📜 Инструкция по применению Риномакс КОФ
💊 Состав препарата Риномакс КОФ
✅ Применение препарата Риномакс КОФ
📅 Условия хранения Риномакс КОФ
⏳ Срок годности Риномакс КОФ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОМАКС КОФ

RINOMAX COUGH

 

Препаратнинг савдо номи: Риномакс КОФ

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ацетилцистеин, аскорбин кислотаси

Дори шакли: апельсин таъмли ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

фаол модда: ацетилцистеин – 200 мг, аскорбин кислотаси – 25 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, натрий сахаринати, қуқруқ апельсин ароматизатори.

Таърифи: ўзига хос апельсин ҳидли конгломератларсиз оқ кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

ATX коди: R05CB01

Фармакологик хусусиятлари

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг хосиласи ҳисобланади. Муколитик таъсирга эга, балғамни суюлтиради унинг хажмини оширади ва шу орқали балғамни ажралишини енгиллаштиради, балғам кўчишига ёрдам беради. Ацетилцистеиннинг таъсири унинг сульфгидрил гуруҳларини балғамнинг кислотали мукополисахаридларининг дисульфид боғларини узиш ҳусусияти билан боғлиқ, бу мукопротеидларни деполяризациясига ва шиллиқни қавушқоқлигини камайишига олиб келади. Натижада мукоцилиар клиренс ошади ва балғамни кўчиши яхшиланади.

Препарат йирингли балғам бўлганида ҳам фаоллигини сақлайди.

Сульфгидрил гуруҳларини (SН-гуруҳ) оксидловчи радикалларини боғлаш ва шу орқали уни бартараф этишга асосланган антиоксидант таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари ацетилцистеин оксидланишга қарши тизим ва организмини кимёвий детоксикациялашнинг мухим компоненти бўлган глутатион синтез қилиш қобилияти туфайли, яллиғланиш кўринишларини камайтириш қобилиятига эга.

Ацетилцистеинни профилактик қўлланганда сурункали бронхиал ва муковисцидози бўлган пациентларда тез-тезлигини ва бактериал этиологияли зўрайишларнинг оғирлик даражасини камайиши кузатилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Кейинчалик ацетилцистеиннинг метаболизми диацетилцистеинни ва фаол метаболити – цистеинни ҳосил бўлиши билан жигарда кечади. Метаболизмининг охирги махсулоти – аралаш дисульфидлардир. Ичга қабул қилинганда биокираолишлиги 10% ни (жигар орқали бирламчи ўтишини яққол самараси) ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 50% гача (ичга қабул қилингандан кейин 4 соатдан сўнг). Ичга қабул қилинганда максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 1-3 соатдан кейин эришилади. Гематоплацентар тўсиқ орқали ўтади ва ҳомила атрофи сувларида тўпланиши мумкин.

Нофаол метаболитлар сийдик билан чиқарилади (анорганик сульфатлар, диацетил -цистеин), бироқ ацетилцистеиннинг оз миқдори ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатни ташкил қилади, жигар фаолиятини бузилишини Т1/2 8 соатгача узайтиради.

 

 

Қўлланилиши

Нафас аъзоларининг ёпишқоқ балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи касалликлари ва ҳолатлари:

  • ўткир ва сурункали бронхит, трахеит, ларингит,
  • обструктив бронхит, трахеит, ларинготрахеит,
  • пневмония,
  • ўпка абсцесси
  • бронхоэктатик касаллик,
  • бронхиал астма,
  • бронхларни шиллиқ тиқин билан тиқилиб қолиши оқибатидаги ателектаз,
  • ўткир ва сурункали синусит (секретни кўчишини осонлаштириши учун),
  • ўрта отит,
  • муковисцидоз (мажмуавий даволаш таркибида),
  • посттравматик ва операциядан кейинги ҳолатларда нафас йўлларида ёпишқоқ секретни бўлишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни ичга қабул қилиш учун эритма кўринишида, овқатдан кейин қабул қилинади. Бунинг учун пакетча ичидаги кукунни 1 стакан сувда, шарбатда ёки совуқ чойда эритиб овқатдан кейин қабул қилиш лозим.

Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирларга препаратни 200 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.

