📜 Инструкция по применению Лерас XR
💊 Состав препарата Лерас XR
✅ Применение препарата Лерас XR
📅 Условия хранения Лерас XR
⏳ Срок годности Лерас XR

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕРАС XR

LERACE XR

Препаратнинг савдо номи:  Лерас XR

Таъсир этувчи модда (ХПН): леветирацетам

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: леветирацетам – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (РН 101), гипромеллоза (Метлоза 90 SH 100000 SR), повидон (PVP –K30), кремний диоксиди 200, магний стеарати;

қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, полиэтиленгликоль, FD & C Red # 40 бўёвчиси

Таърифи: узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “LE” ёзувли, пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тутқаноққа қарши восита.

АТХ коди: N03AX04

 

Фармакологик хусусиятлари

Леветирацетам – Лерас препаратининг фаол моддаси – пирролидон ҳосиласи бўлиб, кимёвий тузилиши бўйича тутқаноққа қарши маълум дори воситасиларидан фарқ қилади. Леветирацетамнинг таъсир механизми охиригача ўрганилмаган, аммо тутқаноққа қарши маълум препаратларнинг таъсир механизмидан фарқ қилиши аниқ. Тахмин қилинадиган механизмлардан бири бош мия ва орқа миянинг кулранг моддасида мавжуд SV2A синаптик везикулаларнинг гликопротеини билан боғланишига асосланган. Шу тариқа нейрон фаоллигининг гиперсинхронизациясига қарши таъсири яққол намоён бўлган тутқаноққа қарши самараси амалга ошади деб ҳисобланади. Шунингдек леветирацетам турли эндоген агентлар орқали ГАМК рецепторлари ва глицин рецепторларига таъсир қилиб, бу рецепторларни рағбатлантиради. Нормал нейротрансмиссияни ўзгартирмайди, бироз ГАМК-агонисти бикукулин ва глютамин рецепторларини қўзғалиши индуцирлаган тутқаноқ-шаклли нейронал авж олишни сусайтиради. Препаратнинг фаоллиги ҳам фокал ва ҳам тарқалган тутқаноқ хуружларига (тутқаноқ-шаклли кўринишлар/ фотопароксизмал реакция) нисбатан тасдиқланган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин леветирацетам меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиш даражаси доза ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Биокираолишлилиги тахминан 100% ни ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрациясига (Сmax) леветирацетамни 1000 мг дозада перорал қабул қилинганидан кейин 1,3 соат ўтгач эришилади ва бир марта қабул қилинганда 31 мкг/мл ни, такрор қабул қилинганда (суткада 2 марта) – 43 мкг/мл ни ташкил қилади. Леветирацетам ва унинг асосий метаболитининг плазма оқсиллари билан боғланиши 10% камроқни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми (Vd) тахминан 0,5-0,7 л/кг ни ташкил қилади.

Фармакологик нофаол бирламчи метаболитини (ucb L057) ҳосил бўлиши жигарнинг цитохром Р450 ферменти иштирокисиз амалга ошади.

Катта одамнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7±1 соатни ташкил қилади. Умумий клиренснинг ўртача қиймати минутига 0,96 мл/кг ни ташкил қилади. Препаратнинг 95% буйраклар орқали чиқарилади. Леветирацетам ва унинг метаболитининг буйрак клиренси мувофиқ равишда минутига 0,6 ва 4,2 мл/кг ни ташкил қилади.

Кекса ёшли пациентларда Т1/2 40% га узаяди ва 10-11 соатни ташкил қилади, бу ушбу тоифа одамларда буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ.

Оғир даражали жигар етишмовчилиги бўлган кўпчилик пациентларда йўлдош буйрак етишмовчилиги бўлганда леветирацетамнинг клиренси 50% дан кўпроққа камаяди.

Қўлланилиши

Монотерапия (биринчи танлов препарати) сифатида қуйидагиларни даволашда:

  • янгидан аниқланган тутқаноғи бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал хуружларни даволаш.

Қуйидагиларни даволашда қўшимча даволаш таркибида:

  • тутқаноғи бўлган катталарда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал хуружларни даволаш;
  • катталарда миоклоник тиришишларни даволаш;
  • идиопатик ёйилган тутқаноқ билан хасталанган катталарда бирламчи – ёйилган тиришиш (тонико-клоник) хуружларни даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Препаратнинг суткалик дозасини бир хил дозада икки марта қабул қилишга бўлинади.

Таблеткани етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Монотерапия

Катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларда даволашни 2 марта қабул қилишга бўлинган 500 мг (суткада 2 марта 250 мг дан) суткалик дозадан бошлаш керак. 2 ҳафтадан кейин дозани бошланғич терапевтик – 1000 мг (суткада 2 марта 500 мг дан) дозагача ошириш мумкин. Максимал суткалик доза 3000 мг (суткада 2 марта 1500 мг дан) ни ташкил қилади.

Қўшимча даволаш таркибида

Катталар (18 ёш ва ундан катта) ва тана вазни 50 кг дан ортиқ ўсмирларда (12 ёшдан 17 ёшгача) даволашни 2 марта қабул қилишга бўлинган 1000 мг (суткада 2 марта 500 мг дан) суткалик дозадан бошлаш керак. Клиник реакция ва препаратни ўзлаштирилишига қараб, суткалик доза максимал – 3000 мг (суткада 2 марта 1500 мг дан) гача оширилиши мумкин. Дозани 500 мг суткада 2 мартага ўзгартириш ҳар 2-4 ҳафтада амалга оширилиши мумкин.

