📜 Инструкция по применению Глюкотон MR
💊 Состав препарата Глюкотон MR
✅ Применение препарата Глюкотон MR
📅 Условия хранения Глюкотон MR
⏳ Срок годности Глюкотон MR

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОТОН MR

GLUCOTON MR

 

Препаратнинг савдо номи: Глюкотон MR

Таъсир этувчи модда (ХПН): гликлазид

Дори шакли: ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар

Таркиби:

Ажралиб чиқиши модификацияланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: гликлазид – 30 мг;

Ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, кремний диоксиди.

Таърифи: оқ рангли, икки томонлама қавариқ юзали, думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: II авлод сульфонилмочевина ҳосилаларининг гуруҳидан бўлган гипогликемик препарат.

АТХ коди: А10ВВ09.

Фармакологик хусусиятлари

II авлод сульфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига кирувчи перорал гипогликемик препарат.

Глюкотон MR Лангерганс оролчаларида β-хужайралари томонидан инсулиннинг секрециясини рағбатлантириб, қонда глюкозанинг даражасини пасайтиради. Препарат глюкозани тушишига жавобан инсулиннинг секрециясини эрта чўққисини тиклайди ва инсулиннинг секрециясини иккинчи босқичини кучайтиради. Инсулиннинг секрециясини аҳамиятли ошиши, овқат қабул қилиш ва глюкозани юбориш билан боғлиқ рағбатлантиришга жавобан кузатилади.

Глюкотон MR периферик тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини оширади ва хужайра ички ферментларининг (шу жумладан гликоген-синтетаза) фаоллигини рағбатлантиради.

Углеводлар алмашинувига таъсир қилишидан ташқари микроциркуляцияни яхшилайди. Глюкотон MR тромбоцитларнинг агрегацияси ва адгезиясини қисман сусайишига ва тромбоцитларнинг фаоллаштирувчи омилларининг концентрациясини пасайишига таъсир қилиб, майда томирларнинг тромбози хавфини пасайтиради. Шунингдек, препарат томирлар эндотелийсининг фибринолитик фаоллигини тиклайди ва плазминогеннинг тўқима активатори фаоллигини оширади.

Гликлазид антиоксидант ва антиатероген хусусиятларга эга.

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин МИЙ орқали тўлиқ сўрилади. Плазмада Сmax га 6-12 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Т1/2 тахминан 16 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

– инсулинга қарам бўлмаган қандли диабет (II тип) парҳез даволаш ва жисмоний юклама билан бирга охиргилари самарасиз бўлганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат катталар учун мўлжалланган. Тавсия қилинган бошланғич доза 30 мг (1 таб.) ни ташкил қилади. Дозани танлаш даволаш бошланганидан кейин қонда глюкозанинг даражасига мувофиқ ўтказилиши керак. Дозани ҳар навбатдаги ўзгариши энг камида 2 ҳафталик даврдан кейин амалга ошириши мумкин.

Бир маромда ушлаб турувчи даволашда бир дозани ҳар куни қабул қилиш қонда глюкозанинг даражасини самарали назорат қилишни таъминлайди. Препаратнинг ҳар кунги дозаси 30 мг дан 120 мг (1-4 таб.) гача ўзгариши мумкин. Максимал суткалик доза – 120 мг. Препарат ичга нонушта вақтида суткада 1 марта қабул қилинади.

Препаратнинг бир ёки кўпроқ қабуллари ўтказиб юборилганида навбатдаги қабулда юқорироқ дозани қўллаш мумкин эмас.

Олдин даволанмаган пациентлар учун бошланғич доза 30 мг ни ташкил қилади. Сўнгра доза зарурий терапевтик самарага эришилганида шахсий танланади.

Бошқа гипогликемик препаратдан Глюкотон MR га ўтиш қандай бўлмасин ўтиш даврини талаб қилмайди.

Агарда бемор шу вақтгача Т1/2 давомли бўлган сульфонилмочевинанинг ҳосилалари билан даволанган бўлса, у ҳолда 1-2 ҳафта давомида олдинги даволашнинг қолдиқ самараларини оқибати сифатида гипогликемияни ривожланишидан сақланиш учун синчков кузатув (гликемиянинг даражасини назорат қилиш) ўтказиш керак.

