ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕСТАЛ®
FESTAL®
Препаратнинг савдо номи: Фестал®
Дори шакли: драже
Таркиби:
Ядронинг таркиби
Фаол моддалар: панкреатин – 192 мг (амилаза – 4500 FIP ТБ, липаза – 6000 FIP ТБ, протеаза – 300 FIP ТБ) га эквивалент; гемицеллюлаза – 50 мг; сафро компонентлари – 25 мг.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди.
Қобиғининг таркиби
Ёрдамчи моддалар: целлацефат (целлюлоза ацетатфталати), этилванилин, канакунжут мойи, сахароза, метилпарагидроксибензоат (метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (пропилпарабен), желатин, суюқ декстроза (суюқ глюкоза), тальк, кальций карбонати, акация камеди, глицерол (глицерин), макрогол (полиэтиленгликол 6000), титан диоксиди.
Таърифи: оқ, ялтироқ, кучсиз ванилин ҳидли, думалоқ драже.
Фармакотерапевтик гуруҳи: овқат ҳазм қилувчи фермент восита.
АТХ коди: А09АА02.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат панкреатин ҳисобига меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини ва сафро компоненти ҳисобига жигарнинг сафро ажратувчи етишмовчилигини компенсациялайди. Фестал протеолитик, амилолитик ва липолитик таъсир кўрсатади. Панкреатиннинг таркибига кирувчи ферментлар: амилаза, липаза ва протеаза углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг ҳазм бўлишини енгиллаштиради, ингичка ичакда уларнинг тўлиқроқ сўрилишига ёрдам беради. Бу борада Фестал бошқа фермент препаратларидан деярли фарқ қилмайди. Фесталда ўт кислоталарини борлиги сурункали панкреатитга тез-тез олиб келувчи билиар етишмовчиликни тўғрилаш учун препаратга қўшимча имкониятларни беради. Сафро экстракти ўт ҳайдовчи таъсир қилади, ёғлар ва ёғда эрувчи А, Е ва К витаминларининг сўрилишини енгиллаштиради, меъда ости бези томонидан липазани ажралишига ёрдам беради. Гемицеллюлоза ферменти ўсимлик клетчаткаларини парчаланишига ёрдам беради, шунингдек овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди, ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради.
Қўлланилиши
Клиник жиҳатдан овқат ҳазм бўлишни бузилиши, метеоризм, қабзиятга мойиллик билан намоён бўлувчи турли патологик ҳолатлар натижасида билиар етишмовчилик билан бирга сурункали панкреатитда меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини мажмуавий даволаш таркибида:
- жигарнинг диффуз касалликлари, жигарнинг алкоголли ва токсик шикастланишлари, жигар циррози;
- ўт кислоталарини кўп йўқотилиши (холецистоэктомиядан кейинги пациентларда);
- ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, дисбактериозлар, мальабсорбцияда кузатилувчи ўт кислоталарининг циркуляциясини бузилиши;
- меъда-ичак йўлларининг сурункали касалликларида: сурункали гастрит, сурункали дуоденит, сурункали холециститда ўт ҳосил бўлиши ва ўт ажралиши жараёнларининг нейрогуморал бошқарувини бузилиши.
Меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган пациентларда овқат истеъмол қилишни хатоликларида, шунингдек чайнаш фаолияти бузилганида, давомли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун қўлланади. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишига тайёрлаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга.
Препарат ичга, чайнамасдан, овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. 1-2 дражедан суткада 3 марта буюрилади. Юқорироқ дозалари фақат шифокор томонидан буюрилади. Болаларда дозани ва дозалаш тартибини шифокор белгилайди. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (парҳезниниг ўзгариши оқибатида овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида) бир неча ой ёки йилгача (зарурати бўлганида доимий ўрнини босувчи даволаш) ўзгариши мумкин.
Рентгенологик ва ультратовуш текширишларидан олдин: 2 дражедан суткада 2-3 марта текширишдан 2-3 кун олдин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (тери қопламлари гиперемияси, аксириш, кўз ёшини оқиши), кўнгил айниши, диарея, қорин оғриғи (шу жумладан, ичак санчиғи). Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гиперурикемия, гиперурикурия ривожланиши мумкин. Болаларда (катта дозаларда қабул қилинганида) перианал таъсирланиш ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати таъсирланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, жигар етишмовчилиги, жигар комаси ёки кома олди ҳолати, гепатит, гипербилирубинемия, механик сариқлик, ўт-тош касаллиги, ўт пуфагининг эмпиемаси, ичак тутилиши, диареяга мойиллик, 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун).
Эҳтиёткорлик билан: муковисцидоз, ҳомиладорлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фестал билан бир вақтда қўлланганида ПАСК (п-аминосалицил кислотаси), сульфаниламидлар, антибиотикларнинг сўрилиши кучаяди; темир препаратларининг сўрилиши пасайиши мумкин. Кальций карбонати ва/ёки магний гидроксидини сақловчи антацид воситаларни бир вақтда қўллаш, Фесталнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Циметидин препаратнинг таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишини симптомлари – гиперурикемия, гиперурикурия. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида – препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
Драже.
10 дражедан алюмин стрипда. 2, 4, 6 ёки 10 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.