ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНСУКОМБ
INSUCOMB
Препаратнинг савдо номи: Инсукомб
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метформин + глибенкламид
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Инсукомб 500 мг/2,5 мг
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метформин гидрохлориди – 500 мг, глибенкламид – 2,5 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К30, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: Опадри® II пушти 85F240091 (поливинол спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (III) оксиди).
Инсукомб 500 мг/5 мг
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метформин гидрохлориди – 500 мг, глибенкламид – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К30, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: Опадри® II сариқ 85F220095 (поливинол спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (II) оксиди, тартразин алюмин лаки, сариқ сансет FCF алюмин лаки).
Таърифи:
Инсукомб 500 мг/2,5 мг: думалоқ икки томонлама қавариқ, бир томонида «2.5» гравировкаси бўлган пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Инсукомб 500 мг/5 мг: думалоқ икки томонлама қавариқ, бир томонида «5» гравировкаси бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Қандли диабетга қарши восита (перорал). Метформин сульфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада.
АТХ коди: A10BD02
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Инсукомб – перорал қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий гипогликемик препаратдир. Инсукомб турли фармакологик гуруҳларга мансуб бўлган иккита перорал гипогликемик воситаларнинг фиксацияланган мажмуасидир.
Метформин бигуанидлар гуруҳига киради ва қон плазмасида ҳам базал, ҳам постпрондиал глюкозанинг миқдорини пасайтиради. Метформин инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шу сабабли гипогликемияни чақирмайди. 3 хил таъсир механизмига эга:
- глюконеогенез ва гликогенолизни ингибиция бўлиши ҳисобига жигарни глюкоза ишлаб чиқаришини пасайтиради;
- периферик рецепторларни инсулинга нисбатан сезувчанлигини оширади, мушакларда ҳужайралар томонидан глюкозани сарфланиши ва утилизациясини оширади;
- меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан глюкозани сўрилишини секинлаштиради.
Метформин шунингдек қондаги липидларнинг таркибига ижобий таъсир кўрсатиб, умумий холестерин, ПЗЛП ва ТГ нинг даражасини пасайтиради.
Глибенкламид II авлод сульфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига киради. Глибенкламид қабул қилинганида глюкозанинг миқдори меъда ости безининг β-ҳужайралари томонидан инсулин секрециясини стимуляцияси натижасида пасаяди.
Метформин ва глибенкламид турли таъсир механизмларига эга, аммо бир бирининг гипогликемик фаоллигини ўзаро тўлдиради. Иккита гипогликемик воситаларнинг мажмуаси глюкозанинг миқдорини пасайтиришга нисбатан синергик самарага эга.
Фармакокинетикаси
Метформин
Метформин ичга қабул қилинганидан сўнг МИЙдан етарли даражада тўлиқ сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига 2,5 соат давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 50% дан 60% гача қийматни ташкил этади. Метформин тўқималарга тез тақсимланади, плазма оқсиллари билан деярли боғланмайди.
Ярим чиқарилиш даври (T1/2) даври ўртача 6,5 соатни ташкил этади. Жуда кам даражада метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Метформиннинг тахминан 20%-30% МИЙ орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Глибенкламид
Ичга қабул қилинганида МИЙдан сўрилиши 95% кўпроқ қийматни ташкил этади. Плазмада максимал концентрациясига тахминан 4 соат давомида эришади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) тахминан 10 л ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 99%.
Глибенкламид жигарда деярли бутунлай метаболизмга учраб, буйраклар орқали (40%) ва сафро билан (60%) чиқариладиган иккита нофаол метаболитларни ҳосил қилади. T1/2 4 соатдан 11 соатгача бўлган вақтни ташкил этади.
Айрим клиник ҳолатларда препаратнинг фармакокинетикаси
Буйрак фаолияти бузилиши бўлганида креатинин клиренси (КК) каби буйрак клиренси ҳам пасаяди, бунда T1/2 ошади, бу қон плазмасида метформиннинг концентрациясини ошишига олиб келади. Метформин ва глибенкламидни бир дори шаклида чиқарилганлиги метформин ёки глибенкламидни алоҳида сақловчи таблеткалар қабул қилинганида кузатиладиган биокираолишликка эга. Метформинни глибенкламид билан биргаликдаги биокираолишлигига, глибенкламиднинг биокираолишлигига таъсир қилмагани каби, овқатланиш таъсир қилмайди. Бироқ глибенкламиднинг сўрилиш тезлиги овқат истеъмол қилинганида ошади.
