ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОКОФ
PROKOF
Препаратнинг савдо номи: Прокоф
Дори шакли: сироп
Таркиби:
10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сальбутамол сульфати – 2,0 мг; бромгексин гидрохлориди – 4,0 мг; гвайфенезин – 100 мг; ментол – 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий бензоати, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, сахароза, глицерин, аспартам, 70% сорбитол эритмаси, пропиленгликоль, натрий сахаринати, динатрий ЭДТА, суюқ ананас эссенцияси, Ponceau-4R супра бўёвчиси, натрий цитрати, тозаланган сув.
Таърифи: қизил рангли сироп.
Фармакотерапевтическая группа: бронхолитик восита.
АТХ коди: R05CB10
Фармакологик хусусиятлари
Сальбутамол (Прокоф сиропида) – нисбатан селектив бета-2-адренергик бронходилататордир. Бета-адренергик препаратлар, шу жумладан сальбутамолнинг бирламчи таъсири, бета-адренергик хужайраларда аденозин трифосфати (АТФ) дан циклик 3´,5´-аденозин монофосфати (циклик АМФ) ни ҳосил бўлишини катализация қилувчи фермент – аденилциклазазани рағбатлантиришдан иборатдир. Циклик АМФ нинг даражасини ошиши бронхиал силлиқ мушакларни бўшашиши ва хужайралардан, айниқса ўзак хужайралардан ўртача сезувчанликка эга медиаторларни ажралиб чиқишини ингибиция қилинишига олиб келади.
Бромгексин – муколитик, балғам қовушқоқлигини камайтиради. Бромгексин нафас йўлларида шиллиқ ишлаб чиқарувчи хужайраларга таъсир қилади ва бронхиал секретнинг қовушқоқлигига масъул бўлган юқори молекуляр мукополисахарид протеин толаларни деполимеризация жараёнига учратади. Бронхиал шиллиқ суюлганидан кейин, бромгексин нафас йўлларининг чидамлилигини тиклайди ва йўталишни кучайтириб, нафас йўлларини тозалайди. Турли касалликларда бромгексин ўпканинг вентиляцион хусусиятларни яхшилайди ва шунинг учун бундай ҳолатларни, айниқса бронхоспастик ўпка-бронх касаллигини оптимал даволаш учун жуда фойдали модда ҳисобланади.
Гвайфенезин (Прокоф сиропида) – оддий балғам кўчирувчи воситадир. Гарчи унинг аниқ таъсир механизми аниқланмаган бўлсада, тахмин қилинишича, у меъда шиллиқ қаватидаги рецепторларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу нафас йўлларида суюқликни рефлекс-секрециясини бошлайди. Ушбу таъсир бронхлардаги балғам ҳажмини оширади ва айни пайтда қовушқоқлигини камайтиради. Бу гвайфенезиннинг балғам кўчирувчи таъсирининг асосий механизмидир.
Ментол (Прокоф сиропида) нафас йўлларининг, айниқса юқори нафас йўлларининг тиқилиб беркилиб қолишида сезиларли тозаловчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Прокоф сиропи балғамли йўтал (шу жумладан астматик йўтални) симптоматик даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиш керак.
2-6 ёшли болалар: 1 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
6-12 ёшли болалар: 1-2 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
12 ёшдан ошган болалар: 2 чой қошиқдан суткада 3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, қусиш, терида тошма, бош оғриғи, кам ҳолларда бош айланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Прокоф препаратининг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: юрак касалликлари, қандли диабет, гипертиреоидизм, меъда яраси, ҳомиладорлик, лактация даври, артериал гипертензия, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, аритмия.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сальбутамол (Прокоф препаратида) симпатомиметиклар билан бирга қўлланганда юрак-қон томир тизимида ножўя самарани чақириши мумкин. Бета-блокаторларни Прокоф препарати бирга ишлатиш мумкин эмас, чунки улар салбутамолнинг таъсирини блоклаши мумкин. Сальбутамол моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларининг самарасини ошириши мумкин, калийни тежовчи диуретиклар, дигоксин, трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганда, нохуш реакцияларга олиб келиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
ПРОКОФНИ юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, юрак аритмияси, гипертиреоидизм, қандли диабет каби юрак-қон томир бузилишлари бўлган пациентлар, симпатомиметикларга ностандарт реакцияси бўлган пациентлар, тиришиш бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Бромгексинни (Прокоф сиропи таркибида) пептик яраси, жигар ва буйракнинг оғир дисфункцияси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Ментол сақловчи препаратларни қизилўнгач чурраси, ўт пуфагида тошлари бўлган пациентлар, ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Прокоф ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат қатъий кўрсатмалар бўйича буюрилиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилган ҳолларда кучли терлаш, кўнгил айниши ва қусиш намоён бўлиши мумкин. Симптоматик даволаш ва қувватлаб турувчи чоралардан ташқари, меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш талаб этилади.
Чиқарилиш шакли
100 мл сироп қаҳрабо рангли флаконда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.