ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОНИДАЗОЛ
PRONIDAZOL
Препаратнинг савдо номи: Пронидазол
Таъсир этувчи модда (ХПН): Метронидазол
Дори шакли: Инфузия учун эритма.
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Метронидазол – 0,5 г.
Ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 100 мл гача.
Таърифи: Бироз сарғиш рангли яшил тусли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши воситалар.
АТХ коди: J01XD01
Фармакологик хусусиятлари
Протозойларга ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий жиҳатидан қайтарилиши билан боғлиқ. Биокимиёвий қайтарилган 5-нитрогуруҳ микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан, уларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилиб, ўзаро таъсир қилади, бу бактерияни нобуд бўлишига олиб келади. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Lamblia spp., ҳамда облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.)га нисбатан фаол. Ушбу штаммлар учун МБК 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади. Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан (амоксициллин метронидазолга нисбатан чидамлиликни ривожланишини сусайтиради) фаоллик намоён қилади.
Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора (аэроблар ва анаэроблар) борлигида метронидазол антибиотиклар билан оддий аэробларга қарши самарали синергик таъсир қилади.
Ўсмаларни нурланишга бўлган сезгирлигини оширади, алкоголга нисбатан сенсибилизация (дисульфирамсимон таъсир) чақиради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Тўқималарга юқори кириш хусусиятига эга, организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесс бўшлиғи, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришилади, гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Тақсимланиш ҳажми: катталарда – тахминан 0,55 л/кг; янги туғилган чақалоқларда – 0,54-0,81 л/кг ни ташкил қилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10-20% ни ташкил қилади.
Қондаги максимал концентрацияга Смах 30-60 минутдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланиб туради. Препаратнинг қондаги минимал концентрацияси (Смин) кейинги юборишда-18 мкг/мл ни ташкил қилади. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига (в/и) юборилганида, плазмадаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин.
Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-окси метронидазол) ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Жигарнинг нормал фаолиятида ярим чиқарилиш даври (Т½) – 8 соат, жигарнинг алкоголли шикастланишида – 18 соат (10 дан 29 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталигида туғилганларда, мувофиқ равишда, тахминан – 75 соат, 32-35 ҳафталигида– 35 соат, 36-40 ҳафталигида туғилганларда – 25 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали – 60-80%, (20% ўзгармаган ҳолда), ичак орқали – 6-15% чиқарилади.
Буйрак клиренси – минутига 10,2 мл. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга қайта юборилганидан кейин метронидазолни қон зардобида тўпланиб қолиши кузатилиши мумкин (шунинг учун буйрак фаолиятни оғир бузилишлари бўлган беморларда қабул қилиш сонини камайтириш керак). Метронидазол ва асосий метболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т½ 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.
Қўлланилиши
Протозой инфекциялар: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиоз, лямблиоз, тери лейшмониози, трихомонадали вагинит, трихомонадали уретрит Bacteroides spp. нинг турлари (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus) томонидан чақирилган инфекциялар: суяк ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, плевра эмпиемаси ва ўпка абсцесси.
Bacteroides турлари, шу жумладан Bacteroides fragilis гуруҳи, Clostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари томонидан чақирилган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқ аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғи инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари, сепсис.
Сохтамембраноз колит (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ),
Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўникки бармоқ ичак яраси.
Операциядан (айниқса чамбар ичакдаги, тўғри ичак олди соҳасидаги аралашувлар, апендэктомия, гинекологик операциялардан) кейинги асоратларни олдини олиш.
Ўсма касаллиги бўлган беморларда нур билан даволашда – ўсманинг резистентлиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилизацияловчи восита сифатида қўлланилади. Алкоголизмда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бошланғич 0,5-1 г дозада в/и томчилаб (инфузиянинг давомийлиги 30-40 минут), кейин ҳар 8 соатда 500 мг дан минутгига 5 мл тезлиқда буюрилади. Яхши ўзлаштирилганда биринчи 2-3 инфузиядан кейин оқим билан юборишга ўтилади. Даволаш курси 7 кун. Зарурати бўлганида в/и га юбориш узоқроқ муддат давом эттирилади. Максимал суткалик доза – 4 г. Кўрсатмалар бўйича ичга, 400 мг дозада суткада 3 мартадан эришилган самарани ушлаб турувчи қабул қилишга ўтиш амалга оширилади. 12 ёшгача бўлган болаларга худди шундай схемада бир марталик 7,5 мг/ кг дозада буюрилади.