Қўлланилиши
Катталарда қандли диабетнинг 2 типи:
- диетотерапия, жисмоний машқлар ва метформин ёки глибенкламид билан олдиндан монотерапия ўтказиш самарасиз бўлганида;
- гликемиянинг даражаси барқарор бўлган ва яхши назорат қилса бўладиган пациентларда ҳар иккала препарат билан (метформин ва сульфонилмочевина ҳосилалари) олдиндан даволашни алмаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Инсукомб препарати ичга овқат вақтида қабул қилинади. Препаратни ҳар сафар қабул қилиш гипогликемияни ривожланишини олдини олиш учун углеводларнинг миқдори етарлича юқори бўлган овқатларни истеъмол қилиш билан амалга оширилиши керак.
Препаратнинг дозасини шифокор гликемиянинг даражасига қараб ҳар бир пациент учун индивидуал равишда аниқлайди. Инсукомб препаратининг бошланғич дозаси 500 мг/2,5 мг ёки 500 мг/5 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта қабул қилинади. Гипогликемиядан сақланиш учун бошланғич дозаси, агар глибенкламид ёки метформин биринчи қатор даволаш сифатида қўлланган бўлса, глибенкламид (ёки илгари қабул қилинган бошқа сульфонилмочевина препаратининг дозасига эквивалент) ёки метформиннинг суткалик дозасини оширмаслик керак. Қонда глюкозанинг миқдорини адекват назорат қилишга эришиш учун ҳар 2 ёки ундан ортиқ ҳафтада суткада метформиннинг дозасини кўпи билан 500 мг га / глибенкламиднинг дозасини кўпи билан 5 мг га ошириш тавсия этилади.
Метформин ва глибенкламид билан олдиндан мажмуавий даволашни алмаштириш: бошланғич дозаси илгари қабул қилинган метформин ва глибенкламид (бошқа сульфонилмочевина препаратининг дозасига эквивалент дозада) нинг суткалик дозасидан ошмаслиги керак. Даволаш бошланганидан сўнг ҳар 2 ва ундан ортиқ ҳафтада препаратнинг дозасига гликемиянинг даражасига қараб тузатиш киритилади.
Максимал суткалик дозаси Инсукомб 500 мг/5 мг препаратининг 4 таблеткасини ёки Инсукомб 500 мг/2,5 мг препаратининг 6 таблеткасини ташкил этади.
Дозалаш тартиби индивидуал равишда аниқланади.
500 мг/2,5 мг дозаси учун:
суткада 1 марта, эрталаб нонушта вақтида – суткада 1 таблетка буюрилганида;
суткада 2 марта, эрталаб ва кечқурун – суткада 2 ёки 4 таблетка буюрилганида;
суткада 3 марта, эрталаб, кундузи ва кечқурун – суткада 3, 5 ёки 6 таблетка буюрилганида.
500 мг/5 мг дозаси учун:
суткада 1 марта, эрталаб нонушта вақтида – суткада 1 таблетка буюрилганида;
суткада 2 марта, эрталаб ва кечқурун – суткада 2 ёки 4 таблетка буюрилганида;
суткада 3 марта, эрталаб, кундузи ва кечқурун – суткада 3 таблетка буюрилганида.
Кекса ёшдаги пациентлар учун препаратнинг дозаси буйраклар фаолиятининг ҳолатини ҳисобга олиб белгиланади. Бошланғич дозаси Инсукомб 500 мг/2,5 мг препарати 1 таблеткадан ошмаслиги керак. Буйрак фаолиятини мунтазам равишда баҳолаш керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ ва иштаҳани йўқолиши. Ушбу симптомлар кўпроқ даволашни бошида кузатилади ва кўпчилик ҳолларда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Кўрсатилган симптомларни ривожланишини олдини олиш учун препаратни 2 ёки 3 марта қабул қилиш тавсия этилади; препаратнинг дозасини аста-секин ошириш ҳам унинг ўзлаштирилишини яхшилайди.
Жигар томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятининг кўрсаткичларини бузилиши ёки даволашни тўхтатишни талаб этувчи гепатит.
