📜 Инструкция по применению Купид 36
💊 Состав препарата Купид 36
✅ Применение препарата Купид 36
📅 Условия хранения Купид 36
⏳ Срок годности Купид 36

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КУПИД 36

CUPID 36

 

Препаратнинг савдо номи: Купид 36

Таъсир этувчи модда (ХПН): тадалафил

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тадалафил – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза кукуни, гидроксипропилцеллюлоза, натрий лаурилсульфати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, опадрай II 32K520009 сариқ, тозаланган сув.

Таърифи: бодомсимон шаклли, бир томонида «20» гравировкаси ва бошқа томони силлиқ бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: потенцияни мувофиқлаштириш учун қўлланадиган восита.

АТХ коди: G04BE08.

Фармакологик ҳусусиятлари

Эрекцияни бузилишини даволаш учун қўлланадиган препарат. Тадалафил эрекцияни ва жинсий алоқани самарали ўтишини яхшилайди.

ЦГМФ нинг специфик фосфодиэстераза 5 турини (ФДЭ5) қайтувчан селектив ингибитори ҳисобланади. Жинсий қўзғалиш азот оксидининг маҳаллий ажралиб чиқишини чақирганида, тадалафил томонидан ФДЭ5 ни ингибиция бўлиши жинсий олатнинг ғовак танасида цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади.

Натижада артериялардаги силлиқ мушакларни бўшашиши ва жинсий олат тўқималарига қонни оқиб келиши юз беради ва бу эрекцияни чақиради. Жинсий рағбатлантириш бўлмаганида тадалафил самара кўрсатмайди.

Препарат 36 соат давомида таъсир қилади. Самараси препарат қабул қилинганидан сўнг, жинсий қўзғалиш бўлганида 16 минут ўтган заҳоти намоён бўлади. Тадалафил соғлом шахсларда плацебога нисбатан, систолик ҳамда диастолик босимини ётган (ўртача максимал пасайиши мувофиқ 1,6/0,8 мм сим. уст. ни ташкил қилади) ва турган ҳолатда (ўртача максимал пасайиши мувофиқ 0,2/4,6 мм сим. уст. ни ташкил қилади) ишончли даражада ўзгартирмайди. Юрак қисқаришлари сонини (ЮҚС) ишончли даражада ўзгартирмайди.

Тадалафилнинг бир марталик дозасини кўриш фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, кўриш ўткирлиги, кўз ички босими ёки қорачиқнинг ўлчамига бирон-бир таъсири кузатилмаган.

Плацебо-назоратли текширишларда препаратни суткалик дозада 6 ой давомида қабул қилган эркаклар спермасининг ҳусусиятларига клиник жиҳатдан сезиларли таъсири кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг тадалафил тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Сmax) ўртача 2 соатдан кейин эришади. Сўрилиш даражаси ва тезлиги овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. 2,5 дан 20 мг гача бўлган дозалар диапозонида «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) дозага пропорционал равишда ошади. Плазмадаги мувозанатли концентрациясига (Сss), препарат суткада 1 марта қабул қилинганида 5 кун давомида эришади.

Тадалафил организмнинг тўқималарида тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) тахминан 63 л ни ташкил қилади. Терапевтик концентрацияларда тадалафилнинг 94% плазма оқсиллари билан боғланади.

CYP3A4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайди. Асосий метаболити метилкатехолглюкурониддир.

Соғлом шахсларда ичга қабул қилинганида тадалафилнинг ўртача клиренси соатига 2,5 л ни, ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 17,5 соатни ташкил қилади. Нофаол метаболитлар кўринишида асосан аҳлат билан (тахминан 61%) ва камроқ даражада сийдик билан (тахминан 36%) чиқарилади.

Айрим клиник вазиятлардаги фармакокинетикаси – енгил (креатинин клиренси (КК) минутига 51 мл дан 80 мл гача бўлган) ёки ўртача оғирликдаги ((КК) минутига 30 мл дан 50 мл гача бўлган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC соғлом шахслардагига нисбатан юқори бўлади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК < 30 мл/мин) препаратни қўлланиши ўрганилмаган. Жигар фаолиятини енгил ёки ўртача даражада ифодаланган бузилишлари бўлган пациентларда тадалафилнинг фармакокинетикаси соғлом шахслардаги билан ўхшаш бўлади.

Фақат ёшга қараб препаратнинг дозасини бошқариш асосланган ҳисобланмайди. Шундай бўлса ҳам, айрим кекса ёшдаги одамларда дори воситасига нисбатан юқори сезувчанликни инобатга олиш керак.

Қандли диабет билан хасталанган беморларда дозасини мувофиқлаштириш асосланган ҳисобланмайди.

