ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИДАЗА-БИОФАРМА
LYDASUM-BIOPHARMA
Препаратнинг савдо номи: Лидаза-Биофарма
Таъсир этувчи модда (ХПН): гиалуронидаза
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 64 ТБ гиалуронидаза.
Таърифи: таблетка ҳолатигача зичланган кукун ёки лиофилизация қилинган турли жадалликдаги оқдан оч сариқ ранггача бўлган ғовак масса. Юзасида қуруқ қатқалоқ бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гематологик восита. Ферментлар.
АТХ коди: В06АА03.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Гиалуронидаза – махсус субстрати гиалурон кислотаси ҳисобланган ферментдир. Гиалурон кислотаси мукополисахарид ҳисобланиб, унинг таркибига ацетилглюкозамин ва глюкурон кислотаси киради. Гиалурон кислота юқори қовушқоқликка эга; биологик аҳамияти – бириктирувчи тўқиманинг оралиқ «цементловчи» моддасидир. Препаратнинг самараси бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшиланиши, чандиқларни юмшатилиши, контрактураларни йўқолиши ёки камайиши, гематомаларнинг сўрилиб кетиши билан намоён бўлади. Унинг таъсири патологик жараёнларнинг бошланишида айниқса кучли ифодаланган.
Гиалуронидаза (“тарқалиш омили”) гиалурон кислотасини глюкозамин ва глюкурон кислотасигача парчаланишини чақиради ва шу билан тўқималарнинг ўтказувчанлигини ошиши ва тўқималараро суюқликлар ҳаракатини яхшиланишига олиб келади. Гиалуронидазанинг самараси қайтувчан – концентрациясини камайиши гиалурон кислотанинг қовушқоқлигини тиклайди.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
- Бўғимларнинг контрактураси;
- анкилозловчи спондилоартрит;
- Дюпюитрен контрактурасида (бошланғич босқичида);
- терининг турли келиб чиқишга эга чандиқли ўзгаришларида
- гематомаларда (шаклланиш даврида)
- склеродермия;
- офтальмология амалиётида (кератитлар, ретинопатиялар);
- ўпка туберкулёзи бўлган беморларда ўпка яллиғланишининг балғамли характери;
- нерв чигаллари ва периферик нервларнинг жароҳат шикастларида;
- ревматоид артритда қўлланади.
Бундан ташқари, Лидаза-Биофарма препарати дори воситаларини (маҳаллий анестетикларни, изотоник эритмаларни, миорелаксантларни ва бошқа) тери остига ва мушак ичига юборганда сўрилишини яхшилаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Лидаза-Биофарма препарати тери остига теридаги чандиқли ўзгарган тўқималар остига, мушак ичига, ингаляция кўринишида шунингдек, электрофорез усулида ёки шиллиқ пардаларга аппликациялар йўли билан юборилади. Офтальмология амалиётида препаратни субконъюктивал ва ретробульбар юбориш мумкин.
Инъекциялар учун ампула ёки флакон ичидагиси 1 мл натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида ёки 1 мл новокаиннинг 0,5% ли эритмасида эритилади.
Контрактуралар, турли келиб чиқишга эга чандиқларда, гематомалар, анкилозловчи спондилоартритларда тери остига шикастланган жой ёнига ёки чандиқли ўзгарган тўқима остига катталарга 64 ТБ дозада юборилади. Инъекциялар ҳар куни ёки кунора қилинади. Даволаш курсида – 6-10-15 инъекция.
Периферик нервларнинг нерв чигалларининг жароҳат шикастларида тери остига катталарга кунора 64 ТБ дозада новокаин эритмасида юборилади. Зарурати бўлганида даволаш курси (12-15 инъекция) такрорланади.
Ревматоид артритда препарат электрофорез усулида қўлланади: катталарга 64 ТБ препарат 30 мл дистилланган сувда эритилади, 4-5 томчи 0,1 N хлорид кислотасининг эритмаси қўшилади ва иккига бўлинган электроддан (анод) икки бўғимга юборилади. Муолажанинг давомийлиги 20-30 минут, даволаш курси – 10-15 марта.
