ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИЗОПАСК
IZOPASK
Препаратнинг савдо номи: Изопаск
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): натрий пара-аминосалицилати. изониазид
Дори шакли: ичакда эрувчан пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
фаол моддалар: натрий пара-аминосалицилати – 1145 мг; изониазид – 33,3 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, ўрта молекулярполивинил-пирролидон, аэросил, этилцеллюлоза, примогель, метакрилкислотасининг сополимерлари, оксипропилметилцеллюлоза, диэтилфталат, триэтилцитрат, тальк, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 6000, сариқ шафақ лаки.
Таърифи: овал шаклли тўқ сариқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: туберкулёзга қарши мажмуавий восита.
АТХкоди: J04AC51
Фармакологик хусусиятлари
Натрий пара-аминосалицилати Mycobacterium tuberculosis га нисбатан бактериостатик таъсир кўрсатади. Таъсир механизми фолат кислотаси синтезини сусайтириш ва микобактерия деворининг компонентга бўлган микобактин ҳосил бўлишини бостириш билан боғлиқ, бу Mycobacterium tuberculosis томонидан темирни қамраб олинишини камайишига олиб келади.
Натрий пара-аминосалицилати фаол кўпайиш холатида бўлган микобактерияларга таъсир қилади ва тинчлик босқичида бўлган микобактерияларга деярли таъсир қилмайди. Ҳужайра ичида жойлашган қўзғатувчига суст таъсир қилади. Натрий пара-аминосалицилати фақат Mycobacterium tuberculosis га нисбатан фаолдир. Туберкулёз бўлмаган бошқа микобактерияларга таъсир қилмайди. Натрий пара-аминосалицилати стрептомицин ва изониазидга бактериал чидамлиликни ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Изониазид бактерицид таъсир қилади, микобактерияларнинг ҳужайра деворларини муҳим компоненти ҳисобланган микол кислоталар синтезини сусайтиради. Айниқса тез кўпаядиган микроорганизмларга (шу жумладан, ҳужайралар ичида жойлашган) нисбатан фаолдир.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида препарат яхши сўрилади. Бир марталик дозаси қабул қилинганида фаол компонентларининг максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади. Бутун организм бўйлаб яхши тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Катта бўлмаган миқдори ичак орқали чиқарилади. Натрий пара-аминосалицилати қонда изониазиднинг концентрациясини оширади.
Қўлланилиши
Кўпчилик дори воситаларига чидамли бўлган туберкулёз (турли шаклли ва локализацияли), ўпкаларни тез авж олиб борувчи тарқалган туберкулёзи.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан сўнг, сув билан (150 мл) қабул қилинади. Изопаскнинг дозасини ҳисоблаш беморнинг тана вазнига караб ПАСК бўйича олиб борилади. Тана вазни 30 кг бўлганда 4 таблетка, 40 кг – 6 таблетка, 50 кг – 8 таблетка, 60 кг – 10 таблетка буюрилади. 10 тадан ортиқ таблетка буюрилмасин.
Изопаск кунига 2 марта қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қоринда оғриқ, диарея ёки қабзият, гепатомегалия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, протеинурия, гематурия, кристаллурия. Кам холларда – тромбоцитопения, лейкопения (ҳатто агранулоцитозгача), дорилар оқибатидаги гепатит, В12-танқислиги мегалобластанемияси. Аллергик реакциялар – иситма, дерматит (эшакеми, пурпура, энантема), эозонофилия, артралгия, бронхоспазм. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида – гипотиреоз, буқоқ, микседема.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Ўта юқори сезувчанлик, тутқаноқ, полиомиелит (шу жумладан, анамнезида), буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, гепатит, жигар циррози, ички аъзолар амилоидози, меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, энтероколит (зўрайиши), микседема (компенсацияланмаган), декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги (шу жумладан, юрак нуқсони фонида), тромбофлебит, гипокоагуляция, ҳомиладорлик, лактация, псориаз.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Потенциал жихатдан нейро-, гепато- ва нефротоксик дори воситалари билан бирга ножўя таъсирини кучайиш хавфи борлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кумарин ва индандион, бензодиазепинлар, теофиллиннинг таъсирини кучайтиради. Глюкокортикостероидлар жигардаги метаболизмини тезлаштиради ва қондаги фаол концентрациясини пасайтиради. Изопаскни рифампицин ва рифамбутин билан буюриш тавсия этилмайди, чунки ПАСК бу препаратларнинг сўрилишига монелик қилади.
Махсус кўрсатмалар
Фаолроқ туберкулёзга қарши дори воситалари билан бирга қўлланилади. Даволаш вақтида “жигар” трансаминазалари фаоллигини назорат қилиш тавсия этилади. Туберкулёз интоксикациияси ёки специфик шикастланиш фонида буйраклар фаолиятини пасайиши препаратни буюришга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Токсик гепатитни белгилари пайдо бўлганида, протеинурия ва гематурия ривожланганида препаратни вақтинчалик бекор қилиш тавсия этилади. Даволаниш даврида пишлоқ (асосан, швейцар ёки чешир тури) ва балиқ (асосан, тунец сардина) маҳсулотларини изониазид билан бир вақтда қўлланилиши, моно ва диаминоксидаза активлигини пасайиши ва балиқ, пишлоқ махсулотлари таркибида сақланувчи тирамин ва гистамин метаболизмини бузилиши натижасида реакция (тери гиперемияси, қичишиш, исиб ёки совиб кетиш ҳисси, юрак уриб кетиши, кўп терлаш, титраш, бош оғриғи, бош айланиши) юзага келтириши мумкинлиги сабабли, уларни бир вақтда истеъмол қилинишидан сақланиш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал ҳавфдан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин. Эмизикли даврда препаратни қўллаш зарур бўлса, кўкрак билан боқишни тўхтатиш керак.
Болаларда қўлланилиши
18 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
33,3 мг+1145 мг ли ичакда эрувчан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 8 донадан контур уяли ўрамда.10 та контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт буйича.