📜 Инструкция по применению Норколут
💊 Состав препарата Норколут
✅ Применение препарата Норколут
📅 Условия хранения Норколут
⏳ Срок годности Норколут

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОРКОЛУТ®

NORCOLUT®

Препаратнинг савдо номи: Норколут® (Norcolut®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): норэтистерон (norethisterone)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг норэтистерон

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, желатин, тальк, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.

Таърифи: ясси, думалоқ оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар, бир томонида «NORCOLUT•» гравировкаси, бошқа томонида – бўлиш учун хочсимон рискаси бўлган фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: прогестагенлар

АТХ коди: G03D C02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Норэтистерон прогестаген модда ҳисобланади. У эндометрийни пролиферация босқичидан секреция босқичига ўтишига ёрдам беради. Норэтистерон гипофизнинг гонадотропинларни секрециясини ингибиция қилади, бу ўз навбатида фолликулаларни етилишини ва овуляцияни бошланишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Норэтистерон меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Жигардаги ва ичак деворидаги метаболизми оқибатида унинг биокираолишлиги 50-77% ни ташкил қилади; норэтистерон жигар орқали биринчи бор ўтишда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди.

Тақсимланиши

0,5 мг ёки 1 мг ёки 3 мг норэтистероннинг плазмадаги максимал концентрацияси, препарат қабул қилинганидан кейин 0,5-4 соатдан сўнг ўлчанганда мувофиқ равишда 2-5 нг/мл ни ёки 5-10 нг/мл ни ёки 30 нг/мл ни ташкил қилган.

Этинилэстрадиол билан бирга буюрилганда, плазмада препаратнинг концентрацияси ошиши мумкин, у кўп марта қабул қилинганда мувозанат ҳолатига эришилгунича ошиши мумкин. Бу, асосан, норэтистеронни жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) билан боғланиши ва унинг метаболизмини секинлашиши билан боғлиқдир.

Биотрансформацияси

Норэтистероннинг энг муҳим метаболитлари глюкуронид конъюгатлари кўринишидаги 5α-дигидро-норэтистерон ва тетрагидронорэтистероннинг бир нечта метаболитларини ўз ичига олади. Норэтистерон ва унинг айрим метаболитлари 17β-гидроксил ҳисобига конъюгацияланган.

Чиқарилиши

Норэтистероннинг зардобдаги концентрацияси икки фазада пасайиши билан характерланади. Биринчи фазада ўртача ярим чиқарилиши даври 2,5 соатни ташкил этади. Тақсимланишнинг якуний фазаси тахминан 8 соатлик ярим чиқарилиш даври билан характерланади. Жигарда ҳосил бўладиган метаболитларининг 80% сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ҳайз олди синдроми, мастодиния, ҳайз кўриш циклини секретор фазани қисқариши билан кечувчи бузилиши; бачадондан дисфункционал қон кетишлари; эндометрийнинг без-кистоз гиперплазияси; эндометриозда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳайз олди синдроми; мастодиния; ҳайз циклини бузилишиларида: ҳайз кўриш циклининг 16-чи кунидан 25-чи кунигача кунига 5-10 мг (1-2 таблетка) дан буюрилади, эстроген билан бирга қабул қилиш мумкин.

Бачадондан дисфункционал қон кетишлари, эндометрийнинг кистоз-безли гиперплазиясида (агар қон кетишларининг функционал келиб чиқиши аввалги 6 ой давомида ўтказилган гистологик таҳлил билан тасдиқланган бўлса): кунига 5-10 мг (1-2 таблетка) дан 6-12 кун давомида буюрилади. Қайталанишни олдини олиш учун: циклнинг 16-чи кунидан бошлаб, 25-чи кунигача кунига 5-10 мг дан, одатда эстроген билан бирга буюрилади.

Эндометриоз; аденомиозда: циклнинг 5-чи кунидан бошлаб, 25-чи кунигача кунига 5 мг дан 6 ой давомида буюрилади ёки узлуксиз даволаш схемасида циклнинг 5-чи кунидан бошлаб, кунига 2,5 мг (½ таблетка) дан буюрилади, ҳайз кўришлар орасидаги қон кетишларини олдини олиш учун эса дозани 4-6 ой давомида ҳар 2-3 ҳафтада дозани ½ таблеткага ошириб бориш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар кўпинча Норколут препаратини қўллаш бошланганидан кейин биринчи ойларда намоён бўлади ва даволаш давом эттирилганда йўқолади. Ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги постмаркетинг тадқиқотлар ва адабиёт манбаларидан олинган маълумотларга асосланган.