Ножўя таъсирлари

Эндокрин тизими томонидан: гипогликемия бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея ёки қабзият (одатда қайтувчи), кам – АСТ, АЛТ, ИФ лар фаоллигини ошиши;

Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – тромбоцитопения, агранулоцитоз ёки лейкопения, анемия (одатда қайтувчи характерга эга).

Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, макуло-папулёз тошма.

Препарат бекор қилинганидан кейин одатда ушбу белгилар йўқолади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • инсулинга қарам қандли диабет (I тип);
  • диабетик кетоацидоз;
  • диабетик прекома ва кома;
  • оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик; лактация (эмизиш);
  • миконазолни бир вақтда қабул қилиш;
  • препаратнинг компонентларига ва сульфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Глюкотон MR фақат албатта нонушта ва етарли даражада углеводлар тушишини таъминловчи мунтазам овқатланадиган беморларга буюрилиши мумкин.

Қонда глюкозанинг даражасини, сийдикда глюкозанинг миқдорини мунтазам аниқлаш керак.

Глюкотон MR буюрилганида гипогликемияни ривожланиш хавфи, унинг симптомлари ва ривожланишига ёрдам берувчи шароитлар ҳақида беморга ахборот бериш керак.

Гипогликемик препаратлар қўлланганида кекса ёшдаги пациентларда, доимо етарли озуқа олмайдиган, умумий ҳолати сусайган шахсларда, буйрак усти безлари ёки гипофиз етишмовчилиги бўлган пациентларда гипогликемияни ривожланишини хавфи юқори.

Жарроҳлик муолажалари, жароҳатлар ёки инфекцион касалликлар ҳолида инсулин препаратларини қўллаш эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Глюкотон MR ва гликлазиднинг фармакологик хусусиятларига таъсир қилувчи дори воситаларни бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида, пациент углеводлар алмашинувининг лаборатор кўрсаткичларини ўзи мунтазам назорат қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилиши керак.

Глюкотон MR ни бигуанидлар, альфа-глукозидазаларнинг ингибиторлари ёки инсулин препаратлари билан бирга қўллаш мумкин.

Глюкотон MR билан даволаш фонида алкоголь ёки таркибида этанол сақловчи тиббий препаратларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Беморлар гипогликемиянинг симптомлари ва автомобиль ёки механизмларни бошқариш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилишлари кераклиги ҳақида маълумот олган бўлишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гипогликемия.

Даволаш: гипогликемиянинг ўртача симптомлари углеводларни қабул қилиш, дозани танлаш ва/ёки парҳезни ўзгартириш билан мувофиқлаштирилади. Агарда гипогликемик комага гумон қилинса ёки ташхис қўйилса, беморга 50 мл глюкозанинг концентрланган эритмаси (40%) в/и юборилади. Сўнгра қонда глюкозани керакли даражада тутиб туриш учун глюкозанинг суюлтирилган эритмаси (5%) в/и томчилаб юборилади. Синчков мониторинг энг камида навбатдаги 48 соат давомида ўтказилади.

Глюкотон MR ни миконазол билан бир вақтда қўллаш гипогликемияни кома ҳолатигача ривожланиши эҳтимолини кучайтиради (бундай қўшиш мумкин эмас).

Фенилбутазон, этанол сульфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради.

Бета-адреноблокаторни бир вақтда қўллаш гипогликемиянинг баъзи симптомларини, масалан юрак уришини ва тахикардияни ниқоблайди. Кўпчилик носелектив бета-адреноблокаторлар гипогликемиянинг яққоллиги ва тез-тезлигини оширади.

Флуконазол гипогликемиянинг ривожланиши хавфини кучайтиради. Даназол билан бир вақтда қўлланганида Глюкотон MR нинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

ГКС (тизимли, сиртга ёки маҳаллий қўллаш учун), тетракозактид, ритодрин, сальбутамол, тербуталин (в/и юбориш учун) билан бир вақтда қўллашда, қонда глюкозанинг даражасини оширади.

Глюкотон MR прогестагенлар билан бир вақтда қўлланганида юқори дозаларда прогестогенларнинг диабетоген самарасини ҳисобга олиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар 30 мг, ўрамда 30 таблетка.

Сақлаш шароити

10-25оС ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.