ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОПОЛИС НАСТОЙКАСИ
TINCTURAE PROPOLISI
Препаратнинг савдо номи: Прополис настойкаси
Таркиби: прополис 100 г, тиббий этил спирти 80% 1,0 л гача.
Прополис (асалари елими) асаларилар ҳаёт фаолиятининг маҳсулотидир. Эфир мойлари, мум, смолалар аралашмаси, дарахтлар куртакларида сақланувчи табиий бирикмалар (флавонлар, флаванлар, флавоноллар, долчин кислотаси хосилалари, ацетоксибетулинол ва бошқалар), улардан асаларилар ёпишқоқ ажратмалар йиғадилар.
Таърифи: тиниқ қизил-жигар ранг рангли ўзига хос прополис ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита.
Фармакологик xусусиятлари
Қичимага қарши таъсир кўрсатади, грануляциялар ўсишига ёрдам беради, жарохат юзаларини регенерация ва эпителизация жараёнларини тезлаштиради, кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Қўлланилиши
Сурункали экзема, нейродерматитлар, қичимали дерматозлар, узоқ вақт битмайдиган жарохатлар ва трофик яралар, оғиз бўшлиғи ва томоқни яллиғланиш касалликларини (мажмуавий даволаш таркибида) даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, суткада 1-2 марта, ҳар куни шикастланган жойларга кўйилади. Жарохатлар ва трофик яраларни даволашда суткада 1 марта, кун ора қўлланади, даволаш курси одатда 2-3 хафтани ташкил қилади. Оғиз ва томоқни сувда суюлтирилган настойка билан чайилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (қичима, терининг қизариши, тошмалар).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўткир экзема, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар ривожланганида даволашни тўхтатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўггандан сўнг ыщлланилмасин.
Чиқарилиш шакли.
Шиша ёки ПЭТ идишларда 25 мл, 40 мл, 50 мл хажмда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.