📜 Инструкция по применению Дексрелиф
💊 Состав препарата Дексрелиф
✅ Применение препарата Дексрелиф
📅 Условия хранения Дексрелиф
⏳ Срок годности Дексрелиф

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСРЕЛИФ

DEKSRELIF

 

Препаратнинг савдо номи: Дексрелиф

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстрометорфан гидробромиди

Дори шакли: сироп

Таркиби

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декстрометорфан гидробромиди – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% сорбитол эритмаси, глицерин, пропиленгликоль, натрий бензоати, бронопол, неомальт, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, Ponceau4® бўёвчиси, Малина ароматизатори, Ананас ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи: қизил рангли, хушбўй тиниқ сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05DA09

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Декстрометорфан йўталга қарши таъсирга эга бўлиб, узунчоқ мияда жойлашган йўтал марказини йўтал рецепторларидан келувчи импульсларга нисбатан сезувчанлигини камайтиради. Натижада йўтал рецепторларидан келувчи импульслар йўтал рефлексини (йўтални) чақирмайди. Ўртача даражада тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Нафас марказининг фаолиятини сусайтирмайди (пасайтирмайди). Декстрометорфан – меторфан (леворфанол) нинг изомери, кодеинни аналоги ҳисобланади. Кодеиндан фарқли равишда оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатмайди, меъда-ичак йўлларига, кодеинга хос бўлган ножўя самаралари камроқ, ўрганиб қолишни чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Истемол қилингандан сўнг декстрометорфан МИЙ дан тўлиқ сўрилади. Декстрометорфан плазмада максимал концентрациясига (Cmax) 2 соатдан кейин эришади. Декстрометорфан жигарда биотрансформацияга учрайди. Декстрометорфаннинг 45% гача бўлган қисми буйраклар орқали чиқарилади, бунда айрим метаболитларнинг экскреция кўрсаткичларида аҳамиятли индивидуал ўзгарувчанлик кузатилади.

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликларда жадал, қуруқ, ҳуружсимон йўтални камайтириш учун:

  • ўткир трахеитда
  • ўткир бронхитда;
  • пневмонияда, касалликни ўткир даврида, қуруқ йўталда, (балғам ажралмайдиган йўтал), ҳолдан тойдирадиган, ҳуружсимон йўталда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга овқатдан сўнг чой қошиқ ёрдамида, ҳар 4 соатда қабул қилинади:

  • катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун бир марталик доза – 10 мл;
  • 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бир марталик доза – 5 мл;
  • 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун бир марталик доза – 2,5 мл;

Қабул қилиш давомийлигини фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ бўлади.

Ножўя таъсирлари

Уйқучанлик, кўнгил айниши, бош айланиши, қўзғалувчанлик, АБ ни пасайиши, тахикардия, мушаклар тонусини ошиши, атаксия кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Юқори сезувчанлик, препаратга нисбатан аллергия, бронхиал астма, балғамли йўтал (балғам ажралиб чиқадиган йўталда), айниқса, йўтал балғамни катта миқдорда ажралиши билан кечганида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини кўзғалиш босқичида, меъда-ичак ярасидан илгари кузатилган қон кетиши кузатилганда, ҳомиладорлик, ва эмизиш даври, хамда 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари (шу жумладан, фуразолидон, прокарбазин, селегилин) бир вақтда қўлланганида адренергик криз, коллапс, кома, бош айланиши, қўзғалувчанлик, АБ ни ошиши, гиперпирексия, бош мияга қон қуйилиши, летаргия, кўнгил айниши, спазмлар, треморни чақириши мумкин. трициклик антидепрессантлар (амитриптилин ва бошқалар) билан бирга қўлланганида серотонин синдромини чақириши ва кейинчалик ўлимга олиб келиши мумкин. Амиодарон, флуоксетин, хинидин, цитохром Р450 ферментлар тизимини ингибиция қилиб, қонда препаратнинг концентрациясини ошириши мумкин. Тамаки тутуни йўтал рефлексини ингибиция бўлиши фонида безларни секрециясини ошишига олиб келиши мумкин. CYP450 ни, хинидин каби, баъзи ингибиторлари унинг таъсирини кучайтирадилар, бироқ асосан узайтирадилар.

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятини бузилишларида декстрометорфан эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорликда (айниқса I уч ойлигида), ва лактация (эмизиш) даврида декстрометорфан эҳтиёткорлик билан буюрилади, она учун даволашдан кутиладиган самара ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолларда буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш симптомлари бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, кўриш ўткирлигини хиралашиши, қорачиқларни кенгайиши, терини қуриши, бош айланиши, оғизни қуриши, ютишда қийинчилик ва МНТ (марказий нерв тизими) фаолиятини кучайиши ҳисобланади.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

100 мл сироп флаконда ўлчов қалпоқчаси билан мажмуада ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.