ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИБИКОР
DIBIKOR
Препаратнинг савдо номи: Дибикор
Таъсир этувчи модда (ХПН): таурин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: таурин 250 мг;
ёрдамчи моддалар: 23 мг микрокристалл целлюлоза, 18 мг картошка крахмали, 6 мг желатин, 0,3 мг коллоид кремний диоксиди (аэросил), 2,7 мг кальций стеарати.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, яссицилиндрик, риска ва фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик воситалар.
АТХ коди: С01ЕВ.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Таурин олтингугурт сақловчи аминокислоталар: цистеин, цистеамин, метионин алмашинувининг табиий маҳсулотидир. Таурин осморегулятор ва мембранопротекторлик хусусиятларга эга, ҳужайраларнинг мембраналарини фосфолипид таркибига ижобий таъсир кўрсатади, ҳужайраларда кальций ва калий ионларининг алмашинувини меъёрлаштиради. Тауринда тормозловчи нейромедиаторнинг хусусиятлари аниқланган, у стрессга қарши таъсирга эга, ГАМК, адреналин, пролактин ва бошқа гормонларнинг ажралиб чиқишини йўлга солиши, шунингдек уларга бўлган жавобни бошқариши мумкин. Митохондрияларда хужайралар нафаси кимёвий занжиридаги оқсил синтезида иштирок этиб, таурин оксидланиш жараёнларини бошқаради ва антиоксидантлик хусусиятларини намоён этади, турли ксенобиотикларнинг метаболизмида иштирок этувчи цитохромлар каби ферментларга таъсир этади.
Дибикор юракда, жигарда ва бошқа аъзолар ва тўқималарда метаболик жараёнларни яхшилайди. Жигарнинг сурункали диффуз касалликларида Дибикор қон оқимини оширади ва цитолизнинг яққоллигини камайтиради. Юрак-қон томир етишмовчилигида (ЮҚТЕ) Дибикор препарати билан даволаш катта ва кичик қон айланиш доирасида димланиш кўринишларини камайишига олиб келади: юрак ичидаги диастолик босим пасаяди, миокарднинг қисқарувчанлиги (қисқариш ва бўшашишнинг максимал тезлиги, қисқарувчанлик ва релаксациянинг индекслари) ошади. Препарат артериал гипертензияси бўлган пациентларда артериал босим (АБ) ни ўртача пасайтиради ва паст АБ юрак-қон томир етишмовчилиги бўлган пациентларда унинг даражасига деярли таъсир қилмайди. Дибикор юрак гликозидлари ва «секин» кальций каналлари блокаторларининг дозаси ошириб юборилганида пайдо бўладиган ножўя таъсирларни камайтиради; замбуруғларга қарши препаратларнинг гепатотоксиклигини касайтиради. Оғир жисмоний юкламаларда иш қобилиятини оширади.
Қандли диабетда Дибикор қабул қилиш бошланганидан сўнг тахминан 2 ҳафтадан кейин қонда қанднинг миқдори камаяди. Шунингдек триглицеридларнинг концентрациясини аҳамиятли, камроқ даражада – холестерин концентрациясини камайиши, плазма липидларининг атерогенлигини камайиши кузатилган. Препарат узоқ вақт қўлланганида (тахминан 6 ой) кўзнинг микроциркуляр қон оқимини яхшиланиши қайд этилган.
Фармакокинетикаси
500 мг препарат бир марта қабул қилинганидан сўнг таъсир қилувчи модда таурин қонда 15-20 минутдан кейин аниқланади, 1,5-2,0 соатдан кейин максимумига етади. Препарат бир суткадан сўнг тўлиқ чиқарилади.
Қўлланилиши
- турли этиологияли юрак-томир етишмовчилиги;
- юрак гликозидлари чақирган интоксикация;
- 1 тип қандли диабет;
- 2 тип қандли диабет, шу жумладан ўртача гиперхолестеринемия;
- замбуруғларга қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда гепатопротектор сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Юрак етишмовчилигида препарат ичга 250-500 мг (1-2 таблетка) дан кунига 2 марта, овқатдан 20 минут олдин қабул қилинади, даволаш курси – 30 кун. Доза суткада 2-3 (8-12 таблетка) гача оширилиши ёки бир қабулга 125 мг гача (1/2 таблетка) гача камайтирилиши мумкин.
Юрак гликозидлари интоксикациясида – суткада камида 750 мг (3 таблетка).
1 тип қандли диабетда – 500 мг (2 таблетка) дан кунига 2 марта инсулинотерапия билан бирга 3-6 ой давомида.
2 тип қандли диабетда – монотерапия сифатида ёки таблетка шаклидаги бошқа қандни пасайтирувчи воситалар билан бирга 500 мг (2 таблетка) дан кунига 2 марта.
2 тип қандли диабетда, шу жумладан ўртача гиперхолестеринемия билан – 500 мг (2 таблетка) дан кунига 2 марта, курснинг давомийлиги – шифокор тавсияси бўйича.
Гепатопротектор сифатида – замбуруғларга қарши препаратни қабул қилиш курси давомида 500 мг (2 таблетка) дан суткада 2 марта.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик. 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дибикор бошқа дори воситалари билан қўлланиши мумкин; юрак гликозидларининг инотроп самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Дибикорни қабул қилиш фонида, пациентларнинг юрак гликозидларига сезувчанлигига қараб, юрак гликозидларининг дозасини баъзида 2 марта камайтириш керак. Бу қоида «секин» кальций каналларининг блокаторларига ҳам тааллуқлидир.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 250 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 6 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.