Моддалар алмашинуви томонидан: гипогликемия; тез-тез эмас – ўткир жигар порфирияси ва тери порфирияси; жуда кам ҳолларда – лактацидоз. Метформин узоқ муддат қўлланганида – B12 витаминини сўрилишини пасайиши, бу қон зардобида унинг концентрациясини пасайиши билан кечади. Мегалобласт анемия аниқланганида шундай этиологияли бўлиши мумкинлигини инобатга олиш керак. алкоголь истеъмол қилинганида дисульфирамсимон реакция бўлиши мумкин.
Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда – лейкопения ва тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, гемолитик анемия, суяк кўмиги аплазияси, мегалобласт анемия ва панцитопения. Ушбу нохуш кўринишлар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – таъм билишни бузилиши (оғизда металл таъми). Даволаниш бошланишида қонда глюкозанинг миқдори пасайиши туфайли кўриш фаолияти вақтинчалик бузилиши мумкин.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кам ҳолларда – қичишиш, эшакеми, розеолёз тошма каби тери реакциялари; жуда жуда ҳолларда – тери ёки висцерал аллергик васкулит, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, фотосенсибилизация, шокни ривожланишига олиб келувчи эшакеми.
Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – қон плазмасида мочевина ва креатининнинг даражасини ўртача ошиши; жуда кам ҳолларда – гипонатриемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- бошқа сульфонилмочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
- қандли диабетнинг I типи;
- диабетик кетоацидоз;
- диабетик прекома, диабетик кома;
- буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини бузилиши (КК минутига 60 мл дан кам);
- буйрак фаолиятини ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ҳолатлар: дегидратация, оғир инфекция, шок, таркибида йод сақловчи контраст воситаларни қон-томир ичига юбориш;
- тўқималар гипоксияси билан кечадиган ўткир ёки сурункали касалликлар: юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок;
- жигар етишмовчилиги;
- порфирия;
- миконазолни бир вақтда қабул қилиш;
- йирик жарроҳлик операциялари;
- сурункали алкоголизм, ўткир алкоголли интоксикацияси;
- лактацидоз (шу жумладан, анамнезида);
- гипокалорияли (суткада 1000 кал дан кам) парҳезга риоя қилиш;
- ҳомиладорлик;
- лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Инсукомб препарати билан бир вақтда қўлланганида миконазол гипогликемияни ривожланишини қўзғатиши (ҳатто кома ривожлангунигача) мумкин.
Буйрак фаолиятига қараб препарат қабул қилишни таркибида йод сақловчи контраст моддаларни вена ичига юборишдан 48 соат олдин ёки кейин тўхтатиш керак.
Инсукомб препарати билан даволаниш вақтида алкоголь ва таркибида алкоголь сақловчи дори воситаларни қабул қилишдан сақланиш керак, чунки алкоголь ва глибенкламид бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамсимон реакция (алкоголни ўзлаштиролмаслик) кузатилиши (жуда кам ҳолларда) мумкин. Алкоголь истеъмол қилиш гипогликемик таъсирини ошириши (компенсатор реакцияларни ингибиция бўлиши орқали ёки метаболик фаолсизланишини секинлашиши орқали) мумкин, бу гипогликемик комани ривожланишига олиб келиши мумкин. Ўткир алкоголли интоксикацияда, айниқса оч қолган ҳолатда, ёмон овқатланганда ёки жигар етишмовчилигида лактацидозни ривожланиш ҳавфи ошади.
Фенилбутазон сульфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини оширади (сульфонилмочевина ҳосилаларини оқсиллар билан боғланган жойини алмашинади ва/ёки уларнинг элиминациясини камайтиради). Ўзаро таъсир қилиш яққоллиги камлиги билан характерланадиган бошқа яллиғланишга қарши воситаларни ишлатиш, ёки гликемиянинг даражасини мустақил назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш афзал. Зарурат бўлганида яллиғланишга қарши бирга қўлланганида ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Бозентан глибенкламид билан мажмуада гепатотоксик таъсир қилиш ҳавфини оширади. Ушбу препаратларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш тавсия этилади. Шунингдек глибенкламиднинг гипогликемик самараси камайиши мумкин.
