📜 Инструкция по применению Мелофлам
💊 Состав препарата Мелофлам
✅ Применение препарата Мелофлам
📅 Условия хранения Мелофлам
⏳ Срок годности Мелофлам

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Мелофлам®

таблеткалар 7,5 мг, 15 мг

(мелоксикам)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу препаратни ҳар доим ушбу йўриқномада келтирилган кўрсатмалар ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг.

  • Бу варақани сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Оғир ножўя самаралар аниқланганда ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни пайдо бўлганда, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Мелофлам® таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади
  1. Мелофлам® таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  2. Мелофлам® таблетка препаратини қандай қабул қилиш керак
  3. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  4. Мелофлам® таблетка препаратини қандай сақлаш кекрак
  5. Яроқлилик муддати
  6. Дорихоналардан бериш тартиби
  7. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Мелофлам® таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади

Мелофлам® таблетканинг таъсир этувчи моддаси – мелоксикам – яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади.

Қўлланилиши

  • Баъзида яллиғланиш билан кечувчи бўғимларнинг оғриқли дегенератив касалликларини (остеоартроз) зўрайишида оғриқни қисқа муддатли симптоматик даволаш;
  • Сурункали яллиғланишли полиартритни (ревматоид артрит) узоқ муддатли симптоматик даволаш;
  • Умуртқа поғонасининг яллиғланишли касалликларини (анкиловчи спондилит) узоқ муддали симптоматик даволашда қўлланади.

  1. Мелофлам® таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Мелофлам® ни қуйидаги ҳолатларда қўлламанг:

  • Агар Сизда мелоксикам ёки ушбу препаратнинг ёрдамчи моддаларидан (8-бўлимда келтирилган) биронтасига аллергия бўлса;
  • Агар Сизда ацетилсалицил кислотаси ҳосилалари ва бошқа ностероид яллиғланиш препаратларига кесишган аллергия бўлса;
  • Агар Сизда астма, ангионевротик шиш симптомлари (юз, лаблар, тил ва/ёки ҳиқилдоқ шиши, бу нафас олишни қийинлашишига олиб келиши мумкин), эшакеми, ҳаво оқимини блолаши мумкин бўлган бурун полиплари (бурундаги яллиғланиш оқибати), ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейин;
  • Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида;
  • Агар Сизда фаол ёки қайталанувчи (такрорланувчи эпизод) меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлса, илгари пептик яра/қон кетиши бўлган бўлса;
  • Агар Сизда илгари шунга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки перфорация бўлган бўлса;
  • Агар Сизда бош мияга қон қуйилиши ёки бошқа қон кетишлар бўлган бўлса;
  • Агар Сизда жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлса;
  • Агар Сизда гемодиализ ўтказилмаганида оғир буйрак етишмовчилиги бўлса;
  • Агар Сизда оғир юрак етишмовчилиги бўлса;
  • Болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Мелофлам® препатини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Мелоксикамга ўхшаш дори воситаларини қўллаш, айниқса препарат юқори дозаларда узоқ вақт давомида буюрилса, юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки иинсульт ривожланиш хавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тавсия этилган доза ва даволаш давомийлигини оширманг.

Юрак касалликлари аниқланганда ва бош мияга қон қуйилган ҳолларда ушбу хавф юқори бўлиши мумкин (масалан, юқори артериал босим, қандли диабет, қон холестерин даражасини ошиши ёки чекиш каби касалликлар мавжуд бўлганида) ва Сиз Мелофлам® препарати билан даволаш ҳақида шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз лозим.

