📜 Инструкция по применению Лефлокс Қобиқ билан қопланган таблеткалар
💊 Состав препарата Лефлокс Қобиқ билан қопланган таблеткалар
✅ Применение препарата Лефлокс Қобиқ билан қопланган таблеткалар
📅 Условия хранения Лефлокс Қобиқ билан қопланган таблеткалар
⏳ Срок годности Лефлокс Қобиқ билан қопланган таблеткалар

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

ЛЕФЛОКС®

LEFLOXUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лефлокс®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати кўринишида).

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Фаол модда Левофлоксацин гемигидрати (250 мг, 500 мг ва 750 мг левофлоксацинга эквивалент);

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, кросповидон, натрий стеарил фумарати;

Қобиқ: Оқ рангли Opadry Y1 7000 (гидроксипропилметилцеллюлоза, макрогол, титан диоксиди).

Таърифи: Оқ рангли, овал шаклли, бир томонида рискали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик воситалар (фторхинолонлар гуруҳи).

Фармакологик хусусиятлари

Левофлоксацин – фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомерини сақловчи, кенг таъсир доирасига эга бўлган фторхинолонлар гуруҳига мансуб синтетик антибактериал препаратдир. ДНК гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК суперспирализациясини ва узилишларини бирикишини бузади, ДНК синтезини бостиради, цитоплазмада, ҳужайра деворида ва мембраналарда чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради. Микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан in vitro шароитида ҳам, in vivo шароитида ҳам самарали. Препарат таъсирига сезгирлар:

  • аэроб граммусбат микроорганизмларга: Corynebacterium dipheriae, Enterococcus spp. (шу жумладан Enterococcus faecalis), Liseria monocytogenes, Staphylococcus spp. (коагулаза манфий метициллинга сезгир/ўртача сезгир штаммлари), Staphylococcus aureus ни ҳам қўшиб (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus epidermidis (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus spp, (лейкотоксин сақловчи); Sterptococcus spp. C ва G гуруҳлари Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгир/ўртача сезгир/резистент штаммлари);
  • анаэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter spp. (шу жумладан Acinetobacter baumannii), Actinobacillus actinomycetemcomitans, Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter spp. (шу жумладан Enterobacter cloacae), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (ампициллинга сезгир/резистент штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pilori, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae), Mоraxella catarrhalis (бета-лактамазаларини ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Neisseria meningitides, Pasteurella spp. (шу жумладан Pasreurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasreurella multocida), Proteus mirabilis, Proteus vilgaris, Providencia spp. (шу жумладан Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Pseudomonas spp. (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa), Serratia spp. (шу жумладан Serratia marcescens), Salmonella spp.;
  • анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Propionibacterium spp., Veilonella spp.;
  • бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia terchomatis, Legionella pneumophila spp., Mycobacterium spp. (шу жумладан Mycobacterium leprae, Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis), Mycoplasma pneumoniae, Riskettsia spp., Ureaplasma urealyticum;

Ўртача сезгир микроорганизмлар (минимал бостирувчи концентрация 4 мг/мл дан кўпроқ.

  • аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealyticum, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis (метициллинга резистент штаммлари), Staphylococcus haemolyticus (метициллинга резистент штаммлари);
  • аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campilobacter jejuni, Campilobacter coli;
  • анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides theraiotaomicron, Bacteroides vulgatus, Bacteroides ovatus, Prevotella spp., Porphyromonas spp.;

Чидамли микроорганизмлар (минимал бостирувчи концентрация 8 мг/л дан кўпроқ:

  • аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Staphylococcus aureus (метициллинга резистент штаммлари), бошқалар Staphylococcus spp. (коагулаза манфий метициллинга резистент штаммлари);
  • аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosoxidans;
  • бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади (овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигига ва тўлиқлигига кам таъсир қилади).

Биокираолишлиги – 99%. Плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmах) -1-2 соат. 50 мг қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрацияси (Сmах) 5,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30-40%.