Аъзолар тизими синфи Жуда тез-тез

≥ 1/10

Тез-тез

≥ 1/100

дан

< 1/10 гача

Тез-тез эмас

≥ 1/1,000

дан

< 1/100 гача

Кам ҳолларда

≥ 1/10,000

дан

< 1/1000 гача

Жуда кам ҳолларда

< 1/10,000

Тез-тезлиги номаълум
Иммун тизими томонидан бузилишлар       Ўта юқори сезувчан-лик реак-циялари    
Нерв тизими томонидан бузилишлар   Бош оғриғи Мигрень     Бош айланиши
Руҳиятни бузилишлари           Депрессияни кучайиши
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар         Кўришни бузилиш-лари  
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари  томонидан бузилишлар         Ҳансираш  
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар   Кўнгил айниши       Қоринда оғриқ
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар            Холестаз

Сариқлик

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар        Эшакеми Тошма    
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар Бачадондан/вагинал қон кетиш-лари, шу жумладан суркалувчи ажралма-лар*

Гипомено-рея*

Аменорея*        
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар   Шишлар        

*«Эндометриоз» кўрсатмаси бўйича қўлланганда.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Норколут қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлганида қўлланмаслиги лозим. Агар санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси Норколутни қабул қилиш даврида қайд этилган бўлса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

  1. Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
  2. Маълум бўлган ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорлик.
  3. Лактация.
  4. Ҳозирги вақтдаги ёки илгари бўлган идиопатик веноз тромбоэмболия (чуқур веналар тромбози, ўпка артериялари тромбоэмболияси).
  5. Ҳозирги вақтдаги ёки илгари бўлган артериал тромбоз (масалан стенокардия, миокард инфаркти).
  6. Тромбоздан дарак берувчи ҳолатларни борлиги (ҳозирги вақтда ёки илгари) (масалан, транзитор ишемик хуруж, стенокардия).
  7. Веноз ёки артериал тромбознинг юқори хавфи.
  8. Ўчоқли неврологик танқислик билан кечувчи мигрень хуружларини мавжудлиги.
  9. Қон томир асоратлари билан кечувчи қандли диабет.
  10. Ҳозирги вақтдаги ёки илгари бўлган жигарнинг оғир шикастланишлари унинг фаолиятини тўлиқ тиклангунича.
  11. Жигарнинг аввалги ёки мавжуд ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли).
  12. Илгари маълум, мавжуд бўлган ёки гумон қилинган гормонга боғлиқ ўсмалар, шу жумладан сут бези раки.
  13. Илгари ҳомиладорлик вақтидаги идиопатик сариқлик ёки терини оғир даражали қичишиши.
  14. Бачадондан аниқланмаган этиологияли қон кетишлари.
  15. Эндометрийнинг даволанмаган гиперплазиясида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Эҳтиёткорлик билан

Узоқ муддат қўлланганда қуйидаги ҳолатларда юқори эҳтиёткорликни намоён этиш лозим: юрак-қон томир тизими ва буйрак касалликлари; бронхиал астма; тутқаноқ; тромбозларга мойиллик, гепатит, жигар фаолиятини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Норэтистеронни буюришдан олдин ўткизиладиган тиббий текширувларнинг мажбурий ҳажми артериал босим (АБ), сут безлари, қорин бўшлиғи ва чаноқ аъзоларини баҳолашни, шунингдек бачадон бўйнининг цитологик текширувини ўз ичига олади.

Норэтистерон билан даволаш қуйидаги ҳолатларда дарҳол тўхтатилиши лозим.

  • Мигрень типидаги бош оғриқларини ривожланиши ёки ғайри-оддий кучли бош оғриқларини кучайиши.
  • Сезги туйғуларини беҳосдан бузилиши (масалан, кўриш ёки эшитишни бузилиши).
  • Тромбофлебитнинг биринчи белгилари ёки тромбоэмболия симптомлари, кўкракда оғриқ ёки сиқилиш ҳисси.
  • Режалаштирилган жарроҳлик аралашувдан олти ҳафта олдин, шунингдек узоқ муддатли иммобилизация ҳолларида.
  • Сариқликни пайдо бўлиши ёки жигар фаолиятини ёмонлашиши, гепатитни, терини қичишишини сариқликсиз шакли.
  • Артериал босимни сезиларли ошиб кетиши.
  • Ҳомиладорлик.

