📜 Инструкция по применению Диклофенак-RG банкаларда
💊 Состав препарата Диклофенак-RG банкаларда
✅ Применение препарата Диклофенак-RG банкаларда
📅 Условия хранения Диклофенак-RG банкаларда
⏳ Срок годности Диклофенак-RG банкаларда

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОФЕНАК-RG

DIKLOFENAK-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Диклофенак-RG

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Диклофенак

Чиқарилиш шакли: 3% гель, 15 г, 25г ва 40 г дан туба ёки банкаларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препарат. Маҳаллий яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ни танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади ва простагландинларнинг биосинтезини бостиради. Яллиғланиш жараёнида қўллаш оғриқ синдромини ёки тўқималарнинг шишини камайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Диклофенакнинг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади.

Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача 263±56 мл/мин, яримчиқарилишнинг якуний даври эса – 1-3 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

–           юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг жароҳатдан кейинги яллиғланиши, масалан чўзилиш, кучланиш ва лат ейишлар оқибатидаги;

–           юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (шу жумладан, тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши);

–           мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ оғриқ синдроми ва шиши (шу жумладан, ревматоидли артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас);

 

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат сиртга қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда Диклофенак 3% гели суткада 3 марта қўлланади. Препаратнинг қўлланадиган миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.

Узунлиги тахминан 5 см гель тасмаси терининг 25 cм2 ўлчамли соҳасига қўйилади ва бироз ишқаланади. Препарат қўйилганидан кейин қўлни ювиш керак.

Даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Препаратни қўллаш бошланганидан кейин 1 ҳафта ўтгач, айниқса ижобий клиник динамика бўлмаган ёки ҳолат ёмонлашган ҳолларда, даволашни давом эттиришни мақсадга мувофиқлиги юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юмшоқ тўқималарнинг шикастланишида ёки юмшоқ тўқималариннг ревматик касалликларида препаратни кетма-кет 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас ва артрит билан боғлиқ бўлган оғриқларда 21 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас (агарда шифокор даволашни бошқа тартибини буюрмаган бўлса).

Ножўя таъсирлари

Маҳалий реакциялар: экзема, контакт дерматит (қичишиш, қизариш, терининг ишлов берилаётган соҳасининг шиши, папулалар, везикулалар, пўст ташлашлар).

Тизимли реакциялар: ёйилган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм), фотосенсибилизация.

Диклофенак маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя самараларнинг ривожланишини эҳтимоли, уни ичга қўлланганидаги билан солиштирганда кам, аммо гель терининг катта юзаларига узоқ вақт қўлланганида ошади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– «аспиринли астма»;

– тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;

– ҳомиладорликнинг уч ойлиги;

– лактация даври;

– 12 ёшгача бўлган болалар;

– ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига юқори сезувчанлик;

– диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан: препарат жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллариниг эрозив-ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, ҳамда ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида ва кекса ёшдаги беморларда эхтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки диклофенак сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диклофенак гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Диклофенак гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида фақат, агарда препаратни қўллашдан она учун бўлган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина ишлатиш мумкин. Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Гельни очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилгандан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Диклофенак автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Педиатрияда қўлланиши:

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10°С дан 20°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.