📜 Инструкция по применению Олитид
💊 Состав препарата Олитид
✅ Применение препарата Олитид
📅 Условия хранения Олитид
⏳ Срок годности Олитид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОЛИТИД

OLITID

Препаратнинг савдо номи: Олитид

Таъсир этувчи модда (ХПН): абакавир

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: абакавир сульфат 300,0 мг 600,0 мг абакавирга тўғри келади;

ёрдамчи моддалар: гидроксипропилцеллюлоза (гипролоза) – 12 мг/24 мг/48 мг; карбоксиметилкрахмал натрий (примогель) – 12 мг/24 мг/48 мг; коллоид кремний диоксиди (А-300 белгили аэросил) – 2 мг/4 мг/8 мг; магний стеарати – 2,5 мг/5 мг/10 мг; микрокристалл целлюлоза – 49 мг/ 98 мг/196 мг.

плёнка қобиғи: сувда эрувчан тайёр плёнка қобиғи – 14 мг, 28 мг (қобиғининг таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза (гипромеллоза) – 74,2%, полиэтиленгликоль 6000 (макрогол 6000) – 14,3%, титан диоксиди – 3,5%, тальк – 2,3%, темир III оксиди буёвчиси – 1,4%, темир II оксиди бўёвчиси – 4,3%).

Таърифи: оч-жигарранг рангдан жигарранг ранггача бўлган овал шаклли, икки ёқлама қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Вирусларга қарши восита (антиретровирус восита).

АТХ коди: J05AF06

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши препарат бўлиб, ОИТВ қайтувчан транскриптазанинг нуклеозид ингибиторидир. ОИТВ-1 ва ОИТВ-2 (жумладан, зидовудин, ламивудин, залцитабин, диданозин ва невирапинга чидамли булган ОИТВ-1 нинг штаммлари) репликациясини селектив бостиради. Абакавир ҳужайра ичида метаболизмга учраб, фаол шакли деоксигуанозин-5-трифосфатнинг аналоги – карбовир-5-трифосфатга айланади. Препаратнинг таъсир механизми ОИТВ қайтувчан транскриптазани ингибиция бўлиши билан боғлиқ, бу вирус ДНКси синтезини узилишига ва ОИТВ репликациясини тўхташига олиб келади. Резистентликни ривожланиши қайтувчан транскриптазанинг маълум бир кодонлари соҳасида (M184V, K65R, L74Vва Y115F) генотипларни ўзгариши билан боғлиқ. ОИТВ резистентлик нисбатан секин ривожланади; препаратнинг ярмини ингибиция қилувчи концентрациясини (IC50) 8 марта ошиши учун кўп сонли мутациялар керак бўлади. Кесишган резистентликни ривожланиш эҳтимоли кам. Қонда CD4+- ҳужайраларнинг миқдорини оширади ва вирус РНК нинг концентрациясини (шу жумладан. орқа мия суюқлигида) пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Абакавирни меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг абакавирнинг мутлоқ биокираолишлиги катталарда тахминан 83% ни ташкил этади. Таблеткалар ичга қабул қилинганида қон зардобида максимал концентрацияси (Cmax) га 1,5 соатдан кейин эришилади ва 3 мкг/мл ни ташкил этади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) препарат қабул қилинганидан сўнг 12 соат давомида 6 мкг/мл/соат ни ташкил этади. Овқат абакавирнинг сўрилишини секинлаштиради ва Сmах ни пасайтиради, аммо AUCга таъсир қилмайди. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, ликворда абакавирнинг концентрацияси плазмадаги концентрациясининг 30-44% ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши  паст. Жигарда ацетальдегидрогеназа ёрдамида метаболизмга учрайди ва глюкуронид конъюгатлари (5-карбон кислотаси ва 5-глюкуронид) ни ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1,5 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади: 83% метаболитлар ҳолида ва 2% ўзгармаган ҳолда чиқарилади; қолган қисми ичак орқали чиқарилади. Организмда тўпланмайди.