Агар қуйида санаб ўтилган хавф омилларидан биронтаси бўлса ёки Норколут препаратини қўллаш вақтида юз берса, хавф/фойдани шахсий равишда баҳолаш Норколут препарати билан даволашни бошлашдан ёки давом эттиришдан олдин ўтказилиши лозим.

Қон томир бузилишлари

Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижаларига қўра хулоса қилиш мумкинки, овуляция ингибиторларини сақловчи орал эстрогенлар/прогестагенларни қўлланиши тромбоэмболик асоратларнинг сонини ошиши билан боғлиқдир. Шундай қилиб, айниқса агар анамнезда тромбоэмболик касалликлар бўлса, уларни ривожланиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.

Агар пациентда тромбоэмболик асоратларни ривожланишига ишора қилувчи симптомлар кузатилса, Норколут препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Норколут препаратини қўллашни давом эттиришдан олдин даволаш заруратини қайта кўриб чиқиш лозим.

Веноз тромбоэмболия (ВТЭ) нинг умум қабул қилинган хавф омиллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. ВТЭ эпизодлари ёки оилавий анамнезда ВТЭ (ака-укаси, опа-сингилиси ёки ота-онасида нисбатан ёш вақтида ВТЭ).
  2. Ёш.
  3. Семизлик.
  4. Тизимли қизил югурик.
  5. Узоқ муддатли иммобилизация.
  6. Йирик жарроҳлик аралашуви.
  7. Оғир жароҳатлар.

Илгари ВТЭ эпизодлари бўлган ёки тромбоэмболик асоратлари бўлган пациентларда ВТЭ ривожланишининг юқори хавфи бўлади. Ушбу препарат билан даволаш бу хавфни ошириши мумкин.

Тромбоэмболияга мойилликни истисно қилиш учун илгари бўлган тромбоэмболия эпизодлари ёки тромбоэмболиянинг ёки қайталанувчи беихтиёрий абортнинг оилавий анамнези ўрганиб чиқилиши лозим.

Агар тромбофилик омилларни синчков баҳолаш бажарилмаган бўлса ёки антикоагулянт билан даволаш бошланган бўлса, бу пациентларда прогестагенларни қўллаш мумкин эмас. Антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда прогестаген билан даволаш хавф ва фойдаси чамалаб кўрилиши лозим.

ВТЭ хавфи узоқ муддатли иммобилизацияда, оғир жароҳатда ёки жиддий операцияда вақтинчалик ошиши мумкин. Барча беморларда бўлгани каби катта жарроҳлик аралашувлардан кейин, ВТЭ ни олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Агар режали операцияларда, айниқса абдоминал ёки оёқлардаги ортопедик жарроҳликда, операциядан 4-6 ҳафта олдин прогестаген билан даволашни тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Гиперлипидемия

Гипертриглицеридемияси ёки оилавий анамнезида гипертриглицеридемияси бўлган аёлларда мажмуавий орал контрацептивларни (МОК) қабул қилганларида панкреатитни ривожланишини юқори хавфи бўлади.

Гипертриглицеридемияси бўлган аёллар артериал шикастланишларни ривожланишини юқори хавфига эга бўладилар. Шу билан бирга, МОК қабул қилган барча аёлларда оддий скрининг ўтказишнинг зарурати йўқ.

Ўсмалар

Кам ҳолларда Норколутнинг таркибида сақланувчи моддаларга ўхшаш гормонал препаратларни қабул қилаётган шахсларда жигарнинг хавфсиз, яна хам кам ҳолларда хавфли ўсмалари тўғрисида хабар берилган.

Айрим ҳолларда бу ўсмалар қорин бўшлиғида ҳаёт учун хавфли бўлган қон кетишларига олиб келган. Қориннинг юқори қисмида оғриқ, жигарни катталашишига шикоятлар бўлганида ёки қорин бўшлиғида қон кетиши белгилари пайдо бўлганида, жигар ўсмаси истисно қилиниши, препарат эса, бекор қилиниши лозим.

