📜 Инструкция по применению Диклофенак-RG гель
💊 Состав препарата Диклофенак-RG гель
✅ Применение препарата Диклофенак-RG гель
📅 Условия хранения Диклофенак-RG гель
⏳ Срок годности Диклофенак-RG гель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОФЕНАК-RG

DIKLOFENAK-RG

 

Препаратинг савдо номи: Диклофенак-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак

Дори шакли: гель

Таркиби:

фаол модда: диклофенак натрий.

ёрдамчи моддалар: глицерин, пропиленгликоль, 96% ректификацияланган этил спирти, карбомер 934Р, 974Р, ментол ёки рацемик ментол, 15% ли аммиак эритмаси, формальдегид эритмаси, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли, бир хил консистенцияли, ўзига хос ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: M01AB05

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препарат. Маҳаллий яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ни танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини издан чиқаради ва простагландинларнинг биосинтезини сусайтиради. Яллиғланиш жараёнида қўллаш оғриқ синдромини ва тўқималарнинг шишини камайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганда диклофенак натрий тери орқали яхши ўтади ва тери тагидаги тўқималарда тўпланади.

Қўлланилиши

–           юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг жароҳатдан кейинги яллиғланиши, масалан улардаги чўзилиш, зўриқиш ва лат ейишлар оқибатидаги яллиғланиш;

–           юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (шу жумладан, тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши);

–           мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиши (шу жумладан, ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас) да қўлланилади;

 

Қўллаш усули ва дозаси

Препарат сиртга қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига суткада 2 марта суртилади ва бироз ишқаланади. Препаратнинг керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.. Тўғри дозалаш учун препарат аввал тубадан бир нуқтага ҳажми бўйича 5 см х 5 см ўлчамга мос келадиган 0.5 г чиқарилади. Препаратни суртилганидан кейин қўлларни ювиш керак. Даволашнинг давомийлиги 60 кундан 90 кунгача давом этади.

Ножўя таъсирлари

Маҳалий реакциялар: экзема, контакт дерматит (қичишиш, қизариш, терининг ишлов берилаётган соҳасининг шиши, папулалар, везикулалар,қипиқланишлар).

Тизимли реакциялар. ёйилган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм), фотосенсибилизация.

Диклофенак маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя самараларнинг ривожланишини эҳтимоли, уни ичга қўлланганидагига нисбатан кам, аммо гель терининг катта юзаларига узоқ вақт қўлланганида ошади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– «аспиринли астма»;

– тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;

– ҳомиладорликнинг III ойлиги;

– лактация даври;

– 12 ёшгача бўлган болалар;

– ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига юқори сезувчанлик;

– диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: Препарат жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллариниг эрозив-ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, шунингдек ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида ва кекса ёшдаги беморларда эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат фотосезувчанликни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида, фақат агар она учун препаратни қўллашдан бўлган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина ишлатиш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш бўйича тажриба йўқ.. Гельни очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилгандан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Препартни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

3% гель, туба ёки банкаларда 15 г ва 40 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10°С дан 20°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.