Леветирацетам организмдан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга ва кекса ёшли пациентларга буюрилганида дозани креатинин клиренсининг (КК) катталигига боғлиқ ҳолда тўғрилаш керак.

Жигар фаолиятини енгил ва ўртача оғирлик даражасида бузилиши бўлган пациентларда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини декомпенсацияланган бузилиши ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда креатинин клиренсини пасайиш даражаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасини тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда креатинин клиренси <60 мл/мин/1,73 м2 бўлганида, суткалик дозани 50% га камайтириш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар қуйида организм тизимлари ва пайдо бўлишнинг тез-тезлиги бўйича келтирилган: жуда тез (≥1/10), тез (≥1/100, <1/10).

Нерв тизими томонидан

Жуда тез: уйқучанлик, чарчоқлик, астения.

Тез: амнезия, атаксия, тиришишлар, бош айланиши, бош оғриғи, гиперкинезия, тремор, мувозанатни бузилиши, диққатни жамлашни пасайиши, хотирани ёмонлашиши.

Постмаркетинг хабарлари: парестезия, хореоатетоз, дискинезиялар.

Руҳият томонидан

Тез: қўзғалиш, депрессия, эмоционал лабиллик, кайфиятни ўзгарувчанлиги, душманлик/тажавузкорлик, уйқусизлик, асабийлик, таъсирчанлик, шахсни бузилиши, фикрлашни бузилиши.

Постмаркетинг хабарлари: хулқ-атворни бузилиши, хавотирлик, жаҳлдорлик, онгни хиралашиши, галлюцинациялар, психотик бузилишлар, суицид, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва суицидал фикрлар.

Кўриш аъзоси томонидан

Тез: диплопия, кўришни ноаниқлилиги.

Нафас тизими томонидан

Тез: йўтални кучайиши, назофарингит, инфекциялар

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан

Тез: абдоминал оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, тана вазнини ошиши. Топирамид билан бир вақтда қабул қилишда анорексия хавфи ортади.

Постмаркетинг хабарлари: панкреатит, жигар етишмовчилиги, гепатит, тана вазнини камайиши, жигарнинг функционал синамаларини ўзгариши.

Тери қопламалари томонидан

Тез: тери тошмалари, экзема, қичишиш.

Постмаркетинг хабарлари: алопеция (айрим ҳолларда препаратни бекор қилишдан кейин соч қопламаларини тикланиши кузатилган), Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз.

Қон томонидан ўзгаришлар

Тез: тромбоцитопения.

Постмаркетинг хабарлари: лейкопения, нейтропения, панцитопения (айрим ҳолларда суяк кўмигининг фаолиятини сусайиши билан).

Бошқалар

Тез: миалгия, вертиго, беҳосдан шикастланишлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • леветирацетам ёки пирролидоннинг бошқа ҳосилалари, шунингдек препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан

  • кекса ёшли пациентлар (65 ёшдан ошган);
  • декомпенсация босқичидаги жигар касалликлари;
  • буйрак етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Леветирацетам тутқаноққа қарши препаратларнинг (фенитоин, карбамазепин, вальпроат кислотаси, фенобарбитал, ламотриджин, габапентин, топирамат ва примидон) плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди.

Леветирацетамни пробенецид билан бир вақтда қабул қилишда самарадорлиги ўрганилмаган, шунингдек у ностероид яллиғланишга қарши воситалар, сульфаниламидлар ва метотрексат билан бирга қўллашда номаълум.

Леветирацетам 1000 мг суткалик дозада перорал ҳомилага қарши воситаларнинг (этинилэстрадиол ва левоноргестрел) фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Леветирацетам 2000 мг суткалик дозада дигоксин ва варфариннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Дигоксин, перорал ҳомилага қарши воситалар ва варфарин леветирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Топирамат билан бирга қабул қилишда анорексияни ривожланиш эҳтимоли юқори.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак касаллиги ва жигарнинг декомпенсацияланган касалликлари бўлган пациентларда даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш керак. Буйрак фаолияти бузилишларида дозани тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.

Леветирацетам билан даволашда суицид ҳолатлари, суицидал фикрлар ва суицид ҳаракатлари ҳақида маълумотлар мавжудлиги сабабли, депрессиянинг ҳар қандай симптомлари ва суицидал фикрлар пайдо бўлиши ҳақида дарҳол шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Леветирацетамни ҳомиладорларда қўллаш хавфсизлиги бўйича адекват қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препаратни ҳомиладорликда ўта зарур ҳоллардан ташқари ҳолларда буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорларни леветирацетам билан даволашни алоҳида назорат остида ўтказиш керак. Тутқаноққа қарши даволаш ўтказишдаги танаффуслар касалликнинг кечишини ёмонлашувига олиб келиши мумкин, онанинг ҳам, ҳомиланинг ҳам соғлиғига зиён етказиши мумкин.

Леветирацетам кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун эмизиш даврида препарат билан даволаниш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, қўзғалиш, хавотирлик, тажавузкорлик, онгни сусайиши, нафасни сусайиши, кома.

Даволаш: ўткир даврда – қусишни сунъий чақириш ва меъдани ювиш ва кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Леветирацетам учун специфик антидоти йўқ. Зарурати бўлганида гемодиализни (леветирацетам учун диализнинг самарадорлиги 60%, унинг бирламчи метаболити учун – 74% ни ташкил қилади) қўллаш билан стационар шароитда симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан Ал/Ал блистерда.

1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга бир картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.