📜 Инструкция по применению Мелокс
💊 Состав препарата Мелокс
✅ Применение препарата Мелокс
📅 Условия хранения Мелокс
⏳ Срок годности Мелокс

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Мелокс таблеткалар 7,5 мг

Мелокс таблеткалар 15 мг

Мелоксикам

Препаратни қўллашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади:

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, у Сизга такроран танишиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бирон-бир шахсга бериб юбориш тақиқланади, чунки, агар касаллик симптомлари Сиздаги симптомлар билан мос келсада, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Ҳар қандай ножўя самаралар юзага келган ҳолатларда – даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг. Шулар ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя самаралар юзага келиши ҳолатларига ҳам тааллуқли. (4-бўлимга қаранг)

Илова-варақанинг қисқача мазмуни

  1. Мелокс препаратининг таркиби ва таърифи
  2. Мелокс препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Мелокс препаратини қўллаш усули
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Мелокс препаратини сақлаш шароити
  6. Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот

  1. Таркиби ва таърифи

Мелокс таъсир этувчи модда – мелоксикам сақлайди. Мелоксикам бўғимлар ва мушакларда яллиғланиш жараёнлари ва оғриқни камайтириш учун қўлланадиган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) деб номланувчи гуруҳга мансуб.

Мелокс қуйидагилар учун мўлжалланган:

  • остеоартрозни симптоматик даволаш
  • қуйидагиларни узоқ вақт даволаш
    • ревматоид артрит
    • анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги номи билан маълум)

  1. Мелокс препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Мелоксни қўйидаги ҳолатларда қабул қилиш тақиқланади:

  • мелоксикам ёки ушбу тиббий препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6 бўлимдаги таърифга қаранг) юқори сезувчанлик
  • ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги
  • болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар
  • ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП га юқори сезувчанлик
  • ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП ни қабул қилгандан кейин қуйида санаб ўтилган симптомлардан биронтасини юзага келиши
  • бронхоспазм, ҳансираш (астма)
  • бурун шиллиқ қавати полипози билан кечувчи бронхиал астма
  • тери тошмаси/эшакеми
  • тери ёки шиллиқ қаватларни шиши (яллиғланиш), масалан кўзларни, юзни, лабни, оғизни, томоқни шиши ва бунинг оқибатида нафас олишни қийинлашиши (ангионевротик шиш)
  • НЯҚП ни қўллаш билан аввалги даволагандан кейин ва анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши
  • меъда ёки ўн икки бармоқ ичакни тешилиши
  • меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги
  • аввалда ёки ҳозирги вақтда яра ҳосил бўлиши ёки қон кетишларни бўлиши (яра пайдо бўлиши ва қон кетишни камида иккита ҳолати)
  • оғир жигар етишмовчилиги
  • оғир буйрак етишмовчилиги (гемодиализ ўтказмасдан)
  • яқинда ўтказилган цереброваскуляр қон кетиши
  • аҳамиятли қон кетишларга олиб келувчи ҳар қандай бошқа бузилишлар
  • оғир юрак етишмовчилиги

Мелоксикамни қабул қилиш айрим ҳолларда ҳаёт учун реал хавф солувчи тери тошмаси (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) билан кечган, у дастлаб қизил нуқтасимон доғ ёки думалоқ шаклли “ўчоқчалар” кўринишида пайдо бўлади, уларнинг кўпчилигида марказий қисмида пуфаклар ҳосил бўлади.

Шунингдек касалликнинг ёндош белгилари оғиз бўшлиғида, томоқда, бурунда, гениталийда яра пайдо бўлиши ва конъюнктивит (кўзларни қизариши ва шиши) ни ўз ичига олади.

Бундай тери реакциялари ҳаёт учун реал хавф солади, кўпинча гриппсимон ҳолатлар билан бирга кечади. Тошма пуфаклар ёки кепакланиш кўринишида терининг кенгроқ соҳаларига тарқалиши мумкин.

Жиддий тери реакцияларини юзага келишини энг юқори хавфи даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади.

Агар мелоксикамни қабул қилганда Сизда Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз ривожланса, Сиз кейинчалик мелоксикамни қўлламаслигиниз керак.

Тошма ёки юқорида санаб ўтилган ҳар қандай бошқа симптомлар ривожланган ҳолларда ушбу препаратни қабул қилганлик ҳақида дастлаб огоҳлантирилган шифокорнинг шошилинч маслаҳати зарур.

