📜 Инструкция по применению MR Гиоксизон
💊 Состав препарата MR Гиоксизон
✅ Применение препарата MR Гиоксизон
📅 Условия хранения MR Гиоксизон
⏳ Срок годности MR Гиоксизон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МR ГИОКСИЗОН

MR HYOXYSONUM

Препаратнинг савдо номи: MR Гиоксизон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Гидрокортизон, окситетрациклин.

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Гидрокортизон ацетати – 1 г, окситетрациклин гидрохлориди – 3 г.

Ёрдамчи моддалар: нипагин (метилпарагидроксибензоат), вазелин мойи, вазелин.

Таърифи: Сариқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: D07CA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат.

Гидрокортизон – глюкокортикостероид, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши самара кўрсатади. Фагоцитозни тормозлайди. Фосфолипаза А2 фаоллигини сусайтириши ҳисобига ҳужайра қобиғи фосфолипидларидан арахидон кислотасини ҳосил бўлишини камайтиради. Яллиғланишга қарши таъсирига эга интерлейкинлар ва бошқа цитокинларнинг ажралиб чиқишини сусайтиради; гистаминнинг ажралиб чиқишини ва маҳаллий аллергик реакцияларнинг пайдо бўлишини тормозлайди. Оқсиллар синтезини ва терида коллаген йиғилишини пасайтиради, бириктирувчи тўқимани ривожланишига тўсқинлик қилади, пролифератив жараёнларни сусайтиради.

Окситетрациклин – тетрациклинлар гуруҳи антибиотиги, бактериостатик таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий бактериялар, Richettsia spp., Treponema spp., Chlamydia spp., Mycoplasma spp. ларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Препарат терапевтик дозаларда сиртга қўлланганида таъсир этувчи моддалар қонга трансдермал жуда суст сўрилади. Окклюзион боғловларни қўллаш гидрокортизон ва окситетрациклинни трансдермал сўрилишини оширади, бу тизимли ножўя самараларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Қўлланилиши

Глюкокортикостероидлар билан даволаб бўладиган ва окситетрациклинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган бактериал инфекция билан иккиламчи асоратланган тери касалликлари: дерматит (шу жумладан аллергик, контакт, себореяли, қуёшли, атопик дерматит), экзема, кўп шаклли экссудатив эритема, юзаки куйишлар ва совуқ уриши, ҳашоратларни чақишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади.

Шикастланган соҳаларга 0,5-1 г дан суткада 1-3 марта юпқа қилиб суртилади ёки тери устига ёпиладиган стерил докага суртиб, бинт билан боғланади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва шикастланиш даражаси ва уни жойлашишига боғлиқ бўлади.

Даволаш курси 14 ҳафтадан ошмаслиги керак. Юз терисига қўлланганида суртмани кўз косаси атрофидаги соҳага суртилишига йўл қўймасдан, суткада 1 марта қўйилади, бунда даволаш курси 7-10 кундан ошмаслиги керак.

Болаларда терининг чекланган соҳаларида қисқа даволаш курсларида (5-7 кун давомида) қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Терини таъсирланиши, қичишиш, тошма; суперинфекция, аллергик реакциялар. Юз терисига қўлланганида: телеангиэктазиялар, оғиз соҳасида тери ости клетчаткасининг атрофияси. Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки катта юзаларга қўйилганида – глюкокортикостероидларнинг тизимли ножўя самаралари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, тери ўсмаси, терининг рак олди касалликлари, дерматомикоз, терининг вирусли касалликлари (герпес, сувчечак); розацеа ва периорал дерматит, терини сифилитик шикастланишлари, поствакцинал тери реакциялари; ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш ва иммунизациянинг бошқа турларини режалаштириш мумкин эмас (глюкокортикостероидларнинг иммунодепрессив самаралари туфайли).

Кўз ва шиллиқ қаватларга суртмани тушишига йўл қўймаслик керак.

Болаларда препаратни терининг катта юзаларига ва окклюзион боғловлар остига суртишдан сақланиш керак.

Препаратни юз терисига қўллаш зарурати туғилганида, юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаш қисқа бўлиши керак.

Транспорт воситалари, механизмларини бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: узоқ муддат давомида ва/ёки юқори дозаларда қўлланганда иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилигини ривожланиши билан буйрак усти бези фаолиятини сусайиши ҳамда гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Иценко-Кушинг синдроми юз бериши мумкин.

Окситетерациклин билан юқори дозаларда узоқ вақт давомида даволаш сезгир бўлмаган микрофлорани ўсишига олиб келиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш. Тегишли симптоматик даволаш ўтказилади. Зарурат туғилганида – электролит бузилишларни мувофиқлаштириш керак.

Чиқарилиш шакли

10 г дан тубада.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.