📜 Инструкция по применению Клабел® таблеткалар
💊 Состав препарата Клабел® таблеткалар
✅ Применение препарата Клабел® таблеткалар
📅 Условия хранения Клабел® таблеткалар
⏳ Срок годности Клабел® таблеткалар

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

КЛАБЕЛÒ

СLABELUM

 

Препаратнинг савдо номи: Клабел®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Кларитромицин

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

фаол модда: Кларитромицин – 500 мг.

ёрдамчи моддалар: кремний диоксид, повидон, кроскармеллоза, микрокристаллик целлюлоза, крахмал, магний стеарати, тальк;

қобиқ таркиби: Opadry OY-S 32924 (гипромеллоза, титан диоксиди, гидроксипропилцеллюлоза, полисорбат,сариқ хинолин, сорбино кислотаси, ванилин, пропиленгликоль).

Таърифи: Сариқ рангли, овал шаклли, силлиқ, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

 

Фармакологик хусусиятлари

Кларитромицин унга сезгир бактерияларнинг ҳужайраларида 50S рибосомал суббирлиги билан боғланиб, шу йўл билан оқсил синтезини бостириб, микробларга қарши фаолликни намоён қилади. Кларитромициннинг микробларга қарши таъсири асосан бактериостатик. Кларитромицин қуйидаги микроорганизмлар доирасига спектрига нисбатан антибактериал фаолликни намоён қилади: граммусбат бактериялар: Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus; грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Neisseria gonorrheae, Legionella pneuophila, Pasteurella multocids, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni, Moraxella (Branthamela) catarrhalis, Bordetella pertussis; бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Borrelia burgoferi, Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellular, Mycobacterium leprae, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasiiлардан ташкил топган Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси, Ureaplasma urеalyticum, Toxoplаsma gondii; анаэроб микроорганизмлар: Clostridium perfringes, Peptococcus niger, Propionbacterium acnes, Bacteroides melaninogenicus; микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae.

Фармакокинетикаси

Кларитромицин ичга қабул қилинганида тез ва фаол сўрилади, унинг биологик кираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Препаратни бевосита буюрилишдан олдин овқат қабул қилиш кларитромицинни сўрилишини бошланишини бироз секинлаштиради, аммо унинг биологик кираолишлигига таъсир қилмайди.

Препарат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилганида кларитромициннинг плазмадаги максимал мувозанатли концентрациясига (Сmax) 2-3 кундан кейин эришилади.

Препарат асосан жигарда фаол 14-гидрокларитромицин метаболитини ҳосил қилиш билан, метаболизмга учрайди. Кларитромицин ва фаол метаболит 14-гидроксикларитромицин организмнинг барча тўқима ва суюқликлари бўйлаб тез тақсимланади. Ичга қабул қилинганидан кейин кларитромициннинг тўқималардаги концентрацияси (айниқса ўпкаларда) қон плазмасидагига қараганда бир неча марта юқори. Ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3 дан 9 соатгачани ташкил қилади. Препарат организмдан асосан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион касалликларни даволаш:

– қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бронхитлар, пневмониялар);

– юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ларингит, тонзиллит, фарингит, синуситлар);

– тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (фолликулитлар, флегмоналар, сарамасли яллиғланиш);

– тарқалган ва тарқалмаган микобактериал инфекциялар;

– CD4 (Т-хелпер лимфоцитлар) лимфоцитларининг миқдори 1 мм3 да 100 дан кўп бўлмаган ОИТВ инфекцияланган беморларда Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси билан боғлиқ бўлган инфекциянинг тарқалишини олдини олиш;

– ўн икки бармоқ ичак ярасини қайталанишлари тез-тезлигини камайтириш учун Н.pylori ни йўқотишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нафас йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцион касалликларида: катталарга кларитромициннинг одатда тавсия қилинадиган дозалари – 250 мг дан суткада 2 марта. Оғирроқ ҳолларда дозани суткада 2 марта 500 мг гача ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги кўпчилик ҳолларда 6 дан 14 кунгачани ташкил қилади.

Микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда: катталарга тавсия қилинадиган бошланғич доза – 500 мг дан суткада 2 марта. 3-4 ҳафта давомида клиник ва бактериал жавоб бўлмаганида дозани суткада 2 марта 1000 мг гача ошириш мумкин.

Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси чақирган инфекцияларни олдини олиш учун: катталарга тавсия қилинадиган доза – 500 мг дан суткада 2 марта

  1. Pylori ни йўқотиш учун мажмуавий даволаш: кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, пантопразол билан 40 мг дан суткада 2 марта ва амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта мажмуада, 7-14 кун давомида қабул қилинади. Кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, амоксициллин билан 1000 мг дан суткада 2 марта, ва омепразол билан суткада 20 мг дан мажмуада 7-14 кун давомида қўлланади. Кларитромицин 500 мг дан суткада 2 марта, 40 мг омепразол билан мажмуада, 14 кун давомида, кейинги 14 кун давомида омепразол суткада 20-40 мг дозада. Яраларни тўлиқ битиши учун меъда ширасининг кислоталигини қўшимча пасайтириш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилигида: креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган беморларда кларитромициннинг одатдаги дозасини ярмини, яъни 250 мг дан суткада 1 марта ёки оғир инфекцияларда 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Бундай беморларни даволаш 14 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея, сохтамембраноз колит, глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози ва тилнинг рангини ўзгариши, таъмни ўзгариши; кам – қон зардобида жигар ферментлари даражасини ошиши, холестаз ва сариқликни ривожланиши билан кечувчи гепатит ҳоллари; жуда кам ҳолларда – жиддий асосий касалликлар ва/ёки бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, кам уйқусизлик.

