📜 Инструкция по применению Мелитор 25 мг
💊 Состав препарата Мелитор 25 мг
✅ Применение препарата Мелитор 25 мг
📅 Условия хранения Мелитор 25 мг
⏳ Срок годности Мелитор 25 мг

Илова-варақа: пациент учун маълумот

Мелитор 25 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

агомелатин

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал, ушбу иловани охиригача диққат билан ўқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизда уни яна бир марта ўқиш учун зарурати туғилиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сиз қабул қилишингиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Хаттоки агар уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга шикаст етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек, ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. 10-бўлимга қаранг.

 

  1. САВДО НОМИ

Мелитор® 25 мг

 

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

  1. ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАНИНГ НОМИ

Агомелатин.

 

  1. ТАРКИБИ

Мелитор нима сақлайди

  • Таъсир этувчи модда бўлиб, агомелатин ҳисобланади. Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 25 мг агомелатин сақлайди.
  • Бошқа ингредиентлар:
    • лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, натрий крахмал гликоляти (А тури), стеарин кислотаси, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, глицерин, макрогол, темир II оксиди (Е172) ва титан диоксиди (Е171);
    • босма бўёғи: шеллак, пропиленгликоль ва индиготинли (Е132) алюминли лак.

 

Мелитор қандай кўринишига эга ва ўрамида нима сақлайди.

Мелитор 25 мг – бу тўқ-сариқ-сариқ рангли узунчоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, узунлиги 9,5 мм ва эни 5,1 мм, бир томонида кўп рангли фирма логотипи туширилган таблеткалар.

Мелитор 25 мг, қобиқ билан қопланган таблеткалар, контур уяли ўрамда тақвим билан чиқарилади. Қутилар 14, 28 ёки 56 таблетка сақлайди.

Қадоқларнинг барчаси ҳам Сизнинг мамлакатингизда бўлмаслиги мумкин.

  1. ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ

Фармакотерапевтик гуруҳи: психостимуляторлар, бошқа антидепрессантлар.

АТХ коди: N06AX22.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамик хусусиятлари

Таъсир механизми

Агомелатин – мелатонин рецепторларининг (МТ1 ва МТ2) агонисти ва серотонин рецепторларининг 5-НТ антагонисти ҳисобланади. Боғланиш бўйича тадқиқотлар агомелатин моноаминларни қамраб олинишига таъсир кўсатмаслиги ва α- ва β-адренергик, гистаминергик, холинергик, дофаминергик ва бензадиазепин рецепторларига яқинликка эга эмаслигини кўрсатди.

Агомелатин ҳайвонларда циркад ритмини бузилиши моделида циркад ритмларни ресинхронизация қилади. Агомелатин асосан бош мия пўстлоғининг пешона қисмида норадреналин ва дофаминни ажралиб чиқишни оширади ва серотонинни хужайрадан ташқари даражасига таъсир қилмайди.

Фармакодинамик самаралари

Агомелатин хайвонларда депрессия моделида (орттирилган ожизлик, ҳаракатли тушкунлиги, енгил сурункали стресс), шунингдек циркад ритмини десинхронизация моделида ва стресс ёки хавотирлик ҳолати билан боғлиқ бўлган моделларда антидепрессантларга ўхшаб самара кўрсатади.

Мелитор уйқу фазаларини ижобий силжишларини чақириш хусусиятига эга, у уйқу фазасини яқинлаштиради, тана ҳароратини пасайишига ва мелатонинни секрециясини авж олишига олиб келади.

 

  1. ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ

Сўрилиши ва биокираолишлиги

Ичга қабул қилингандан кейин агомелатин тез ва яхши (≥ 80%) сўрилади. Унинг мутлоқ биокираолишлиги паст (< 5% перорал терапевтик дозаларда) ва ҳар хил шахсларда кучли ўзгаради. Унинг биокираолишлиги эркакларга нисбатан аёлларда юқори.

Перорал контрацептивларни қабул қилганда унинг биокираолишлиги ошади ва чекишда эса камаяда. Плазмадаги максимал концентрациясига 1-2 соат давомида эришилади. Терапевтик дозалар диапазонида агомелатиннинг тизимли таъсири дозада пропорционал равишда ошади, юқорироқ дозаларда биринчи ўтиш самарасини тўйинишига эришилади.

