📜 Инструкция по применению Арслонқуйруқ ўти
💊 Состав препарата Арслонқуйруқ ўти
✅ Применение препарата Арслонқуйруқ ўти
📅 Условия хранения Арслонқуйруқ ўти
⏳ Срок годности Арслонқуйруқ ўти

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРСЛОНҚУЙРУҚ ЎТИ

HERBA LEONURI

 

Препаратнинг савдо номи: Арслонқуйруқ ўти

Доришакли: Доривор ўсимлик хомашёси.

Таркибида: флавоноидлар, гликозидлар, алкалоидлар, сапонинлар, эфир мойларини сақлайди.

Таърифи: Тешигини диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтадиган, поя, барг ва тўпгул бўлакчалари. Ранги кулранг-яшил. Кучсиз ҳидга эга. Таъми аччиқроқ.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

Фармакологик хусусиятлари

Ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, оддий арслонқуйруқ (Leonurus cardiac L.) ва беш бўлак баргли арслонқуйруқ (L.quinquelobatus Gilib.,еки L.villosus Desf.) ёввойи ва маданий ўстириладиган, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган ва қуритилган ўти.

Седатив, гипотензив, салбий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Уйқу бузилиши билан кечадиган невротик ва астеноневротик бузилишлар, неврастения, неврозлар, вегето-томир дистонияси. Артериал босимнинг кўтарилиши, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан кечадиган климакс олди даврдаги вегетоневрозлар. Артериал гипертониянинг бошланғич даврида комплекс даволаш таркибида қўлланилади. Гипертиреозда юқори кўзғалувчанлик.

 

Қўллаш усули ва дозаси

Ичга дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 15 г ўтни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади, хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади. Тайёрланган  дамламани хажми қайнатилагн сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 1 суткагача сақлаш мумкин. Ичга 1 ош қошиқдан, кунига 3-4 маҳал, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 50 г, 100 г дан картон ёки полиэтилен қутиларда ва 10 кг, 15 кг, 30 кг дан қопларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.