Бошқа эҳтиёткорликлар

Норэтистерон углевод алмашинувига таъсир қилиши мумкин. Қандли диабети билан хасталанган барча пациентларда даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида углевод алмашинуви кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш лозим.

Баъзида, айниқса илгари ҳомиладорлар хлоазмаси бўлган аёлларда хлоазма ривожланиши мумкин. Хлоазмага мойиллиги бўлган аёлларда норэтистерон билан даволаниш вақтида қуёш нури ёки ультра бинафша нурланишнинг таъсирини минимумга етказиш лозим.

Депрессия эпизодлари бўлган пациентлар синчков кузатилишлари лозим. Агар депрессия оғир кўринишда такрорланса, Норколут препарати билан даволаш тўхтатилиши лозим.

Кўришни ўткир бузилиши, экзофтальм, диплопия ёки мигренни ривожланишининг ҳар қандай ҳолатида, Норколут препарати билан даволашни давом эттиришдан олдин кўриш нерви дискининг шиши ёки кўзнинг тўр пардасини шикастланишини истисно қилиш керак.

Прогестагенлар суюқликни тутилишини чақириши мумкин. Норколут препаратини қуйидаги касалликлари бўлган беморларга ўзига хос эътибор берилиши лозим:

  • Тутқаноқ
  • Мигрень
  • Астма
  • Юрак касалликлари
  • Буйрак фаолиятини бузилиши.

Норэтистеронни этинилэстрадиолга қисман метаболизми билан боғлиқ қўшимча чоралар

Ичга қабул қилинганидан сўнг, норэтистерон қисман метаболизмга учрайди ва 1 миллиграмм перорал норэтистерон ёки норэтистеронацетатга эквивалент бўлган тахминан 4-6 мкг ли якуний дозадаги этинилэстрадиолга мос келувчи этинилэстрадиол ҳосил бўлади.

Норэтистеронни этинилэстрадиолга қисман конверсияси туфайли, Норколутни буюрилиши, кутилганидек, МОК ни қабул қилинганида кузатиладиган фармакологик самараларга олиб келади.

Шундай қилиб, қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

Артериал ва веноз тромбоэмболия

Веноз тромбоэмболиялар (ВТЭ)

Эпидемиологик тадқиқотлар, эстрогенлар миқдори кам (< 50 мкг этинилэстрадиол) бўлган орал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ни ривожланиш тез-тезлиги йилига 100 000 ҳолатга – тахминан 20-40 ҳолатни ташкил қилишини кўрсатди, лекин бу баҳо прогестагеннинг миқдорига қараб ўзгариб туради. Қиёслаш учун – орал контрацептивларни қабул қилмаётган аёлларда бу кўрсаткич йилига 100 000 ҳолатга 5-10 ҳолатни ташкил қилади. Ҳар қандай мажмуавий орал контрацептивларни қўлланиши уларни қўлланмаслигига қараганда ВТЭ юқори хавфига олиб келади. Ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган бу ВТЭ нинг юз беришини камроқ хавфи, унинг тез-тезлиги 100 000 ҳомиладорликка 60 ҳолат деб баҳоланади. ВТЭ нинг энг юқори хавфи мажмуавий орал контрацептивларни қўлланишини биринчи йили давомида ёки қўллашдаги минимал муддат 1 ой танаффусдан кейин мавжуд бўлади.

ВТЭ ҳаёт учун хавфли бўлиши ёки ўлим билан якунланиши (1-2 % ҳолатларда) мумкин.

Чуқур веналар тромбози ёки ўпка эмболияси кўринишидаги ВТЭ ҳар қандай МОК ни қўллаш вақтида юз бериши мумкин.

Маълумки, МОК қўлланганида жуда кам ҳолларда тромбоз бошқа қон томирларда, масалан, жигар, ичак тутқичи, буйрак, бош мия қон томирларида, шунингдек кўзнинг тўр пардаси веналари ва артерияларида юз бериши мумкин. Бу асоратларни ривожланиши МОК ни қўлланиши билан боғлиқлиги юзасидан якдил фикр йўқ.

ВТЭ умумий симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Бир оёқнинг болдирида қучли оғриқ, тўпиқ шиши
  • Беҳосдан бошланган ҳансираш, кўкракда оғриқ.

