ҳавфини биладиган дерматологлар буюргани афзал. Ҳам аёл, ҳам эркак пациентларга пациент учун маълумот брошюрасининг копиясини бериш керак. Бошқа одамларнинг организмига препаратнинг кутилмаган таъсиридан сақланиш мақсадида, Роаккутан® препаратини қабул қилаётган ёки яқин вақтда (1 ой) қабул қилган беморлардан донор қонини олиш мумкин эмас.

Препарат билан даволанишдан олдин, даволаш бошланганидан сўнг 1 ойдан кейин, сўнгра ҳар 3 ойда ёки кўрсатмаларга қараб, жигар фаолияти ва жигар ферментларининг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Жигар трансаминазаларини ўткинчи ва қайтувчан ошиши, кўпчилик ҳолларда нормал қиймат чегараларигача ошиши кузатилган. Агар жигар трансаминазаларининг фаоллиги нормадан ошса, препаратнинг дозасини камайтириш ёки уни бекор қилиш керак.

Шунингдек препарат билан даволанишдан олдин, даволаш бошланганидан сўнг 1 ойдан кейин, сўнгра ҳар 3 ойда ёки кўрсатмаларга қараб, зардобдаги липидларнинг концентрациясини аниқлаш керак. Одатда липидларнинг концентрацияси препаратнинг дозаси камайтирилгандан ёки бекор қилингандан сўнг, шунингдек парҳезга риоя қилинганида нормаллашади. Триглицеридларнинг концентрациясини клиник жиҳатдан аҳамиятли ошишини назорат қилиш керак, чунки уларни 800 мг/дл ёки 9 ммоль/л дан ошиши эхтимол, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўткир панкреатитни ривожланиши билан кечиши мумкин. Турғун гипертриглицеридемияда ёки панкреатит симптомлари кузатилганида Роаккутан® препаратини бекор қилиш керак.

Кам ҳолларда Роаккутан® препаратини қабул қилган беморларда депрессия, психотик симптомлари таърифланган, ва жуда кам ҳолларда – суиқасдлик ҳаракатлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари таърифланган. Гарчи уларни ривожланиш сабаби препаратни қўллаш билан боғлиқлиги аниқланмаган бўлса-да, анамнезида депрессияси бўлган беморларда айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш ва препарат билан даволаниш вақтида депрессияни ривожланишини аниқлаш мақсадида барча пациентларни кузатиш, зарурат бўлганида тегишли мутахассисга жўнатиш керак. Бироқ Роаккутан® препаратини бекор қилиш симптомларни йўқолишига олиб келмаслиги мумкин ва кейинчалик кузатиш ва мутахассисда даволаниш талаб этилиши мумкин.

Кам ҳолларда даволашнинг бошида акнени зўрайиши кузатилади, бу препаратнинг дозасига тузатиш киритмасдан, 7-10 кун давомида ўтиб кетади.

Дискератозларни даволаш учун Роаккутан® препаратини, акнени даволаш учун тавсия этилган даволаш давомийлиги ва умумий дозалаш курсида қўлланганидан сўнг бир неча йилдан кейин суякларда ўзгаришлар, шу жумладан эпифизар ўсиш зонасини муддатидан олдин ёпилиши, гиперостоз, бўғимлар ва пайларни кальцификацияси ривожланган. Шунинг учун препарат исталган беморга буюрилганида, кузатилиши мумкин бўлган фойда ва ҳавф нисбатини олдиндан синчиклаб баҳолаш керак.

Роаккутан® препаратини қабул қилаётган пациентларга, даволашни бошланишида тери ва шиллиқ қаватларнинг қурушини камайтириш учун лаблар учун бальзам, тана учун намловчи суртма ва кремларни ишлатиш тавсия этилади.

Роаккутан® препарати қўлланганида постмаркетинг кузатишлар жараёнида кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз каби оғир даражадаги тери реакцияларини ривожланиш ҳоллари таърифланган. Ушбу кўринишлар жиддий характерга эга бўлиши мумкин ва иш қобилиятини йўқолиши, ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи ҳолатлар, госпитализация ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Роаккутан® препаратини қабул қилаётган пациентлар, уларда оғир даражадаги тери реакцияларини аниқлаш мақсадида, синчков кузатувга муҳтождирлар ва зарурат бўлганида препаратни бекор қилиш масаласини ҳал қилиш керак.

Роаккутан® препаратини қабул қилиш фонида мушаклар ва бўғимларда оғриқ, қон зардобида КФК фаоллиги ошиши мумкин, улар жадал жисмоний юкламаларни ўзлаштирилишини пасайиши билан кечиши мумкин.

