📜 Инструкция по применению раствор Альбумина 10%
💊 Состав препарата раствор Альбумина 10%
✅ Применение препарата раствор Альбумина 10%
📅 Условия хранения раствор Альбумина 10%
⏳ Срок годности раствор Альбумина 10%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Раствор АЛЬБУМИНА 10%

Solutio ALBUMINI 10%

Препаратнинг савдо номи: раствор Альбумина 10%

Таъсир этувчи модда (ХПН): альбумин

Дори шакли: 10% ли инфузия учун эритма

Бир литр таркиби:

Фаол модда: плазма оқсиллари (камида 97% одам альбумини) 100 г,

Ёрдамчи моддалар  
Натрий 144-160 ммоль
Каприл кислотаси 6,4-9,6 ммоль
Инъекция учун сув 1,0 л гача

Таърифи: тиниқ, деярли рангсиз ёки сариқ, қаҳрабо ёки кўкимтир рангли бироз қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: қон плазмасининг препаратлари ва плазма ўрнини босувчи препаратлар.

АТХ коди: В05АА01.

Фармакологик хусусиятлари

Альбумин – организмда қатор функцияларни бажарувчи, плазма ўрнини босувчи қон препаратидир. Унинг асосий вазифаси – қоннинг коллоидли-онкотик босимини тутиб туришдир. Альбумин эритмалари ОИТВ ва гепатит вирусларидан ҳоли бўлган одам қони, йўлдош плазмасидан унифракциялаш йўли билан тайёрланади. Альбумин эритмаси турли генезли гипоальбуминемияни тўғрилаш (плазма альбумини танқислигини тўлдиради), коллоидли-онкотик босимни бузилган марказий ва периферик гемодинамикасини (тўқима суюқлигини қон томир хавзасига ўтишини ошиши ҳисобига, артериал босимни (АБ) ва айланаётган плазма ҳажмини (АПХ) тез оширади), сув-электролит мувозанатини тиклаш юзасидан самарали воситасидир, дори воситаларини яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради, дезинтакцион хусусиятларга эга. Альбумин пигментларини (билирубин), ёғ кислоталарини, айрим металларнинг ионларини, дори воситаларини боғлайди ва организм ичида ташийди. Бундан ташқари, Альбумин токсинларни боғлайди ва уларни фаолсизлантиради.

Одам альбумини 10% (100 мг/мл) концентрацияда, қоннинг нормал плазмасига нисбатан гипоонкотикдир.

Адекват гидратланган субъектда вена ичига қўлланганида 10% ли 50 мл альбуминнинг онкотик (коллоидли – осмотик) самараси шундайки, у қон томиридан ташқари тўқималардан қон айланиш тизимига 15 минут давомида тахминан 125 мл суюқликни жалб қилади, шу билан айланаётган қон ҳажмини оширади, гематокрит ва қоннинг қовушқоқлигини пасайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Альбумин – одам қонининг оқсил фракциясини таркибий қисми бўлган табиий оқсилдир. Альбуминнинг молекуляр массаси – 69,000 дальтон. Одам қонининг нормал плазмасида оқсилларнинг тахминан 60% ни альбумин ташкил қилади. Альбуминнинг оқсил молекуласи таркибига барча 20 аминокислоталар киради. Альбуминнинг синтези жигарда содир бўлади. Одатдаги шароитларда альбуминнинг умумий алмашма пули тана вазнига 4-5 г/кг ни ташкил қилади, ундан 40-45% томир ичида ва 55-60% томирдан ташқарида бўлади. Капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши альбуминнинг кинетикасини ўзгартиради ва оғир куйишлар ёки септик шок каби ҳолатларда бу тақсимланиш бузилади. Одатдаги шароитларда альбуминнинг ўртача ярим чиқарилиш вақти тахминан 19 кунни ташкил қилади. Синтез ва парчаланиш орасидаги мувозанат одатда тескари алоқа принципи бўйича бошқарилиши ҳисобига амалга оширилади. Чиқарилиши асосан хужайра ичида лизосомал протеазалар фаоллиги ҳисобига юз беради.

