📜 Инструкция по применению Кломезол вагинал суппозиторийлар
💊 Состав препарата Кломезол вагинал суппозиторийлар
✅ Применение препарата Кломезол вагинал суппозиторийлар
📅 Условия хранения Кломезол вагинал суппозиторийлар
⏳ Срок годности Кломезол вагинал суппозиторийлар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОМЕЗОЛ

CLOMEZOL

 

Препаратнинг савдо номи: Кломезол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): мetronidazole, сlotrimazole, neomycin

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 500 мг метронидазол, 200 мг неомицин сульфати, 150 мг клотримазол;

ёрдамчи моддалар: полисорбат-80, адипин кислотаси, натрий лаурилсульфати, вазелин мойи, қаттик ёғлар.

Таърифи: oқ ёки оқ-сарғиш рангли, цилиндрик-коник шаклли суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар.

АТХ коди: G01AX.

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган микробларга қарши, замбуруғларга қарши ва протозойларга қарши таъсирга эга мажмуавий препарат.

Фармакодинамикаси

Метронидазол – протозойларга қарши ва антибактериал таъсирга эга 5-нитроимидазолнинг ҳосиласи. Грамманфий анаэроблар – Bacteroides spp., шу жумладан Bacteroides fragilis, Fusobacterium spp. гуруҳи, граммусбат анаэроблар – Clostridium spp., Eubacterium spp., анаэроб граммусбат кокклар, шу жумладан Peptococcus spp. ва Peptostreptococcus spp; соддалар ҳайвонлар – Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica га нисбатан фаол. Метронидазолнинг молекуласидаги нитрогуруҳ, электронларнинг акцептори сифатида соддалар ҳайвонлар ва анаэробларнинг нафас занжирига кириб (электрон ташувчи оқсиллар билан рақобатлашади), нафас олиш жараёнларини бузади ва ҳужайрани нобуд бўлишини чақиради. Анаэробларнинг айрим турларида ДНК синтезини сусайтиради ва унинг деградациясига олиб келади.

Клотримазол – имидазол ҳосиласи, маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайра мембранасининг таркибий қисми бўлган эргостеролнинг синтезини бузилиши билан боғлиқ. Кенг таъсир доирасига эга. Дерматофитлар, Candida albicans, Malassezia furfur; Corynebacterium minutissimum, Streptococcus spp., Staphylococcus spp., Trichomonas vaginalis га нисбатан фаол.

Неомицин – кенг бактерицид таъсир доирасига эга аминогликозидлар гуруҳи антибиотиги. Таъсир механизми рибосомаларга бевосита таъсири ва бактериал ҳужайранинг оқсили синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Препаратга қатор граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар сезгир, шу жумладан Escherichia coli, Shigella spp., Proteus spp., Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Mycobacterium tuberculosis. Pseudomonas aeruginosa ва Streptococcus spp. га нисбатан паст фаолликка эга. Патоген замбуруғлар, вируслар ва анаэроб микроорганизмларга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Интравагинал қўлланганида метронидазолнинг биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболитлари фаол. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар (тахминан 20% ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади. Клотримазол – дозанинг тахминан 3-10% сўрилади. Жигарда фаол бўлмаган метаболитларгача тез биотрансформацияга учрайди ҳамда буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Қин секретида юқори концентрациялари ва қонда паст концентрациялари 48-72 соат давомида сақланиб туради. Неомицин – шиллиқ қаватлар орқали ўтмайди.

Қўлланилиши

– бактериал, трихомонадали, замбуруғли ёки аралаш этиологияли, сезгир микрофлора чақирган вагинитлар

-инвазив муолажалар ва гинекологик операциялар (аборт, бачадон бўйнининг диатермокоагуляцияси, гистерография, бачадон ички спиралини ўрнатиш) дан олдин ва кейин, кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволашда қин суперинфекциясини олдини олиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал буюрилади.

Ўткир вагинитларда: 1 суппозиторий суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун), 1-2 кун давомида, сўнгра 6-8 кун давомида 1 суппозиторийдан кечқурун.

Сурункали вагинитларда: 8-10 кун давомида 1 суппозиторийдан кечқурун.

Гинекологик операциялар ва инвазив муолажалардан олдин ва кейин: бир суппозиторийдан тунда.

Кортикостероидлар, иммуносупрессорлар, цитостатиклар, антибиотиклар билан даволашда профилактика мақсадида: 1 суппозиторийдан, ҳар 7-10 кунда даволаш даври давомида кечқурун.

Суппозиторийларни қўллаш усули

Суппозиторий ётган ҳолатда қинга иложи борича чуқур юборилади.

Суппозиторийларни қисмларга бўлиш мумкин эмас, чунки препаратни сақлаш шароитларини бундай ўзгариши фаол модданинг тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, қичишиш, айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб қилмайди ва қиннинг таъсирланган шиллиқ қаватига препаратнинг таъсири билан белгиланади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қорин оғриғи ёки спазмлари, металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш;

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, психоэмоционал бузилишлар, периферик невропатия (препарат узоқ муддат қабул қилинганида), тиришишлар;

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения;

Аллергик реакциялар: тери тошмалари, шу жумладан эшакеми.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар (қиз болалар)да қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида метронидазол билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради; дисульфирам билан – марказий нерв тизими (МНТ) томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин; литий препаратлари билан – литий препаратларининг токсиклиги ошиши мумкин; фенобарбитал билан – метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди; циметидин билан – метронидазолнинг қондаги даражаси ошиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятини оғир бузилишларида, қон яратилишини бузилишида (лейкопения) ва нерв тизимининг касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат қўлланганида жинсий алоқадан сақланиш лозим. Суппозиторийларни қўллаш, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига, механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини камайтириши мумкин.

Такрорий инфекцияланишни олдини олиш мақсадида жинсий шерикни хам бир вақтда даволаш, трихомонадли вагинитларда эса – ичга қабул қилиш учун препаратлар билан бирга даволаш лозим.

Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугаганидан кейин 24-48 соат давомида алкоголни ўзлаштираолмаслик ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим (дисульфирамга ўхшаш реакциялар бўлиши мумкин).

Педиатрияда қўлланиши: препаратни 18 ёшгача бўлганларга (қиз болаларга) буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида фақат, агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати туғилганида эмизиш тўхтатиш керак. Эмизишни даволаш тугагандан кейин 24-48 соат ўтгач бошлаш мумкин.

Механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсири

Автомашиналарни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсирини истисно қилиб бўлмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, диарея, қичишиш, оғизда металл таъми, атаксия, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ).

Даволаш: симптоматик даволаш, ичга тасодифан қабул қилинганида – меъдани ювиш.

 

Чиқарилиш шакли

500 мг метронидазол, 200 мг неомицин сульфати, 150 мг клотримазол сақловчи вагинал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.