📜 Инструкция по применению Глистагон Плюс
💊 Состав препарата Глистагон Плюс
✅ Применение препарата Глистагон Плюс
📅 Условия хранения Глистагон Плюс
⏳ Срок годности Глистагон Плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛИСТАГОН ПЛЮС

GLISTAGON PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Глистагон Плюс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): альбендазол, левамизол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 400 мг альбендазол; левамизол гидрохлориди – 50 мг левамизолга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, аспартам, сариқ Сансет бўёвчиси (Е110), тозаланган сув.

Таърифи: тўқ сариқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита.

АТХ коди: P02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Альбендазол – бензимидазол карбомати гуруҳига мансуб бўлган антипротозой ва антигельминт препаратдир. Препарат ичакдаги ҳам, тўқималардаги паразитларга ҳам гелминтларнинг тухумлари, личинкалари ва етук гелминтларга таъсир қилади. Альбендазолнинг антигельминт таъсири тубулинни полимеризациясини бостирилиши билан ифодаланади, бу гельминтларнинг метаболизмини бузилишига ва нобуд бўлишига олиб келади.

Альбендазол қуйидаги ичак паразитлари: нематодлар – Ascaris lumbricoides, Trichuris trichiura, Enterobius vermicularis, Ancylostoma duodenale, Necator americanus, Strongyloides stercoralis, Cutaneous Larva Migrans; цестодлар – Hymenolepis nana, Taenia solium, Taenia saginata; трематодлар – Opisthorchis viverrini, Clonorchis sinensis; протозойлар – Giardia lamblia (intestinalis ёки duodenalis) га қарши фаоллик намоён қилади.

Альбендазол тўқима паразитлари, шу жумладан Echinococcosus granulosus ва Echinococcosus multilocularis инвазияси чақирадиган мувофиқ цистали ва альвеоляр эхинококкозларга нисбатан фаоллик кўрсатади. Альбендазол личинкали Taenia solium инвазияси чақирган нейроцистицеркоз, Capillaria philippinensis инвазияси чақирган капилляриоз ва Gnathostoma spinigerum инвазияси чақирган гнатостомозни даволаш учун самарали восита ҳисобланади.

Альбендазол грануляр эхинококкози бўлган пациентларда уларнинг цисталарини йўқотади ёки ўлчамини аҳамиятли даражада (80% гача) кичрайтиради. Альбендазол билан даволангандан сўнг яшашга қодир бўлмаган цисталарнинг миқдори, даволаш курсини ўтмаган пациентларга 10% га нисбатан 90% гача ошади. Альбендазол Echinococcus multilocularis чақирган цисталарни даволаш учун қўлланганидан сўнг, тўлиқ соғайиб кетиш пациентларнинг камроқ қисмида кузатилган, кўпчилик пациентларда – аҳволини яхшиланиши ва турғунлашиши кузатилган.

Левамизол антигельминт восита ҳисобланади. Нематодаларнинг ганглийсимон тузилмаларига таъсир қилиб, Декарис гельминтларнинг мушаклар мембранасининг қутбсизлантирувчи нерв-мушак фалажини чақиради, сукцинатдегидрогеназани блоклайди, фумаратдегидрогеназа фаоллигини сусайтириб, гельминтларнинг биоэнергетик жараёнларини кечишини бузади. Шундай қилиб, фалажланган нематодалар организмдан ичакнинг нормал перистальтикаси ёрдамида препарат қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганида альбендазол кам (5% дан кам) сўрилади. Агар препаратнинг дозаси ёғли овқат билан бирга қабул қилинса, препаратнинг сўрилиши 5 марта ошади, ўз навбатида тизимли таъсири ҳам ошади. Жигардан биринчи марта ўтганида тез метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – альбендазол сульфати, тўқималар инфекциясини даволашда асосий фаол модда ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври 8,5 соатни ташкил этади. Альбендазол сульфати ва унинг метаболитлари асосан сафро билан чиқарилади ва катта бўлмаган қисмигина – сийдик билан чиқарилади. Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида, уни цисталардан элиминацияси бир неча ҳафта давом этиши аниқланган.