Овқатни қабул қилиш (стандарт ёки кўп ёғли) препаратни биокираолишлиги ёки сўрилиш тезлигини ўзгартирмайди. Жуда ёғли овқатни қабул қилганда, унинг ўзгарувчанлиги ошади.

Тақсимланиши

Мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми тахминан 35 л ни ташкил қилади. Плазмада оқсиллари билан боғланиши концентрацияга боғлиқ бўлмаган ҳолатда 95% ни ташкил қилади ва кекса ёшдаги пациентларда, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ҳам ўзгармайди, бироқ жигар фаолияти бузилганда эркин фракциялар икки марта ошади.

Биотрансформацияси

Ичга қабул қилгандан кейин агомелатин асосан СYР1А2 жигар изоферменти иштирокида тез метаболизмга учрайди; шунингдек, СYР2С9 ва СYР2С19 изоферментлари ҳам ушбу жараёнда иштирок этади, бироқ кам даражада.

Асосий метаболитлари – гидроксил гуруҳи қўшилган ва метил гуруҳи ажралиб чиққан агомелатинлар – фаол эмас, улар тез конъюгацияга учрайди ва сийдик билан чиқарилади.

Чиқарилиши

Чиқарилиши тез содир бўлади. Плазмадан ўртача ярим чиқарилиш даврлари 1 соатдан 2 соатгачани ташкил қилади. Клиренси юқори (тахминан минутига 1100 мл), асосан метаболизм ҳисобига содир бўлади. Асосан сийдик билан (80%) метаболитлари шаклида чиқарилади. Ўзгармаган моддани сийдик билан чиқарилиши жуда кам.

Такрорий қабул қилганда кинетикаси ўзгармайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда фармакокинетик кўрсаткич-

ларнинг яққол ўзгаришлари аниқланмаган (n=8, бир марталик доза 25 мг), бироқ буйрак фаолиятини оғир ёки енгил бузилишлари бўлган пациентларга препаратни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки бундай пациентларга тегишли клиник маълумотлар чекланган.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини сурункали енгил (Чайлд-Пью таснифи бўйича А тури) ёки кучсиз (Чайлд-Пью таснифи бўйича В тури) бузилишлар билан касалланган жигар циррози бўлган пациентлар иштирокидаги махсус тадқиқотда 25 мг қабул қилгандан кейин агомелатинни чиқарилиши жигар фаолиятини бузилишлари, бироқ бошқа кўрсаткичларга яқин (ёши, вазни ва чекиш) соғлом кўнгиллиларга солиштирганда жиддий равишда ошади (мувофиқ равишда 70 ва 140 марта).

Кекса пациентлар

Кекса пациентлар (≥65 ёш) иштирокидаги фармакокинетик тадқиқотларда, 25 мг дозани қабул қилгандан кейин АUС ва С мах нинг ўртача кўрсаткичи 75 ёшдаги пациентларга нисбатан ≥75 ёшдаги пациентларда тахминан 4 ва 13 марта юқори бўлганлиги аниқланди. 50 мг дозани қабул қилган пациентнинг кўп бўлмаган умумий миқдори бирон-бир хулоса қилиш имконини бермайди. Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Этник гуруҳлар

Агомелатинни фармакокинетикасига ирқнинг таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

 

  1. ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Катталарда катта депрессия эпизодларини даволашда қўлланади.

Мелитор катталар учун мўлжалланган.

 

  1. ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ

Мелитор препаратини қабул қилганда шифокор ёки фармацевт кўрсатмаларига доимо қатъий риоя қилинг. Гумон пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Мелитор препаратининг тавсия этилган дозаси-бир таблеткадан (25 мг) уйқу олдидан қўлланилади. Айрим ҳолларда шифокор янада юқорироқ дозани (50 мг) буюриш мумкин, яъни иккита таблеткани бир вақтда уйқу олдидан қабул қилинади.

Депрессия бўлган кўпчилик шахсларда Мелитор даволашни бошлашдан кейин 2 ҳафта давомида депрессия симптомларига таъсир қилишни бошлайди.

Сиз ўзингизни яхши хис қилаётган бўлсангиз, шифокорингиз депрессияни қайталанишидан сақланиш мақсадида Сизга Мелиторни буюришни давом эттириши мумкин.

Депрессияни даволаш симптомлар тўлиқ йўқолганига ишонч ҳосил қилиш учун камида 6 ой, етарли вақт давомида давом эттириш керак.