Хлорпромазин юқори дозаларда (суткада 100 мг) гликемиянинг даражасини (инсулин ажралиб чиқишини пасайтириб) ошишини чақиради. Бир вақтда қўлланганида қонда глюкозанинг миқдорини мустақил равишда назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак; зарурат бўлганида нейролептикни бир вақтда қўллаш вақтида ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг гипогликемик препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Глюкокортикостероидлар (ГКС) ва тетракозактид қонда глюкозанинг миқдорини оширади, баъзида кетоз билан кечади (ГКС глюкозага бўлган толерантликни пасайтиради). Бир вақтда қўлланганида қонда глюкозанинг миқдорини мустақил равишда назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак; зарурат бўлганида ГКСни бир вақтда қўллаш вақтида ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг гипогликемик препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Даназол гипергликемик таъсир кўрсатади. Даназол билан даволаш зарурати бўлганида ва уни қабул қилиш тўхтатилганида гликемиянинг даражасини назорати остида Инсукомб препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.
β2-адреномиметиклар β2-адренорецепторни стимуляция бўлиши ҳисобига қонда глюкозанинг концентрациясини оширади. Бир вақтда қўлланганида пациентни огоҳлантириш ва қонда глюкозанинг миқдорини назорат қилиш керак, инсулин билан даволашга ўтказиш мумкин.
Диуретиклар қонда глюкозанинг миқдорини ошириши мумкин. Бир вақтда қўлланганида қонда глюкозанинг миқдорини мустақил равишда назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак; диуретиклар билан бир вақтда қўллаш вақтида ва уларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг Инсукомб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. ААФ ингибиторлари (каптоприл, эналаприл) ни қўллаш қонда глюкозанинг миқдорини пасайишига ёрдам беради. Зарурат бўлганида ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш вақтида ва уларни қўллаш тўхтатилганидан сўнг Инсукомб препаратининг дозасига тузатиш киритиш керак.
β-адреноблокаторлар, клонидин, резерпин, гуанетидин ва симпатомиметиклар гипогликемиянинг айрим симптомлари: юрак уришини ҳис этиш ва тахикардияни ниқоблайди; кўпчилик носелектив β-адреноблокаторлар гипогликемияни ривожланиш тезлиги ва оғирлигини оширадилар. Қонда глюкозанинг миқдорини, айниқса даволанишни бошида, мустақил равишда назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак.
Флуконазол билан бир вақтда қўлланганида гипогликемиянинг кўринишлари ривожланиши мумкинлиги билан глибенкламиднинг T1/2 ошиши юз беради. Қонда глюкозанинг миқдорини мустақил равишда назорат қилиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак; флуконазол билан бир вақтда даволаш вақтида ва уни қўллаш тўхтатилганидан сўнг Инсукомб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Инсукомб десмопрессиннинг антидиуретик самарасини пасайтириши мумкин.
Глибенкламидни қўллаш фонида антибактериал дори воситалари, сульфаниламид ҳосилалари, фторхинолонлар, антикоагулянтлар (кумарин ҳосилалари), МАО ингибиторлари, хлорамфеникол, пентоксифиллин, фибратлар гуруҳига мансуб гиполипидемик препаратлар, дизопирамид буюрилганида гипогликемияни ривожланиш хавфи мавжуд.
Махсус кўрсатмалар
Оғир жисмоний ишларни бажарадиган 60 ёшдан ошган шахсларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди, бу уларда лактацидозни ривожланиш ҳавфи юқорилиги билан боғлиқ.
Иситма синдроми, буйрак усти безлари етишмовчилиги, гипофизнинг олдинги бўлаги гипофункцияси, қалқонсимон безнинг фаолиятини компенсацияланмаган бузилиши бўлган касалликларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Инсукомб препарати билан даволаниш вақтида қондаги глюкозанинг даражасини оч қоринга ва овқатдан кейин мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Лактацидоз
Лактацидоз жуда кам учрайдиган, аммо метформинни кумуляцияси туфайли ривожланиши мумкин бўлган жиддий (шошилинч даволаш кўрсатилмаса, ўлим юқори бўлади) асорат ҳисобланади. Метформин қабул қилган пациентларда лактацидоз ҳолатлари яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган қандли диабет билан хасталанган беморларда ривожланган. Назорат қилиш ёмон бўлган қандли диабет, кетоз, узоқ муддат оч қолиш, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ва яққол гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолатлар каби бошқа олиб келиши мумкин бўлган ҳавф омилларни ҳам ҳисобга олиш керак. Диспептик кўринишлар, қоринда оғриқ ва кучли лоҳаслик билан кечувчи мушакларни тиришишлари каби носпецифик белгилар пайдо бўлганида лактацидозни ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак. Оғир ҳолатларда ацидотик ҳансираш, гипоксия, гипотермия ва кома кузатилиши мумкин.