Левамизол 50 мг дозада ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси, препарат қабул қилинганидан кейин ўртача 1,5-2 соат ўтгач аниқланади. Левамизол жигарда жадал метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболитлари – п-гидрокси-левамизол ва унинг глюкуронидидир. Организмдан ярим чиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади. Юборилган дозанинг 5% дан камроғи аҳлат билан, 0,2% дан камроғи ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Гельминтозларнинг ичакдаги шакллари ва Larva Migrans тери синдроми (кичик дозалар билан қисқа муддатли даволаш): энтеробиоз, анкилостомоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоз, описторхоз, Larva Migrans тери синдроми, болаларда лямблиозда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалар

Препаратни овқат билан бирга қабул қилинади. Сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал. Агар уч ҳафтадан кейин соғайиш кузатилмаса, бошқа даволаш курсини буюриш керак.

Айрим пациентларда, айниқса болаларда бутун таблеткани ютишда қийинчиликлар бўлиши мумкин, бундай ҳолларда таблеткани оз миқдордаги сув билан чайнаш ёки қўллашдан олдин майдалаш мумкин.

Инфекция Пациентнинг ёши Қабул қилиш тартиби
Энтеробиоз, анкилостомоз, некатороз, аскаридоз, трихоцефалез Катталар ва болалар 3 ёшдан бошлаб 1 таблеткадан суткада 1 марта, бир марта.
Стронгилоидоз, тениоз, гименолепидоз Катталар ва болалар 3 ёшдан бошлаб 1 таблеткадан суткада 1 марта, 3 кун давомида.

Гименолепидозда аввалги курсдан кейин 10-чидан 21 кунгача бўлган интервалда такрорий даволаш курси тавсия этилади.

Клонорхоз, описторхоз Катталар ва болалар 3 ёшдан бошлаб 1 таблеткадан суткада 2 марта, 3 кун давомида.
Larva Migrans тери синдроми Катталар ва болалар 3 ёшдан бошлаб 1 таблеткадан суткада 1 марта, 1-3 кун давомида.
Лямблиоз Фақат 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар* 1 таблеткадан суткада 1 марта, 5 кун давомида қабул қилинади.

Кекса ёшли беморлар. Кекса ёшли шахсларни даволаш учун препаратни қўллаш тажрибаси чекланган. Дозага тузатиш киритиш шарт эмас, бироқ жигар фаолиятини бузилиши бўлган кекса ёшли пациентларни даволаш учун альбендазолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Буйрак етишмовчилиги. Препарат буйрак орқали жуда оз миқдорларда чиқарилиши туфайли, бу тоифа беморларни даволаш учун дозага тузатиш киритиш шарт эмас, бироқ буйрак етишмовчилиги белгилари бўлганида бундай беморлар синчков назорат остида бўлишлари лозим.

Жигар етишмовчилиги. Препарат жигарда фармакологик жиҳатдан фаол метаболитгача фаол метаболизмга учраши туфайли, жигар фаолиятини бузилиши унинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир қилиши мумкин, шунинг учун жигар фаолиятини кўрсаткичлари ўзгарган (трансаминазалар даражаси ошган) пациентлар препаратни қўллашни бошида синчков кузатув остида бўлишлари лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида баъзида юз бериши мумкин бўлган ножўя реакциялар қуйидаги мезонлар бўйича таснифланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: стоматит, оғизни қуриши; кам ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, қабзият, жигар трансаминазалари даражасини ошиши; юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда – сариқлик, гепатит, гепатоцелюляр бузилишлар.

Марказий нерв тизими томонидан: ўртача намоён бўлувчи ва тез ўтиб кетувчи уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош оғриғи, вертиго, бош айланиши, онгни чалкашиши, дезориентация, галлюцинациялар, тиришишлар, кўриш ўткирлигини пасайиши, юрак уришини ҳис этиш.