Агар ҳаттоки Сиз ўзингизни яхши хис қилсангиз ҳам, шифокор билан маслаҳатлашмасдан препаратни қабул қилишни тўхтатманг.

Мелитор ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Таблеткаларни сув билан ичиб, қабул қилинади. Мелиторни овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилиши мумкин.

Жигар фаолиятининг мониторинги

Жигар фаолиятининг тўғрилигини текшириш учун, Сизга лаборатор тахлилларни буюриши мумкин, даволашни бошлашдан аввал сўнгра даврий равишда даволаш вақтида, одатда 3 ҳафта, 6 ҳафта, 12 ҳафта ва 24 хафтадан кейин амалга оширилади.

Агар шифокор дозани 50 мг гача оширса, дозани оширишдан аввал лаборатор таҳлилни ўтказиш лозим, сўнгра даврий равишда даволаш вақтида, одатда 3 ҳафтадан, 6 ҳафтадан, 12 ҳафтадан ва 24 ҳафтадан кейин ўтказилади. Кейинчалик лаборатор таҳлилларни Шифокорингиз уларни лозим деб топган ҳолатда ўтказилиши мумкин.

Агар Сизда жигар фаолиятини бузилиши бўлса, Мелиторни қабул қилишингиз мумкин эмас.

Агар Сизда буйрак фаолиятини бузилиши бўлса, шифокор Сизнинг ҳолатингизда Мелиторни қўллаш хавфсизлигини аниқлаш учун, шахсий равишда баҳолашни ўтказади.

 

Агар Сиз Мелиторни қабул қилишни унутган бўлсанигиз

Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун кейинги дозани икки марта оширманг. Шунчаки кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг.

Таблеткани сақлаган контур уяли ўрамда ёзилган календарь, Сизга Мелитор препарати таблеткасини охирги марта қачон қабул қилганингизни ёдда сақлаш учун ёрдам беради.

 

Агар Сиз Мелитор препаратини тўхтатаётган бўлсангиз

Ушбу дори препаратини қабул қилишни тўхтатишдан аввал Сиз шифокор билан маслаҳатлашингиз лозим.

Агар Сиз Мелитор препаратининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсиз деб ҳисобласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратдан фойдаланишга тегишли бўлган қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Барча дори препаратлари каби, Мелитор ҳар бир пациентда бўлмаса ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин.

Кўпчилик ножўя самаралар енгил ёки ўртача ҳисобланади. Улар одатда даволашнинг биринчи икки ҳафтаси давомида бошланади ва вақтинчалик ҳисобланади.

Бундай ножўя самараларга қуйидагилар киради.

  • Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (10 тадан камида 1 та пациентда кузатилади): бош айланиши, уйқучанлик, ухлаб қолишдаги қийинчиликлар (уйқусизлик), мигрень, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, қабзият, қоринда оғриқ, кўп терлаш (гипергидроз), белда оғриқ, толиқиш, хавотирлик, қонда жигар ферментлари даражасининг ошиши, қусиш.
  • Тарқалмаган ножўя самаралар (100 тадан камида 1 та пациентда кузатилади): қўл ва оёқ панжаларида санчиш ҳисси (парестезия), кўриш ўткирлигининг бузилиши, безовта оёқлар синдроми (оёқларни назорат қилиб бўлмайдиган ҳаракатлантиришини талаб этиши билан характерланадиган бузилишлар), қулоқларда шанғиллаш, экзема, қичишиш, эшакеми, қўзғалиш, таъсирчанлик, хавотирли ҳолат, агрессив ҳаракат, тунги даҳшатлар, ғайриоддий туш кўриш.
  • Тез-тез бўлмаган ножўя самаралар (1000 тадан камида 1 та пациентда кузатилади): жиддий тери тошмалари (эритематоз тошма), юзни шиши (шиш) ва ангионевротик шиш (юз, лаб, тил ва (ёки) томоқни шиши, бу нафас олишни ёки ютишни қийинлашишга олиб келиши мумкин), гепатит, терини ёки кўзоқсилларини сарғайиши (сариқлик), жигар етишмовчилиги*, мания ёки гипомания (шунингдек 13 бўлимдаги, “Махсус кўрсатмалар ва қабул қилишдаги эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг) галлюцинациялар, тана вазнини ошиши ёки камайиши.
  • Бўлиши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралар:

тез-тезлиги ноъмалум (мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб баҳолаб бўлмайди) – ўз жойида қасд қилиш фикри ёки ҳаракати.