Айрим пациентлар гурухи

Болалар

Абакавир болаларда овқатланганда тез ва яхши сўрилади. Болаларда барча фармакокинетик кўрсаткичлар катталардаги шундай кўрсаткичлар билан бир хил бўлади. Болаларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотлар, препаратни суткада 1 марта қабул қилиш препаратни айнан шу дозада иккига бўлиб қабул қилингандаги AUC0-24 кўрсаткичи бўйича эквивалент бўлади. Бу қон плазмасида абакавирнинг ўртача концентрациясини аҳамиятсиз юқорироқ даражада бўлишини таъминлайди, шу сабабли кўпчилик болаларда терапевтик концентрациялари катталарда суткада 2 марта қабул қилиш тартибига эквивалент бўлади.

Кекса ёшдаги шахслар

65 ёшдан ошган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Кекса ёшдаги пациентларни даволашда жигар, буйрак ва юрак фаолиятини бузилишлари кўпроқ кузатилишини, шунингдек ёндош касалликларни ва қабул қилаётган дори препаратларини ҳисобга олиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Абакавир асосан жигарда метаболизмга учрайди; унинг 2% дан камроқ қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида бўлган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикаси буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлардаги кўрсаткичлардан деярли фарқланмайди. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда абакавирнинг дозасини камайтириш талаб этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини енгил даражада бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи буйича 5-6 балл) бўлган пациентларда абакавирнинг AUC ўртача даражадан 1,89 марта, ярим чиқарилиш даври Т1/2 эса 1,58 марта юқори бўлган. Жигар фаолиятини енгил даражада бузилиши абакавирнинг метаболитларини AUC кўрсаткичига таъсир қилмайди, бироқ бунда уларни ҳосил бўлиш ва чиқарилиш тезлиги пасаяди.

Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Олитид препаратини қўллаш мумкин эмас.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда ОИТВ-инфекциясини (мажмуавий антиретровирус даволаш таркибида) даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Олитид препарати овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади.

Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар ва ўсмирлар

Тавсия этилган суткалик дозаси 600 мг ни ташкил этади. Препарат 300 мг дан суткада 2 марта ёки 600 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Тана вазни 30 кг дан кам бўлган 3 ёш ва ундан катта болалар.

Тана вазни 14 дан 21 кг гача бўлган болаларга тавсия этилган дозаси 300 мг дан суткада 1 мартани ташкил этади.

Тана вазни 21 кг дан ортиқ 30 кг дан кам бўлган болаларга тавсия этилган дозаси 300 мг кечқурун ёки 450 мг дан суткада 1 мартани ташкил этади.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар етишмовчилиги булган пациентларга Олитид препаратини қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ўта юқори сезувчанлик

HLA-B*5701 аллел генини борлигини аниқлаш юзасидан скринингни бошлашдан олдин ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, абакавир қабул қилган пациентларнинг тахминан 5% да ўта юқори сезувчанлик холатлари, кам ҳолларда ўлим билан тугаган холатлар кузатилган. Абакавирга ўта юқори сезувчанлик полиорган шикастланишлар билан характерланади. Ўта юқори сезувчанлиги бўлган кўпчилик пациентларда бундай реакция ривожланганида иситма ва тошма (одатда макуло-папулёз ёки уртикар) кузатилади, баъзи ҳолларда бундай кўринишлар мавжуд бўлмайди. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг симптомлари абакавир билан даволаниш бошланганидан сўнг исталган вақтда пайдо бўлиши мумкин, бироқ улар асосан даволанишнинг дастлабки 6 ҳафтаси (бу реакцияни бошланиш вақтини медианаси 11 сутка) давомида ривожланади.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг симптомлари қуйида келтирилган:

Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: ≥10% – тошма (одатда макуло-папулёз ёки уртикар тошмалар).

Меъда-ичак йўллари томонидан: ≥10% – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, оғиз шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши.

Жигар ва меъда ости бези томонидан: ≥10% – жигар ферментлари фаоллигини ошиши, жигар етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Нафас тизими томонидан: ≥10% – ҳансираш, йўтал бўлиши мумкин – томоқда оғриқ, катталардаги респиратор дистресс синдром, нафас етишмовчилиги.