Левофлоксацинни ўртача кумуляцияси препарат 500 мг дозада кунига 2 марта қабул қилинганида учинчи куни кузатилади. Аъзолар ва тўқималарга яхши киради: ўпка, бронхларни шиллиқ қавати, балғам, сийдик-жинсий тизими аъзолари, полиморф-ядроли лейкоцитлар, альвеоляр микрофаглар. Бронхларнинг шиллиқ қаватида ва эпителиал қоплама суюқлигида 500 мг препаратни перорал қабул қилинганидан кейин Сmах мувофиқ -8,3 мкг/г ва 10,8 мкг/мл га қавариқларнинг суюқлигида левофлоксациннинг Сmах 4,0-6,7 мкг/мл, Тmах ҳолатида 2-4 соат, 500 мг препарат перорал қабул қилинганидан кейин ўпка тўқимасидаги Сmах-11,3 мкг/г; ТСmах эса -4-6 соат. Левофлоксацин оз миқдорда орқа мия суюқлигига киради. Суткада 500 мг левофлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин даволашнинг учинчи куни препарат қабул қилинганидан кейин 2, 6 ва 24 соатдан кейин простата бези тўқимасида Сmах мувофиқ.-8,7 мкг/г, 8,2 мкг/г ва 2,0 мкг/г. Простата бези/плазма концентрация нисбати ўртача -1,84. 500 мг препарат қабул қилинганидан кейин сийдикдаги Сmах ўртача қиймати 8-12 соатдан кейин-200 мкг/л. Жигарда препаратни катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки дезацетилланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2)-6-8 соат. Организмдан асосан буйраклар орқали (қабул қилинган дозанинг тахминан 85%) калава фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан чиқарилади. Левофлоксациннинг ичга қабул қилинган дзасининг 4% ичак орқали 72 соат давомида чиқарилади. Буйраклар фаолиятининг бузилишларида ва буйрак клиренсини камайишида Т1/2 ошади. Клиник синовларда эркак ва аёлларда препаратнинг фармакокинетикасида фарқлар аниқланган.

Қўлланилиши

Катталарда препаратга сезгир микроорганизмлар енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

– ўткир синуситлар;

– сурункали бронхитни зўрайиши;

– касалхонадан ташқари ва касалхона ички пневмонияси;

– тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари;

– сурункали простатит;

– сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланган ва асоратланмаган инфекциялари;

– ўткир пиелонефрит.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Препаратни бутунлигича, чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан (0,5-1 стакан) қабул қилиш керак. Левофлоксацин таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Препарат катталарга жадвалда кўрсатилганидек буюрилади:

Инфекция Дозалаш Сони

(суткада/марта)

Даволашнинг давомийлиги* (кунлар)
Касалхонадан ташқари пневмония 500 мг 1 7-10 кун
Касалхонадан ташқари пневмония 750 мг 1 5 кун
Касалхона ички пневмонияси 750 мг 1 7-10 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари 750 мг 1 7-10 кун
Сурункали бронхитнинг зўрайиши 500 мг 1 7 кун
ўткир синусит 500 мг 1 7-10 кун
Тери ва тери ости ёғ қаватининг асоратланмаган инфекциялари 500 мг 1 7-10 кун
Сурункали простатит 500 мг 1 10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари 250 мг 1 10 кун
Ўткир пиелонефрит 250 мг 1 10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари 250 мг 1 3 кун

Босқичма-босқич даволаш шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилиши мумкин.

Ушбу муқобил тартибнинг самарадорлиги фақат пенициллинга сезгир микроорганзимлар Streptococcus pneumoniae, Haemophilius influenzae, Mycoplasma pneumoniae ва Chlamydia pneumoniae чақирган инфекцияларда аниқланган.

Буйрак фаолиятининг бузилиши бўлган беморлар:

Креатинин клиренси дақиқада 20 дан 49 мл гача.

Бошланғич доза: суткада 500 мг; кейинчалик суткада 250 мг дозада буюрилади.

Креатинин клиренси <20 мл/мин.

Бошланғич доза: 500 мг; кейинчалик 48 соатда 250 дозада буюрилади.

Пиелонефрит ва сийдик-чиқариш тизимининг бошқа асоратланган инфекциялари бўлган беморларда: бошланғич доза: 250 мг; кейинчалик – 48 соатда 250 мг дозада буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, иштаҳанинг йўқолиши, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши; қон зардобидаги билирубин даражасининг ошиши, гепатит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши, безовталик, қўрқув ҳолати, галлюцинациялар, депрессия, кўриш, эшитиш, таъм ва ҳид билиш ҳисларининг бузилиши.

Юрак-томир тизими томонидан: юрак уришининг кучайиши, артериал босимнинг пасайиши.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: пайларнинг шикастланиши, бўғим ва мушак оғриқлари, ахиллов пайининг узилиши, мушаклар заифлиги, рабдомиолиз.

қон яратиш тизими томонидан: қон зардобида креатинин даражасининг ошиши, эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, ифодаланган агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения.

Аллергик реакциялар: қичишиш терини қизариши, анафилактик ва анафилактоид реакциялари, шок, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, экссудатив кўп шаклли эритема, фотосенсибилизация.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Хинолон гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тутқаноқ, ҳомиладорлик ва лактация даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, анамнезда хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган тендинитлар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда:

– антацидлар, яъни поливалент катион – сақловчи препаратлар (магний/алюминий антацидлари, сукральфат), диденозин ёки кальций, темир ёки рух сақловчи препаратлар (чайналадиган таблеткалар ва болалар кукуни), левофлоксациннинг сўрилишини сезиларли пасайтириши мумкин, бу зардоб ва сийдикдаги даражаси кутилгандан анча паст бўлишига олиб келади. Бу препаратлар, левофлоксацин қабул қилингандан кейин камида икки соат ўтгач ёки қабул қилишдан икки соат олдин қабул қилиниши керак.