*Жигарни кўчириб ўтказишни талаб этадиган ҳолатлар ёки ўлим ҳолатлари кам ҳолларда аниқланган.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлишига ҳам тааллуқлидир. Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги профили ҳақида кўпроқ маълумот йиғишга ёрдам берасиз.

 

  1. ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Мелиторни қабул қилиш мумкин эмас

  • агар Сизда агомелатинга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса,
  • агар Сиз флувоксамин (депрессияни даволаш учун бошқа препарат) ёки ципрофлоксацин (антибиотик) қабул қилаётган бўлсангиз,
  • агар Сизда жигар фаолиятини бузилиши, (жигар етишмовчилиги)бўлса.

 

  1. ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ.

Агар Сиз бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақда даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Сиз Мелиторни айрим бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилишингиз мумкин эмас (шунингдек 11 бўлимдаги “Мелиторни қўллаш мумкин эмас” қаранг): флувоксамин (депрессияни даволаш учун бошқа препарат) ва ципрофлоксацин (антибиотик) қонда агомелатиннинг кутилган дозасини ўзгартириши мумкин.

Агар Сиз қуйидаги препаратлардан: пропранолол (гипертонияни даволаш учун буюриладиган бета-блокатор), грепофлоксацин ва эноксацин (антибиотиклар) бирортасини, шунингдек Сиз кунига 15 та сигаретдан ортиқ чексангиз, бу ҳақида шифокорингизга ҳабар беринг.

  1. МАХСУС КЎРСАТМАЛАР.

Махсус кўрсатмалар ва қабул қилишдаги эҳтиёткорлик чоралари

Мелитор бир қанча сабабларга кўра Сизга мос келмаслиги мумкин.

  • Агар сиз биполяр бузилишлар билан касалланган бўлсангиз, аввал ёки ҳозирги вақтда Сизда мания симптомлари аниқланган бўлса (аномал юқори қўзғалувчанлик ва эмоционаллик даврлари), ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан ва давом эттиришдан олдин шифокор билан суҳбатлашинг (шунингдек, 10 бўлимдаги “Ножўя таъсири” қаранг).
  • Агар сиз жигар фаолиятини ўзгартириши билан маълум бўлган препарат қабул қилаётган бўлсангиз. Шифокорингиз қайси препарат ҳақида сўз бораётганини Сизга айтиб беради.
  • Агар сиз семизлик ёки ортиқча вазн билан азият чексангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
  • Агар сиз диабет билан касалланган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
  • Агар даволашни бошлашдан аввал Сизда жигар ферментлари даражасининг ошиши кузатилса, Мелитор препаратини қабул қилиш Сиз учун ҳавфсизлигини шифокор хал қилади.
  • Агар деменция билан касалланган бўлсангиз, шифокор Сизнинг ҳолатингизда Мелиторни қабул қилиш хавфсизлигини аниқлаш мақсадида шахсий равишда баҳолаш ўтказади.

Мелитор препарати билан даволаниш вақтида

Жигар фаолияти билан боғлиқ бўлган, бўлиши мумкин бўлган жиддий ножўя реакциялар

  • Мелитор препарати билан даволаниш вақтида айрим пациентларда қонда жигар ферментлари даражаси ошиши мумкин. Шифокор жигар фаолиятини тўғрилиги текшириш мақсадида, даволанишни бошлашдан аввал, сўнгра даврий даволаниш вақтида Сизга лаборатор таҳлилларни буюриши мумкин. Таҳлил маълумотлари натижаларига қараб, шифокор Мелитор препаратини қабул қилишни давом эттириш кераклиги ҳал қилади (шунингдек, 9-бўлимдаги “Қўллаш усули, ва дозалаш тартиби” га қаралсин).
  • Агар Сизда жигар фаолиятининг бузилишлари қуйидаги симптомларидан биронтаси (сийдикни ғайриоддий тўқ рангга бўялиши, оч рангли ахлат, терини ёки кўз оқсилларини сарғайиш, қоринни ўнг юқори қисмида оғриқ, одатдаги бўлмаган толиқиш (асосан юқорида санаб ўтилган бошқа симптомлари билан бирга келишида)), дарҳол Мелитор препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва тез Сиз ушбу дори препаратини қўллаётганингиз ҳақида хабар бериб, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Мелитор препаратининг 75 ёшдан ошган пациентларга таъсири аниқланмаган. Шунинг учун Мелиторни ушбу гуруҳ пациентларида буюриш мумкин эмас.