Юқорида таърифланган юзасидан ҳар қандай гумонлар пайдо бўлган ҳолларда, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг.

Махсус кўрсатмалар

Мелокс препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Эҳтиёткорликлар

Мелокс каби препаратни қабул қилиш ҳам айрим ҳолларда юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт (апоплексик зарб) ривожланиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай хавф сабаблари бўлиб препаратнинг юқори дозаларини қабул қилиш ва узоқ вақт даволаш ҳисобланади. Тавсия этилган дозани оширманг.

Даволашнинг тавсия этилган давомийлигини оширманг (3 бўлимга қаранг).

Агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар бўлса, эрта инсульт кузатилган бўлма ёки Сиз бундай ҳолатларнинг хавф гуруҳида эканлигингиздан хавфсирасангиз, Сиз даволаш юзасидан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак.

Айниқса, агар:

  • қон босими ошган бўлса (гипертензия)
  • қонда қанд даражаси юқори бўлса (қандли диабет)
  • қонда холестерин даражаси юқори бўлса (гиперхолестеринемия)
  • чекишга қарамлик бўлса

Жиддий аллергик реакциялар юзага келган ҳолларда, тери тошмаси пайдо бўлиши, юмшоқ тўқималар (шиллиқ қаватни) шикастланишида ёки аллергиянинг ҳар қандай бошқа симптомларининг биринчи белгиларида Мелокс препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтитиш ва даволовчи шифокорга маслаҳат учун мурожаат этиш керак.

Қон кетишлар (қон аралаш ахлат, қатронсимон ахлат) ёки меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлганида (қоринда оғриқни юзага келтирувчи) Мелокс препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.

Мелокси ўткир оғриқни тез енгиллаштириш учун мўлжалланмаган.

Мелокс инфекцион касалликларнинг симптомларини (масалан иситмани) ниқоблаши мумкин. Агар Сиз ўзингизда инфекция борлигига гумон қилсангиз, даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Даволашни аниқроқ танлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак, айниқса қуйидаги ҳолатларда:

  • анамнезида қизилўнгачни яллиғланиши (эзофагит), меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит) ёки анамнезида Крон касаллиги ёки носпецифик колит каби овқат ҳазм қилиш йўлларининг нормал фаолият кўрсатишини ҳар қандай бузилиши
  • қон босимини ошиши (гипертензия)
  • кексалик ёши
  • юрак, жигар, буйрак касалликлари
  • қонда қанд даражасини ошиши (қандли диабет)
  • операция оқибатида қонни жиддий йўқотиш ёки ишлатиши ёки суяқликни етарли даражада истеъмол қилмаслик оқибатида хужайрадан ташқари суюқлик хажмини қисқариши (гиповелемия)
  • аввал шифокорингиз томонидан аниқланган қонда калийнинг даражасини ошиши

Даволаш вақтида шифокорингиз Сизнинг холатингизни кузатиши керак.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Сиз аввал қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори препаратлари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга албатта хабар беринг.

Хусусан, гап қуйидаги препаратлар ҳақида кетмоқда:

  • бошқа НЯҚП
  • тромб ҳосил бўлишини олдини олувчи дори препаратлари
  • ҳосил бўлган тромбларни парчаловчи дори препаратлари (тромболитиклар)
  • юрак ва буйрак етишмовчилигини даволашда қўлланадиган препаратлар
  • кортикостероидлар (яллиғланишга қарши ҳолатларни даволашда қўлланадиган препаратлар)
  • циклоспорин – трансплантациядан кейинги давода, тери касалликларининг оғир шаклларини, ревматоид артритни ёки нефротик синдромни даволаганда қўлланадиган препарат
  • ҳар қандай диуретиклар (“сийдик ҳайдовчи таблеткалар”). Эҳтимол диуретиклар билан даволаш жараёнида шифокорингиз буйрак функциясини назорат қилиши зарур бўлиши мумкин
  • юқори артериал босимни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан бета-блокаторлар каби)
  • литиум – депрессив бузилишларни даволашда қўлланадиган препарат
  • серотонинни танлаб қайта қамраб олинишининг ингибиторлари, депрессив ҳолатларда қўлланадиган препаратлар
  • метотрексат – ўсмалар ёки тери касалликларининг оғир шакллари ва ревматоид артритни даволашда қўлланадиган препарат
  • холестирамин – холестерин даражасини пасайтиришда қўлланадиган препарат
  • бачадон ички ҳомиладорликка қарши контрацептивлар (БИҲҚК), одатда – ҳомиладорликка қарши спираль

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида ёки ҳомиладорликка гумон қилинганда ёки ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолатларда ушбу тиббий препаратни истеъмол қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.