Мажмуавий орал контрацептивларни қўллаш шунингдек иккиламчи артериал тромбоэмболик асоратлар ҳисобланган инсульт ва миокард инфаркти каби касалликларни юз бериш хавфини хам ошириши мумкин.

Артериал тромбоэмболиянинг умумий симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Чап қўлга иррадиация қилинувчи ёки иррадиация қилинмайдиган кўкракдаги тўсатдан кучли оғриқ;
  • Ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан йўтал тутиши;
  • Ҳар қандай одатий бўлмаган кучли, давомли, айниқса илк бор юз бераётган бош оғриғи ёки ҳолат аста-секин ёмонлашади ёки қуйидаги симптомларнинг биронтаси оқибатида юз беради:
  • кўришни беҳосдан қисман ёки тўлиқ йўқолиши ёки жисмларни иккита кўриш;
  • афазия;
  • бош айланиши;
  • фокал тутқаноқ хуружлари билан ёки уларсиз кечувчи коллапс;
  • ҳолсизлик ёки тананинг бир томонида ёки бир қисмидаги яққол беҳосдан юз берувчи жимирлаш.

Тромбоэмболик асоратларни ривожланишининг хавф омиллари:

  • Ёш
  • Семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан ортиқ)
  • Мусбат оилавий анамнез (қачонлардир ака-укаси, опа-синглиси ёки ота-онасида нисбатан ёш вақтида веноз ёки артериал тромбоэмболияни бўлганлиги). Агар наслий мойиллик маълум бўлса ёки гумон қилинса, аёл МОК ни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин маслаҳат олиш учун мутахассисга мурожаат қилиши лозим.
  • Узоқ муддатли иммобилизация, катта жарроҳлик аралашуви, оёқдаги ҳар қандай операциялар ёки катта жароҳат. Бундай вазиятларда МОК ни қўллашни тўхтатган маъқул (режали операция бўлган ҳолларда, хеч бўлмаганда тўрт ҳафта аввал тўхтатиш керак), ва тўлиқ тиклангандан кейин камида икки ҳафтадан олдин қайта бошламаслик керак.
  • Чекиш (хавф тамаки чекканда ва ёш ўтгани сайин, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда ошиб боради)
  • Дислипопротеинемия
  • Артериал гипертензия
  • Мигрень (МОК ни қабул вақтидаги мигрень хуружлари тез-тезлиги ва оғирлик даражасини ошиши бош мияда қон айланишини бузилишидан дарак бериши ва демак, МОК ни қабул қилишни дарҳол тўхтатишга асос бўлиши мумкин).
  • Юрак клапанлари нуқсони
  • Хилпилловчи аритмия

Қон айланишини бузилишини чақирувчи бошқа омиллар

Қон айланишини бузилиши юз бериши мумкин бўлган касалликлар:

  • Қандли диабет
  • Тизимли қизил югурик (ТҚЮ)
  • Гемолитик уремик синдром
  • Ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги/ярали колит)
  • Ўроқсимон хужайрали анемия.

Веноз ёки артериал тромбозларга наслий ёки орттирилган мойиликни кўрсатувчи биокимёвий омиллар:

  • Фаоллаштирилган С (АРС) оқсилига резистентлик
  • Гипергомоцистеинемия
  • Антитромбин-III танқислиги
  • С протеин танқислиги
  • S протеин танқислиги
  • Антифосфолипид антителолар (антикардиолипин антителолари, қизил югурик антикоагулянти).

Бачадон бўйни раки

Бачадон бўйни ракини ривожланиш хавфининг энг муҳим омили авж олмайдиган ОИТВ инфекцияси ҳисобланади. Айрим эпидемиологик тадқиқотлар, МОК ни узоқ муддат ишлатилиши кейинчалик юқори хавфга олиб келишини кўрсатди, бироқ бу ҳолат юзасидан хали хам, таъсир қилувчи омиллар (масалан, жинсий хулқ, шу жумладан тўсиқли контрацептивларни қўллаш) борлиги туфайли, бир хил фикрлар йўқ.

Сут бези раки

54 эпидемиологик тадқиқотларнинг мета-тахлили, ҳозирги вақтда МОК ни қўллаётган аёлларда сут бези ракининг бироз ошган нисбий хавфи (НХ = 1,24) борлигини кўрсатди.

Юқори хавф МОК ни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 10 йил давомида аста-секин йўқолиб боради.