Қўлланилиши

Жинсий олатни қониқарли жинсий алоқа учун етарли бўлган эрекциясига эришаолмаслик ёки сақлай олмаслик ҳусусияти билан ифодаланувчи эрекцияни бузилишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Эркакларга препаратни 20 мг дозада тахмин қилинган жинсий фаолликдан олдин, овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш тавсия этилади. Пациентлар препаратни қабул қилгандан кейин 36 соат давомида жинсий алоқани амалга оширишга уриниб кўришлари мумкин. Тавсия қилинадиган максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил килади.

Кекса эркаклар ва буйрак (КК >30 мл/мин) ҳамда жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун дозани танлаш талаб қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда тез-тез: бош оғриғи, диспепсия.

Бўлиши мумкин: белда оғриқ, миалгия, бурунни битиши, юзни қизиб кетиши.

Умумий (бутун организм бўйича) ножўя таъсирлар: астения, юзни шиши, толиқиш, оғриқлар бўлиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: стенокардия, кўкрак қафасида оғриқ, гипотензия, миокард инфаркти, ортостатик гипотензия, липиллаши, хушдан кетишлар, тахикардия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жигар фаолиятини таҳлилларида ўзгаришлар, оғизни қуриши, дисфагия, эзофагит, гастрит, ГГТПни ошиши, ични тез-тез суюқ келиши, кўнгил айниши, қорин бўшлиғининг юқори қисмида оғриқ, қусиш.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, бўйин соҳасида оғриқ.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, гипостезия, уйқусизлик, парестезиялар, уйқучанлик, бош айланиши.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бурундан қон кетиши, фарингит.

Тери қопламлари томонидан: қичишиш, тошма, терлаш.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ноаниқлиги, ранг ажратишни ўзгариши, конъюнктивит (шу жумладан конъюнктивани гиперемияси), кўзларда оғриқ, кўз ёши оқишини кучайиши, қовоқларни шиши.

Эшитиш аъзолари томонидан: эшитишни тўсатдан пасайиши ёки йўқолиши, қулоқларни шанғиллаши,

Урогенитал тизими томонидан: эрекцияни кучайиши, жинсий олатни тўсатдан эрекцияси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • тадалафилга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • таркибида ҳар қандай органик нитратларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас;
  • юрак касалликлари билан хасталанган, жинсий фаоллик мумкин бўлмаган эркаклар;
  • артериал бўлмаган олдинги ишемик оптик нейропатия (АБОИОН) оқибатида бир кўзнинг кўриш фаолияти йўқолган пациентларга, ушбу ҳуруж илгари ФДЭ-5 ингибиторига таъсир қилиши билан боғлиқ бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар;
  • ФДЭ-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни риоцигуат каби гуанилатциклаза стимуляторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бу ҳолат симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратларни тадалафилга таъсири

CYP3A4 нинг селектив ингибитори кетоконазол AUC ни 107% га оширади, рифампицин эса уни 88% га камайтиради. Махсус ўзаро таъсирлари ўрганилмаганлигига қарамай, ритонавир ва саквинавир каби протеаза ингибиторлари, шунингдек эритромицин ва итраконазол каби CYP3A4 ингибиторлари тадалафилнинг фаоллигини оширади деб тахмин қилиш мумкин.

Антацид (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) ва тадалафил бир вақтда қабул қилинганида, тадалафилнинг AUC кўрсаткичини ўзгаришисиз, унинг сўрилиш тезлигини камайтиради.

Н2-гистамин рецепторларининг блокатори низатидинни қабул қилиш натижасида меъда ширасининг рН кўрсатгичини ошиши, тадалафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.

Тадалафилни бошқа препаратларига таъсири

Тадалафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Бу нитратлар ва тадалафилни азот оксиди ва цГМФ метаболизмига аддитив таъсири натижасида юз беради. Шунинг учун нитратларни қўллаш вақтида препаратни буюриш мумкин эмас.

Тадалафил, метаболизми цитохром Р450 изоферментлари иштирокида юз берадиган препаратларнинг клиренсига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Варфариннинг протромбин вақтига нисбатан таъсирига таъсир қилмайди ва ацетилсалицил кислотасининг таъсири фонидаги қон кетиши давомийлигини узайтирмайди.