Нерв тизими томонидан:. ≥10% – бош оғриғи, парестезиялар бўлиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: лимфопения бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими томонидан: ≥10% – миалгия; кам холларда – миолиз, артралгия, креатинфосфокиназа (КФК) нинг фаоллигини ошиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: зардобда креатининнинг концентрациясини ошиши, буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – гиперлактатемия: кам холларда лактоацидоз, ёғ тўқимасини тўпланиши / қайта тақсимланиши, гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, инсулинга резистентлик, гипергликемия.

Бошқалар: ≥10% – иситма, толиқиш ҳисси, лоҳаслик; бўлиши мумкин – шишлар, лимфаденопатия, артериал гипотония, конъюнктивит, анафилактик реакциялар.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари дастлаб нафас аъзоларининг касалликлари (пневмония, бронхит, фарингит, респиратор вирусли инфекция), гастроэнтерит ёки бошқа препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ноҳуш реакциялар сифатида қабул қилишлари мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида абакавирни қабул қилишни давом эттириш симптомлар сусайиб борганидан сўнг препарат қабул қилишни қайтадан бошлангандаги каби оғир асоратларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун санаб ўтилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно килиш учун пациентни яхшилаб текшириш керак. Агар ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно қилиш мумкин бўлмаса, у ҳолда Олитид ёки абакавир сақловчи бошқа препаратларни такроран буюриш қатъий ман этилади.

ОИТВ-инфекциясини кечки босқичи ёки давомли мажмуавий антиретровирус даволаш каби хавф омиллари бўлган пациентларда остеонекрозни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабарлар берилган (учраш тез-тезлиги номаълум).

Абакавир ёки бошқа антиретровирус препаратларни қабул қилаётган пациентларда оппортунистик инфекциялар ёки ОИТВ-инфекциясини бошқа асоратлари ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Абакавирга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилиги, 3 ёшгача ва тана вазни 14 кг дан кам бўлган болалар (ушбу дори шаклига тегишли) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, юрак ишемик касаллигини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентлар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқодлар ва абакавирнинг асосий метаболизм йўлини тахлил қилиш цитохром Р450 орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли камлигини кўрсатди.

Абакавир цитохром CYP3A4 изоферменти иштирокидаги метаболик жараёнларни бостирмайди. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқодлар абакавир CYP3A4 CYP2C9 ёки CYP2D6 изоферментларнинг фаоллигини пасайтирмаслигини кўрсатди. Клиник тадқиқодларда жигарда абакавирнинг таъсири остида экзоген субстанцияларнинг метаболизмини индукцияланиши аниқланмади. Шундай қилиб, абакавирни ОИТВ протеаза ингибиторлари ва цитохром Р450 нинг асосий изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам. Клиник тадқиқодлар абакавир зидовудин ва ламивудинлар ўртасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар йўқлигини кўрсатди.

Абакавирни рифампицин, фенобарбитал ва фенитоин (УДФ-глюкуронилтрансферазанинг индукторлари) билан бир вақтда қўллаш плазмада абакавирнинг концентрациясини бироз камайишига олиб келиши мумкин.

Этанол абакавирнинг метаболизмини секинлаштиради, бу абакавирнинг AUCни 41% га ошишига олиб келади. Бироқ бу ўзгаришнинг клиник ахамияти катта эмас. Абакавир этанолнинг метаболизмига таъсир қилмайди.

Фармакокинетик тадқиқодларнинг маълумотларига кўра, абакавирни 600 мг дан суткада 2 марта метадон билан мажмуада қўлланиши қон зардобида абакавирнинг максимал концентрациясини (Смах) 35% га камайтиради,  зардобда максимал концентрацияга эришиш вақтини (Tmax) 1 соатга узайтиради, лекин AUCни ўзгартирмайди. Бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти катта эмас. Айнан шу тадқиқотда абакавир метадоннинг умумий клиренсини 22% га ошириши аниқланган. Кўпчилик ҳолларда бу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ўзгаришлар сифатида баҳоланади, бироқ маълум бир ҳолатларда метадоннинг дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.