Юборилган альбуминнинг 10% дан камроғи қуйилганидан кейинги биринчи 2 соатда қон томир ҳавзасидан чиқади. Қуйилишнинг плазма ҳажмига таъсирида аҳамиятли шахсий фарқлар бор. Айрим пациентларда плазма ҳажмини ошиши бирнеча соат давомида сақланиши мумкин. Бироқ критик ҳолатдаги пациентларда альбуминни томир хавзасидан чиқиш тезлигини чамалаб бўлмайди.

Қўлланилиши

  • йўлдош тўқималарни шиши билан ёки усиз, онкотик босимни пасайиши (15 мм сим. уст. паст) билан бирга кечувчи, гипопротеинемия ва гипоальбуминемия (плазмада альбумин миқдорини 30 г/л дан пасайиши, ёки умумий оқсилни 50 г/л дан пасайиши),
  • шок (гиповолемик, геморрагик, травматик, операцион, токсик, йирингли–септик) дегидратация ва қонни “қуюқлашишида” айланаёган қон хажмини ошириш мақсадида
  • нефритлардаги нефротик синдром
  • оғир куйишлар
  • янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги, янги туғилган чақалоқлардаги гипербилирубинемия-қон қуйишни ўтказиш вақтида юз беради (қондаги эркин билирубин даражасини камайтириш мақсадида)
  • ўткир жигар етишмовчилиги; жигарнинг ўткир некрози (плазманинг онкотик босимини тутиб туриш мақсадида ҳам, ва қон плазмасидаги ошиқча эркин билирубин миқдорини боғлаш мақсадида ҳам)
  • асцит (айланаётган қоннинг хажмини тутиб туриш учун)
  • мия шиши
  • сунъий қон айланишини ишлатиш билан ўтказиладиган операциялар
  • даволовчи плазмаферез, гемодиализ
  • катталардаги ўткир рецептор дистресс синдроми (волемик зўриқишда диуретиклар билан бирга)
  • операциядан олдинги гемоделюцияни ўтказиш ва аутоқон компонентларини тайёрлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Одам альбумини катталар ва болаларга вена ичига томчилаб ва оқим билан юборилади. Қон плазмасидаги альбуминнинг концентрациясини мониторингини ўтказиш ва гемодинамика кўрсаткичларни назорат қилиш тавсия этилади. Қуйиш тезлигини пациентларнинг ҳолати ва кўрсатмаларга қараб танлаш керак. Плазмани вена ичига қуйишда, қуйиш тезлиги юқорироқ бўлиши мумкин ва у қонни йўқотиш тезлигига мувофиқ бўлиши керак. Альбумин вена ичига томчилаб минутига 3 мл тезликда ёки 10% эритма учун минутига кўпи билан 50 томчи тезликда юбориш керак. Максимал юбориш вақти – 3 соат.

Катта ҳажмларда юборилганида, ишлатиш олдидан Альбумин хона ҳароратигача ёки тана ҳароратигача иситилиши керак.

Қўллашга тайёрлаш

Қопқоғидан плёнкани олинг. Флаконни очиш олдидан мос келувчи антисептикли тампон билан дарҳол қопқоғи устини артинг. 10% альбумин эритмасини қуйиш олдидан шифокор препарат ва уни сақловчи идишни қаттиқ заррачаларни борлиги ва ранги ўзгарганини текшириш учун визуал кўрикни ўтказиши керак. Препарат визуал тиниқ бўлиши ва осилмалар ва чўкма сақламаслигиги керак.

Препаратнинг герметиклиги ва беркитилганлиги сақланганида, бутилкада ёриқлар бўлмаганида, этикеткаси сақланган ҳолдагина, ишлатиш учун яроқли хисобланади. Визуал кўрик натижалари ва этикеткадан маълумотлари (препаратнинг номи, ишлаб чиқарувчи корхона, серия рақами) касаллик тарихида қайд қилинади.

Препаратнинг максимал бир марталик дозаси альбумин эритмасининг концентрацияси, беморнинг дастлабки ҳолати ва ёшига боғлиқ. Альбуминнинг 10% ли эритмаси 200-300 мл гача дозада юборилади. Альбумин эритмаларини оқим билан юбориш артериал босимни тез ошириш учун турли генезли шокларда мумкин. Кексалик ёшида концентрацияланган (20%) эритмаларни қўллашдан ва 10% ли альбумин эритмаларини тез юборишдан сақланиш керак, чунки бу юрак-қон томир тизимини ортиқча зўриқишига олиб келиши мумкин.

