ДОРИ ВОСИТАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН
ИЛОВА-ВАРАҚА
ВИРОГЕЛЬ
3 мг/10 мг/г гель
Таркиби:
1 г Вирогель қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Игнабаргли дарахтлар эфир мойи (Pini aetheroleum) – 3 мг,
Силбиол (Silbiolum) – 10 мг
Ёрдамчи моддалар:
Карбомер, троламин, этил спирти, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.
Дори шакли: назал қўллаш учун игнабаргли дарахтлар ҳидили тиниқ бўлмаган сарғиш гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.
АТХ коди: R01A X10
Фармакологик таъсири
Гель назал қўлланганида гриппни илк даврида даволаш учун ишлатилади. Гель бурун бўшлиғида риновирус кўпайишини ингибиция қилади, бурун шиллиқ қаватининг қон томирларини торайишига ёрдам беради ва секрецияни (ажралиб чиқишини) камайтиради, бурунда салқинлик ҳиссини ҳосил қилади.
Қўлланилиши
Вирус этиологияли тумовни симптоматик даволаш, катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда нафас йўлларининг риновирус ва грипп вирусидан профилактик ҳимоялаш учун қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Гелнинг фаол моддаларига ва/ёки гелнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик;
- 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллашдаги махсус кўрсатмалар
Гелни кўзга тушишига йўл қўйилмасин, чунки гель кўзнинг шиллиқ қаватига таъсирловчи хусусиятларга эга. Гель кўзга тушганида кўп миқдордаги илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация : қўллаш бўйича чекловлар йўқ.
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги
Гель транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин!
.
Дориларни ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Қўллаш усули ва дозалари
Гелнинг кўп бўлмаган миқдори бурун бўшлиғининг олдинги қисмига юпқа қават қилиб қўйилади ва бурун орқали кескин нафас олиб, гелни бурун бўшлиғига чуқурроқ киришига эришилади.
Профилактика мақсадида гель ҳар 4 соатда қўйилади, касалликда эса – ҳар соатда қўйилади. Препарат 1-2 ҳафта қўлланади, сурункали касалликларда шифокор кўрсатмаси бўйича даволашни узайтириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препарат қўлланганида баъзида игнабаргли дарахт турларининг эфир мойларига нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган шахсларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Аллергия симптомлари ёки бошқа нохуш реакциялар пайдо бўлган ҳолда, дарҳол даволовчи шифокор билан препаратни қўллашни кейинчалик давом эттириш бўйича маслаҳатлашиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Гель қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ ишлатилганида, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли ва ўрами
Алюмин тубаларда 15 г дан, тубалар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Қўллашга тайёрлаш ва йўқотиш бўйича кўрсатма
Махсус кўрсатмалар йўқ.