ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗОВИРАКС®
ZOVIRAX®
Препаратнинг савдо номи: Зовиракс®
Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир
Дори шакли: крем
Таркиби:
фаол модда: ацикловир – 100 г;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, юмшоқ оқ парафин, цетостеарил спирти, суюқ парафин, полоксамер 407, натрий лаурилсульфати, диметикон, глицерол моностеарати, макрогол стеарати, тозаланган сув.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, бир хил, донадор бўлмаган ва қумоқларсиз, ёт моддалардан ҳоли ва ажралиб қолиш аломатлари бўлмаган крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун вирусларга қарши восита.
АТХ коди: D06BB03
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ацикловир вирусларга қарши дори воситаси ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда оддий герпес вируси (herpes simplex) нинг 1 ва 2 турларига қарши фаолликни намоён қилади. Ацикловир герпес вируси билан инфекцияланган ҳужайрага тушганида, фосфорланади ва фаол шакли – ацикловир трифосфатга айланади. Ушбу жараённинг биринчи босқичи HSV – кодланган тимидикиназани мавжудлигига боғлиқ. Ацикловир трифосфат герпес специфик ДНК полимераза учун ингибитор ва субстрат сифатида таъсир қилиб кейинчалик вирусдаги ДНК синтезини бартараф қилади, одатдаги ҳужайра жараёнларига таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Крем тавсия этилган дозаларда қўлланганида тизимли сўрилиши минимал даражада бўлади.
Қўлланилиши
Зовиракс® лаб ва юздаги Herpex simplex вируси томонидан чақирилган инфекцияни (қайталанувчи лабиал герпес) даволаш учун қўлланилади.
Иммун тизими суст бўлган пациентларда қўлланилиши
Иммун тизими суст бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди ва хар қандай инфекцияни даволаш юзасидан шифокор билан маслахатлашиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Катталар (шу жумладан кексалар):
Препаратни терининг шикастланган ва у билан чегарадош соҳаларига, тунги вақтдан ташқари, кунига 5 марта (тахминан ҳар 4 соатда) юпқа қават қилиб суртиш тавсия этилади.
Максимал терапевтик самарага эришиш учун касалликни биринчи аломатлари (ачишиш, қичишиш, санчиш, таранглик ва қизириш хисси) пайдо бўлганида препаратни қўлланилади. Бироқ, даволаш касалликнинг кечки босқичларида (папула ёки везикулани мавжудлиги) бошланиши ҳам мумкин. Даволаш давомийлиги камида 4 кунни ташкил этади. Шикастланган соҳани битиши кузатилмаганида даволаш 10 кунгача давом эттирилиши мумкин. Касалликнинг симптомлари 10 кундан ортиқ сақланиб турса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Пациентнинг ахволини ёмонлашишига йўл қўймаслик ва инфекцияни юқишини олдини олиш учун препаратни суртишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш керак, терининг шикастланган соҳаларини сочиқ билан артиш ёки тегиш мумкин эмас.
Болаларда қўлланилиши: 12 ёшгача бўлган болаларда ушбу дори воситасини қўллаш юзасидан адекват маълумотлар бўлмаганлиги сабабли, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар нохуш самараларни учраш тезлиги бўйича қуйидаги таснифлаш тизимига мувофиқ кўрсатилган: жуда тез тез ≥1/10, тез-тез ≥1/100 ва <1/10, тез-тез эмас ≥1/1000 ва <1/100, кам ҳолларда ≥1/10 000 ва <1/1000, жуда кам ҳолларда <1/10000.
Тери ва тери ости клечаткасини томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас
- Кремни суртилгандан кейин ўтиб кетувчи ачишиши ва санчиши.
- Терини қуриши ва қипиқланиши
- Қичишиш
Кам ҳолларда
- Эритема
- Суртилган соҳада контакт дерматит, кўп ҳолларда ацикловирга эмас, ёрдамчи моддаларга нисбатан кузатиладиган реакция билан боғлиқ бўлиши мумкин
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда
- Жуда тез билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан Квинке шиши ва эшакеми.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шу жумладан қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлса, дори воситасини қўллашни дархол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ацикловир, валацикловир, пропиленгликолга ёки Зовиракс® кремининг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўлланганида бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Кремни фақат лаб ва юз териси герпесида қўллаш мумкин. Кремни оғиз бўшлиғи ва кўзнинг шиллиқ қаватига суртиш тавсия этилмайди, шунингдек генитал герпесни даволаш учун ишлатиш мумкин эмас.
Кўзга ихтиёрсиз тушишидан сақлансин.
Лаб герпесининг белгилари яққол намоён бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Лаб герпеси (айниқса, очиқ жароҳатлар бўлганида) бўлган шахслар, инфекцияни бошқа одамларга юқишига йўл қўймаслиги учун эҳтиёткорлик қоидаларига қатъий риоя қилиши керак.
Препарат контакт дерматит каби маҳаллий тери реакцияларини келтириб чиқариши мумкин бўлган цетил спирти терини таъсирланишини чақириши мумкин бўлган пропиленгликол сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.
Ацикловир тизимли қўллаш учун мўлжалланган шаклларида буюрилса дори воситаси сутига ўтади. Бироқ эмадиган бола қабул қиладиган дозаси катта эмас.
Автотранспортни бошқариш ва харакатланадиган механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситасини реакция тезлигига таъсири қилишини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препаратни яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Дозани ошириб юборилиши
100 мг ацикловирдан иборат бўлган оғирлиги 2 г Зовиракс® креми сақланган ўрамининг ичидаги барча крем маҳаллий қўлланганида ёки бехосдан ютиб юборилганида, препаратнинг нохуш таъсирлари аниқланмаган.
Дозани ошириб юборилишига шубха туғилса, дархол тиббиёт ёрдамига мурожаат қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 5% ли крем. Препарат 2 г дан бураладиган қопқоқчаси бўлган алюмин тубада. Алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Сақлаш шароити
25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.