Гиповолемия

Гиповолемик шокни даволаш учун қўлланаётган препаратнинг ҳажми ва инфузия тезлиги конкрет пациентнинг жавоб реакциясига мослаштирилган бўлиши керак. Пациентларнинг гемодинамик кўрсаткичларинии кузатиш керак, қон айланиш тизимига волемик ортиқча юкламага (қоннинг суюқ қисмини ошиб кетишига) йўл қўймаслик мақсадида, одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Катталар: ўртача бошланғич доза 25 г, 48 соат давомида 250 г гача юборилади. Умумий доза фаол қон кетиши бўлмаганида нормада кузатиладиган альбумин даражасидан (тана вазнига тахминан 2 г/кг) ошмаслиги керак.

Болалар: шошилинч ҳолларда бошланғич доза 25 г, қолган ҳолларда доза катталарнинг дозасидан 2-4 марта кам бўлиши ва альбумин эритмасининг концентрациясини ҳисоби билан тана вазнини килограммига миллилитрларда хисобланиши керак (боланинг тана вазнига кўпи билан 3 мг/кг дан кўп эмас). Агар хужайрадан ташқари дегидратация бўлса, унда альбуминдан кейин тузли эритма қуйилади. Жигар циррози бўлган пациентларда асцистик суюқликни йўқотиш, юрак-томир тизимини ўзгаришлари ва хатто гиповолемик шокни ривожланиши билан кечиши мумкин. Бу вазиятларда альбумин айланаётган ҳажмини тутиб туриш учун керак.

Куйишларни даволаш

Куйишли шикастланишлардан кейин (одатда 24 соатдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин қуйилаётган альбуминнинг миқдори ва плазманинг осмотик коллоид босимини юз бераётган ошиши орасида аниқ мувофиқлик мавжуд. Мақсад плазманинг 20 мл симоб устунига тенг бўлган онкотик босими (оқсилнинг 5,2 г/л га тенг бўлган умумий концентрациясига эквивалент) билан плазмадаги альбумининг 2,5±0,5 г/л концентрациясини тутиб туриш қобилияти бўлиши керак.

Даволаш давомийлиги оқсилни куйган соҳалар ва сийдик билан йўқотилишига қараб белгиланади. Бундан ташқари, аминокислоталар билан зондли ёки парентерал озиқлантиришни бошлаш керак, чунки альбуминни узоқ муддатли қўллашни овқатланиш манбаи деб ҳисобламаслик керак.

Катта куйишларни трансфузион даволашни оптимал тартиби (коллоид ва тузли эритмаларни буюриш) аниқланмаган. Одатда термик шикастланишдан кейинги биринчи 24 соатда, интерстициал (хужайра ташқасидаги) суюқликни камайган ҳажмини тиклаш учун тузли эритмаларнинг катта хажмлари қуйилади. 24 соат ўтгач, Альбумин эритмасини плазманинг коллоидли онкотик босимини тутиб туриш мақсадида қўллаш мумкин.

Тўқималарнинг шиши билан ёки усиз кечувчи гипопротеинемия

Агар гипопротеинемияга олиб келган асосий патологияни тўғрилаш мумкин бўлса, альбуминни қўллаш фақат симптоматик ёки тутиб турувчи даволаш деб ҳисоблаш керак. Катталар учун альбуминнинг одатдаги суткалик дозаси 50 дан 75 г гачани (0,5-1 г/кг) ва болалар учун 25 г ни ташкил қилади. Альбуминнг йўқотишда давом этаётган кучли гипопротеинемияси бўлган пациентларга, альбуминнинг катта миқдорлари талаб қилиниши мумкин. Гипопротеинемияс бўлган пациентларда, одатда қоннинг ҳажми тахминан нормал бўлиши мумкинлиги туфайли, альбуминнинг инфузия тезлиги минутига 2 мл дан ошмаслиги керак, чунки инфузияни тезроқ ўтказилиши қон айланишини бузилиши ва ўпка шишини чақириши мумкин.

Катта хирургик операциялар давомида пациентлар қон хавзасида айланаётган альбуминнинг ярмидан кўпини йўқотишлари мумкин, бу шиш синдромининг ривожланиши ёки усиз онкотик босимни пасайиши билан бирга кечади. Бундай вазият шунингдек жадал даволаш бўлимларининг беморларидаги сепсис ҳолатида ҳам кузатилади. Бундай ҳолларда альбуминни қўллаш тўғридан-тўғри кўрсатилган.