6 дан 14 ёшгача бўлган болаларга: 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 3 марта ёки 200 мг дан (1 пакетчадан) суткада 2 марта, 2 дан 5 ёшгача бўлган болаларга– 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 2 марта қабул қилиш тавсия қилинади.

Муковисцидозда 6 ёшдан катта болаларга препаратни 200 мг дан (1 пакетчадан) суткада 3 марта, 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – препаратни 100 мг дан (1/2 пакетчадан) суткада 4 марта буюрилади.

Тана вазни 30 кг дан катта бўлган беморларга муковисцидозда, зарурат бўлганида дозани суткада 800 мг (4 пакетча) гача ошириш мумкин.

Ўткир шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Сурункали бронхитларда ва муковисцидозда инфекцияларни олдини олиш учун препаратни узоқроқ қабул қилиш лозим. Суюқликни қўшимча қабул қилиш препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъдани тўлиб қолиш ҳисси, оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини яллиғланиши.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, артериал босимни пасайиши, тахикардия: жуда кам холларда анафилактик реакциялар анафилактик шок даражасигача, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролизи (Лайелл синдроми).

Нафас олиш тизими томонидан: кам холларда – нафас қисилиши, бронхоспазм, (айниқса бронхиал астмаси бўлган бронхиал гиперфаоллигидаги пациентларда).

Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: ацетилцистеиннинг катта дозаларини буюриш фонида протромбин вақтини пасайиши (қон ивиш тизими ҳолатини кузатиш зарур) салицилатларни миқдорини аниқлаш тести (колориметрик тест) ва кетонларни миқдорини аниқлаш тести (натрий нитропрсуссиди билан ўтказиладиган тест) натижалари ўзгариши мумкин.

Бошқалар: кам ҳолларда – бурундан қон кетиши, қулоқларда шовқин, юрак уришини тезлашиши, бош оғриғи.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, балғамни қуюқлашувисиз бўлган бронхиал астма, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиши босиқичидаги яра касаллиги, қон туфуриш, ўпкадан қон кетиши, фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, гепатит ва буйрак етишмовчилиги (педиатрияда), 2 ёшгача бўлган болалар.

Ацетилцистеинни буйрак усти безини касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилцистеинни йўталга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилиш, йўтал рефлексини бостириши туфайли балғамни димланиб қолишини кучайтириши мумкин.

Антибиотиклар билан (шу жумладан, тетрациклин, ампициллин, амфотерицин В билан) бир вақтда қўлланганда ацетилцистеиннинг тиол гуруҳининг фаоллигини камайиши билан кечувчи ўзаро таъсири бўлиши мумкин.

Шунинг учун ацетилцистеинни антибиотиклар билан бир вақтда қабул қилиш оралиғи 2 соатни (цефиксим ва лоракарбендан ташқари) ташкил қилиши керак. Ацетилцистеин парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини камайтиради. Нитроглицерин билан қўлланиши охиргининг томирни кенгайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизишда, препаратни фақат кўрсатмаларга мувофиқ, шифокорнинг кузатуви остида, ва она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ёки чақалоқ учун потенциал хавфдан устун ҳоллардагина буюриш мумкин.

Ацетилцистеинни бронхиал астмаси бўлган бемоларда ишлатилганда балғамни дренажини(чиқарилишини) таъминлаш зарур. Узоқ вақт қўлланганда жигар, буйрак ва буйрак усти безларининг фаолиятини қон ферментларини назорат қилиш лозим. Препаратни қандли диабети бўлган бемоларга буюрилганда, препарат сахарозани сақлашини ҳисобига олиш лозим.

Ацетилцистеин ва антибиотикларни қабул қилиш орасидаги 1-2 соатлик интервалга риоя қилиш лозим. Препаратни эритганда шиша идишдан фойдаланиш, металлар, резина билан контактидан сақланиш зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилши

Симптомлари: диарея, қусиш, меъдада оғриқлар, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Апельсин таъмли кукун пакетчаларда 3 г дан 5, 10, 20, 25 ёки 50 пакетчалардан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, болалар ололмайдиган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Тайёр эритма совутгичда (2–8ºС ҳароратда) кўпи билан 12 кун сақлаш мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.