  • Мелофлам® препарати қўлланилганида танада қизил, нишонсимон нуқталар ёки думалоқ доғлар, кўпинча марказида пуфаклари пайдо бўлиши каби эрта белгилари бўлган ҳаёт учун потенциал хавфли тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) кузатилган.
  • Назоратни талаб этувчи қўшимча белгилар булар – оғизда, томоқда, бурунда, гениталийларда яра, шунингдек конъюнктивитдир (кўзларни қизариши, шиши).
  • Ҳаёт учун потенциал хавфли ушбу тери реакциялари кўпинча гриппсимон симптомлар билан кечади. Тери тошмалари тарқалган пўрсилдоқлар ёки терини кўчишигача авж олиши мумкин.
  • Тери томонидан жиддий реакцияларни ривожланишинг энг юқори хавфи даволашнинг биринчи хафтаси давомида кузатилади.
  • Агар Мелофлам® препарати қўлланилганида Сизда Стивенс-Джонсон синдроми (СДС) ёки токсик эпидермал некролиз ривожланса, кейинчалик Мелофлам® препаратини қўллашга йўл қўйилмайди.
  • Агар Сизда тери тошмалари ёки юқорида таърифланган тери симптомлари пайдо бўлса, Мелофлам® ни қабул қилишни тўхтатинг, дарҳол шифокорга мурожаат этинг ва Сиз ушбу препаратни қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг.

Мелофлам® таблеткасини дастлаб шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим:

  • Жигар, буйрак ёки юрак касалликларида (юқори артериал босим ёки юрак етишмовчилигида) ва организмда суюқлик тўланишига мойиллик бўлганида;
  • Агар Сизда меъда-ичак йўллари касалликлари (меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги) бўлиб ўтган бўлса;
  • Агар Сиз масалан, ичга қабул қилиш учун стероидлар, айрим антидепрессантлар (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибитори), антикоагулянтлар (ацетилсалицил кислотаси ёки варфарин) каби меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва яра ривожланиш хавфини оширувчи бошқа препаратларни ишлатаётган бўлсангиз;
  • Агар Сизда ичакнинг яллиғланиш касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлса;
  • Агар Сизда қандли диабет бўлса;
  • Агар Сиз сийдик ҳайдовчи воситаларни бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз;
  • Агар Сизда қачонлардир қонда калий даражасини ошиши аниқланган бўлса;
  • Агар Сиз кекса ёшдаги одам бўлсангиз;
  • Қандларнинг маълум турларига маълум юқори сезувчанликда.

Юқоридаги барча ҳолатларда тегишли даволашни буюриш мақсадида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Мелофлам® ни ўткир оғриқни бартараф этишга муҳтож пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Мелоксикам бошқа НЯҚВ лар каби, асосий, яширин инфекцион касалликни ниқоблаши мумкин. Инфекциянинг симптомлари пайдо бўлганида ёки ёмонлашганида шифокорга мурожаат этиш лозим.

Мелофлам® ҳомиладор бўлиш қобилиятига нохуш таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладор бўлиш қобилиятини бузилишлари бўлганида ёки бепуштлик юзасидан текширишда Мелофлам® таблеткасини бекор қилишни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Нохуш реакциялар кўпинча кекса ва холсизланган пациентларда оғирроқ кечади, шу туфайли улар синчков кузатувга муҳтождирлар. Мелоксикамни кўпинча жигар, буйрак ва юрак фаолиятини бузилиши бўлган кекса пациентларга буюрилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Кекса пациентларда нохуш самаралар, айниқса ўлим билан якинланиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларилан қон кетиши, яра ва перфорация кўпроқ кузатилади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Мелофлам® ни болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари ва Мелофлам® препарати:

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки кейинчалик қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Айрим дори воситалари Мелофлам® препарати билан ўзаро таъсирлашиши мумкин.

Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорингизга хабар беринг:

