ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СУПРАКС®
SUPRAX®
Препаратнинг савдо номи: Супракс®
Халқаро патентланмаган номи: цефиксим
Кимёвий номи: -(6R, 7R)-7-[(Z)-2-(2-амино-4-тиазолил)-2-(карбоксиметоксиимино) ацетамидо]-8-оксо-3-винил-5-тиа-1-азабицикло [4,2,0]-окт-2-ен-2-карбон кислота тригидрати
Дори шакли: капсулалар
Ҳар бир капсуланинг таркиби:
Таъсир этувчи модда: 400 мг цефиксимга эквивалент бўлган цефиксим тригидрати
Ёрдамчи моддалар:
Капсуланинг ичидагиси:
коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, кальций кармеллоза, бўш желатин капсулалар.
Капсуланинг таркиби: титан диоксиди, Азорубин Е 122 бўёвчиси, Индигокармин Е 132 бўёвчиси, желатин.
Озуқа сиёҳи таркиби: шеллак, этанол, изопропанол, бутанол, пропиленгликоль, натрий гидроксиди, повидон, титан диоксиди.
Таърифи:
Бинафшаранг, қопқоқчали ва оқ корпусли “0” ўлчамли капсулалар, капсула ичидагиси сарғиш-оқ рангли кукун ва майда гранулалар аралашмаси. Капсуланинг қопқоқчасига озуқа сиёҳи билан Н808 коди босилган.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик-цефалоспорин.
АТХ коди: J01DD08
Фармакологик хусусиятлари
Цефиксим – кенг таъсир доирасига эга III авлод яримсинтетик цефалоспорин антибиотигидир. Цефиксим ҳужайра мембранасининг синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир кўрсатади, кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар ишлаб чиқарувчи бета-лактамазалар таъсирига чидамли.
In vitro ва клиника амалиёти шароитида цефиксим одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарали:
Граммусбат: Streptococcus pneumonias, Streptococcus pyogenes.
Грмаманфий: Haemophilus influenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Neisseria gonorrhoeae.
In vitro шароитида цефиксим одатда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан самарали:
Граммусбат: Streptococcus agalactiae.
Грамманфий: Haemophilus multocida, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Pasteurella multocida, Providencia spp., Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter amalonaticus, Citrobacter diversus, Serratia marcescens.
Изоҳ: Pseudomonas spp., Enterococcus (Streptococcus) serogroup D, Listeria monocytogenes, кўпчилик стафилококклар, шу жумладан метициллинга резистент штаммлари, Enterobacter spp., Bacteroides fragilis, Clostridium spp. лар цефиксимнинг таъсирига чидамли.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги овқат қабул қилишдан қатъий назар, 40-50% ни ташкил қилади, бироқ зардобда цефиксимнинг максимал концентрациясига, препарат овқат билан бирга қабул қилинганидагига нисбатан 0,8 соат тезроқ эришилади.
Капсулалар қабул қилинганида қон зардобида максимал концентрациясига 4 соатдан кейин эришилади ва 3,5 мкг/мл ни ташкил қилади.
Плазма оқсиллари билан асосан альбуминлар билан боғланиши 65% ни ташкил қилади.
Ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ ва 3-4 соатни ташкил қилади.
Тахминан 50% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда, тахминан 10% сафро билан чиқарилади.
Буйрак фаолияти бузилганида – (креатинин клиренси (КК) минутига 20-40 мл бўлганида) ярим чиқарилиш даври 6,4 соатгача, креатинин клиренси минутига 5-10 мл бўлганида 11,5 соатгача ошади.
Қўлланилиши
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади:
- фарингит, тонзиллит, синусит;
- ўткир ва сурункали бронхит;
- ўрта отит;
- сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;
- асоратланмаган гонорея.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цефалоспоринлар ва пенициллинларга юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар, КК минутига 60 мл дан кам бўлган буйрак фаолиятини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: кексалик ёши, сурункали буйрак етишмовчилиги, сохтамембраноз колит (анамнездаги).
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни буюриш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган 12 ёшдан ошган болалар учун ўртача суткалик доза – 400 мг суткада 1 марта. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 7-14 кун.
Streptococcus pyogenes чақирган касалликларда даволаш курси – 10 кундан кам эмас.
Асоратланмаган гонореяда – 400 мг бир марта.
КК минутига 60 мл дан кам бўлган буйрак фаолиятини бузилишида, гемодиализ ёки перитонеал диализдаги пациентларга ичга қабул қилиш учун суспензия шаклидаги Супракс® препаратини қабул қилиш тавсия қилинади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: эшакеми, терининг гиперемияси, терини қичишиши, эозинофилия, иситма, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактик шок.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, метеоризм, қоринда оғриқ, дисбактериоз, жигар фаолиятини бузилиши, холестаз, холестатик сариқлик, кандидоз, кам ҳолларда – стоматит, глоссит, сохтамембраноз энтероколит.
Қон яратиш аъзолари томонидан: панцитопения, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия, апластик анемия, қон кетиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, буйрак фаолиятини бузилиши.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: вагинит, жинсий аъзоларни қичиши.
Лаборатория кўрсаткичлари: “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, мочевина азотини ошиши, гиперкреатининемия, протромбин вақтини ошиши.
Бошқалар: кандидоз, ҳансираш, В гиповитаминозини ривожланиши.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя реакцияларни, аллергик реакциялардан ташқари, реакцияларни кучайиши айниқса МИЙ томонидан.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик ва бир маромда ушлаб турувчи даволаш, зарурати бўлганида антигистамин препаратлар, глюкокортикостероидлар, эпинефрин, норэпинефрин, допамин, оксигенотерапия, инфузион эритмаларни қуйиш, ўпканинг сунъий вентиляциясини ўтказиш. Цефиксим гемо- ёки перитонеал диализ йўли орқали айланаётган қондан катта миқдорда чиқарилмайди.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Буйрак найчалари секрециясининг блокаторлари, аллопуринол, диуретиклар ва бошқалар цефиксимнинг буйрак орқали чиқарилишини секинлаштиради, бу плазмада унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Протромбин индексини пасайтиради, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Магний ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар препаратни сўрилишини секинлаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Анамнезида пенициллинларга аллергик реакцияси бўлган пациентларда, цефалоспорин антибиотикларига юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.
Препарат узоқ муддат қўлланганида ичакнинг нормал микрофлораси бузилиши мумкин, бу эса Clostridium diffecile ни ўсишига олиб келиши ва оғир диарея ва сохтамембраноз колитни чақириши мумкин.
Даволаш вақтида Кумбснинг сохтамусбат реакцияси ва сийдикни глюкозага сохтамусбат реакцияси бўлиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланиш қобилиятига таъсири
Цефиксимни қабул қилаётган пациентлар транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ҳамда ножўя самараларнинг профилини ҳисобга олиб, психоматор реакцияларнинг тизимини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар, 400 мг.
Бирламчи ўрам: 6 капсуладан ПВХ-плёнка ва алюминий фольга блистерда.
Иккиламчи ўрам: 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.