Ретиноидлар, масалан, изотретиноин, алкогольдегидрогеназа иштирокида чиқарилади, шунинг учун абакавир билан ўзаро таъсир қилиши мумкин, бироқ ҳозирги вақтгача махсус тадқиқодлар ўтказилмаган.

Абакавир ва рибавирин бир вақтда буюрилганида рибавириннинг фосфорланган метаболитларини концентрацияси камайиши мумкин, бу ўз навбатида бир вақтнинг ўзида ОИТВ ва гепатит С вируси билан инфекцияланган, полиэтиленгликол молекуласи билан боғланган интерферон ва рибавирин билан даволанаётган пациентларда даволашнинг самарасини пасайишига олиб келиши мумкин. Абакавир ва рибавирин бир вақтда буюрилганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус курсатмалар

Хавф омиллари

Клиник тадқиқодларда HLA-B*5701 аллел генини ташувчанлик абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш хавфини аҳамиятли даражада ошириши кўрсатилган. Проспектив клиник тадқиқодларда CAN106030 (PREDICT-1) HLA-B*570l аллел гени мавжуд бўлган пациентларга абакавир сақловчи препаратлар буюрилмаган, бу клиник жиҳатдан тахмин қилинган ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг ривожланиш тез-тезлигини 7,8% (847 пациентдан 66 тасида) дан 3,4% (803 пациентдан 27 тасида) га пасайтириш (р<0,0001), шунингдек тери-аппликацион синамаси ёрдамида тасдиқланган ўта юқори сезувчанлик реакциясининг ривожланиш тез-тезлигини 2,7% (842 пациентда 23 тасида) дан 0,0% (802 пациентдан хеч бирида) гача пасайтириш (р<0,0001) имконини берган. Шундай қилиб, ушбу тадқиқоднинг натижаларига асосланиб, HLA-B*5701 аллел генини ташувчи-пациентларнинг 48-61% да ўта юқори сезувчанлик реакциялари шундай аллел гени мавжуд бўлмаган пациентларнинг 0-4% га нисбатан ривожланиши кўрсатилган.

Шифокорларга илгари абакавир сақловчи препаратлар буюрилмаган ОИТВ билан инфекцияланган пациентларга HLA-B*5701 аллел генини ташувчиликка скрининг ўтказиш тавсия этилади. Илгари абакавир билан даволаниш яхши ўзлаштирилган HLA- В*5701-статуси маълум бўлган пациентларга абакавирни такроран буюришдан олдин скрининг ўтказиш тавсия этилади.

HLA-B*5701 аллел генига эга бўлган пациентларга абакавир сақловчи препаратларни қўллаш тавсия этилмайди  ва жуда кам ҳолларда препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган потенциал фойда хавфдан устун бўлганида, бундай пациентларга препаратни буюриш муҳокама қилиниши мумкин, бунда пациент синчков тиббий кузатувда бўлиши керак.

Клиник манзараси. Абакавирга ўта юқори сезувчанлик кўп аъзолар шикастланишларини кўрсатувчи симптомларни намоён бўлиши билан характерланади. Кўпчилик пациентларда синдромнинг бир қисми сифатида иситма ва/ёки тошма кузатилади.

Абакавирга ўта юқори сезувчанликнинг бошқа симптомлари: толиқиш, лоҳаслик, меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар, жумладан қусиш, кўнгил айниши, диарея ва қоринда оғриқ; нафас тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар, жумладан ҳансираш, томоқда оғриқ, йўтал, ўпкаларни шикастланиши (асосан, кўкрак қафасини рентгенографиясида аниқланадиган маҳаллий инфильтратив ўзгаришлар кўринишида) ҳисобланади.

Ўта юқори сезувчанликнинг симптомлари абакавир билан даволаниш бошланганидан сўнг исталган вақт пайдо бўлиши мумкин, бироқ улар дастлабки олти ҳафта давомида кўпроқ ривожланади. Агар ўта юқори сезувчанлик симптомлари пайдо бўлганида абакавир билан даволашни давом эттирилса, улар янада яққолроқ бўлиши ва ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Препарат бекор қилинганидан сўнг, ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари одатда ортга қайтади.