  • Бошқа кортикостероидлар ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан, салицилатлар), чунки бу меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлиши ва қон кетиши хавфини ошириши мумкин.
  • Ичга қабул қилиш учун антикоагулянтлар (қон қуйқаларини ҳосил бўлишини олдини олувчи препаратлар) ёки ацетилсалицил кислотаси, тиклопидин, клопидогрел, инъекция учун гепарин (тери остига ёки стационар шароитда инфузия кўринишида юбориладиган), тромболитик воситалар (шошилинч ҳолатларда стационар шароитда қўлланадиган) каби қон томирларда қон қуйқаларини ҳосил бўлишини олдини олувчи бошқа дори воситалари, чунки бундай препаратларни мелоксикам билан бирга қўллаш қон кетиши хавфини оширади. Агар ушбу препаратларни Мелофлам® препарати билан бирга қўллаш зарурати бўлса, антикоагулянт самарани синчковлик билан назорат қилиш лозим.
  • Литий: литий препаратларини ностероид яллиғланишга қарши воситалар бирга қўллаганда қон плазмасида литийнинг концентрациясини ошириши мумкинлиги ҳақида хабарлар мавжуд.
  • Метотрексат: Ностероид яллиғланишга қарши барча бошқа препаратлар каби мелоксикам метотрексатнинг қон яратиш аъзоларига нохуш самарасини кучайтириши мумкин.
  • Ҳомиладорликка қарши воситалар: ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш вақтида бачадон ички ҳомиладорликка қарши воситаларнинг самарадорлигини камайишидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд.
  • Сийдик ҳайдовчи воситалар: Мелофлам® препаратини сийдик ҳайдовчи препаратлар билан бирга қўллаганда суюқликни етарли миқдорда истеъмол қилинишини таъминлаш ва препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш лозим.
  • Антигипертензив воситалар: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар шунингдек қон томирларни кенгайтирувчи простагландинлар синтезини сусайтиради. Шунинг учун улар айрим антигипертензив воситалар (ангиотензнга-айлантирувчи фермент ингибиторлари, қон томирларни кенгайтирувчи ёки сийдик ҳайдовчи воситалар) нинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин.
  • Холестирамин меъда-ичак йўлларида мелоксикам билан боғланади ва шунинг учун мелоксикамни чиқарилишини тезлаштиради.
  • Циклоспорин: Циклоспорин (ёки такролимус) ва Мелофлам® препаратини бирга буюрилганида буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
  • Перорал диабетга қарши воситалар: Мелофлам® препарати ва перорал диабетга қарши воситалар орасида дориларнинг ўзаро таъсири бўлиши мумкин.
  • Антидепрессантлар: Депрессияни даволаш учун айрим препаратлар (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари) билан мажмуаси қон кетиши хавфини ошириши мумкин.

Мелофлам® таблеткасини овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Мелофлам® ни овқатланиш вақтида 1 стакан сув ёки бошқа суюқлик билан қабул қилиш керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу хақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беришингиз керак.

Ҳомиладорлик

Мелофлам® ни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, иккинчи ва учинчи уч ойлигида эса Мелофлам® ни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш мумкин.

Фертиллик

Мелофлам® фертиллика нохуш таъсир қилади. Шундай қилиб, агар Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз ва ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммолар бўлса ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган бўлсангиз, Мелофлам® ни бекор қилиш мақсадга мувофиқ.

Эмизиш даври

Мелофлам® ни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз ёки Сиз ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бўлса ёки Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳаташинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Мелоксикамни транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг махсус тадқиқотлари ўтказилмаган. Аммо агар ножўя самаралар сифатида кўришни ёмонлашиши, уйқучанлик, бош айланиши ёки марказий нерв тизими фаолиятининг бошқа бузилишлари пайдо бўлса, транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришдан сақланиш лозим.

Мелофлам® таблеткалари лактоза сақлайди

Ҳар бир Мелофлам® 7,5 мг таблеткаси 15 мг лактоза моногидрати ва ҳар бир Мелофлам® 15 мг таблеткаси 30 мг лактоза моногидрати сақлайди, буни айрим қандларни (лактозани) ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларга Мелофлам® препаратини буюришда эътиборга олиш керак. Агар шифокорингиз Сизга Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. Мелофлам® таблетка препарати қандай қабул қилиш керак

Мелофлам® ни ҳар доим шифокор буюрганидек қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирлар учун одатда тавсия этиладиган дозаси:

Остеоартрозни зўрайиши

Мелофлам® 7,5 дан бир таблетка кунига бир марта. Зарурати бўлганида дозани Мелофлам® 15 мг кунига 1 таблеткагача ошириш мумкин.

Ревматоид артрит

Суткада 15 мг. Зарурати бўлганида суткалик дозани 7,5 мг гача камайтириш мумкин.

Анкилозловчи спондилит

Суткада 15 мг. Зарурати бўлганида суткалик дозани 7,5 мг гача камайтириш мумкин.

Шифокор Сизга бўлиши мумкин бўлган ёндош касалликларни ҳисоби билан касалликнинг оғирлиги ва касаллик тарихига мувофиқ препаратнинг дозасини танлайди. Одатда, Сизнинг касаллигингиз симптомларини назорат қилиш учун зарур қониқарли терапевтик самара берувчи минимал дозани энг қисқа давр ичида қабул қилиш лозим.

