📜 Инструкция по применению Платифиллин-Здоровье
💊 Состав препарата Платифиллин-Здоровье
✅ Применение препарата Платифиллин-Здоровье
📅 Условия хранения Платифиллин-Здоровье
⏳ Срок годности Платифиллин-Здоровье

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПЛАТИФИЛЛИН-ЗДОРОВЬЕ

PLATYPHYLLINЕ-ZDOROVYE

Препаратнинг савдо номи: Платифиллин-Здоровье

Таъсир этувчи модда (ХПН): платифиллин (platyphylline)

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2 мг платифиллин гидротартарати;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита.

АТХ коди: А03АХ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Платифиллиннинг таъсир механизми М-холинорецепторларни блокадаси билан боғлиқ, бунинг оқибатида постганглионар холинергик толаларнинг охирларидан иннервация қилинадиган эффектор аъзоларнинг хужайраларига нерв импульсларини ўтказилиши бузилади; силлиқ мушакларга тўғридан-тўғри релаксация қилувчи таъсир кўрсатади. Вегетатив ганглиаларнинг Н-холинорецепторларини ҳам (анча кучсизроқ) блоклайди.

Препарат дозага боғлиқ антихолинергик самарага эга: кичик дозаларда сўлак ва бронхиал безларнинг секрециясини, тер ажралишини, кўзларнинг аккомодациясини ингибиция қилади, қорачиқни кенгайишини, юрак қисқаришлари сонини ошиши чақиради, катта дозаларда – овқат ҳазм қилиш йўлларининг (шу жумладан сафро чиқариш йўллари ва ўт қопи) ва сийдик чиқариш йўлларининг қисқарувчанлик фаолиятини пасайтиради, меъда секрециясини пасайтиради.

Холиноблокловчи таъсири кўпроқ даражада парасимпатик нерв тизимининг юқори тонуси ёки М-холиностимуляторларнинг таъсири фонида намоён бўлади.

Адашган нервнинг таъсирини камайтириб, юракнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, миокарднинг қўзғалувчанлигини оширади, юракнинг зарб ҳажмини оширади. Терининг майда қон томирларини кенгайишини чақиради. Катта дозаларда қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказнинг фаолиятини сусайтиради ва симпатик ганглиаларни блоклайди, бунинг оқибатида қон томирлар кенгаяди ва артериал босим (асосан вена ичига юборилганида) пасаяди. Бачадон, қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини бўшаштиради; спазмолитик таъсир қилиб, оғриқ синдромини бартараф қилади. Бронхларнинг силлиқ мушакларини адашган нервнинг тонусини ошиши ёки холиностимуляторлар томонидан чақирилган спазмни бўшаштиради; нафас ҳажмини оширади, бронхиал безларнинг секрециясини сусайтиради.

Периферик холинореактив тизимларга таъсири бўйича атропинга яқин, лекин кам заҳарли ва яхши ўзлаштирилади. Периферик М-холинореспираторларга атропинга нисбатан камроқ таъсир кўрсатади, камроқ даражада тахикардия чақиради (айниқса катта дозаларда қўлланганида) ва ички секреция безларининг секрециясини кучсизроқ сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Платифиллин гистогематик тўсиқлар орқали (шу жумладан гематоэнцефалик), хужайра ва синаптик мембраналар орқали осон ўтади. Катта дозаларда юборилганида марказий нерв тизимининг (МНТ) хужайраларида аҳамиятли концентрацияларда тўпланади. Жигарда метаболизмга учрайди.

Буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Тўғри қўлланганида (дозалар, юборишлар орасидаги интервал) тўпланмайди.

Қўлланилиши

Мажмуавий даволаш таркибида: гастродуоденит, функционал диспепсия, пилороспазм, холецистит, холелитиаз, ичак санчиғи, буйрак санчиғи, ўт пуфак санчиғи. Бронхиал астма (бронхоспазмни олдини олиш учун), бронхорея. Альгодисменорея. Церебрал артерияларнинг спазми. Ангиотрофоневроз.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига юборилади. Катталар ва 15 ёшдан болаларга спастик оғриқ, бронхиал астманинг давомли хуружи, церебрал ва периферик ангиоспазмларни бартараф қилиш учун 1-2 мл дан суткада 1-2 марта юборилади.

Курсли даволашда тери остига 1-2 мл дан суткада 1-2 марта, 10-15-20 кун давомида юборилади.

Бир марталик ва суткалик доза, юбориш тез-тезлиги пациентнинг ёши ва кўрсатмаларга қараб шифокор томонидан шахсий белгиланади. Максимал бир марталик доза – 10 мг, максимал суткалик доза – 30 мг.