– теофиллин билан, зардобда теофиллиннинг концентрациясини ошишига ва ярим чиқарилиш вақтини узайишига олиб келиши мумкин. Бу теофиллинни қабул қилиниши билан боғлиқ ножўя самаралар хавфини ошиши билан тугалланиши мумкин. Агарда бирга қўллашдан сақланиб бўлмаса, зардобдаги теофиллиннинг даражаси назорат қилиниши ва дозани мувофиқ равишда тўғрилаш ўтказилиши керак.

– варфарин билан, протромбин вақтини, ҳалқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН) (International Normalized ratio – NMR) ёки бошқа тегишли антикоагулянт синамаларни мунтазам назорат қилиш лозим. Беморлар, шунингдек, қон кетиши хавфи юзасидан кузатув остида бўлишлари керак.

– циклоспорин, дигоксин, пробенецид, циметидин билан, левофлоксациннинг ёки санаб ўтилган препаратларнинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

– клиникагача бўлган тадқиқотларда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (ацетилсалицил кислотасидан ташқари) хинолин препаратлари билан мажмуада катта дозаларда қўлланганида тиришишларни қўзғатган.

– гипогликемик препаратлари билан, беморларнинг қонидаги глюкоза даражасини синчиклаб назорат қилиниши керак.

Махсус кўрсатмалар

Хинолон препаратларини қабул қилаётган беморларда елка, қўл, ахиллов пайлари ва бошқа пайлар узилиши мумкин, улар травматологик ёрдамни талаб қилади ва узоқ муддат давомида меҳнатга яроқсизликка олиб келади. Пайларнинг узилиш хавфи, бир вақтда кортикостероид препаратларни қабул қилаётган беморларда, айниқса кексаларда ошади. Агар бемор пайнинг оғриши, яллиғланиши ёки узилишини қайд этса, левофлоксацин қўлланилишини тўхтатиш керак. Тендинит ёки пайни узилиши ташхис бутунлай истисно қилинмагунича беморлар даволаш курсидан сақланишлари керак.

Деярли барча антибактериал воситаларни қўллаганда сохтамембраноз колит кузатилиши ва оғирлиги бўйича енгил даражадан то ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатгача бўлиши мумкин. Шунинг учун антибактериал воситаларни буюргандан кейин диарея юз берган пациентларда ташҳисни аниқлаш жуда муҳим. Антибактериал воситалар билан даволаш, йўғон ичак флорасини ўзгартириш ва клостридийларни ҳаддан зиёд тез ўсишига олиб келиши мумкин. Clostridium difficile ишлаб чиқарадиган токсин «антибиотик билан боғлиқ колитнинг» биринчи сабабчисидир. Сохта мембраноз колит ташхиси аниқланганидан кейин даволовчи чораларни бошлаш керак. Ўртача ва оғир даражасида инфузия учун эритмалар, электролитлар, оқсиллар ва Clostridium difficile чақирган колитда клиник жиҳатдан самарали ҳисобланган антибактериал воситалар буюрилиши керак.

Хинолон препаратларини, шу жумладан левофлоксацинни олаётган беморларда тиришишлар ва токсик психозлар аниқланган. Бошқа хинолон препаратлари каби, левофлоксацин ҳам, марказий нерв тизимининг шубҳа қилинган ёки аниқланган касалликлари бўлган беморларда ёки хуружларга мойиллик чақириши ёки хуружлар бўсағасини пасайтириши (масалан, церебрал артеросклероз, тутқаноқ, теофиллин билан даволаш, буйраклар фаолиятининг бузилиши) мумкин бўлган бошқа хавф омиллари бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Хинолон препаратлари билан даволаш вақтида гемолитик реакциялар ривожланиши туфайли, препаратни глюкоза-6-фосфатдегидрокиназа танқислиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун дозалаш тартибини тўғрилаш керак. Фотосенсибилизация ривожланишидан сақланиш учун беморларга кучли қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга учрамаслик тавсия қилинади. Фотосенсибилизация пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак.

Гериатрик беморларда қўлланиши

Буйраклар фаолияти меъёрида бўлган кекса беморларга дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қўрилмаларга хизмат қилиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, тиришиш хуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларни шикастланиши.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Симптоматик даволаш ўтказиш керак. Гемодиализ ёки перитонеал диализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

«Лефлокс® 250», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №3, №10.

«Лефлокс® 500», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №7, №10.

«Лефлокс® 750», қобиқ билан қопланган таблеткалар, №7.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.