Диагностик лаборатор кўрсаткичлари: қоннинг рН кўрсаткичи паст, плазмада лактатнинг концентрацияси 5 ммоль/л дан юқори, анион интервали ва лактат/пируват нисбати юқори ҳисобланади.
Гипогликемия
Инсукомб глибенкламид сақлайди, шунинг учун препаратни қабул қилиш пациентда гипогликемияни ривожланиш ҳавфи билан кечади. Даволаш бошланганидан сўнг препаратнинг дозасини аста-секин титрлаш гипогликемияни ривожланишини олдини олиш мумкин. Бундай даволаш фақат мунтазам овқатланиш (шу жумладан, нонушта) тартибига риоя қиладиган пациентга буюрилиши мумкин. Углеводларни мунтазам истеъмол қилиш муҳимдир, чунки гипогликемияни ривожланиш ҳавфи кеч овқатланганда, углеводлар етарли даражада истеъмол қилинмаганда ёки мувозанатлаштирилмаган ҳолда истеъмол қилинганида ошади. Гипогликемияни ривожланиш эҳтимоли кўпроқ гипокалорияли парҳезда, жадал ёки давомли жисмоний ҳаракатлардан сўнг, алкоголь истеъмол қилинганида ёки гипогликемик воситалар мажмуаси қабул қилинганида энг юқори бўлади.
Гипогликемия чақирган компенсатор реакциялар туфайли, терлаш, қўрқув, тахикардия, артериал гипертензия, юракни уришини ҳис этиш, стенокардия ва аритмия ривожланиши мумкин. Агар гипогликемия секин ривожланса, вегетатив невропатияда ёки β-адреноблокатор, клонидин, резерпин, гуанетидин ёки симпатомиметиклар бир вақтда қабул қилинганида, охирги симптомлари бўлмслиги мумкин.
Қандли диабет билан хасталанган беморларда гипогликемиянинг бошқа симптомлари бош оғриғи, очлик, кўнгил айниши, қусиш, кучли толиқиш, уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик ҳолати, агрессия, диққатни жамлашни ва психомотор реакцияларни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқни бузилиши, кўришни бузилиши, титраш, фалаж, парестезиялар, бош айланиши, делирий, тиришишлар, уйқучанлик, хушсиз ҳолат, юзаки нафас ва брадикардия бўлиши мумкин.
Препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш, препаратнинг дозасини танлаш ва пациент учун қўллаш бўйича йўриқномаси гипогликемияни ривожланиш ҳавфини пасайтириш учун муҳим ҳисобланади. Агар пациентда оғир даражадаги гипогликемиянинг такрорий ҳуружлари ривожланса, бошқа даволаш вариантларни қўллаш эҳтимолини қайта кўриб чиқиш керак.
Гипогликемияни ривожланишига олиб келувчи омиллар:
- бир вақтда алкоголь истеъмол қилиш, айниқса оч қолганда;
- пациентни шифокор билан ўзаро мулоқот қилиш имкониятини йўқлиги ёки рад этиши (айниқса кекса ёшдаги пациентларга тегишли) ва қўллаш бўйича йўриқномасида келтирилган тавсияларга риоя қилмаслиги;
- сифатсиз овқатланиш, мунтазам равишда овқатланмаслик, оч қолиш ёки парҳездаги ўзгаришлар;
- жисмоний ҳаракатлар ва углеводларни қабул қилиш ўртасида мувозанатни бузилиши;
- буйрак етишмовчилиги;
- оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
- Инсукомб препаратининг дозасини ошириб юборилиши;
- айрим эндокрин бузилишлар: қалқонсимон без, гипофиз ва буйрак усти безлари фаолиятини етишмовчилиги;
- айрим дори воситаларни бир вақтда қабул қилиш.
Буйрак ва жигар етишмовчилиги
Жигар етишмовчилиги ёки оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетикаси ва/ёки фармакодинамикаси ўзгариши мумкин. Бундай пациентларда ривожланадиган гипогликемия давомли бўлиши мумкин, бундай ҳолатда мувофиқ даволашни бошлаш керак.