Абакавир билан даволаниш буюрилган беморлар даволанишнинг биринчи икки ойи давомида ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланишини аниқлаш мақсадида ҳар икки ҳафта давомида шифокорнинг маслаҳатлари билан бирга алохида кузатувда бўлишлари керак. Бунда бундай реакциялар кечрок, исталган вақт намоён бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Даволаш.

Абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари пайдо бўлганида, пациент HLA-B*5701 аллел генини ташиб юришидан қатъий назар, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. Абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакцияси ташхиси қўйилганида препаратни зудлик билан бекор қилиш керак. Анамнезида ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлган пациентларга Олитид препарати ёки абакавир сақловчи бошқа препаратлар билан даволашни қайтадан бошлаш мумкин эмас, чунки препарат қабул қилинганидан сўнг бир неча соат давомида ўта юқори сезувчанлик реакцияси оғирроқ шаклда, ҳатто ҳаёт учун хавф туғдирувчи артериал гипотония ривожланиши ёки ўлим билан якунланиши мумкин.

Агар абакавирга ўта юқори сезувчанликни истисно қилиш имкони бўлмаса, у холда кеч диагностика қилишдан сақланиш ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи холатларни ривожланиш хавфини камайтириш учун, ҳатто агар бошқа ташхисга (масалан, нафас йўллари ва ўпка касалликлари, гриппсимон синдром, гастроэнтерит ёки бошқа препаратларнинг нохуш самаралари) тахмин қилинса ҳам, абакавир бутунлай бекор қилинади. Олитид ёки абакавир сақловчи бошқа препарат билан даволашни бошлашга, ҳатто агар муқобил дори препаратлари қайтадан қабул қилинганида, ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари ривожланса ҳам, бунга йўл қўйиш мумкин эмас.

Абакавир препарати билан даволашда танаффусдан кейин даволаш бўйича махсус кўрсатмалар

HLA-B*5701 аллел генини ташувчиликдан қатъий назар агар абакавир препарати бекор қилинганидан сўнг ушбу препарат билан даволаниш қайтадан бошланишига тахмин қилинса, бекор қилиш сабабини аниқлаш ва беморда ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Агар ўта юқори сезувчанлик реакциясини истисно қилиш имкони бўлмаса, у холда абакавир сақловчи ҳар қандай препарат билан даволаш тақиқланади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциясининг типик симптомларидан (тошма, иситма, лохаслик, толиқиш, меъда-ичак бузилишлари ва нафас тизими томонидан бузилишлар) бирини пайдо бўлиши туфайли, препарат бекор қилинганидан сўнг абакавир билан даволаш қайтадан бошланганида ўта юқори сезувчанлик реакциясининг бир нечта холларини ривожланганлиги таърифланган. Барча бундай ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциясини истисно қилиш мумкин эмаслиги сабабли, абакавир такроран қўлланганида оғирроқ кечиши тўғрисидаги маълумотларни эътиборга олиб, бундай беморларга абакавир сақловчи препарат билан даволашни бошлаш тавсия этилмайди. Бироқ, агар шундай холларда абакавирни такроран буюриш ҳақидаги масала ижобий ҳал қилинса, у ҳолда даволаш фақат бевосита тиббий кузатув остида ўтказилади.

Илгари ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари кузатилмаган ва абакавир сақловчи препаратни қабул қилингандаги танаффус бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган пациентларни абакавир сақловчи препарат билан даволаш қайтадан бошланганида ўта юқори сезувчанлик реакциялари, гарчи жуда кам бўлса-да, бироқ кузатилади. Бундай ҳолда препарат қабул қилишни қайтадан бошлаш мумкин, бироқ пациентга ва уни атрофидаги одамларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини яратиш талаб этилади. HLA-B*5701 аллел генини ташувчанликка скрининг илгари абакавирни яхши ўзлаштирган, НLА-В*5701-статуси номаълум бўлган пациентларга абакавирни қайтадан буюришдан олдин ўтказиш тавсия этилади. HLA-B*5701 аллел генини ташувчи- пациентларга абакавирни қайтадан буюриш тавсия этилмаган ва фақатгина айрим ҳолларда препарат билан даволашдан кутилган потенциал фойда, мумкин бўлган барча хавфлардан устун бўлганида синчков тиббий кузатув остида кўриб чиқилиши мумкин.

