📜 Инструкция по применению Декарис
💊 Состав препарата Декарис
✅ Применение препарата Декарис
📅 Условия хранения Декарис
⏳ Срок годности Декарис

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКАРИС

(DECARIS)

Препаратнинг савдо номи:  Декарис

Таъсир қилувчи модда (ХПН):  левамизол

Чиқарилиш шакли: таблеткалар 50 мг ва 150 мг. 50 мг ли таблеткалар. 2 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

150 мг ли таблеткалар. 1 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольга блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Таркиби:

Фаол модда:

Бир 50 мг ли Декарис таблеткаси 50 мг левамизол (59 мг левамизол гидрохлориди кўринишида) сақлайди.

50 мг ли таблеткалар учун ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий сахарини, повидон, тальк, абрикос хушбўйи, магний стеарати, “Солнечный закат желтый” бўёвчиси (Е 110).

Бир 150 мг ли Декарис таблеткаси 150 мг левамизол (177 мг левамизол гидрохлориди кўринишида) сақлайди.

150 мг ли таблеткалар учун ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, сахароза, тальк, повидон, магний стеарати.

Таърифи: 50 мг ли таблеткалар – Думалоқ, ясси, оч-зарғалдоқ рангли, кучсиз абрикос ҳидли, фаскали ва бир томонида тўртга бўлувчи рискали таблеткалар. Синдирилганида оч-зарғалдоқ рангли. Таблетканинг диаметри тахминан 7 мм.

150 мг ли таблеткалар – Думалоқ, ясси, деярли оқ рангли, фаскали ва бир томонида “DECARIS 150” гравировкали таблеткалар. Таблетканинг диаметри тахминан 9 мм.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СЕ01.

Фармакологик хусусиятлари

Декариснинг таъсир қилувчи моддаси – левамизол антигельминт воситадир. Нематодаларнинг ганглийсимон тузилмаларига таъсир қилиб, Декарис гельминтларнинг мушаклар мембранасининг қутбсизлантирувчи нерв-мушак фалажини чақиради, сукцинатдегидрогеназани блоклайди, фумаратдегидрогеназа фаоллигини сусайтириб, гельминтларнинг биоэнергетик жараёнларини кечишини бузади. Шундай қилиб, фалажланган нематодалар организмдан ичакнинг нормал перистальтикаси ёрдамида препарат қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида чиқарилади.

 

Фармакокинетикаси

Левамизол 50 мг дозада ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси, препарат қабул қилинганидан кейин ўртача 1,5-2 соат ўтгач аниқланади. Левамизол жигарда жадал метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболитлари – п-гидрокси-левамизол ва унинг глюкуронидидир.

Организмдан яримчиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Юборилган дозанинг 5% дан камроғи аҳлат билан, 0,2% дан камроғи ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ascaris lumbricoides, Necator Americanus ва Ancylostoma duodenale гельминтлар билан касалланиш.

Қўллаш усули ва дозалари

50 мг ли таблеткалар:

3 ёшдан 6 ёшгача (10-20 кг) бўлган болалар – 25-50 мг (1/2-1 таблетка); 6 ёшдан 10 ёшгача (20-30 кг) – 50-75 мг (1-1,5 таблетка); 10 ёшдан 14 ёшгача (30-40 кг) – 75-100 мг (1,5-2 таблетка) бир марта буюрилади.

Препаратни овқатдан кейин, оз миқдордаги сув билан, кечқурун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Сурги воситаларни қабул қилиш ёки махсус парҳезнинг зарурати йўқ. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни 7-14 кундан кейин такрорлаш мумкин.

150 мг ли таблеткалар:

Катталарга 150 мг дан бир таблетка бир марта буюрилади.

Препаратни овқатдан кейин, оз миқдордаги сув билан, кечқурун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Сурги воситаларни қабул қилиш ёки махсус парҳезнинг зарурати йўқ. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни 7-14 кундан кейин такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, уйқусизлик, бош айланиши, юрак уришини ҳис қилиш, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея каби диспепсик кўринишлар.

Препарат қабул қилинганидан кейин 2-5 ҳафта ўтгач МНТ томонидан кўринишлар (энцефалопатиялар) ривожланиши, шунингдек аллергик реакциялар (тери тошмаси), тиришишлар тўғрисида хабарлар бор. Кўпчилик пациентларда бу ҳолат қайтувчи бўлган ва глюкокортикоидлар билан даволашни эрта бошлаш ҳолатни яхшилаган.

Бу симптомларни Декарисни қабул қилиш билан боғлиқлиги унчалик ишонарли эмас. Катта дозалар қўлланганида ёки узоқ муддатли даволашда лейкопения, агранулоцитоз, тремор кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик; дори воситалари чақирган агранулоцитоз (анамнездаги); 3 ёшгача бўлган болалар; лактация даври.

150 мг ли таблеткаларни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларга препаратни фақат кутилаётган фойда, препаратни қўллаш оқибатидаги хавфдан устун бўлгандагина буюриш мумкин.

Лактация даври

Янги туғилган чақалоқни ҳимоя қилиш учун, она учун препаратни қабул қилиш қанчалик зарурлигига қараб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш кераклигини ҳал қилиш лозим.

Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, суяк кўмигида қон яратилиши сусайганида эҳтиёткорлик билан қабул қилинади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат спиртли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамсимон ҳолатлар кузатилади.

Декарис қон яратилишига таъсир қилувчи препаратлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Препарат кумаринсимон антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганида, протромбин вақтини узайиши мумкин, шунинг учун перорал антикоагулянтнинг дозасини тўғрилаш керак. Декарис фенитоиннинг қондаги даражасини оширади, шунинг учун улар бир вақтда қўлланганида қонда фенитоиннинг даражасини назорат қилиш керак. Декарисни тетрахлорметан, тетрахлорэтилен, хеноподий мойи, хлороформ ёки эфир каби липофил препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки унинг заҳарлилиги ошиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилиш вақтида ва ундан кейин 24 соат давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Антигельминт восита сифатида қўлланувчи левамизолнинг нерв тизимини сусайтириши исботланмаган.

Препаратни автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат қабул қилинганида ўткинчи кучсиз бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, бутун даволаш курси давомида автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Левамизолнинг катта дозалари (600 мг дан юқори) юборилганида заҳарланишнинг қуйидаги белгилари таърифланган: кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, тиришишлар, ич кетиши, бош оғриғи, бош айланиши ва онгни чалкашиши.

Даволаш

Доза тасодифан ошириб юборилганида – агарда препарат қабул қилинганидан кейин кўп вақт ўтмаган бўлса – меъдани ювиш мумкин. Ҳаётий кўрсаткичларнинг мониторинги ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Антихолинэстераза таъсир белгилари бўлса, атропин юбориш мумкин.

Сақлаш шароити

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.