Тадалафилни антигипертензив препаратлар, шу жумладан кальций каналларининг блокаторлари (амлодипин), ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари (эналаприл), бета-адреноблокаторлар (метопролол), альфа-адреноблокаторлар, тиазид диуретиклар (бендофлюазид), ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кўрсатмайди. Препаратни антигипертензив препаратлар билан бирга ёки уларсиз қабул қилган пациентларда ножўя кўринишлари бўйича фарқлар аниқланмаган. Препарат бир марта қабул қилинганида этанолнинг қондаги концентрациясига, этанолни когнитив фаолиятга таъсири ва артериал босимга (АБ) таъсири аниқланмаган. Бундан ташқари, тадалафил этанол билан бирга қабул қилинганидан сўнг 3 соатдан кейин унинг қондаги концентрациясини ўзгариши кузатилмаган. Тадалафил теофиллиннинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига клиник жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмайди.

 

Риоцигулат

Клиника олди тадқиқотлари, ФДЭ-5 ингибиторлари ва риоцигулат бирга қўлланганида қўшимча гипотензив таъсир қилишини кўрсатди. Клиник тадқиқотларда риоцигулат ФДЭ-5 ингибиторларининг гипотензив таъсирини ошириш учун буюрилган.

Махсус кўрсатмалар

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК <30 мл/мин) ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни ўта эҳтиёткорлик билан ва жуда зарур бўлган ҳолларда қўллаш керак.

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 31 мл дан 50 мл гача) бўлган пациентларни препарат билан даволаш фонида енгил даражадаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 51 мл дан 80 мл гача) бўлган пациентлар ёки соғлом кўнгиллиларга нисбатан белда оғриқ кўпроқ аниқланган. КК < 50 мл/мин бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Жинсий фаоллик юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар учун потенциал хавфга эга. Шунинг учун эректил дисфункцияни, шу жумладан препаратни қўллаш билан даволашни юракнинг, жинсий фаоллик тавсия қилинмайдиган, касалликлари бўлган эркакларда ўтказиш мумкин эмас.

Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда жинсий фаоллик кузатилганида қуйидаги асоратлар ривожланишини потенциал ҳавфини ҳисобга олиш лозим:

  • охирги 90 кун давомида миокард инфаркти;
  • ностабил стенокардия ёки жинсий алоқа вақтида пайдо бўладиган стенокардия;
  • охирги 6 ой давомида ривожланган сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича II ва ундан юқори функционал синф);
  • юрак ритмини назорат қилиб бўлмайдиган бузилишлари;
  • артериал гипотензия (АБ 90/50 мм сим. уст. камроқ) ёки назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;
  • охирги 6 ой давомида ўтказилган инсульт.

Препаратни приапизмга мойиллиги бўлган пациентларда (масалан, ўроқ-ҳужайрали анемияда, кўп сонли миелома ёки лейкемияда) ёки жинсий олатнинг анатомик деформацияси (масалан, ангуляцияда, каверноз фиброзда ёки Пейрон касаллигида) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Пациентда 4 соат ва ундан кўп давом этган эрекция ҳолатлари кузатилаганида дарҳол шифокорга мурожат қилиши керак. Приапизмни ўз вақтида даволамаслик жинсий олат тўқимасини шикастланишига олиб келади, бунинг натижасида потенцияни узоқ муддатли йўқолиши юз бериши мумкин.

Препаратни эректил дисфункцияни даволашни бошқа турлари билан мажмуавий қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шунинг учун бундай мажмуаларни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири – махсус тавсиялар йўқ.

Бир ёки ҳар иккала кўзда кўриш фаолияти тўсатдан йўқолганида, шифокорлар барча ФДЭ-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш кераклигини беморларга маслаҳат бериш керак.

Эшитиш фаолияти тўсатдан пасайганида ёки йўқолганида, шифокорлар ФДЭ-5 ингибиторлари, шу жумладан тадалафилни қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклигини беморларга маслаҳат бериш керак.

Шифокорлар тадалафил альфа-блокаторлар ва антигипертензив препаратларнинг ҳусусиятини кучайтириши ва артериал босимни пасайтириши мумкинлигини пациентлар билан муҳокама қилишлари керак.

Шифокорлар, алкоголнинг (масалан, 5 бирлик ёки юқори) аҳамиятли миқдорини тадалафил билан бирга қабул қилиш ортостатик белгилар ва симптомларни ошириши, шу билан бирга юрак қисқаришлари сонини ошириши, турган ҳолатда артериал босимни пасайтириши, бош айланиши ва бош оғриғини чақириши мумкинлиги ҳақида маълумот беришлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Соғлом кўнгиллиларга суткада 500 мг дан бир марта ва эректил дисфункцияси бўлган пациентларга суткада 100 мг гача бўлган дозада кўп марта қўлланганида ножўя самаралари препаратни кичик дозаларда қўлланганидек бўлган.

Даволаш: стандарт симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 20 мг. 1 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.