ПРЕПАРАТНИ кунига 15 мг дан (7,5 мг ли иккита таблетка ва 15 мг ли битта таблетка) ЮҚОРИ ДОЗАДА БУЮРИШ МУМКИН ЭМАС.

Сизда “Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига келтирилган ҳолатлардан биронтаси бўлганида, даволовчи шифокорингиз Мелофлам® препаратининг дозасини кунига 7,5 мг гача камайтириши мумкин.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Мелофлам® ни фақат катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин.

Қўллаш усули

Мелофлам® таблеткаларини овқатланиш вақтида сув ёки бошқа суюқликлар билан қабул қилиш лозим.

Риска ёрдамида таблеткаларни тенг иккита дозага бўлиш мумкин.

Агар Сиз Мелофлам® таблеткасини ҳаддан ташқари кўп қабул қилган бўлсангиз:

Шифокор томонидан буюрилган дозани қабул қилиш жуда муҳим. Агар Сиз керагидан кўпроқ таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат этинг.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚВ) дозасини ошириб юборилиши учун характерли симптомлар, одатда тормозланиш, уйқучанлик, ўзини ёмон ҳис қилиш ва меъда соҳасида оғриқ кўринишида намоён бўлади, улар тегишли тутиб турувчи даволашда одатда ўтиб кетади. Ўткир заҳарланиш артериал босимни ошиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар фаолиятининг лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши, нафас олишни бузилиши, кома, тиришишлар, юрак-қон томир коллапси ва юракни тўхташи билан кечиши мумкин. Нафас олишни қийинлашиши ва бошланишига олиб келувчи жиддий аллергик (анафилактоид) реакциялар НЯҚВ ларни оддий терапевтик дозаларда қўлланилганида кузатилган. Бу реакциялар шунингдек дозани ошириб юборилганда ҳам ривожланиши мумкин.

 

 

Агар Сиз Мелофлам® таблеткасини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Мелофлам® таблеткасини одатдаги вақтда қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Мелофлам® таблеткаси билан даволашни бекор қилган бўлсангиз

Шифокорнинг тегишли кўрсатмасисиз шахсий қарорингиз бўйича таблеткаларни қабул қилишни бекор қилиш мумкин эмас, чунки Сизнинг касаллигингиз даволашгача бўлган ҳолатга қайтиши мумкин. Препаратни бекор қилишдан олдин шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.

Мелофлам® каби препаратлар қўлланилганида юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт ривожланиш хавфи бироз ошиши мумкин.

Овқат-ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ энг кўп кузатиладиган ножўя самаралари.

Баъзида ўлим билан якунланувчи, кўпинча кексаларда пептик яралар, перфорация, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ривожланиши мумкин. Касаллик тарихида яра ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши бўлганида қорин соҳасидаги ҳар қандай одатдаги бўлмаган симптомлар ҳақида шифокорга хабар бериш лозим. Бу айниқса кекса пациентларда жуда муҳим.

Сизнинг касаллик тарихингиздан қатъий назар, Мелофлам® препаратини қабул қилгандан кейин қоринда оғриқ пайдо бўлган ёки ахлатни қатрон-қора рангга бўялганида таблеткаларни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим, чунки қориндаги оғриқ билан ахлатни қора рангга бўялиши меъда-ичак йўлларидан қон кетишининг белгилари бўлиши мумкин. Бошқа томондан айрим овқат турлари (исмалоқ, шовул, қонли колбаса) ҳам ахлатни тўқ рангга бўялишини чақириши мумкин.

Шунингдек даволашни бошида ҳансираш, тананинг барча юзасига тарқаладиган эшакеми, тери тошмалари ва пуфаклар пайдо бўлганида ҳам Мелофлам® таблеткасини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим. Бундай симптомлар жуда кам холларда учрайди, аммо жиддий нохуш реакция (юқори сезувчанлик реакцияси, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) ҳисобланади.