Қон тизими ва лимфа тизими томонидан: лейкопения, панцитопения, апластик анемия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, нейтропения.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, пўрсилдоқ яра, дерматит, кўп шаклли эритема, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак фаолиятини бузилиши; протеинурия.

Суяк-мушак тизими томонидан: суякларда оғриқ.

Бошқалар: иситма, артериал босимни ошиши, тахикардия, қайтувчан алопеция, респиратор дистресс.

Тизимли гельминтли инфекцияларни узоқ муддатли даволашда: жигар касалликлари бўлган, шу жумладан жигар эхинококкози бўлган пациентлар, суяк кўмиги фаолиятини сусайишига кўпроқ мойилдирлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, кўзнинг тўр пардасини шикастланиши; дори воситалари чақирган агранулоцитоз (анамнезида); 3 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Режалаштирилаётган ҳомиладорликдан олдин бир ҳайз кўриш давомийлигидаги даврда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Циметидин, празиквантел ва дексаметазон плазмада альбендазолнинг метаболитлари даражасини оширадилар, бу препаратнинг тизимли фаоллигига жавоб беради, ўз навбатида, унинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.

Ритонавир, фенитоин, карбамазепин ва фенобарбитал препаратнинг фаол метаболитини плазмадаги концентрациясини камайтириши мумкин. Буни клиник аҳамияти номаълум, бироқ унинг самарадорлиги, айниқса тизимли гельментли инфекцияларни даволашда, камайиши мумкин. Пациентларни даволаш самарадорлиги назорат қилиниши керак, муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб этилиши мумкин.

Препарат теофиллин билан бир вақтда қўлланганида, қонда теофиллиннинг даражасини назорат қилиш керак.

Агар препаратнинг дозаси ёғли овқат билан бирга қабул қилинса, тизимли таъсири кучаяди, препаратнинг сўрилишини 5 марта оширади.

Препарат спиртли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамсимон ҳолатлар кузатилади.

Глистагон Плюс қон яратилишига таъсир қилувчи препаратлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Препарат кумаринсимон антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганида, протромбин вақти узайиши мумкин, шунинг учун перорал антикоагулянтнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Глитагон Плюс фенитоиннинг қондаги даражасини оширади, шунинг учун улар бир вақтда қўлланганида қонда фенитоиннинг даражасини назорат қилиш керак.

Препаратни тетрахлорметан, тетрахлорэтилен, хеноподий мойи, хлороформ ёки эфир каби липофил препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки унинг заҳарлилиги ошиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Альдазолни ҳомиладорликнинг илк муддатларида қўлланишини олдини олиш учун, репродуктив ёшдаги аёлларни ҳайз кўриш циклининг биринчи ҳафтасида ёки ҳомиладорлик юзасидан манфий тест олинганидан кейин даволаш керак. Бундай пациентларни препарат билан даволаш вақтида ва у бекор қиолинганидан кейин бир ой давомида самарали контрацепция воситаларини қўллаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Препаратни қабул қилиш вақтида ва ундан кейин 24 соат давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Антигельминт восита сифатида қўлланувчи левамизолнинг нерв тизимини сусайтириши исботланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, ёки ҳомиладор бўлишни режелаштираётган аёлларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Бош айланиши каби ножўя реакциясини ҳисобга олиб, препаратни қабул қилиш вақтида автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашдан сақланиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқуни, кўришни бузилиши, кўриш галлюцинациялари, бош айланиши, тахикардия, жигар ўлчамларини катталашиши, сариқлик, трансаминазалар даражасини ошиши, ҳушни йўқотиш, тери, сийдик, тер, сўлак, кўз ёши ва аҳлатни қабул қилинган дозага пропорционал равишда жигарранг-қизил ёки тўқ сариқ рангга бўялиши юз бериши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка алюмин фольга ва ПВХ блистерда. Ҳар бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.