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, чанқоқлик ҳисси, таъм сезишни бузилишлари, дисфагия, ичак ҳаракатини атониягача камайиши, ўт чиқариш йўллари ва ўт пуфагининг тонусини камайиши.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийишни қийинлашиши ва сийдикни тутилиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия (шу жумладан экстрасистолия), юзни қизариши, қизиб кетиш ҳисси, артериал босимни пасайиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, дизартрия, марказий нерв тизимини қўзғалиши, уйқусизлик, хавотирлик, амнестик синдром.

Кўриш аъзолари томонидан: мидриаз, фотофобия, аккомедация фалажи, кўз ички босимини ошиши.

Нафас тизими томонидан: бронхларнинг тонуси ва секретор фаолиятини камайиши, бу йўталганда қийин ажраладиган, қовушқоқ балғам ҳосил бўлишига олиб келади.

Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: тери тошмалари, эшакеми, эксфолиатив дерматит, тери ажралишини камайиши, терининг қуруқлиги.

Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Хилпилловчи аритмия, тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, митрал стеноз, оғир артериал гипертензия. Ўткир қон кетиши. Тиреотоксикоз. Гипертермик синдром. Қизилўнгачнинг ахалазияси, привратникнинг стенози, ичакнинг атонияси. Глаукома. Жигар ва буйрак етишмовчилиги. Миастения. Сийдикни тутилиши ёки унга мойиллик. Мияни    шикастланиши. 15 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенобарбитал, пентобарбитал, магний сульфати ва этаминал натрийнинг седатив ва уйқу таъсирини, ичга буюриладиган Н2-гистаминблокаторлар, дигоксин ва рибофлавиннинг самараларини кучайтиради (перистальтикани секинлаштиради ва сўрилишини яхшилайди), прозериннинг самарасини блоклайди. Адреномиметиклар ва нитратлар кўз ички босимини ошишини потенциялайдилар.

Верапамилни қабул қилиш оқибатидаги брадикардияни, морфинни қабул қилиш оқибатидаги кўнгил айниши, қусиш ва брадикардияни бартараф қилади.

М-холиноблокаторлар, амантадин, галоперидол (шизофренияли беморларда антипсихотик самараси пасайиши мумкин), фенотиазин, моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, бензактизин, хинидин сульфати, изониазид, айрим антигистамин препаратлари, дизопирамид, новокаинамид антихолинергик ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширадилар. Антихолинэстераз препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин.

Морфин юрак-қон томир тизимига сусайтирувчи таъсирини, МАО ингибиторлари – мусбат хроно- ва батмотроп самарасини, юрак гликозидлари – мусбат батмотроп таъсирини, хинидин ва новокаинамид-холиноблокловчи таъсирини кучайтиради.

Силлиқ мушакларнинг спазмлари билан боғлиқ бўлган оғриқларда препаратнинг таъсирини анальгетиклар, седатив воситалар, транквилизаторлар кучайтирадилар, қон томирларнинг спазмларида – гипотензив ва седатив воситалар кучайтирадилар.

Номутаносиблиги. Бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Простата безининг гиперплазияси, ёки сийдик чиқариш йўлларининг обструкцияси, Даун касаллиги, болалар церебрал фалажи бўлган пациентларга; рефлюкс эзофагитда, диафрагманинг қизилўнгач тешигини рефлюкс-эзофагит билан қўшилган чуррасида; носпецифик ярали колит, мегаколонда; 40 ёшдан ошган беморларда ташхис қўйилмаган глаукома бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб; вегетатив (автоном) нейропатияда; кекса ёшли беморларда ёки ҳолсизланган беморларда; қийин ажраладиган, кам ишлаб чиқариладиган қуюқ балғам билан кечувчи ўпкаларнинг сурункали касалликларида ёки орқага қайтувчи обструкцияда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Ксеротомияси бўлган пациентларда узоқ муддат қўллаш, сўлак ажралишининг янада пасайишини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Препарат эҳтиёткорлик билан ва фақат она учун кутилган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўлланади.

Болалар. Препарат 15 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Даволаш вақтида диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: фалажли ичак тутилиши, сийдикни ўткир тутилиши (простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган беморларда), аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, оғиз бўшлиғи, бурун, томоқнинг шиллиқ қаватини қуриши; ютишни қийинлашиши, мидриаз (рангдор пардани тўлиқ йўқолишигача), тремор, тиришишлар, гипертермия, кейинги сусайиши билан, МНТ ни қўзғалиши, нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларнинг фаолиятини сусайиши.

Даволаш: жадаллаштирилган диурез, ичакнинг фалажини сусайтирувчи ва тахикардияни камайтирувчи холинэстераза ингибиторларини (физостигмин, галантамин ёки прозерин) юбориш. Ўртача қўзғалувчанлик ва енгил тиришишларда – магний сульфатини юбориш, оғир ҳолларда – натрий оксибутирати, оксигенотерапия, ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси. Ҳаётга хавф солувчи тахикардияда – хинидин сульфати, пропранолол.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 2 мг/мл 1 мл дан ампулаларда №10 қутида; №5х2, №10 блистерларда қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.