Суицид фикрлар ва депрессияни ёмонлашуви

Агар Сиз депрессия билан касалланган бўлсангиз, Сизда баъзида ўзингизга шикаст етказиш ёки ўз жойига қасд қилиш фикрлари пайдо бўлиши мумкин. Бу антидепрессантларни биринчи қабул қилишда кучайиши мумкин, чунки ушбу дори препаратлари дарҳол таъсир қилишни бошламайди, одатда тахминан икки ҳафтадан кейин, баъзи ҳолларда эса ундан ҳам кечроқ бошланади.

Бундай ҳаёллар Сизга келишишнинг эҳтимоли:

  • агар Сизда аввал ўзингизга шикаст етказиш ёки ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги ҳаёллар пайдо бўлган бўлса;
  • агар Сиз ёш бўлсангиз; клиник тадқиқотлардаги маълумотлар ҳар қандай антидепрессант препаратни қабул қилган, руҳий бузилишлар бўлган, ёш кишиларда (25 ёшдан кичик) ўз жонига қасд қилиш хавф ошишини кўрсатди.

Агар Сизда ўзингизга шикаст етказиш ёки ўз жонингизга қасд қилиш ҳаёллари пайдо бўлса, дарҳол шифокорингиз билан боғланинг ёки касалхонага боринг.

Агар Сизда депрессия борлигини қариндошлар ёки яқин дўстларингиздан биронтаси хабар берсангиз мақсадга мувофиқ бўлади ва улардан ушбу иловани ўқиб беришни сўранг. Сиз уларга, агар уларнинг фикрига кўра Сиздаги депрессия оғирлашса ёки улар Сизнинг ҳулқ атворингиздаги ўзгаришлар юзасидан хавотир олишаётган бўлишса, барчасини айтиб беришларини илтимос қилишингиз мумкин.

 

Болалар ва ўсмирлар

Мелитор болалар ва ўсмирларга (18 ёшдан кичик) қўллаш учун мўлжалланган.

 

Мелитор препаратини ва алкоголни қабул қилиш

Мелитор препарати билан даволашни вақтида алкоголни исътемол қилиш тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан аввал, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Эмизиш

Агар Сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингизни огоҳлантиринг, чунки Мелитор препарати билан даволашни вақтида эмизишни тўхтатиш зарур.

Ҳар қандай дори препарати қабул қилишдан аввал, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш.

Сизда бош айланиши ёки уйқучанлик кузатилиши мумкин, бу Сизнинг транспорт воситаларини ёки механизмлари бошқариш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Рулга ўтиришдан аввал ёки механизмларини бошқаришга киришишдан олдин, Сизнинг реакциянгиз нормага мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Мелитор лактоза сақлайди.

Агар шифокор Сизда айрим турдаги қандларни ўзлаштираолмаслик мавжуд деб айтган бўлса, у ҳолда Мелитор препаратини қабул қилишни бошлашдан аввал, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

  1. ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Агар Сиз Мелитор препаратини буюрилганидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз ёки агар препаратни тасодифан болалар ютиб юборса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Мелитор препарати билан дозани ошириб юборишлари сони кўп эмас, бироқ симптомлар орасида қоринни юқори қисмида оғриқлар, уйқучанлик, толиқиш, қўзғалувчан ҳолат, ҳавотирлик, зўриқиш, бош айланиши, цианоз, лоҳаслик аниқланган.

Даволаш

Агомелатин учун махсус антидот маълум эмас. Дозани ошириб юборилганда клиник симптомларини бартараф этиш ва оддий мониторингни ўтказиш билан якунланиши лозим. Стационарда тиббий кузатув тавсия этилади.

  1. САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Препаратни болалар кўрмайдиган ва ололмайдиган жойда сақлансин.

Препаратни картон ва контур уяли ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддатини белгилашда кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори воситасини канализацияга ва маиший чиқиндиларга ташламанг.

Қабул қилиш тугаган дори чиқиндиларни қандай йўқ қилишни фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган.

  1. ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

3 йил.

 

  1. БЕРИШ ТАРТИБИ

Дори препарати шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.