Катталарнинг ўткир респиратор дистресс синдроми (КРДС)

КРДС ўпканинг интерстициал шиши оқибатида кислородни етказиб берилишини етишмовчилиги билан ифодаланади, ва шокнинг ва ўткир кўп қон йўқотилишининг, шунингдек бош мия жароҳатининг асорати ҳисобланади. Агар бунда бир вақтда гипопротеинемия ва волемик ошиқча юкланишга ишора қилувчи клиник белгилар бўлса, унда альбуминни диуретиклар билан бирга буюриш жадал инфузион даволашнинг жуда муҳим бўғини ҳисобланади.

Аорто-коронар шунтлаш

Замонавий сунъий қон айланиш аппаратларини (ҚАА) тўлдириш учун нисбатан катта бўлмаган ҳажмлар талаб қилинади. Пациентларда альбумин ва кристаллоидларни ишлатиш билан эришиладиган операциядан олдинги гемодилюцияни хавфсизлиги кўрсатилган. Гематокрит ва плазма альбуминининг даражасини хавфсиз пасайиш чегараси аниқланмаган, бироқ альбумин ва кристаллоидларни ҚАА ни тўлдириш учун гематокритни 20% даражасига ва плазма альбумининг концентрациясини 2,5 г/л га эришилгунича ишлатиш умумий қабул қилинган амалиёт ҳисобланади.

Ўткир жигар етишмовчилиги

Комани ривожланиши (жигар энцефалопатияси) ёки усиз кечувчи жигар фаолиятини йўқотишнинг тез-тез бўлмаган вазиятларида, альбуминни қўллаш онкотик босимни тутиб туриш ва плазма билирубинини боғлаш мақсадига эга.

Янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллиги

Альбумин янги туғилган чақалоқларни даволашда плазмани қуйишда ишлатилганида, сариқлик ва гемолиз билан боғлиқ бўлган асоратлар хавфини камайтириш учун, эркин билирубинни боғлаш мақсадида буюрилиши мумкин. Тана вазнига 1 г/кг доза алмаштириш трансфузия муолажасини бошлашдан тахминан бир соат олдин буюрилади. Болаларда олдиндан гиперволемия мавжудлигида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Оқсилларга бой суюқликларни йўқотиш

Жигар циррози, юрак етишмовчилиги, перитонит, шунингдек экссудатив плеврит оқибатидаги асцит, кўпинча бу асцитни йўқотишни талаб қилади. Бунда учинчи бўшлиққа йўқотиладиган оқсилнинг, шу жумладан альбуминнинг катталиги, ҳажми тўлдиришга ёки онкотик босимни тутиб туришга қаратилган даволашни талаб қилиши мумкин, бу Альбумин инфузияси ёрдамида эришиш мумкин.

Эритроцитларни қайта суспензияланиши

Катта ҳажмдаги эритилган ювилган эритроцитларни қуйиш ҳаддан зиёд гипопротеинемияни ривожланиши билан бирга кечиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида альбуминни бевосита эритилган ювилган эритроцитларни трансфузияси олдидан ишлатиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Кам (>1/10000<1/1000)

  • анафилактик реакция
  • гипотония

Жуда кам (<1/10000)

  • эшакеми, ангионевротик шиш, эритематоз тошма, анафилактик шок
  • онгни чалкашиши ҳолати, бош оғриғи
  • тахикардия, брадикардия, гипертония
  • ҳансираш
  • кўнгил айниши
  • иситма, қалтираш, кўп терлаш, терининг гиперемияси

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • альбуминни шахсий ўзлаштираолмаслик (шу жумладан анамнездаги ўта юқори сезувчанлик).
  • оғир анемия
  • гиповолемия
  • II–III даражали сурункали юрак етишмовчилиги
  • ўпка шиши
  • тромбоз
  • артериал гипертензия
  • давом этаётган ички қон кетиши
  • геморрагик диатез
  • ренал ва постренал анурия
  • қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши

Дориларнинг ўзаро таъсири

Одам альбуминининг бошқа дори маҳсулотлари билан специфик ўзаро таъсири номаълум.