Сут бези раки 40 ёшгача бўлган аёлларда кам учраганлиги туфайли, МОК ни ҳозирги вақтда ва илгари қабул қилган аёлларда сут бези ракининг юқори тез-тезлиги умумий популяциядаги сут бези ракининг хавфига нисбатан камдир. Бу тадқиқотлар сабаб-оқибат боғлиқлигига далиллар келтирмайди. Сут бези ракининг юқори хавфини кузатилаётган манзараси МОК ни қўллаётган аёлларда ракни эрта диагностика қилиш, МОКнинг биологик самаралари ёки уни хам ва буни хам мажмуаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қачонлардир МОК қабул қилган шахсларда сут бези раки, хеч қачон МОК қабул қилмаган пациентларга қараганда анча эрта босқичларда диагностика қилинади.

Бошқа омиллар

Артериал босим

Гарчи артериал босимни ошиши МОК ни қабул қилаётган кўпчилик аёлларда қайд этилган бўлсада, клиник аҳамиятли ошиши жуда кам учрайди. Бироқ, агар МОК ишлатилганда қатъий клиник аҳамиятли гипертензия ривожланса, МОК ни бекор қилиш ва антигипертензив даволашни бошлаш мақсадга мувофиқдир. Қаерда МОК ни қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб топилса, уни қабул қилиш, агар антигипертензив даволаш АБ нинг мақсадли кўрсаткичларига эришишга имкон берсагина қайтадан бошланиши мумкин.

Крон касаллиги ва ярали колит МОК ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бор.

Норколут препарати лактоза моногидрати сақлайди. Галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги, Лапп лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентлар бу препаратни қўлламасликлари лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фермент индукторлари билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар Норколут препаратининг метаболизмини тезлаштириши мумкин.

Жинсий гормонларнинг клиренсини ошишига олиб келувчи ўзаро таъсирлар терапевтик самарадорликни пасайишига олиб келиши мумкин. Бу кўпчилик жигар ферментларининг индукторларига, шу жумладан фенитоин, барбитуратлар, примидон, карбамазепин, рифампицин, окскарбазепин ва рифабутинга тааллуқлидир. Гризеофульвин хам норэтистерон билан ўзаро таъсирга киришиши ва ҳайз кўриш циклини бузилишларига олиб келиши мумкин.

Тешик далачой сақловчи ўсимлик препаратлари прогестагенларнинг метаболизмини кучайтириши мумкин. Прогестагенлар хам бошқа препаратларнинг, масалан метаболизмига таъсир қилиб, уларнинг, масалан, метаболизми ингибиция қилинган бўлиши мумкин бўлган циклоспориннинг плазмадаги ва тўқималардаги концентрацияларини ўзгартириши мумкин.

Прогестагенларни ишлатилиши айрим лаборатор тестлар (масалан, жигар синамалари, қалқонсимон без гормонлари ва коагуляцион тестлар) нинг натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Йирик эпидемиологик тадқиқотлар ҳомиладорликкача норэтистерон сақловчи орал контрацептивларни қўллаган аёлларда ҳомилада туғма нуқсонларни ривожланиш хавфини ошишини аниқламаган. Кечроқ ўтказилган тадқиқотларда тератоган самара, айниқса ҳомиладорликнинг илк муддатларида препаратни беҳосдан қабул қилинганда юрак аномалиялари ва қўл-оёқларни ривожланмай қолиши юзасидан самаралар аниқланмаган. Норколутни ҳомиладорлик тести сифатида “шиддатли” қон кетишини чақириш учун қўллаш мумкин эмас. Норколутни ҳомиладорлик вақтида хавф туғдирувчи ёки оддий абортларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Туғруқдан кейинги даврда норэтистерон сут ажралиш миқдорини камайтириши ва сифатини пасайтириши ҳисобига лактацияни бузиши мумкин.

Болалар

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Норэтистерон автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Норэтистерон сақловчи орал контрацептивларнинг юқори дозалари кичкина болалар томонидан ичга бир вақтда қабул қилингандан кейин жиддий салбий оқибатлар қайд этилмаган. Дозани ошириб юборилиши аёлларда кўнгил айниши ва шиддатли қон кетишларини чақириши мумкин. Махсус антидот мавжуд эмас, даволаш симптоматик бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка ПВХ плёнка ва алюмин фольгали блистерда.

Икки блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.