Пациентлар учун мухим маълумот

Препаратни буюраётган шифокор пациентга ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан таништириши керак:

пациент хаёт учун хавф туғдирувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ва ўлим хавфини пайдо бўлиши мумкинлиги, шунингдек HLA-B*5701 аллел генини ташувчи одамларда ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг хавфи юқори эканлиги хақида хабардор қилинган бўлиши керак;

ҳатто HLA-B*5701 аллел гени мавжуд бўлмаганида ҳам, ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкинлиги ҳақида пациентни огоҳлантириш керак. Шундай қилиб. барча пациентлар ўта юқори сезувчанлик реакциялари сабаб бўлиши мумкин бўлган симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари керак;

  • абакавирга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларни, HLА-В * 5 701 -статусидан қатъий назар Олитид ёки абакавир сақловчи бошқа препаратларни қайтадан қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш керак;
  • ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ўтказган пациентларга Олитид препаратини қайтадан қўллашдан сақланиш учун, уларга қолган таблеткаларни шифокорга қайтариб бериш тавсия этилади;

Олитид препарати билан даволанишни бирон-бир сабабга кўра тўхтатган пациентлар (айниқса мумкин бўлган нохуш реакциялари ёки асоратлари туфайли), препарат қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга мурожаат қилишлари керак.

Лактоацидоз, гепатомегалия ва жигарни ёғли дистрофияси

Нуклеозид аналоглари, шу жумладан ҳам алоҳида, ҳам мажмуада қўлланган абакавир билан антиретровирус даволаш оқибатида лактоацидоз, гепатомегалия ва жигарнинг ёғли дистрофиясини ривожланганлиги, шу жумладан ўлим кузатилганлиги хақида хабарлар мавжуд. Кўпчилик ҳолларда бу асоратлар аёлларда юз беради.

Лактоацидоздан далолат берувчи симптомлар умумий холсизлик, иштаҳани пасайиши, номаълум этиологияли тез озиб кетиш, меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар ва нафас тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар (хансираш ва тахипноэ) ни ўз ичига олади.

Ҳар бир пациентда абакавир сақловчи препаратларни қўллаш, айниқса жигарни шикастланиш хавф омиллари бўлса, эҳтиёткорликни талаб этади. Лактоацидоз ёки гепатотоксикликнинг клиник ёки лаборатор белгилари пайдо бўлганида (аминотрансферазанинг фаоллигини ҳатто яққол ошиши бўлмаганида ҳам гепатомегалия ва жигарни ёғли дистрофияси намоён бўлиши мумкин) абакавир билан даволашни тўхтатиш керак.

Тери ости ёғ туқимасини қайта тақсимланиши

Мажмуавий антиретровирус даволаш санаб ўтилган симптомлардан бир ёки бир нечтасини ривожланиши билан кечиши мумкин: семириш, тери ости ёғқаватини уни баданга, бўйинга (“хўкиз ўркачи”) тўпланиши билан қайта тақсимланиши, қўл-оёқлар ва юзда тери ости ёғ қаватини сезиларли камайиши, гинекомастия, қон зардобида липидларнинг концентрациясини ва қонда глюкозанинг даражасини ошиши билан кечиши мумкин.

Бу барча симптомлар липодистрофиянинг кўринишларига киради. Бу симптомларнинг бир ёки бир нечтаси ОИТВ протеазанинг ҳар қандай ингибиторлари ва қайтувчан транскриптазанинг нуклеозид ингибиторлари билан даволашда ривожланиши мумкин. Бироқ бу ноҳуш реакцияларнинг хавфи қўлланилаётган препаратга боғлиқ.

Липодистрофия синдроми мураккаб этиологияга эга ва синергик таъсир қилиши мумкин бўлган турли омилларнинг таъсирида ривожланиши мумкин. Уни ривожланишида ОИТВ- инфекциянинг ўзи, кекса ёшли пациент ва антиретровирус даволашнинг давомийлиги муҳим роль ўйнайди.

