📜 Инструкция по применению Меновазин
💊 Состав препарата Меновазин
✅ Применение препарата Меновазин
📅 Условия хранения Меновазин
⏳ Срок годности Меновазин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕНОВАЗИН

MENOVASINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Меновазин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ментол, прокаин, бензокаин.

Дори шакли: Спиртли эритма.

Таркиби:

Хар100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 2,5 г ментол, 1 г прокаин, 1 г бензокаин.

Ёрдамчи модда: 70% этил спирти

Таьрифи: Рангсиз, тиниқ ментол хидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: D04AB

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Рацементол (ментол) терига суртилганда ориқсизлантирувчи самараси ва терини қичишишини енгиллаштириш билан кузатиладиган нерв охирларини қўзғалишини ва юзаки қон томирларини кенгайиши ва салқинлик хиссини чақиради.

Прокаин (новокаин) – ўртача анестезия фаоллигига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв охирларидаги импулснинг ва нерв толалари бўйлаб генерациясига тўсқинлик қилади. Бензокаин (анестезин) – юзаки анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Сезувчи нерв охирларларидаги оғриқ импульсини пайдо бўлишига ва уларни нерв толалари орқали ўтишига тўсқинлик қилади.

Ментол – мажмуавий препарат таркибидаги прокаин (новокаин) ва бензокаинни (анестезин) билан бир вақтда қўлланилганда препаратнинг махаллий оғриқсизлантирувчи таьсирини кучайтиради

 

Фармакокинетика

Сиртга қўлланилганда препарат компонентлари тизимли қон оқимига деярли ўтмайди.

 

Қўлланилиши

Невралгия, миалгия ва артралгияда махаллий оғриқсизлантирувчи, қичишувчи дерматозда – маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, терининг оғриқли соҳаларига бир кунда 2-3 марта суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Махаллий аллергик реакциялар, узоқ қўлланганда – бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат компонентлари (новокаин, анестезин) сульфаниламид препаратларини бактерияларга қарши таьсирини камайтиради. Маҳаллий анестизияловчи таъсирга эга препаратларни самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Препарат юқори эътибор концентрациясинива психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи транспорт воситалари ва потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация:

Хомиладорлик ва лактация даврида препаратни организмга таъсири хақида маьлумот йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат узоқ вақт қўлланганида, терида қўзғалувчанлик, тошмалар кузатилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Спиртли эритма 25, 40, 50, 90 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Оловдан узоқда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.