ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОКТОЗАН®
Proctosan
Препаратнинг савдо номи: Проктозан®
Дори шакли: ректал шамчалар
Таркиби
1 шамча қуйидагиларни сақлайди:
Фаол ингредиентлари: буфексамак – 250 мг, висмут субгаллати – 100 мг, титан диоксиди – 100 мг, лидокаин моногидрат гидрохлориди – 10 мг;
Ёрдамчи ингредиенти: қаттиқ ёғ.
Таърифи: оч-сарғиш-яшил рангли шамчалар.
Фармакологик гуруҳи: геморройни даволаш учун восита
АТХ коди: С05AХ02.
Фармакологик хусусиятлари
Буфексамак (арилсирка кислотасининг ҳосиласи) яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Висмут субгаллати буруштирувчи таъсир кўрсатади ва яраларни битишига ёрдам беради. Титан диоксиди буриштирувчи ва қуритувчи таъсир кўрсатади, яраларни битишига ёрдам беради. Лидокаин моногидрат гидрохлориди маҳаллий анестетикдир.
Қўлланилиши
– 1-чи ва 2-чи даражали геморрой
– орқа тешикнинг ёриғлари
– ўткир ва сурункали анал экзема
– тўғри ичак соҳасидаги яллиғланиш жараёнлари (проктит)
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, специфик яллиғланиш жараёнлари (сифилис, туберкулез), болалик ёши, ҳомиладорлик, лактация.
Қўллаш усули ва дозалари
1 шамчадан суткада 2-3 марта ректал қўлланади, имкони борича ичак бўшаганидан кейин.
Ўткир кўринишлар босилгандан кейин 8-10 кун давомида препаратни қўллашни давом эттириш тавсия қилинади.
Ножўя таъсири
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин (ачишиш, қичишиш, перианал соҳа терисини қизариши, шиш, пуфакча ва тангачаларни пайдо бўлиши ва бошқ.).
Махсус кўрсатмалар
Самараси бўлмаганида, нохуш хислар ва бошқа ножўя таъсирлари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Узоқ вақт даволашнинг зарурати бўлганида маҳаллий анестетиклар сақламайдиган дори воситаларини қўллаш керак. Проктозан® препарати ва презервативлар бир вақтда қўлланганида презервативларнинг мустаҳкамлиги пасайиши мумкин, бу уларнинг ишончлилигини пасайтиради.
Чиқарилиш шакли
Ректал шамчалар. 5 шамчадан ПВХ ли контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил. Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.