Йирингли–септик касалликларда одатда 1 даволаш курси ўтказилади.
Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш мақсадида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга в/и га томчилаб операция арафасида 0,5-1 г дан, операция куни ва кейинги кунлари суткада 1,5 г дан (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. 1-2 кундан кейин ичга эришилган самарани ушлаб турувчи даволашга ўтилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда максимал суткалик доза – 1 г дан ошмаслиги керак, қабул қилишлар сони – суткада 2 мартани ташкил қилади.
Радиосенсибилизацияловчи восита сифатида в/и га томчилаб 160 мг/кг ёки тана юзасининг 4-6 г/кв.м ҳисобидан, нур билан даволаш бошланишидан 0,5-1 соат олдин юборилади.
Нур билан даволашнинг ҳар бир сеансидан олдин 1-2 ҳафта давомида қўлланади. Нур билан даволашнинг қолган даврида метронидазол қўлланмайди. Максимал бир марталик доза 10 г дан, курслик – 60 г дан ошмаслиги керак. Нурланиш оқибатидаги интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза, гемодез ёки натрий хлоридининг изотоник эритмалари томчилаб юборилади.
Ножўя таъсирлари
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, қабзият, оғизда «металл» таъми, оғизни қуриши, глоссит, стоматит, панкреатит.
Нерв тизими томонидан: бош айланаши, ҳаракат координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатиялар.
Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, терини қизариши, бурунни битиши, иситма, артралгиялар.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб тура олмаслик, кандидоз, сийдикни қизил-жигарранг ранга бўялиши. Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (оғриқ, инъекция қилинган жойда қизариш ёки шиш).
Бошқалар: нейтропения, лейкопения, ЭКГ да Т тишчасини текисланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), марказий нерв тизими (МНТ) нинг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолларда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик (II-III уч ойликлар), буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Метронидазолнинг в/и га юбориш учун эритмасини бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишга олиб келади.
Дисульфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради. Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишга олиб келиши мумкин (препаратларни буюриш оралиғидаги интервал – 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак).
Циметидин метронидазолнинг метаболизмни ингибиция қилиб, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигарда микросомал оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи препаратларни (фенобарбитал, фенитоин) бир вақтда буюриш, метронидазолни чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди.
Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганда, литийнинг плазмадаги концентрацияси ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин.
Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисульфирамсимон реакциялар: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзни бирдан қизиб кетиши ривожланиши мумкин).
18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
Узоқ муддат давомида даволашда қон манзарасини назорат қилиш керак.
Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённи рифожланиш хавфига боғлиқ.
Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Трепонемаларни иммобилизация қилади ва Нельсон синамасини сохта мусбатга олиб келиши мумкин. Сийдикни тўқ рангга бўяйди.
Аёллардаги трихомонадали вагинит ва эркаклардаги трихомонадали уретритни даволашда жинсий алоқадан сақланиш керак. Бир вақтда жинсий шерикларни хам албатта даволаш мажбурийдир. Даволаш хайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихоманиазни даволагандан кейин хайз кўришнинг навбатдаги уч цикли давомида олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиозни даволагандан кейин, агар симптомлар сақланиб қолса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатни 3 марта таҳлилини ўтказиш лозим (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия оқибатидаги лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида лямблиоз белгиларини эслатиб, сақланиб қолиши мумкин).
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юбориш (препарат ичга қабул қилинган ҳолда), гемодиализни ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.
Чиқарилиш шакли
0,5% инфузия учун эритма 100 мл дан резина тиқинлар билан беркитилган, алюмин қопқоқчалар билан қисилган 120 мл сиғимли шиша бутилкаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
,