Юрак-томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, юрак қоринчалари аритмияси, шу жумладан қоринчаларни пароксизмал тахикардияси ва қоринчаларни хилпиллаши-липиллаши кузатилади.

Аллергик реакциялар: уларнинг жадаллиги, эшакеми ва тери тошмасидан то анафилаксия ва Стивенс-Джонсон синдромигача ўзгаради.

Бошқалар: эшитишни пасайиши, ҳансираш, кам ҳолларда – гипогликемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик. Кларитромицин билан даволашда цизаприд, пимозид, астемизол ва терфенадинни қабул қилиш таъқиқланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кларитромицинни цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўллаш, уларни қондаги концентрациясини ошишига, QT интервалини узайиши ва юрак аритмияларини, шу жумладан юрак қоринчалари пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва қоринчаларни титраши – липиллашни ривожланишига олиб келади.

Кларитромицинни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, такролимус, гексобарбитал, алфентанил, бромкриптин, вальпроат, ловастатин, дисопирамид, фенитоин, циклоспорин) билан бир вақтда қўллаш, бу препаратларнинг зардобидаги концентрациясини ошиши ва уларнинг самарасини кучайиши билан бирга кечади.

Кларитромицин билан бир вақтда ишлатилганида, бу дориларнинг зардобдаги концентрациясини назорат қилиш зарурати туғилиши мумкин.

Кларитромицин ва гидроксиметилглутарил-СоА-редуктаза ингибиторлари-ловастатин ва симвастатин бир вақтда буюрилганида, камдан-кам ҳолларда скелет мушакларининг ўткир некрози ривожланиши мумкин.

Дигоксин ва кларитромицин таблеткаларини бир вақтда олаётган беморларда қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошиши аниқланади. Шунинг учун бундай беморларда дигиталис интоксикациясидан сақланиш учун, дигоксиннинг қон зардобидаги миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.

Кларитромицин триазолам клиренсини камайтириши ва шундай қилиб, унинг уйқучанлик ва онгни чалкашиши ривожланиши билан кечувчи фармакологик самараларини ошиши мумкин.

Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда ишлатиш, айрим беморларда периферик томирларнинг спазми ва сезувчанликни ўзгариши билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикациясига олиб келиши мумкин.

ОИТВ билан инфекцияланган катталарга бир вақтда зидовудин ва кларитромицин таблеткаларини оғиз орқали буюриш зидовудиннинг мувозанат концентрациясини камайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин бир вақтда перорал буюрилган зидовудиннинг сўрилишини ўзгартириши эҳтимолини ҳисобга олиб, кларитромицин ва зидовудинни куннинг турли соатларида қабул қилиш билан, бу ўзаро таъсирдан маълум даражада сақланиш мумкин. Кларитромицин ва ритонавир бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг зардобдаги концентрациясининг кўрсаткичи ошади. Бундай ҳолларда буйрак фаолияти меъёрда бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Аммо креатинин клиренси минутига 30 дан 60 мл гача бўлган беморларда, кларитромициннинг дозасини 50% га пасайтириш лозим. Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганида, кларитромициннинг дозасини 75% га пасайтириш лозим. Ритонавир билан бир вақтда даволанганда кларитромицинни суткада 1 г дан юқори дозада буюриш мумкин эмас.

Кларитромицин ва омепразол бир вақтда буюрилганида, уларнинг плазмадаги концентрациясини ошиши юз беради, аммо бу препаратларнинг дозасини тўғрилашни талаб қилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Кларитромицин ва бошқа макролидлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек линкомицин ва клиндамицин орасида қарама-қарши чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Препаратни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аммо буйраклар фаолияти меъёрда сақланган ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

ОИТС ли беморларда МАС чақирган тарқалган инфекцияларда, даволашни унинг фойдасига ижобий клиник ва микробиологик тасдиқлар олингунича, давом эттириш лозим. Кларитромицинни бошқа микробларга қарши препаратлар билан мажмуавий буюриш керак.

Микобактериялар чақирган туберкулёздан ташқари бошқа инфекцион касалликларда, даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кларитромициннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида, агарда кутиладиган фойда, ҳомилага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.

Кларитромицин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни эмизикли оналарда қўлланиши эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Кекса ёшдаги шахсларда қўлланилганида дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: Дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ва перитонеал диализ кларитромицинни қон зардобидаги даражасини аҳамиятли ўзгаришга олиб келмайди.

Чиқарилиш шакли

«КлабелÒ», қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг дан, №7, №14.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик  муддати

2 йил.

Дорихоналардан  бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.