ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕЛЬДОНИЙ
MELDONIUM
Препаратнинг савдо номи: Мельдоний
Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: мельдоний – 250 мг;
ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, картошка крахмали.
Қаттиқ желатинли капсула таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, натрий лаурил суьфати.
Таърифи: оқ рангли қаттиқ желатинли, 1 рақамли капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.
АТХ коди: А13А.
Фармакологик хусусиятлари
Мельдоний – одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўладиган гамма-бутиробетаин моддасининг структурали аналоги.
Кучли зўриқиш шароитларида мельдоний ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ва уни етказиб берилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларда уларда модда алмашинувининг заҳарли маҳсулотларини тўпланишини бартараф этиб, уларни шикастланишлардан ҳимоя қилади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм зўриқишга чидамлилик ва энергетик заҳираларни тезда тиклаб олиш қобилиятига эга бўлади. Ушбу хусусиятлари туфайли мельдонийдан юрак-қон томир тизими фаолиятидаги, мияни қон билан таъминланишидаги турли бузилишларни даволаш, шунингдек жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини ошириш учун фойдаланилади. Карнитин концентрациясини пасайиши натижасида қон томирларини кенгайтирувчи хусусиятларга эга бўлган гамма-бутиробетаин кучли равишда синтезланади. Миокард ўткир ишемик шикастланганда мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокардни қисқарувчанлигини оширади, жисмоний зўриқишга толерантликни оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. Мияда қон айланишини ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳа фойдасига қайта тақсимлашга ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самарали ҳисобланади. Препарат сурункали алкоголизм билан хасталанган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф этади. Неврологик характерга эга бузилишларда (мияда қон айланиши бузилишлари, бош миядаги жарроҳлик операциялари, бош жароҳатлари, ўтказилган канали энцефалитдан кейинги) соғайиш даврида жисмоний ва интеллектуал фаолиятларни тикланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Қуйидаги касалликларни комплекс даволаш учун:
- иш қобилиятини пасайиши билан кечадиган жисмоний ва руҳий-эмоционал зўриқишларда;
- цереброваскуляр касалликлар, бош мия жароҳатлари ва энцефалит касаликларидан кейинги тикланиш даврида (шифокор тавсиясига кўра) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Катталар учун суткалик доза 500 мг (2 капсула) ни ташкил қилади. Барча дозани эрталаб бир марта, ёки 2 қабулга бўлиб (1 капсуладан) қўллаш мумкин. Қўзғатувчи самарасини ривожланиши эҳтимолини назарда тутиб, куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.
Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.
Кекса ёшли пациентлар. Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда мельдонийнинг дозаси камайтирилиши лозим.
Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Мельдонийнинг дозаси камайтирилиши лозим.
18 ёшгача бўлган болаларда хавфсизлиги ва самараси ҳақидаги маълумотлар йўқлиги туфайли мельдоний қўлланилмайди.
Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Шифокор тавсияларига мувофиқ препаратни қабул қилишни давом эттиринг.
Ножўя таъсирлари
Мельдоний одатда яхши ўзлаштирилади. Бироқ, сезгир пациентларда, шунингдек доза ошириб юборилганида ножўя самаралар келиб чиқиши мумкин.
Юрак–қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, гипотензия, гипертензия, қорин соҳасида дискомфорт ва кўкрак қафасида оғриқ, совуқ тер чиқиши, оқариш.
Қон ва лимфа тизими томонидан: эозинофилия.
Нафас аъзолари томонидан: ҳансираш.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, жиззакилик, уйқуни бузилиши, қулоқларда шовқин, сезиш ва харакат координациясини бузилиши, тремор, кўришни бузилиши, хушдан кетиш.
Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, терининг аллергик реакциялари (терини қизариши, тошмалар, қичишиш, шиш)
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қабзият, қоринда оғриқ, оғизни қуриши, оғизда металл таъми.
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, кўп терлаш, қизиб кетиш ҳисси, тери гиперемияси, мушак кучсизлиги, артралгия, белда оғриқ. Тана вазнини ошиши, томоқда қичишиш ҳисси ва қуруқ йўтал кейинчалик кузатувни талаб этади, чунки вирусли касаллик симптомлари бўлиши мумкин.
Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада қайд этиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи компонентларига щта юқори сезувчанлик;
- бош мия ички босимини ошиши (венада қон ўтиши бузилганида, бош мия ичидаги шишларда);
- буйрак ва жигар етишмовчилиги (қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас);
- ҳомиладорлик, лактация даври;
- 18 ёшгача бўлган болаларда (қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Мельдонийни узоқ таъсирга эга бўлган нитратлар ва бошқа антиангинал воситалар, юрак гликозидлари, диуретик препаратлар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар ва микроциркуляцияни яхшиловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Мельдоний глицерилтринитратлар, нифедипин, бета адреноблокаторлар, бошқа гипотензив воситалар ва периферик вазодилаторларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Мельдоний сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки ножўя таъсирларнинг намоён бўлиш хавфи ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Анамнезида жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўлланганида эҳтиёткорликка риоя этишлари лозим (жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш).
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши. Мельдонийни ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомила ривожланишига, туғруқлар ва туғруқдан кейинги ривожланишга таъсири ҳақида ҳайвонлардаги ўтказилган тадқиқотлар етарли эмас. Инсонлар учун потенциал хавфи номаълум, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препарат қўлланилмайди. Мельдонийни она кўкрак сутига ажралиб чиқиши туфайли, препаратни лактация даврида қўлланганда эмизишни тўхтатиш лозим.
Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсирига оид тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозасини ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган. Препарат кам заҳарли ва хавф солувчи ножўя таъсирларни чақирмайди.
Симптомлари: артериал қон босими паст бўлганида бош оғриқлари, бош айланиши, тахикардия, умумий ҳолсизлик юз бериши мумкин.
Даволаш: симптоматик.
Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолатларида жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим. Қон босими аҳамиятли даражада тушиб кетганида босимни меъёрлаштирувчи дори воситаларини қўллаш лозим.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.