Роаккутан® препаратини қабул қилаётган беморларда, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг 5-6 ой давомида, терининг атипик соҳаларида чандиқланишни кучайиши ва (кам ҳолларда) гипер- ва гипопигментация ривожланиши мумкинлиги туфайли, чуқур кимёвий дермоабразия ва лазер билан даволашни ўтказишдан сақланиш керак. Роаккутан® препарати билан даволаниш вақтида ва тугаганидан сўнг 6 ой давомида, эпидермисни кўчиши, чандиқлар ва дерматитни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, мумли аппликация ёрдамида эпиляция ўтказиш мумкин эмас.

Айрим беморларда ғира-ширада кўриш ўткирлигини пасайиши, баъзида даволаш тугаганидан кейин ҳам сақланиб туриши мумкинлиги туфайли, беморларга ушбу ҳолат ривожланиши мумкинлиги юзасидан маълумот бериш, тунги вақтда автомобилни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилишни тавсия этиш керак. Кўриш ўткирлиги ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.

Конъюнктивани қуриши, шох пардани хиралашиши, ғира-ширада кўриш қобилиятини ёмонлашиши ва кератит, одатда препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади. Кўз шиллиқ қавати қуриганида намловчи кўз суртмасининг аппликацияси ёки сунъий кўз ёши препаратини ишлатиш мумкин. Кератит ривожланиши мумкинлиги туфайли, конъюнктивага мойиллиги бўлган беморларни кузатиш керак.

Кўриш фаолиятига шикоят қилувчи беморларни офтальмологга жўнатиш ва Роаккутан® препаратини бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги хақидаги масалани кўриб чиқиш керак. Даволаниш вақтида контакт линзаларга таъсирчанлик бўлганида кўзойнаклардан фойдаланиш керак.

Қуёш ва ультрабинафша нурларининг таъсирини чеклаш керак. Зарурат бўлганида ҳимоя қилиш омилининг қиймати юқори, камида 15 SPF (sun protection factor) бўлган қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланиш керак. Ҳавфсиз бош мия ички гипертензиясини (“бош мия сохта ўсмаси”) ривожланишини кам ҳолатлари таърифланган, шу жумладан тетрациклинлар билан бирга қўлланганда таърифланган. Бундай пациентларда Роаккутан® препаратини зудлик билан бекор қилиш керак.

Роаккутан® препарати билан даволашда ичакнинг яллиғланиш касалликлари ривожланиши мумкин. Яққол ифодаланган геморрагик диарея бўлган беморларда Роаккутан® препаратини зудлик билан бекор қилиш керак.

Анафилактик реакцияларнинг жуда кам ҳолатлари таърифланган, улар ретиноидларни олдиндан сиртга қўллашдан кейингина ривожланган. Оғир даражадаги аллергик реакциялар препаратни бекор қилиш ва беморларни синчиклаб кузатиш заруриятини талаб этади.

Роаккутан® препарати билан даволанишда юқори ҳавф гуруҳидаги (қандли диабет, семизлик, сурункали алкоголизм ёки ёғ алмашинувини бузилишлари бўлган) беморларда глюкоза ва липидларнинг концентрациясини янада тез-тез назорат қилиш талаб этилиши мумкин.

Қандли диабетда ёки унга шубҳа қилинганида гликемияни тез-тез аниқлаш тавсия этилади.

Дори препаратларини атроф муҳитга тушиши минимал даражага етказилиши керак. Роаккутан® препаратини оқар сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш билан утилизация қилинишига йўл қўйилмайди. Иложи борича дори препаратларини утилизация қилиш учун махсус усулларидан фойдаланиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда қатъий эҳтиёткрликка риоя қилиш керак.

Айрим беморларда ғира-шира вақтида кўриш ўткирлигини пасайиши, баъзида даволаш тугаганидан сўнг ҳам сақланиб туриши мумкинлиги туфайли, беморларига, шундай ҳолат ривожланиши мумкинлиги, тўғрисида маълумот бериб тунги вақтда автомобилни бошқаришда ва машиналар ҳамда механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилишни тавсия қилиш керак.

Чиқарилиш шакли ва ўрами

10 мг ва 20 мг ли капсулалар

10 капсуладан ПВХ/ПЭ/ПВДХ/А1 ёки ПВХ/ПВДХ/А1 ёки ПВХ/А1 блистерда. 3 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препаратни ишлатиш мумкин эмас.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.