Фертиллик

Мелокс аёлларда фертилликни пасайтириши мумкин. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз ёки Сизда фертиллик билан боғлиқ муаммолар бўлса, албатта даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Мелокс препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланган ҳолатларда бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлиги вақтида шифокорингиз томонидан ушбу тиббий препаратни жуда зарур ҳолатларда буюриш мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида ушбу препаратни қўллаш қатъий тақиқланади, чунки Мелокс ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши, хусусан ҳатто препаратни бир марта қабул қилганда ҳам юрак-ўпка фаолияти ва буйрак функциясига нохуш салбий оқибатларга эга бўлиши мумкин.

Лактация

Ушбу препаратни лактация (эмизиш) даврида қўллаш учун тавсия этилмайди.

Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ушбу препаратни қўллаш фонида кўриш ўткирлигини бузилиши каби кўришни бузилиши, бош айланиши, уйқучанлик ва нерв тизимининг бошқа бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси пайдо бўлганда автомобилни бошқаришдан сақланиш керак.

Мелокс лактоза сақлайди. Агар сахароза сақловчи айрим моддаларни индивидуал ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу тиббий препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиш керак.

  1. Мелокс препаратини қўллаш усуллари

Ҳар доим даволовчи шифокорингиз томонидан буюрилган препаратни қабул қилиш нормаларига риоя қилинг. Ҳар қандай шубҳалар юзага келган ҳолларда, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.

Одатдаги доза қуйидагиларни ташкил этади:

Остеоартритни зўрайиши: суткада 7,5 мг. Доза суткада 15 мг гача оширилиши мумкин.

Ревматоид артрит: суткада 15 мг. Доза суткада 7,5 мг гача камайтирилиши мумкин.

Анкилозловчи спондилит: суткада 15 мг. Доза суткада 7,5 мг гача камайтирилиши мумкин.

Таблеткаларни етарли миқдордаги сув/суюқлик билан ичиб, овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.

15 мг ни ташкил этувчи максимал суткалик дозани ошириш тавсия этилмайди.

Агар “Махсус кўрсатмалар” бўлимида санаб ўтилган бандлардан биронтаси Сизнинг ҳолатингиз симптоматикасига мос келса, даволовчи шифокорингиз Сизнинг суткалик дозангизни 7,5 мг гача камайтириши керак.

Мелоксни болалар ва 16 ёшга тўлмаган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Мелокс препаратининг терапевтик самараси ҳаддан ташқари кучли ёки аксинча ҳаддан ташқари кучсиз бўлса ёки бир неча кундан кейин ҳолатни яхшиланиши кузатилмаса – даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Мелокс препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари

Мелокс препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатларида (дозани ошириб юборилиши) дарҳол даволовчи шифокорингиз билан боғланиш ёки яқиндаги тиббиёт муассасасига мурожаат этиш керак.

НЯҚП дозасини кучли ошириб юборилиши билан боғлиқ симптомлар қуйидагилардан иборат:

  • ҳолсизлик (ланжлик)
  • уйқучанлик
  • кўнгил айниши, қусиш
  • қорин соҳасида оғриқ (эпигастрал оғриқ)

Умуман олганда Мелокс препаратини бекор қилиш фонида симптомлар сусаяди. Меъда ёки ичакдан қон кетиши кузатилиши мумкин (меъда-ичакдан қон кетиши).

Оғир заҳарланиш препаратга жиддий реакция оқибати бўлиши мумкин (4 бўлимга қаранг):

  • артериал босимни ошиши (гипертензия)
  • ўткир буйрак етишмовчилиги
  • жигар етишмовчилиги
  • нафас билан муаммолар/нафасни тўхташи
  • нафасни сусайиши
  • ҳушдан кетиш (кома)
  • тутқаноқ (тиришишлар)
  • қон айланишини бузилиши (юрак-қон томир тизими билан боғлиқ бузилишлар)
  • юракни тўхташи
  • тезкор типдаги аллергик реакциялар (ўта юқори сезувчанлик), улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • ҳушдан кетиш
  • ҳансираш
  • тери реакциялари

Мелокс препаратини қабул қилишни ўтказиш

Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг. Кейинги дозани тартиб бўйича қабул қилинг.