Қонда глюкозанинг миқдорини беқарорлиги
Жарроҳлик аралашувини ўтказиш режалаштирилганида ёки қандли диабетнинг декомпенсациясини бошқа сабаблари бўлганида, инсулин билан даволашга вақтинчалик ўтишни кўриб чиқиш тавсия этилади. Гипергликемиянинг симптомлари тез-тез сийиш, кучли чанқаш, терини қуриши ҳисобланади.
Режали жарроҳлик аралашуви ёки таркибида йод сақловчи рентгеноконтраст воситани вена ичига юборишдан 48 соат олдин Инсукомб препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Даволашни 48 соатдан кейин ва буйрак фаолияти баҳолангандан ва нормал деб тан олингандан кейингина қайта бошлаш тавсия этилади.
Буйрак фаолияти
Метформин буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, даволашни бошлашдан олдин ва кейинчалик мунтазам равишда қон зардобида креатининнинг миқдорини ва/ёки КК аниқлаш керак: буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда йилига камида 1 марта ва кекса ёшдаги пациентларда йилига 2-4 марта, шунингдек КК норманинг юқори чегарасида бўлган пациентларда аниқлаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда, масалан, кекса ёшдаги пациентларда ёки антигипертензив даволаш, диуретиклар ёки НЯҚВ ни қабул қилиш бошланганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Бошқа эҳтиёткорлик чоралари
Пациент бронхўпка инфекцияси ёки сийдик-таносил аъзоларининг инфекцион касалликлари пайдо бўлганлиги юзасидан шифокорга хабар бериши керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Инсукомб препарати билан даволаниш вақтида аёл пациент ҳомиладор бўлишни режалаштираётгани ҳақида ва ҳомиладор бўлганлиги ҳақида шифокорга хабар бериши кераклиги юзасидан огоҳлантирилган бўлиши керак. Ҳомиладорлик режалаштирилганида, шунингдек Инсукомб препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида препаратни қўллашни бекор қилиш ва инсулин билан даволашни буюриш керак.
Эмизиш даврида Инсукомб препаратини қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг фаол моддаларини кўкрак сутига ўтиш ҳусусияти юзасидан маълумотлар йўқ.
Педиатрияда қўлланиши
Инсукомб препарати болаларда қўллаш учун тавсия этилмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Пациентлар гипогликемияни ривожланиш ҳавфи борлиги юзасидан маълумот олган бўлишлари керак ва автомобилни бошқаришда ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препаратнинг таркибида глибенкламид борлиги туфайли, гипогликемия ривожланиши мумкин. Дозани узоқ муддат ошириб юборилиши ёки алоқадор ҳавф омилларини бўлиши лактацидозни ривожланишини қўзғатиши мумкин, чунки препаратнинг таркибига метформин киради.
Даволаш: хушни йўқолиши ва неврологик кўринишларсиз кечувчи гипогликемиянинг енгил ва ўртача симптомлари зудлик билан қанд истеъмол қилиш билан тўғриланиши мумкин. Препаратнинг дозасига тузатиш киритиш ва/ёки овқатланиш тартибини ўзгартириш керак. қандли диабет билан хасталанган беморларда кома, пароксизм ёки бошқа неврологик бузилишлар билан кечувчи оғир даражадаги гипогликемик реакцияларни ривожланиши шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этади. Пациент шифохонага тушгунича гипогликемияга шубҳа туғилган ёки ташхис қўйилган заҳоти дектроза эритмасини вена ичига юбориш керак. Пациентнинг хуши тикланганидан сўнг беморга енгил ўзлаштириладиган углеводларга бой бўлган овқатларни (гипогликемия такроран ривожланишидан сақланиш учун) бериш керак.
Лактацидоз шошилинч тиббий ёрдамни талаб этувчи ҳолат ҳисобланади; лактацидозни даволаш касалхона шароитида ўтказилиши керак. Лактат ва метформинни организмдан чиқариб юбориш имконини берадиган энг самарали даволаш усул гемодиализ ҳисобланади.
Қон плазмасида глибенкламиднинг клиренси жигар касалликлари бўлган пациентларда ошиши мумкин. Глибенкламид қондаги оқсиллар билан фаол боғланганлиги сабабли, препарат диализда элиминация бўлмайди.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 15 таблетка блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.