Ўпка туберкулёзи бўлган беморлардаги балғамли характердаги яллиғланишда препарат мажмуавий даволаш таркибида инъекциялар ва ингаляциялар усулида шикастланиш ўчоғида антибиотиклар ва бошқа антибактериал воситаларнинг концентрациясини ошириш мақсадида қўлланади. Ингаляциялар учун ампула ичидагиси 5 мл натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида эритилади. Ингаляциялар ҳар куни суткада 1 марта буюрилади (64 ТБ сақловчи 5 мл эритма). Курсга 20-25 ингаляциялар талаб этилади. Такрорий курслар – зарурати бўлганида 1,5-2 ой интервал билан ўтказилади.
Кератитларда мугуз парданинг шикастланган жойлари майинроқ чандиқланиши учун препаратнинг 0,1% ли эритмаси кўзга томизилади (1 ампула ёки флакон ичидагиси 20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида ёки 0,5% ли новокаин эритмасида эритилади), бир вақтда антибиотиклар, сулфаниламидлар қўлланади.
Ретинопатияларда шунингдек чакка териси остига 0,5 мл дан юборилади (1 ампула ёки флакон ичидагиси 20 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида ёки 0,5% ли новокаин эритмасида эритилади). Даволаш курси 10-15 муолажани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Организмнинг умумий реакциялари: ҳолсизлик, тана ҳароратини ошиши, қалтираш, кўп терлаш.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.
Аллергик реакциялар: шу жумладан гиперемия, тери тошмаси, қичишиши, эшакеми, ангионевротик шиш.
Маҳаллий реакциялар: мушак ичига, тери остига юборилганда тошмалар, гиперемия, қичишиш, қизариши, шиш, оғриқ, инъекция жойида қизишни ҳис қилиш, офтальмология амалиётида субконъюнктивал, ретробульбар усули орқали қўлланилганда – шиш, қовоқ, параорбитал соҳа, юз териси гиперемияси, склераларни гиперемияси пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- таъсир этувчи моддага юқори сезувчанлик;
- хавфли ўсмалар;
- ўткир инфекцион-яллиғланиш жараёнларида;
- ўпкадан қон кетишда ва қон тупуришларда;
- эстрогенлар қўлланганда;
- гематоманинг ўткир босқичида;
- яққол ўпка етишмовчилиги билан кечувчи туберкулёзда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бошқа дори воситаларини (маҳаллий анестетиклар, изотоник эритмалар, миорелаксантлар ва ҳоказо) тери остига ва мушак ичига юборилганда сўрилишини тезлаштиради.
Номутаносиблиги. Фақат тавсия этилган эритувчи ишлатилиши керак. Тайёрланган эритмани бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Эритма тайёрлангандан сўнг дарҳол қўлланиши керак.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни физиотерапевтик даволаш усуллари, шу жумладан фонофорез билан қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Болалар. Болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун педиатрия амалиётида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмларни билан ишлашда реакция тезлигина таъсир қилиши хусусияти. Ўрганилмаган. Диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларни юқори тезлиги билан боғлиқ бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат субконъюнктивал ва кўзнинг шох пардасига маҳаллий қўлланилганда вақтинчалик хиралашишини ва кўришни бошқа бузилишлари бўлиши мумкин. Агар ушбу кўринишлар ривожланса пациент автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчан механизмларни бошқаришдан олдин кўриш тикланмагунча кутиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қалтираш, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, тахикардия ва артериал гипотензия, маҳаллий шиш, эшакеми, эритема.
Даволаш: адреналин, глюкокортикоидларни юбориш, антигистамин дори воситаларини қўллаш.
Препаратни дозани ошириб юборилган ҳолатларда, аллергик реакциялари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
10 ампула ёки флакондан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимоялаш мақсадида оригинал ўрамида, 2-8оС ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.