Беморлар клиник текширилганида тери ости ёғ қаватини қайта тақсимланишига эътибор бериш керак. Лаборатор текширув зардобдаги липидларнинг концентрациясини ва қондаги глюкозанинг даражасини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Липидлар алмашинуви бузилганида тегишли даволаш буюрилади.

Митохондрийларнинг фаолиятини бузилиши

In vitro ва in vivo шароитларида нуклеотид ва нуклеозид аналогларни митохондрийларни турли даражада шикастлаши мумкинлиги аниқланган. Она қорнида ёки туғилган заҳоти нуклеозид аналогларини таъсирига дучор булган ОИТВ-негатив болаларда митохондрийларнинг фаолиятни бузилиши юзасидан маълумотлар мавжуд. Митохондрийларнинг фаолиятини бузилишини асосий кўринишлари, кўпинча ўтиб кетувчи бўлиб, анемия, нейтропения, гиперлактатемия ва қон плазмасида липазанинг фаоллигини ошиши бўлган. Шунингдек ушбу бузилишларнинг янада кечроқ ривожланадиган кўринишлари: мушаклар гипертонуси, тиришишлар, хулқ-атвор аномалиялари кузатилган.

Иммунитетни тикланиш синдроми

Оғир даражадаги иммун танқислиги бўлган ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда антиретровирус даволаш (АРД) ни бошлаш вақтида симптомсиз ёки кам симптомли кечувчи оппортунистик инфекция бўлганида, бундай даволашни ўтказиш оппортунистик инфекциянинг симптомларини кучайишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Одатда бундай реакциялар АРД бошланганидан сўнг бир неча ҳафта ёки ой давомида ривожланади. Типик мисол бўлиб, цитомегаловирусли ретинит, микобактериялар томонидан чақирилган тарқоқ ёки ўчоқли инфекция ва Pneumocystis jiroveci (P. Carinii)  келтириб чиқарган пневмония ҳисобланади. Ҳар қандай яллиғланиш симптомларини пайдо бўлиши зудлик билан текширишни ва зарурат бўлганида даволашни талаб этади. Аутоиммун касалликлар (Грейвс касаллиги, полимиозит ва Гийен-Барр синдроми) иммунитетни тикланиш фонида кузатилган, бироқ бирламчи намоён бўлиш вақти ўзгариб турган ва касаллик даволаш бошланганидан сўнг кўп ой ўтганидан кейин ривожланиши ва атипик кечиши мумкин бўлган.

Оппортунистик инфекциялар

Абакавир ёки бошқа антиретровирус препаратларни қўлланиши оппортунистик инфекция ёки ОИТВ-инфекциянинг бошқа асоратларини ривожланиши мумкинлигини истисно қилиши мумкин эмас,  шунинг учун пациентлар ОИТВ билан ассоциацияланган касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида бўлиши керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда абакавирнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Олитид препаратини қўллаш мумкин эмас.

Сурункали В ёки С гепатити бўлган пациентлар

ОИТВ инфекцияси ва вирусли гепатит В ёки С инфекциялари қўшилган пациентларда антиретровирус препаратларининг гепатотоксик таъсир қилиш хавфи фақат ОИТВ- инфекцияси бўлган пациентларга нисбатан юқори бўлади. Шунинг учун сурункали В ёки С гепатит билан хасталанган, бир вақтнинг ўзида антиретровирус препаратларини қабул қилаётган пациентлар жигарга нохуш таъсир қилиш хавфи юқори бўлган ва ўлим билан якунланиши мумкин бўлган гуруҳга кирадилар. Бундай пациентлар ҳам клиник, ҳам лаборатор кузатувда бўлишлари керак.

