📜 Инструкция по применению Диклофенак натрий Суртма
💊 Состав препарата Диклофенак натрий Суртма
✅ Применение препарата Диклофенак натрий Суртма
📅 Условия хранения Диклофенак натрий Суртма
⏳ Срок годности Диклофенак натрий Суртма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИКЛОФЕНАК НАТРИЙ

DICLOFENACI NATRII

 

Препаратнинг савдо номи: Диклофенак натрий

Таъсир этувчи модда (ХПН): Диклофенак

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол модда: Диклофенак натрий

Ёрдамчи моддалар: димексид, пропиленгликол, полиэтиленгликол (полиэтиленоксид) юқори молекуляр, полиэтиленгликол (полиэтиленоксид) паст молекуляр.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос кучсиз ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гурухи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: М01АВ05

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препарат. Маҳаллий яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни танламасдан сусайтириб, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади ва простагландинларнинг биосинтезини бостиради. Яллиғланиш жараёнларида қўллаш оғриқ синдромини ёки тўқималарнинг шишишини камайишига олиб келади.

 

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганда диклофенак натрий тери орқали яхши ўтади ва тўқималар остида тўпланади.

 

Қўлланилиши

  • юмшоқ тўқималари ва бўғимларнинг жароҳатдан кейинги яллиғланиши, масалан, чўзилиш, кучланиш ва лат ейишлар оқибатидаги;
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (шу жумладан, тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши);
  • мушак ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ оғриқ синдроми ва шиши (шу жумладан, ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас).

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат сиртга қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига суткада 3-4 марта суртилади ва енгил ишқаланади. Препаратни керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Тўғри дозалаш учун препарат аввал тубадан бир нуқтага чиқарилади, 2 г ҳажми бўйича олчага, 4 г унчалик катта бўлмаган ёнғоққа мос келади Препаратни суртилгандан кейин қўлларни ювиш керак. Даволашнинг давомийлиги кўрсатмага ва даволаш самарасига боғлиқ (самарани кучайтириш учун бошқа дори шакллари билан қўллаш мумкин). Даволанишнинг бошланганидан сўнг 2 ҳафтадан кейин препаратни кейинги қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакция: экзема, контакт дерматит (қичишиш, қизариш, терининг ишлов берилаётган соҳасини шиши, папулалар, везикулалар, пўст ташлашлар).

Тизимли реакциялар: ёйилган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевратик шиш, бронхоспазм), фотосенсибилизация.

Диклофенакни маҳаллий қўлланганида тизимли ножўя самараларнинг ривожланишини эҳтимоли, уни ичга қўлланганидаги билан солиштирганда кам, аммо суртма терининг нисбатан катта юзларига узоқ вақт суртилгада ошади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • “аспиринли” астма;
  • тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;
  • ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
  • лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига юқори сезувчанлик;
  • диклофенак ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан: препаратни жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда–ичак йўлларининг эрозив–ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, ҳамда ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида ва кекса ёшдаги беморларда буюриш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат фотосезувчанликни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорликни III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида фақат она учун қўллаш бўлган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холлардагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш бўйича тажриба йўқ. Суртмани очиқ жарохатларга тушишидан сақланиб фақат шикастланмаган терига суртиш лозим. Суртилганидан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.

 

Чиқарилиш шакли

1% суртма, 25 г, 30 г ёки 40 г дан алюмин тубаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +100С дан +200С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.