Мелоксикам билан даволашда қайд этилган нохуш кўринишлар тез-тезлиги кўрсатилган ҳолда аъзолар тизими бўйича қуйидаги таснифга мувофиқ келтирилган:

– жуда тез-тез (10 пациентдан камида 1 тада);

– тез-тез (100 пациентдан 1 тадан 10 тагача);

– тез-тез эмас (1000 пациентдан 1 тадан 10 тагача);

– кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тадан 10 тагача);

– жуда кам холларда (10000 пациентдан 1тадан камроқ);

– тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: анемия.

Кам ҳолларда: қоннинг хужайравий таркиби ва тромбоцитлар сонини ўзгариши

Жуда кам холларда: агранулоцитоз (маълум оқ қон таначалари турини йўқлиги).

Иммун тизими томонидан:

Тез-тез эмас: анафилактик ёки анафилактоид бўлмаган аллергик реакциялар (ўта юқори сезувчанлик реакциялари).

Тез-тезлиги номаълум: оғир аллергик реакциялар, шу жумладан ҳушдан кетиш, ҳансираш, тери реакциялари (анафилактик, анафилактоид реакциялар).

 

Руҳият томонидан бузилишлар бузилишлар:

Кам ҳолларда: кайфиятни ўзгариши, даҳшатли туш кўришлар (тунги даҳшатлар).

Тез-тезлиги номаълум: онгни чалкашиши, дезориентация.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез: бош оғриғи.

Тез-тез эмас: уйқучанлик, бош айланиши (айланишни ҳис қилиш).

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: конъюнктивит, кўришни бузилиши, кўришни туманлашиши.

Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари:

Кам ҳолларда: қулоқда шовқин.

Юрак томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: кучли юрак уриши.

НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ юрак етишмовчилиги ҳақида хабар берилган.

Қон-томирлар томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: артериал босимни ошиши, қизиб кетиш ҳисси.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: айрим пациентларда аспирин ёки бошқа НЯҚВ ларни юборилганда астма хуружи пайдо бўлган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: овқат ҳазм бўлмаслик (диспепсия), кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, қабзият, ичакни дам бўлиши (метеоризм), диарея

Тез-тез эмас: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, бунинг натижасида ахлат қора рангга бўялади (қатрон каби); оғизни яллиғланиши ёки оғриқ, гастрит, кекириш

Кам ҳолларда: колит, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси, эзофагит

Жуда кам ҳолларда: меъда-ичак йўллари деворида тешик (перфорация)

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: жигар фаолиятини бузилиши (жигар функционал синамалари кўрсаткичларини ўзгариши)

Жуда кам ҳолларда: гепатит

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: ангионевротик шиш, тери қичишиши ва тошма

Кам ҳолларда: эшакеми ва ҳаёт учун потенциал хавфли тери тошмалари (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) (2 бўлимга қаранг)

Жуда кам ҳолларда: буллёз дерматит, кўп шаклли эритема

Тез-тезлиги номаълум: ёруғликни сезувчанлик реакциялари

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: натрий (тузлари) ва сувни тутилиши, қонда калийнинг даражасини ошиши, буйрак фаолиятини бузилиши

Жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

Тез-тез эмас: шишлар, шу жумладан оёқларни шиши

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Санаб ўтилган ножўя самаралар ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

 

  1. Мелофлам® таблетка препарати қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Препаратнинг шикастланиши белгилари (масалан, ранги ўзгарганида) аниқланганида препарат ишлатилмасин.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Мелофлам® таблетка препарати нималарни сақлайди

Таъсир этувчи модда:

Мелофлам® таблетка 7,5 мг: ҳар бир таблетка 7,5 мелоксикам сақлайди

Мелофлам® таблетка 15 мг: ҳар бир таблетка 15 мелоксикам сақлайди

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати (7,5 мг ли таблеткада 15 мг ва 15 мг таблеткада 30 мг), кросповидон, натрий цитрати, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Мелофлам® таблетка препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши:

Мелофлам® таблеткалари 7,5 мг:

Думалоқ, ясси, фаскали, оч-сариқ рангли, бир томонида Е ва 361 сони гравировкали ва бошқа тонида рискали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Мелофлам® таблеткалари 15 мг:

Думалоқ, ясси, фаскали, оч-сариқ рангли, бир томонида Е ва 362 сони гравировкали ва бошқа тонида рискали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Ўрами

10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистер (10 ёки 20 таблетка) пациентлар учун тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.