Абакавир ва рибавирин бир хил фосфорланиш йўлига эга. Шунинг учун ушбу препаратлар ўртасида ўзаро таъсир ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Абакавир ва рибавирин бир вақтда буюрилганида рибавириннинг фосфорланган метаболитларини концентрацияси камайиши мумкин. Бу ўз навбатида бир вақтнинг ўзида ОИТВ ва гепатит С вируси билан инфекцияланган, полиэтиленгликол молекуласи билан боғланган интерферон ва рибавирин билан даволанаётган пациентларда даволашнинг самарасини пасайишига олиб келиши мумкин. Абакавир ва рибавирин бир вақтда буюрилганида айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

ОИТВ-инфекциясини юқиши

Антиретровирус даволаш, шу жумладан абакавир билан даволаш ОИТВ ни жинсий йўл билан ёки инфекцияланган қон билан контактда бўлганида юқиши мумкинлигини истисно қилмайди, шунинг учун тегишли огоҳлантириш чораларига риоя қилиш заруратини бекор қилмайди.

Миокард инфаркти

Мажмуавий антиретровирус даволаш олаётган пациентларда миокард инфарктини ривожланиш тезлигини ўрганиш мақсадида проспектив, кузатув, эпидемиологик текшириш натижаларида, 6 ой давомида абакавирни қабул қилиш миокард инфарктини ривожланиш хавфини ошиши билан боғлиқлиги аниқланган. Клиник тадқиқодларнинг натижаларини умумий тахлил маълумотларида миокард инфарктининг ривожланиш хавфини ошиши абакавирни қабул қилиш билан боғлиқлиги кузатилмаган. Миокард инфарктининг потенциал ривожланиш хавфини ошишини тушунтирувчи биологик механизмлар номаълум. Умуман олганда когорт ва назоратли клиник тадқиқодларнинг натижаларидан олинган маълумотлар абакавир билан даволаш ва миокард инфрактини ривожланиш хавфи ўртасида боғлиқликни аниқлаш имкони йўқ.

Шундай бўлса ҳам, юрак ишемик касаллигини ривожланиш хавфи булган пациентларга антиретровирус даволаш шу жумладан абакавир сақловчи препаратлар билан даволашни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Хавф омилларини (артериал гипертония, дислипидемия, қандли диабет ва чекиш кабилар) минимал даражага етказиш учун барча чораларни кўриш керак.

Панкреатит

Абакавир қабул қилган пациентларда панкреатитни ривожланиш ҳоллари кузатилган, бироқ препаратни қўллаш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. Абакавир қабул қилаётган пациентда қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ёки биокимёвий кўрсаткичларда ўзига хос ўзгаришлар пайдо бўлганида панкреатитини истисно қилиш керак. Панкреатит ташхиси истисно қилинмагунича, препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.

Остеонекроз

Гарчи остеонекрознинг этиологияси кўп омилли (масалан, кортикостероидларни қабул қилиш, алкоголь истеъмол қилиш, ўткир иммуносупрессия, тана вазни индексини ошиши ушбу асоратни ривожланишида муҳим роль ўйнайди) ҳисобланса-да, айниқса зўрайиб борувчи ОИТВ-инфекцияси бўлган пациентларда / ёки узоқ вақт давомида антиретровирус даволаш олаётган пациентларда бундай ҳолатлар хақида хабарлар берилган. Ҳолсизлик, танглик, бўғимларда оғриқ каби симптомлар пайдо бўлганида ёки ҳаракатда қийинчиликлар туғилганида пациентлар даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига абакавирнинг таъсирини ўрганиш бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган.

Шундай бўлса-да, абакавир қабул қилаётган пациентлар эхтиёткорлик чораларини кўришлари керак, ёки транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлаш хамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак, чунки препарат уйқучанлик, бош оғриғи каби ножўя самараларни чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар даволашдан кутилган самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлса, препаратни қўллаш мумкин (қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган). Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: клиник тадқиқотларда пациентлар абакавирни 1200 мг гача бўлган бир марталик дозаларда ва 1800 мг гача бўлган суткалик дозаларда қабул қилганлар. Ножўя реакциялар хақида хабарлар бўлмаган. Абакавирнинг янада юқорирок дозаларини таъсири номаълум.

Даволаш: дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш белгиларини аниқлаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш мақсадида пациентнинг аҳволини назорат қилиш керак. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади. Гемодиализ ва перитонеал диализ ёрдамида абакавирни организмдан чиқарилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 300 мг ва 600мг.

300 мг доза 10 таблеткадан 1,3,6,9,12 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

600 мг доза 8 таблеткадан 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.