ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИЛОН
ILON
Препаратнинг савдо номи: Илон
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): терпентин лиственница (Terebinthina laricina), терпентин мойи (Terebinthinae aether oleum epinopinastro), эвкалипт мойи (Eucalypti aether oleum)
Дори шакли: суртма
Таркиби:
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 54 мг терпентин лиственница (Terebinthina laricina), 72 мг терпентин мойи (Terebinthinae aether oleum epinopinastro) ва 12 мг эвкалипт мойи (Eucalypti aether oleum);
ёрдамчи моддалар: оқ вазелин, сариқ асалари муми, стеарин кислотаси; олеин кислотаси; полисорбат 20; розмарин мойи; тимьян мойи, тимол, хлорофилл мис комплекси (Е141), бутилланган гидрокситолуол (Е321).
Таърифи: оч-яшил рангли, тиниқ, ўзига хос эфир мойлари ва терпентин мойи ҳидили бир хил суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўлланадиган яллиғланишга қарши восита.
Код АТХ: D08.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Анъанавий ўсимликлардан олинадиган восита.
Аниқ таъсир механизми номаълум. Клиника олди ва клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики суртма терини шикастланган сохасида қон билан таъминланишини яхшилайди ва антисептик таъсирга эга.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Енгил, локал, терини йирингли яллиғланиши, йирингли ярачалар каби, соч фолликулаларини ва тер безларини яллиғланишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Илон суртмасини суртишдан олдин яллиғланган соҳани спирт ёки дезинфекцияловчи восита билан синчиклаб тозалаш керак. Шикастланган тери сохасини ташқи омиллар таъсиридан сақлаш керак.
Тери тўқимасининг яллиғланган майдонига боғлиқ ҳолда Илон суртмасини текис қилиб 2-3 см узунликда суртинг ва жароҳатни мувофиқ боғлам билан ёпиб қўйинг. Боғламни ҳар куни алмаштириб туриш керак.
Болалар
Илон суртмасини 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда Илон суртмасини қўллашни бекор қилгандан кейин қайтувчан аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Агар пациент қандайдир ножўя таъсир сезган бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.
6 ёшгача бўлган болалар. Ҳомиладорлик, лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Илон суртмаси қўлланганда суртма кўзга ёки кўзга яқин тери соҳасига тушмаслигини кузатиш керак. Илон суртмасини қўллагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиб ташлаш керак.
Илон суртмасини қўлланилиши юқоридаги кўрсатмаларга мувофиқ бўлиши керак.
Илон суртмасини янги жароҳатларга ва тери тошмаларига суртиш мумкин эмас.
Терини яллиғланиш симптомлари ёмонлашган холларда ёки агар 3 кундан кейин яхшиланиш юз бермаган бўлса пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Илон суртмасини ҳомиладорликка таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда репродуктив фаолиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун Илонни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.
Илон суртмасини фаол моддалари она сути билан чиқарилиши номаълум, шунинг учун Суртмани эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Фертилликка таъсири хақида тадқиқотлар ўтказилмаган.
Педиатрияда қўлланиши
Илон препаратини 6 ёшгача бўлган болаларда қўлланиши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу суртмани бу ёшдаги болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ва харакат механизм мосламаларига хизмат қилиш қобилиятига таъсири
Илон суртмаси автотранспортни бошқариш ва харакат механизм мосламаларига хизмат қилиш қобилиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганда ўткир токсик таъсири симптомлар пайдо бўлиши кутилмайди.
Чиқарилиш шакли
Ўрам кўриниши ва ичидагиси: Илон ўзида оч яшил суртмани намоён этади.
Ички ҳимоя лакли қобиқ ва бураладиган полиэтилен қопқоқли алюмин туба. Туба 25 г суртма сақлайди.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори ҳароратда сақланмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Биринчи очилишидан кейинги яроқлилик муддати: 6 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.