Ушбу дори препарати юзасидан бирон-бир саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Бошқа ҳар қандай дори воситалари каби ушбу дори препарати ҳам бир қатор ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, улар намоён бўлмаслиги ҳам мумкин.Қуйидаги симптомлар пайдо бўлганда Мелокс препаратини қабул қилишни ДАРҲОЛ тўхтатинг ва даволовчи шифокорингиз ёки яқиндаги шифохонага мурожаат этинг:

Қуйидаги шаклларда намоён бўлувчи ҳар қандай аллергик реакциялар (ўта юқори сезувчанлик):

  • қичишиш, пуфакларни ҳосил бўлиши ёки терини кепакланиши каби тери реакциялари, улар юмшоқ тўқималарнинг жиддий шикастланишларига (шиллиқ қаватларни шикастланиши) ёки кўп шаклли эритемага олиб келиши мумкин. Жуда кам ҳолларда тери тошмаси (Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз) каби ҳаёт учун потенциал хавф туғдирувчи касалликлар қайд этилган (2 бўлимга қаранг). Кўп шаклли эритема – пушти-қизил ёки ёрқин-қизил рангли доғлар, папулалар ёки пуфакларни пайдо бўлиши билан характерланувчи ўткир аллергик тери касаллигидир. Улар оғиз бўшлиғида ҳам кўзларда ва бошқа шиллиқ қаватлар юзасида жойлашиши мумкин.
  • тери ва шиллиқ қаватларни шиши (яллиғланиш), масалан кўларни, юзни, лабларни, оғизни, томоқни шиши ва оқибатда нафасни қийинлашиши, тўпиқ/оёқни шиши (оёқлар эдемаси)
  • ҳансираш ёки астма хуружи
  • жигарни яллиғланиши (гепатит). Бу қуйидаги симптомлар билан намоён бўлиши мумкин:
    • тери қопламалари ва кўз олмасини сариқ рангга бўялиши (сариқлик)
    • меъдада оғриқ
    • иштаҳани йўқолиши

Меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ножўя самаралар, айниқса:

  • қон кетиши (қон аралаш ахлат)
  • меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (меъдада оғриқнинг сабаби бўлган)

Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, овқат ҳазм қилиш йўлларида яра пайдо бўлиши ёки перфорация жиддий хавф туғдириши мумкин, айниқса кекса пациентларда ҳатто ўлимгача.

Агар Сизда анамнезда НЯҚП узоқ вақт қўллаш оқибатида юқорида санаб ўтилган овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан симптомлар кузатилса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш, айниқса кекса ёшдагилар учун тавсия этилади. Эҳтимол даволаш жараёни даволовчи шифокорингиз томонидан маълум кузатишни талаб этиши мумкин.

Агар Сизда кўришни бузилиши кузатилган бўлса, автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) буюргандан кейин кузатилиши мумкин бўлган кенг тарқалган бир қатор ножўя самаралар мавжуд:

Айрим НЯҚП қўллаш, айниқса юқори дозада ва узоқ вақт даволаш юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки бош мияда қон айланиши бузилиши (инсульт) каби артерияларни тромб билан беркилиши хавфини ошиши билан боғлиқ бир қатор ҳолатларни юзага келиш сабабчиси бўлиши мумкин.

Хусусан НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ қуйидаги нохуш реакция қайд этилган: суюқликни тутилиши (шиш), юқори артериал босим (гипертензия) ва юрак фалажи.

Овқат ҳазм қилиш йўлларини (МИЙ) шикастланиши билан боғлиқ кенг тарқалган ножўя самаралар:

  • меъда ва ингичка ичакнинг юқори девори яраси (пептик/гастродуоденал яра)
  • ичак деворини тешилиши ёки МИЙ дан қон кетиши (айрим ҳолларда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ўлим билан якунланади)

НЯҚП қўллагандан кейин кузатиладиган маълум ножўя самараларнинг рўйхати

  • кўнгил айниши, қусиш
  • тез-тез суюқ ич келиши (диарея)
  • метеоризм
  • қабзият
  • овқатни хазм бўлмаслиги (дисепсия)
  • эпигастрал оғриқлар
  • МИЙ дан қон кетиши оқибатида қон аралаш ахлат
  • қон аралаш қусиш (гематемезис)
  • яра пайдо бўлиши билан оғиз бўшлиғини яллиғланиши (ярали стоматит)
  • овқат ҳазм қилиш йўлларининг яллиғланиш жараёнларини чуқурлашиши (масалан колит ёки Крон касаллигини зўрайиши)
  • кам ҳолларда МИЙ ни яллиғланиши (гастрит) кузатилиши мумкин.