Махсус кўрсатмалар

Одам альбумини эритмасини бошқа дори маҳсулотлари, янги қон ва эритроцитар масса, оқсил гидролизатлари, аминокислоталарнинг эритмалари ва спирт сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Альбумин эритмаларини инъекция учун сув билан суюлтириш мумкин эмас, чунки бу реципиентларда гемолиз чақириши мумкин.

Альбумин эритмаларини, агар улар музлатилган бўлса ёки улар лойқаланган бўлса қўллаш мумкин эмас. Тўлиқ ишлатилмаган флаконларни қайта ишлатиш мумкин эмас. Ёрилган, олдиндан очилган ёки шикастланган флаконларни, улар бактериялар билан зарарланиши мумкинлиги туфайли қўллаш мумкин эмас.

Алоҳида, олдин сенсибилизацияланган беморларда турли оғирлик даражасидаги аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Реакциялар ва асоратлар пайдо бўлиши мумкинлиги хавф гуруҳига тааллуқли беморларда истисно қилинмайди, яъни анамнезида оқсил препаратлари ва бошқа плазма ўрнини босувчиларни, дори воситаларини, зардоблар, вакциналарни вена ичига қуйишларни ўзлаштираолмаслигина кўрсатмага эга бўлганларда инкор этиб бўлмайди. Реакциялар ёки асоратлар пайдо бўлган ҳолда, дарҳол альбумин препаратини қуйишни тўхтатиш ва игнани венадан чиқармай, антигистамин, кардиотоник воситалар, глюкокортикоидлар, вазопрессор препаратларни юбориш керак (кўрсатмалар бўлганида). Шок ҳолида, амалдаги тиббий стандартларга мувофиқ шокка қарши даволашни бошлаш керак.

Альбумин юборилганида пациентларнинг электролит статусини назорат қилиш ва электролит балансини ёки тутиб туриш учун мувофиқ чораларни кўриш, дегидратацияда эса олдиндан регидратацион даволашни ўтказиш керак.

Нисбатан катта ҳажмларнинг ўрнини қоплаш зарурати туғилганда, қон ивишини ва гематокритни назорат қилиш талаб этилади. Қоннинг бошқа компонентларини (ивиш омиллари, электролитлар, тромбоцитлар ва эритроцитлар) мувофиқ алмаштиришни таъминлаш керак.

Одам қони ва плазмасидан олинган препаратларни қўллашда инфекцион касалликлар билан зарарланиш эҳтимолини тўлиқ инкор қилиб бўлмайди. Инфекцион агентларнинг трансмиссияси хавфини пасайтириш учун донорлар ва олинган препаратлар синчиклаб текширилади. Ишлаб чиқаришда фақат донор плазмасининг антиген-негатив намуналари ишлатилади.

 

 

 

Альбуминни қўллаш асосланмаган ҳолатлар

Сурункали нефрозда қуйилаётган альбумин эритмаси, буйрак тўқимасининг асосий шикастланишига таъсир кўрсатишга улгурмасдан буйраклар орқали тез чиқарилади. Камдан-кам альбумин ўткир нефрозда қўлланади. Сурункали жигар циррози, ичакда сўрилишни бузилиши, сурункали панкреатит ёки очлик оқибатида тана вазнини танқислиги бўлган беморларда альбумин инфузияларини оқсилли озуқланиш манбаи сифатида қўллаш оқланмаган.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда плазманинг физиологик хажми ёшга боғлиқлигини хисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Альбуминни одамда ҳомиладорликда ишлатишнинг хавфсизлиги назоратли клиник тадқиқотларда аниқланмаган. Бироқ альбуминни клиник қўллаш тажрибаси ҳомиладорликни кечишига, ҳомилага ёки янги туғилган чақалоққа зарарли таъсирини кутишга асос бермайди.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Препарат фақат стационар шароитларда қўлланиши туфайли маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: жуда юқори доза ва қуйиш тезлиги юқори бўлганида гиповолемия ва юрак-қон томир тизимини ортиқча юкланишининг бош оғриғи, ҳансираш, бўйинтириқ веналарини тўлиб кетиши, артериал босимни ошиши, марказий веноз босимни ошиши каби белгилари пайдо бўлади, ўпка шиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: препаратни қуйишни дарҳол тўхтатиш ва пациентнинг гемодинамикасининг характеристикасини синчиклаб назорат қилиш керак. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

50, 100 мл дан 10% шиша флаконларда.

 

Сақлаш шароити

2°С дан 10°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.