ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОСАН®
AMBROSAN®
Савдо номи: Амбросан®
Халқаро патентланмаган номи: амброксол
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун таблеткалар
Таркиби:
фаол модда: амброксол гидрохлориди (ambroxoli hydrochloridum)
1 Амбросан таблеткаси 30 мг амброксол гидрохлориди сақлайди.
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, коповидон, магний стеарати.
Фармакотерапевтик гуруҳи: муколитиклар гуруҳига мансуб балғам кўчирувчи восита.
АТС тоифаси: R05CB06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амброксол бромгексиннинг метаболити ҳисобланади ва унг нисбатан кучлироқ самара намоён қилади. Амброксол нафас йўлларида балғамнинг секрециясини оширади, шунингдек ўпка сурфактантини ҳосил бўлишини оширади ва хилпилловчи эпителийнинг фаоллигини рағбатлантиради. Бунинг натижасида шиллиқни транспорти (мукоцилиар клиренс) яхшиланиб балғамни ажралишини енгиллашишига ва йўтални камайишига ёрдам беради. Амброксол бронхларнинг ўта юқори фаоллигини пасайтиради, бронхиал секретда IgA нинг секрециясини оширади ва антиоксидант таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганида амброксол меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади ва юқори тропликка эга бўлганлиги туфайли, бронхлар ва ўпка тўқимасининг шиллиқ қаватига осон ўтади.
Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ), йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Плазмада максимал концентрациясига ичга қабул қилгандан сўнг 0,5-3 соатдан кейин эришилади. Амброксолнинг ярим чиқарилиш даври давомли бўлиб 7-12 соатни ташкил қилади. Жигарда биотрансформацияга учрайди ва қабул қилинган дозанинг 90% буйраклар орқали метаболитлар ҳолида чиқарилади.
Қўлланилиши
- ўткир бронхит, трахеит, ларингит, фарингит;
- зўрайиш босқичидаги сурункали бронхит;
- балғамни ажралиши қийин бўлган бронхиал астма;
- бронхопенвмония;
- бронхоэктатик касаллик;
- йирик жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар ва бошқалардан сўнг бронх-ўпка тизимидаги димланишни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан суткада 3 марта.
Даволовчи таъсири 2 таблеткадан суткада 2 марта қабул қилиш билан кучайтирилиши мумкин.
5-12 ёшдаги болалар: ½ таблеткадан суткада 2-3 марта.
Таблеткаларни овқатдан сўнг етарли миқдордаги сув билан ичиб қабул қилиш керак. Қўшимча суюқлик ичиш амброксолнинг муколитик самарасини оширади.
Амбросан препарати билан даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва касалликнинг характерига қараб, шахсий равишда аниқланади.
Ножўя таъсирлари
Амбросан одатда яхши ўзлаштирилади. Бироқ у қабул қилинганида овқат ҳазм бўлишида баъзи муаммолар (масалан, жиғилдон қайнаши, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш) юзага келиши мумкин. Алоҳида ҳолларда тери тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар намоён бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда анафилактоид турдаги реакциялар қайд этилган, бироқ, амброксолни қабул қилиш ва реакцияларни намоён бўлиши ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаганлигини таъкидлаш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Зўрайиш босқичидаги меъда ва 12-бармоқли ичак яра касаллиги;
- Ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация;
- Амброксолга юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амбросан® препаратини антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бир вақтда қўлланиши ўпка тўқимасида антибиотикларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Бу самарасини терапевтик мақсадларда қўллаш мумкин. Йўталга қарши воситалар билан мажмуаси йўтал рефлексини пасайиши оқибатида секретни ҳавфли тўпланишини чақириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, меъда ва 12-бармоқли ичак яраси бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Кенг клиник тажриба каби клиникагача бўлган тадқиқотлар ушбу препаратни ҳомиладорликни 28 ҳафтасидан кейин қўллаш салбий таъсирларни чақирмаслигидан далолат беради. Шунга қарамасдан, ҳомиладорлик вақтида дори воситаси қабул қилишни асосий қоидаларига риоя қилиш керак. Амброксол она сутига ўтади. Ҳомиладорлик ёки лактация вақтида препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида, даволашда кутилган фойда ва ҳавф нисбатини яхшилаб тортиб кўриш керак.
Транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтда дозани ошириб юбориш симптомлари бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Препаратни дозасини ошириб юборилишининг белгилари пайдо бўлган ҳолларда симптоматик даволашни бошлаш керак.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
30 мг дан таблеткалар, 20 таблетка қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга қутига жойланган.
Сақлаш шароити
15-25оС гача бўлган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.