Мелокси препаратидаги фаол модда – мелоксикам қўлланилганда кузатиладиган ножўя самаралар:

Жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 тадан кўпроғида

  • овқатни ҳазм бўлмаслиги
  • кўнгил айниши, қусиш
  • эпигастрал оғриқлар
  • қабзият
  • метеоризм
  • тез-тез суюқ ич келиши (диарея)

Тез-тез: 10 пациентдан биттасида

  • бош айланиши
  • бош айланиши ҳисси (вертиго)
  • уйқучанлик
  • анемия (қонда гемоглобин даражасини пасайиши)
  • артериал босимни ошиши (гипертензия)
  • қонни тўсатдан оқиб кетили (юз ва бўйинча вақтинча қизариши)
  • сув-туз мувозанатини бузилиши
  • калийнинг даражасини ошиши (гиперкалиемия)

Бу қуйидаги симптомларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин:

  • юрак ишидаги бузилишлар (аритмия)
  • юрак уришини тзлашиши (юрак ритми одатдагидан тезроқ бўлганда)
  • мушак кучсизлиги
  • кекириш
  • МИЙ яллиғланиши (гастрит)
  • овқат ҳазм қилиш йўлларидан қон кетиши
  • оғиз бўшлиғини яллиғланиши (стоматит)
  • тўсатдан аллергик реакциялар (ўта юқори сезувчанлик)
  • қичишиш
  • тери тошмаси
  • суюқликни тутилиши билан чақирган шиш (эдема), шу жумладан тўпиқ/оёқни шиши (оёқлар эдемаси)
  • тери ёки шиллиқ қаватларни шиши (яллиғланиш), масалан кўзларни, юзни, лабни, оғизни, томоқни шиши ва бунинг оқибатида нафас олишни қийинлашиши (ангионевротик шиш)
  • жигар функцияси кўрсаткичларини яққол ўзгаришлари (масалан трансаминазалар ёки билирубин даражасини ошиши). Шифокорингиз қон таҳлилини ўтказиш орқали юқоридагиларни аниқлаши мумкин.
  • буйрак функцияси кўрсаткичларини ўзгариши (қонда мочевина ва/ёки креатинин даражасини ошиши)

Кам ҳолларда: 1000 пациентдан 1 тадан камроғида

  • кайфиятни ўзгариши
  • тунги даҳшатлар
  • қон формуласини ўзгариши, шу жумладан:
  • қон формуласини яққол ўзгаришлари
  • қонда лейкоцитлар сонини камайиши (лейкопения)
  • қонда тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения). Юқорида санаб ўтилганга ўхшаш ножўя самаралар инфекция билан зарарланишга ва қон талашлар ва бурундан қон кетиши каби симптомларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин
  • қулоқларда шовқин
  • юракни кучли уриши
  • МИЙ ва ингичка ичакнинг юқори қисмини эрозив-ярали шикастланишлари (пептик/гастродуоденал яра)
  • қизилўнгачни яллиғланиши
  • бронхоспазм (аспирацион триадаси бўлган беморларда)
  • эшакеми
  • кўришни бузилиши, шу жумладан:
  • кўриш ўткирлигини бузилиши
  • конъюнктивит (конъюнктивит, кўз олмаси/қовоқларни яллиғланиши)
  • йўғон ичакни яллиғланиши (колит)

Жуда кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1 тадан камроғида

  • пуфаклар (буллёз тошма) ва кўп шаклли эритема.

Кўп шаклли эритема – пушти-қизил ёки ёрқин-қизил рангли доғлар, папулалар ёки пуфакларни пайдо бўлиши билан характерланувчи ўткир аллергик тери касаллигидир. Улар оғиз бўшлиғида ҳам кўзларда ва бошқа шиллиқ қаватлар юзасида жойлашиши мумкин.

  • жигарни шикастланиши (гепатит). Бу қуйидаги симптомлар билан намоён бўлиши мумкин:
    • тери ёки кўз олмасини сарғайиши (сариқлик)
    • абдоминал оғриқ
    • иштаҳани йўқолиши
    • ўткир буйрак етишмовчилиги, айниқса юрак касаллиги бўйича хавф гуруҳига кирувчи пациентларда, қандли диабети бўлган ёки буйрак касаллиги бўлган беморларда
    • ичак девори перфорацияси (тешилиши)

Маълумотлар мавжуд эмас (мавжуд кўрсаткичлар асосида статистикани ҳисоблаб бўлмайди)

  • вақт ва макон бўйича дезориентация
  • диспноэ ва тери реакциялари (анафилактик реакциялар), ультрабинафша нурлар таъсири остида юзага келувчи тошма (фотосенсибилизация)
  • инфаркт (юрак етишмовчилиги) – НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ ҳолат қайд этилган
  • оқ қон таначалари (лейкоцитлар) нинг специфик турларини тўлиқ йўқотилиши (йўқлиги) (агранулоцитоз), айниқса Мелокс препарати билан бир қаторда суяк кўмигига тормозловчи, сусайтирувчи ва деструктив таъсир кўрсатувчи дори воситаларини (миелотоксик дори воситалари деб номланувчи – суяк кўмигини сусайтирувчи ёки шикастловчи) қабул қилувчи пациентларда. Бу қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
    • иситмали ҳолат
    • томоқ оғриғи
    • инфекцион касалликлар.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) чақирадиган, лекин Мелоксни қабул қилгандан кейин намоён бўлмаган ножўя самаралар

Буйрак функциясини ўзгаришлари ва оқибатда ўткир буйрак етишмовчилиги:

  • жуда кам ҳолларда – буйракни яллиғланиши (интерстициал нефрит)
  • буйракда хужайраларни нобуд бўлиши (ўткир тубуляр ёки папилляр некроз)
  • сийдикда оқсил аниқланиши (протеинурия билан кечувчи нефротик синдром)

Юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар юзага келганда ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар аниқланганда – даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Ножўя таъсирларни юзага келиши ҳақида хабар бериш:

Ножўя таъсирлар юзага келганда даволовчи шифокорингиз ёки ҳамширага хабар беринг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларни юзага келишига ҳам тааллуқли. Шунингдек Сиз ножўя таъсирлар ҳақида шу турдаги маълумотларни таҳлил қилиш ваколатига эга маҳаллий органларга бевосита хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирларни аниқлашга ёрдам бериб, Сиз шу орқали ушбу препаратнинг сифатини яхшилашга ёрдам берасиз.

  1. Мелокс препаратини сақлаш шароитлари

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Мелоксини 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ёки намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлаш керак.

Картон қутида ва блистер ўрамда “Годен до” ёзувидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори воситасини чиқиндилар билан ёки канализацияга ташлаш тақиқланади. Керак бўлмаган дори воситаларини утилизация қилиш масалалари бўйича фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот

Мелокс препаратининг таркиби

  • Таъсир этувчи модда – мелоксикам.

7,5 мг ли Мелокс таблеткалари 7,5 мг мелоксикам сақлайди.

15 мг ли Мелокс таблеткалари 15 мг мелоксикам сақлайди.

  • Ёрдамчи моддалар:

7,5 мг ли Мелокс таблеткалари қуйидагиларни сақлайди: натрий цитрат дигидрати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

15 мг ли Мелокс таблеткалари қуйидагиларни сақлайди: натрий цитрат дигидрати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Мелокс препаратинингқобиғи ва унинг ичидагиси

7,5 мг ли Мелокс таблеткалари думалоқ шаклли, бир томонида 7 мм ли бўлиш учун рискали оч-сариқ рангли ясси таблеткалар. Бўлувчи белгиси таблеткани ютишни осонлаштириш учун мўлжалланган, лекин тенг дозаларга бўлиш учун мўлжалланмаган.

15 ли Мелокс таблеткалари думалоқ шаклли, бир томонида 10,5 мм ли бўлиш учун рискали оч-сариқ рангли ясси таблеткалар. Таблеткани тенг икки дозаларга бўлиш мумкин.

Таблеткалар Ал/ПВХ блистерга жойланган. 10, 20 ва 30 таблетка, қўллаш бўйича йўриқномаси сақловчи ўрамлар (картон қути) мавжуд.

Маркировка барча ўрамларда бўлмайди.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.